Новое
16.08.20
Солиқ органлари назорат-касса техникаси ва савдо терминаллари қўлланилишини янги қоидаларга асосланиб текширадилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра Гулнора ЭРГАШЕВА текширув пайтида қандай қилиб ўзига ортиқча эътиборни тортмаслик ва ўзини тўғри тутиш кераклиги ҳақида гапириб берди:
15.08.20
Шанба 15 август куни, аниқроғи душанба 17 август куни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг муддати тугайди. Амалиётда бухгалтерларда маҳаллий компаниялар томонидан жалб этиладиган чет эллик мутахассислар даромадларига солиқ солиш бўйича саволлар туғилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1,P2)) жавоб берди:
14.08.20
Таъсисчи юридик шахснинг ЭРИни олишда ташкилот учун тўловни амалга ошириши мумкинми? Кераксиз ЭРИни қандай бекор қилиш мумкин? Агар юридик шахснинг ЭРИ норезидент бўлган раҳбар номига берилган бўлса, ЯИДХПда давлат хизматларини олишда ундан фойдаланса бўладими? Buxgalter.uz га ушбу саволларга жавоб беришга ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ва Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари ёрдам беришди.
14.08.20
Кўпинча бино ва иншоотларни қуришда бухгалтерларда АВни битта инвентарь объектга бирлаштириш масаласи юзага келади. Масалан, корхона савдо марказини қуриб, уни лифтлар, эскалаторлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари билан жиҳозлади. Қурилишда ускуналар ҳисобда қандай акс эттирилади? Турли АВларни битта объектга киритган ҳолда битта АВ объекти – бино акс эттириладими ёки ҳар бир АВни фойдаланишга алоҳида қабул қилиш лозимми?
14.08.20
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида гапириб берди:
14.08.20
“МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи – директор. У билан билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?”.
13.08.20
Марказий банк Ўзбекистондаги электрон пуллар тизимининг операторига илк лицензияни берганига қарийб икки ой бўлди. Ушбу тўлов воситасини қўллаган ҳолда юз минглаб транзакциялар амалга оширилди. Вuxgalter.uz МБнинг тўлов тизимлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир ҚАЮМОВдан у қандай ишлаши, хусусий тадбиркорлар ва юридик шахслар бизнесида электрон пулларни қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида маълумот олди:
13.08.20
ҚҚС ҳисоб-китобида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш айланмалари инобатга олинади, фойда солиғи ҳисоб-китобида эса – жами даромад. Агар корхона акциз тўланадиган товарларни реализация қилса, ушбу кўрсаткичлар унда тўғри келмайди. “Норма” эксперти Олег ЦОЙ вазиятни аниқ мисолларда buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
12.08.20
«Бухгалтер бўлиб ишлайман. Директор мени бош бухгалтер лавозимига ўтказишини айтди. Бошқа ишга ўтишни истамайман. Директор менинг розилигимсиз бошқа ишга ўтказиши мумкинми?».
12.08.20
2020 йил 30 июнда янги 4-сон БҲМС Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» тасдиқланди. Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари ва уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Янги стандартнинг 16-банди – ТМЗни харид қилишда олинган чегирмалар бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида кўп саволларни юзага келтирди. «Норма» етакчи эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА buxgalter.uz илтимосига кўра уни амалиётда қандай қилиб тўғри қўллаш кераклигини тушунтириб берди: