Новое

ЭҲФ: бюджет ташкилотлари – истисно эмас

23.10.20
Контрагент – бюджет ташкилоти электрон ҳисобварақ-фактурани қабул қилмаяпти, буни ЭРИга(электрон рақамли имзога) эга эмаслиги билан асосламоқда. Бунда ҳамкор ҳужжатни қоғоз шаклда имзолашга рози. Бундай вазиятда тижорат ташкилоти – товарлар ва хизматларни етказиб берувчи қандай йўл тутиши лозим? Тижорат ташкилотида солиқларнинг ҳисоби ва уларни тўлаш учун асос – қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура ва тақдим этилган, бироқ имзоланмаган ЭҲФнинг мавжудлиги етарлими?

Фойда солиғининг ноль даражали ва имтиёзли ставкаларини бир вақтда қўллаш мумкинми

23.10.20
Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради ва маҳаллий бозорда уларни реализация қилади. У экспорт фаолияти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкаси, қолган фойда бўйича эса – икки баравар пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақлими?

Чет элдан товар олиб кирдингизми – ҚҚС тўловчиси бўлдингиз

23.10.20
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси шартнома асосида Ўзбекистонга товар олиб кирди. Солиқ органлари у умумбелгиланган солиқлар ва ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга туриши кераклиги тўғрисида уни хабардор қилишди. Бу қанчалик қонуний?

Электрон тижоратда фойда солиғи қандай ҳисобланади

23.10.20
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширадиган ва Электрон тижорат субъектлари миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар фойда солиғини 7,5%лик ставка бўйича тўлайдилар. buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай корхоналар томонидан солиқ қандай ҳисобланишини тушунтириб берди:

Агар қурилиш – асосий фаолият тури бўлмаса, даромад қандай ҳисобланади

22.10.20
Қурилиш соҳасида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури бўлмаган корхоналар ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятда даромадларни қандай қилиб тўғри аниқлаш ва уларга айланмадан олинадиган солиқ солишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди:

СОРЖ қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади

22.10.20
Солиқ органларининг маълумотномалари ва ҳужжатларида “СОРЖ” атамасини учратиш мумкин. Солиқ кодексида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан бу сўзнинг аҳамияти ҳақида ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Диана МЎМИНОВА сўзлаб берди:

Ходимга товарлар бепул берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҚҚС юзага келадими

22.10.20
Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қандай тўғри огоҳлантириш мумкин

22.10.20
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимни ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришни талаб этади. Буни оғзаки равишда бажарса бўладими? Агар ходим огоҳлантиришни олишни рад этса ёки ишга чиқмаётган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Электрон алоқа воситалари орқали хабарнома юбориш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахснинг кўчмас мулкини сотишдан олинган даромадга қандай солиқ солиш мумкин

22.10.20
Жисмоний шахс-резидент ўзининг кўчмас мулкини сотмоқчи. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад – бу жисмоний шахснинг мулкий даромадидир. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Мазкур ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

Қандай қилиб рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотлари бўйича юридик шахс тўғрисида ахборот олиш мумкин

22.10.20
Ташкилот тўғрисидаги барча йиғма маълумотлар – унинг фаолияти, СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, устав фонди миқдори, таъсисчилари ва уларнинг улушлари - Рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотлари бўйича юридик шахс тўғрисида маълумотномада мавжуд. Buxgalter.uz сиз учун мазкур маълумотномани қандай олиш ҳақида батафсил йўриқномани тайёрлади.