Новое
06.11.20
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашда талай низоли вазиятлар юзага келади. Хусусан – транспорт воситаси ёки бошқа кўчар мол-мулкни ижарага беришда. Бундай вазиятларда нимага эътибор беришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди:
Агар хизматлар кўчар мол-мулк билан боғлиқ бўлса
06.11.20
Муайян ҳолатларда жисмоний шахслар даромадларининг айрим турлари “даромад” ёки “даромад эмас” деб эътироф этилиши мумкин. Бу уларни СК бўйича таснифлаш, шунингдек бошланғич ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришга боғлиқ. Уларни қандай чегаралаш ва уларга ЖШДС солиниши ёки солинмаслигини аниқлашни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди.
06.11.20
Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Кадрлар бўйича инспектор билан телефон орқали сўзлашувда у барибир 2 ҳафтадан кейин ишдан бўшаши боис бошқа ишлаш истаги йўқлигини баён қилди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин? У ходимга меҳнат шартномасини бекор қилишни рад этишга ва ишдан бўшаш муддатини “ишлаб бермагани” муносабати билан кўчиришга ҳақлими?
05.11.20
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги хизмат – “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш” сервиси пайдо бўлди. Энди товарлар ва хизматларни корпоратив карта ёрдамида реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришдан умуман воз кечиш мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб беришди.
05.11.20
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмайди . Қандай ҳолатларда мазкур имтиёздан тўлиқ ҳажмда, қандай ҳолатларда эса қисман фойдаланиш мумкин?
Buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА ва ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармаси катта инспектори Евгения ГУСАКОВА амалиётда қўлланилиши мумкин бўлган вариантларни тушунтириб бердилар:
05.11.20
Амалдаги қонунчиликка биноан дафн маросими учун ва фарзанд туғилганда бериладиган нафақалар Давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Агар фуқаро меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса, тўловлар ариза махсус регламентларда белгиланган тартибда ДХМга ёки – онлайн – ЯИДХП орқали берилгандан кейин амалга оширилади.
Агар жисмоний шахс меҳнатга оид муносабатларда бўлса, унга нафақаларни – назарий жиҳатдан – ташкилот-иш берувчи тўлаши мумкин. Амалиётда бунинг имконияти мавжудлигини buxgalter.uz эксперти Виктория БЕЗГИНА аниқлади:
05.11.20
Битта корхона бошқа корхонанинг устав фондида 100% улушга эга. Бундай инвестиция молиявий ҳисоботда қандай ҳисобга олиниши ва акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
04.11.20
Buxgalter.uz ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан корхонани мулкий мажмуа сифатида сотишнинг солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилди:
04.11.20
ЭҲФ тизимида техник носозлик юзага келган ҳолда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозлик ЭҲФ тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим. Кейинчалик бундай ҳисобварақ-фактуралар носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 кун ичида ЭҲФ тизимига - қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларини бузмаган ҳолда ушбу норма билан қандай ишлаш мумкин?
04.11.20
Баъзан ЭҲФлар ҳақиқатан йўқолади. Етказиб берувчи ҳаммасини жўнатганини таъкидлайди ва тасдиғи учун уларнинг скринларини йўллайди. Бироқ сотиб олувчи ушбу ҳужжатларни my.soliq да ҳам, у ЭҲА хизматлари учун шартнома тузган ЭҲФ операторида ҳам, унга ишончнома берилган жисмоний шахснинг шахсий кабинетида ҳам кўрмайди.