Новое

“Соғлом турмуш тарзи” йиғимларини тўлаш тартиби

02.07.21
Жорий йилнинг 10 июлигача спиртли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари илк бор “Соғлом турмуш тарзи” йиғимини ҳисоблаб тўлашлари, шунингдек тегишлича ҳисоб-китоб қилишлари керак 28.04.2021 йил ВМ 253-сонли қарорга 2-сонли илованинг 8-3 б.. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси янги мажбуриятларини қандай бажаришлари кераклиги ҳақида сўзлаб бердилар.

Қандай қилиб шошилмай 17-белгили МХИКга ўтиш мумкин

01.07.21
1 июлдан бошлаб мавжуд 8-белгили МХИК ўрнига 17-белгили МХИК жорий қилинмоқда. Нафақат кодлар, балки идентификация кодларини излаш, уларни шахсий кабинетда сақлаш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда фойдаланиш учун мўлжалланган tasnif.soliq.uz веб-сайти ҳам янгиланди. Қандай қилиб бухгалтер ўтиш даври мураккабликларини енгиб ўтиши мумкин? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Янги технологиялар” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифини шакллантириш бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБОЕВ гапириб берди:

Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимининг “Чекни тиклаш” янги функционали қандай имкониятга эга

01.07.21
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида “Чекни тиклаш” функционали пайдо бўлди. У фискал маълумотлар операторига техник сабабларга кўра батафсил маълумотларсиз узатилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига тузатиш киритиш учун мўлжалланган.

II чорак учун статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг

01.07.21
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг II чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинган.

Фойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми

30.06.21
Товар белгиси ҳисса сифатида устав капиталига киритилди. Агар ҳозирги вақтда ушбу товар белгиси билан маҳсулот ишлаб чиқарилмаётган бўлса, унга амортизация ҳисоблаш зарурми? Саволга “Норма” экспертлари Ольга БУСАРОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди:

Чекдаги QR-код бухгалтерияга қандай ёрдам беради

30.06.21
Кўпинча бухгалтер онлайн-НКМ чекини ҳисоб-китобга қабул қилишига тўғри келади. Агар у тўғридан-тўғри касса аппаратидан чоп этилмаган бўлса, балки, мисол учун, сканер қилиниб, бухгалтерияга почта орқали жўнатилган бўлса, унга жўнатишдан олдин “тузатиш киритилганлигини” истисно қилиш мумкин эмас. Онлайн-НКМ чекининг ҳақиқийлигини ва тўлов суммасини қандай текширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи ГНК Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керак

29.06.21
Жисмоний шахс бўлган таъсисчи ўзининг корхонасига ҳадя қилаётган ёки устав капиталига ўтказаётган мол-мулкни ўзи баҳолаши мумкинми? Ёки буни кимдир бошқаси амалга ошириши керакми? Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида курсдаги фарқларни қандай ҳисобга олиш мумкин

28.06.21
Ўтган йил якунлари бўйича салбий курс фарқи ижобийдан ошиб кетди. Бироқ, жорий йилнинг I ва II чораклари натижаларига кўра, фарқдаги ижобий курс салбийдан ошди. Ортган суммани бошқа даромадлар таркибига киритиш лозимми (айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0410-сатри)? Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун ижобий курс фарқи ошишини қандай тўғри ҳисобга олиш мумкин: ҳисобот даври - чорак бўйичами ёки солиқ даври - календарь йил бўйичами?

Солиқ мониторингида ҳамкорлик тартиби қандай танланади

28.06.21
Солиқ мониторинги иштирокчиси ва солиқ органи муайян регламент асосида ҳамкорлик қилиши керак (СК 170-м.). Сиз ўзингиз ахборотга доир ҳамкорлик тартибини танлашингиз, уни регламентда акс эттиришингиз ва солиқ органларига юборишингиз мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти катта давлат инспектори Улуғбек НАБИЕВ тушунтирди:

2021 йил июль ойи учун бош бухгалтернинг режаси

28.06.21
Жазирама ёзнинг июль ойи, 2021 йилнинг II чораги учун ҳисобот топшириш пайти келди… Бухгалтерга кўмак сифатида buxgalter PRO базасида ҳисоботнинг янги шакллари ҳисобга олинган ҳолда, Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари жойлаштирилган. Улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.