Новое

Молия вазирлиги ва ДСҚ ижара бўйича имтиёзлар норезидентларга татбиқ этилиши юзасидан тушунтириш беришди

30.11.20
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонида ўз мол-мулкини ижарага берадиган жисмоний шахслар учун 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар имтиёзлар назарда тутилган. Уларни амалиётда қўллаш савол туғдирди – улар жисмоний шахслар-норезидентларга нисбатан татбиқ этиладими? Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди.

Қачон ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни тўламаса ҳам бўлади

30.11.20
Шикастланган ходим иш берувчидан унга етказилган зарарни моддий тарзда қоплашни талаб қилмоқда. Тўловни амалга оширишдан олдин, ташкилот ходим қаерда ва қандай шикастганланлигини ва бунда иш берувчи айбдорлигини аниқлаштириб олиши керак. Бундай вазиятда меҳнат қонунчилиги нормаларини қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Сотиб олувчи ЭҲФни етказиб бериш ҳолати бўйича кўриб чиқмаяпти. Нима қилиш лозим?

30.11.20
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим?

КПК ёрдамида харид қилинганда сотувчи ЭҲФ ва НКМ чекини расмийлаштирмаган

29.11.20
«Хизмат автомобили учун эҳтиёт қисмларини корпоратив карточкадан сотиб олдик. Сотувчи терминал чеки ва қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани берди. ЭҲФни тақдим этиш сўралганда узрли сабабларсиз рад жавоби берилди. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши керак? Хўжалик операцияси амалга оширилган. Уни қандай ҳисобга олиш лозим»? Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ маслаҳати бошқармасининг бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ ва «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА ушбу вазиятни шарҳлаб бердилар:

Хусусий клиника томонидан берилган “касаллик варақаси”га ҳақ тўланадими?

27.11.20
“Ходим мана 2 ойдирки “бюллетенда ўтирибди”. Турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, у хусусий клиникада даволанмоқда, у ерда унга касаллик варақаси очилган. Биз хусусий тиббиёт муассасаси томонидан берилган “касаллик варақаси”ни қабул қилишимиз ва ҳақ тўлашимиз шартми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Қандай қилиб банк иш кунига боғлиқ бўлмаслик мумкин

27.11.20
Тадбиркорлик субъектлари ҳар қандай вақтда, қулай ва зарур пайтда пул ўтказиш йўли билан ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек бюджетга тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти бошқарма бошлиғи Умид СОБИРОВ гапириб берди:

Чегирилмайдиган харажатларга ҳисобдан чиқарилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоби қандай юритилади

27.11.20
Корхона ўз фаолиятида ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида уларнинг баъзилари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу вазиятда “кирувчи” ҚҚСни нима қилишни, buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Вафот этган ходимнинг иш ҳақи кимга берилади

27.11.20
«Компания ходимларидан бири вафот этди. Олинган иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси анча миқдорни ташкил этди. Бухгалтерия ушбу суммани вафот этган ходимнинг бевасига берди. Бироқ кейинги куни вафот этган ходимнинг отаси келиб уларни судга беришини айтиб пўписа қилди. Ҳақиқатан ҳам, вафот этган ходимнинг иш ҳақини кимга бериш лозимлигини тўғри белгилаш муҳимдир. Акс ҳолда низолар юзага келиши ва судда муҳокама қилишгача етиб бориши мумкин.

Агар онлайн-кассани таъмирлаш учун олиб кетишса, қабул қилиш-топшириш далолатномаси зарурми?

27.11.20
Агар виртуал касса ёки онлайн-НКМ ишдан чиққан бўлса, тадбиркор нима қилиши лозим? Бундай вазиятда ким ва нима учун жавоб беради? Нима учун ТХКМ бундай қурилмалар таъмирлаш учун олиб кетилгани ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат бера олмайди? Buxgalter.uz бу борада тавсияларни тайёрлади.

Автотасдиқланган ҳисобварақ-фактурани қандай фарқлаш мумкин

26.11.20
1 ноябрдан бошлаб 489-сон ВМҚга 2-илованинг 63-бандида назарда тутилган, контрагент томонидан кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш ишга туширилди. Лекин кўриб чиқилмаган ЭҲФлар ҳали ҳам кўп. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бош мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди.