Новое

2021 йил учун сув солиғи бўйича “бўнаклар” тўғрисида маълумотнома қандай тўлдирилади

08.01.21
Жорий йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тўлдирган ҳолда нималарни инобатга олиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ сўзлаб берди:

“Касаллик таътили”да ҳайфсан олиш мумкинми?

07.01.21
Компания ходими узрли сабабларсиз прогул қилди, шундан кейин бир кундан сўнг эса “касаллик таътили”га чиқди. Директор уни интизомий жавобгарликка тортмоқчи. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш мумкинлигини buxgalter.uz учун махсус “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Экология бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади

07.01.21
Янги йилнинг дастлабки кунларида баъзи бухгалтерлар атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун тўловлар ҳисоб-китобларини http://e-ekologiya.uz сайти орқали жўнатишга уриниб кўришди. Ушбу ҳужжатлар қабул қилиндими, бу ҳали тушунарсиз. Бунда Ҳисоб-китобни топшириш муддатлари 15 январда тугайди. Buxgalter.uz вазиятни тушунишга ҳаракат қилди.

Интизомий жазо чораларини қўллашда йўл қўйиладиган 5 та хато

07.01.21
Амалиётда иш берувчилар томонидан ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари нотўғри қўлланилган ҳолатлар кўп учрайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА энг кўп тарқалган хатоликлар ва улар иш берувчи учун қандай оқибатларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди:

Сувдан фойдаланувчилар учун ер усти ва ер ости сувларининг нисбати тасдиқланди

07.01.21
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойи бўйича солиқ органларига 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш учун барча зарур қийматлар, шу жумладан - ер усти ва ер ости сувларининг нисбати тасдиқланди. Buxgalter.uz маълумотларни аниқлаштирди ва умумлаштирди.

2021 йилда фойда солиғи қандай тўланади

07.01.21
2020 йилда Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПҚ-5978-сон Фармони фойда солиғи тўловчиларига кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқини тақдим этди. 2021 йилдан бошлаб ушбу норма СКга киритилган. 2021 йилда бу масалада қандай ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олиш лозим? Buxgalter.uz сиз учун батафсил йўриқномани тайёрлади!

6 январь - инвестициялар бўйича статистика ҳисоботини топширишнинг сўнгги куни

06.01.21
Илгари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали Давстатқўм 2020 йил учун 1-ID шаклига асосан жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот топшириш муддатлари 7 январга қадар узайтирилганлиги тўғрисида билдиришномани йўллади. Buxgalter.uz айрим ўзига хос жиҳатларни аниқлаштирди.

Қандай ҳолларда ижарага олувчи ресурс солиқларини тўлаши керак

06.01.21
Корхона кўчмас мулкни ижарага олган. Бу ҳолда ресурс солиқлари бўйича қандай тўғри ҳисобот топшириш мумкин? Уларни ким тўлаши керак - ижарага берувчими ёки ижарага олувчи? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚда жавоб беришди:

Ер солиғини тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди

06.01.21
ДСҚ 2021 йилда ер солиғи борасидаги вазият юзасидан ахборот хабарини тарқатди. Ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди, якуний ставкалар 10 январга қадар эълон қилинади. Buxgalter.uz мазкур ахборот хабари моҳиятини аниқлаштирди:

2021 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади (қадамма-қадам йўриқнома)

06.01.21
2021 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани қандай тўлдириш ва бунда қандай ўзига хос жиҳатларни инобатга олиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ гапириб берди: