Новое
13.03.25
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган.
Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг:
12.03.25
Кўпинча контрагентлар солиқ резидентлиги сертификати ўрнига давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки лицензияни тақдим этадилар. Бундай ҳужжатлар икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун асос бўла олмаслигини тушуниш муҳим.
Хорижий ҳамкор тақдим этган «солиқ резидентлиги сертификати» ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди:
12.03.25
1 мартдан бошлаб барча давлат органларининг расмий сайтлари ягона платформа – Ҳукумат портали орқали фаолият юритиши керак. Аввалги сайтлар фойдаланувчиларни порталдаги янги сайтларга йўналтиради.
Бугун янги платформада Солиқ қўмитасининг сайти ҳам ишлай бошлади. Ва у ерда янги маълумотлар – солиқ резидентлиги сертификатлари намуналари ва хорижий давлатларнинг солиқ (молия) хизматлари сайтларига ҳаволалар пайдо бўлди. Buxgalter.uz асосий тафсилотларни аниқлаштирди:
12.03.25
2025 йил 1 мартдан бошлаб корхоналар жисмоний шахслардан экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш далолатномасини солиқ органлари базасида электрон шаклда расмийлаштирадилар.
Бундай далолатнома кирим ҳужжатларига 14.02.2025 й. ПФ-22-сон 11-б. тенглаштирилади. Уни қандай расмийлаштириш керак, buxgalter.uz сайтида қадамма-қадам йўриқномани кўринг:
11.03.25
Нефть маҳсулотлари ва табиий газни сотувчи ташкилотлар 2025 йил февраль ойи учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда муаммога дуч келишди. Тизим ушбу ташкилотлар учун нефть маҳсулотларини сотиш чекланганлиги тўғрисида хабар бермоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
07.03.25
ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак.
Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар.
Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз:
07.03.25
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ижара шартномаларига қўшимча келишувларни ijara.soliq.uz сайтида - «Қўшимча келишув» тугмаси ёрдамида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Бу қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz да ўқинг:
06.03.25
Buxgalter.uz тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ баъзи ташкилотлар 2025 йил 11 мартдан 20 мартгача статистик ҳисоботларни тақдим этишлари кераклигини эслатиб ўтади.
Ўзингизни бу рўйхатда текшириб кўринг:
05.03.25
2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв. метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича.
Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
04.03.25
Турли манбаларда Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Агар яқин кунларда қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида норматив ҳужжат чиқса, эҳтимол шундай бўлиши мумкин.
Лекин Меҳнат вазирлигининг иш вақти ишлаб чиқариш тақвимида бугунги кунда фақат Меҳнат кодексида белгиланган расмий саналар нишонланадиган кунлар қайд этилгани учун, биз ҳам шуларга таянамиз. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: