Новое
09.04.25
Ўзбекистондаги корхоналар учун Солиқ кодексининг 242-моддаси ва 168-сон ВМҚ қонуности ҳужжати ўртасидаги зиддият узлуксиз хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш муддатлари бўйича жиддий муаммолар яратмоқда.
Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:
09.04.25
«II гуруҳ ногирони бўлган чет эллик ходимни ишга олмоқчимиз. У учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
08.04.25
Вазият: МЧЖ тижорат фаолияти масалалари бўйича маслаҳат бериш (консалтинг) билан шуғулланиб, фақат экспортга – хорижга хизмат кўрсатади. Компания 2023 йил апрель ойида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган пайтидан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлаш билан махсус солиқ режимини қўллаган. 2023 йил учун айланмаси 800 млн сўмни ташкил қилган, яъни 1 млрд сўмдан ошмаган.
2024 йил давомида компания 4 фоизли ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни қўллашда давом этган. Бироқ 2025 йил март ойида солиқ органларидан 2023 йилда (рўйхатга олинган йил) чекланган йиллик айланмаси ошиб кетганлиги ва компания 2024 йил 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқларга ўтиши кераклиги тўғрисида хабарнома олган.
Ушбу вазиятда энди қандай тўғри йўл тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:
04.04.25
1 апрелда Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни топшириш муддати якунланди. Ушбу жараёнда декларацияларни топшириш электрон тизимида ногиронлиги бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига таъсир қилувчи техник муаммо юзага келди. Ва у ўз вақтида тузатилмади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:
04.04.25
Миллий статистика қўмитаси 4-kb qurilish, savdo, xizmat ва 4-kb savolnoma шакллари бўйича 2025 йил I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди.
Агар сизнинг ташкилотингиз ҳам рўйхатда бўлса, buxgalter.uzнинг қадамма-қадам йўриқномасидан фойдаланинг:
04.04.25
«Хорижий ваколатхона ўз транспорт воситасини Ўзбекистондаги жисмоний шахсга сотмоқда. Автотранспортни сотишда ваколатхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
03.04.25
Солиқ қўмитаси фойда солиғи бўйича электрон ҳисобот шаклларига ўзгартиришлар киритди. Уларга иккита қатор қўшилди ва баъзи қаторларнинг номлари ўзгартирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
02.04.25
Айрим ташкилотлар 7 апрелдан бошлаб 20 апрелдан кечиктирмай статистика ҳисоботларини топширишлари керак бўлади. Бу ҳисоботлар турли даврлар маълумотларини ўз ичига олади: йиллик – 2024 йил учун, ойлик – март ойи учун, чораклик – 2025 йилнинг I чораги учун.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
01.04.25
Президентнинг ПФ-229 Фармони дори воситалари ва тиббий хизматларни реализация қилувчи корхоналарга 2025 йил 1 апрелдан ҚҚС тўловчилари бўлиш мажбуриятини юклайди. Аммо бу ўз-ўзидан ҚҚСни жорий қилмайди – бунинг учун Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши лозим.
Ноаниқ вазиятни солиқ маслаҳатчилари Иродахон АББОСХОНОВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳладилар:
01.04.25
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти.
Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди: