Новое
03.06.21
Электрон ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришда МХИК қайси кодлари қўлланилади? 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ қабул қилинганидан кейин солиқ тўловчилар мушкул аҳволда қолдилар, Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришлари зарур бўляпти. Buxgalter.uz юзага келган вазият бўйича далилларни тўплади.
03.06.21
ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш тажриба режимида жорий этилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz текширди.
03.06.21
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ РФнинг юридик шахси бўлган таъсисчига эга. У ўз улушини (50%) Россиянинг бошқа юридик шахсига сотади. Мулк ҳуқуқини ўтказиш расмийлаштирилгунга қадар МЧЖ, солиқ агенти сифатида, СКнинг 356-моддасига асосан Ўзбекистоннинг солиқ органларига норезидентнинг даромадлари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиши ва ундан солиқ тўлаши керак. Улушни реализация қилишдан солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади - корхонанинг соф активлари қийматиданми ёки активларнинг умумий қийматидан?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
02.06.21
ДСҚ 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга ҳавола қилиб, ягона электрон миллий каталогига мувофиқ товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари ва уларнинг штрих кодларини ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтди. Buxgalter.uz агар код кўрсатилмаса ёки хато ёзилса нима бўлиши мумкинлигини аниқлаштирди.
02.06.21
Ташкилот металл конструкцияларини ишлаб чиқаради. Асосан, пул ўтказиш йўли билан ишлайди (нақдсиз ҳисоб-китоб). Бунда шунингдек жисмоний шахслардан ҳам буюртмалар келиб тушади, улар терминал орқали шахсий пластик карталари ёрдамида ҳақ тўлашади. Буюртмачилар-жисмоний шахслар билан шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини расмийлаштириш зарурми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:
02.06.21
Чет эллик Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга. Агар у МЧЖнинг ҳаммуассисига айланса, у “чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона” ҳисобланадими? Кейин у қандай тартибда ўз улушини реализация қилиши мумкин?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
02.06.21
Товарлар ИМ 40 режимидан реэкспортга расмийлаштириладими? Бундай қайта расмийлаштирилаётганда божхонанинг рухсатномаси керак бўладими? Божхона тўловлари ИМ 40 режими чоғида тўлаб қўйилган бўлса нима қилинади? Саволга ДБҚ мутахассислари жавоб беришди:
02.06.21
ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида биринчи саҳифасида “Файлни илова қилиш” функционали пайдо бўлди. Унинг мақсади ҳақида расмий йўриқномада ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz ДСҚда буни нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.
01.06.21
Қандай тарзда ЯММТга ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушиши керак? Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган давр учун стаж кетаётганлигига мустақил равишда ишонч ҳосил қилиш мумкин?
Buxgalter.uz вазиятни аиқлаштирди:
01.06.21
Фирма жисмоний шахс билан фургон (енгил автомобилга будка сифатида тиркама қилинади) учун ижара шартномасини тузди. Техпаспортда у ярим тиркама сифатида кўрсатилган. Енгил автомобиль учун ижаранинг минимал ставкаси ойига 575 000 сўмни, юк автомобилига - 1 150 000 сўмни ташкил қилади. Фургон учун бир ой учун ижара ҳақини қандай ставка бўйича белгилаш зарур?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: