Новое

15 майга қадар ШЖБПҲ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топширишга улгуринг

07.05.20
Ҳурмат бухгалтерларимизга ҳисобот топшириладиган саналар ҳақида эслатиб ўтамиз:

Онлайн-НКМ бўйича имтиёзлар солиқ ҳисоботида маълумотлар нотўғри кўрсатилишига олиб келиши мумкин

07.05.20
Президентнинг ПФ-5813-сон Фармонига мувофиқ онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтишда онлайн-НКМни 2021 йил 1 январгача ДСХОда рўйхатдан ўтказилса, тадбиркорлар томонидан тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни ҳар бир қурилмани харид қилиш, ўрнатиш ва ишга туширишга оид харажатлар суммасига, бироқ 10 БҲМдан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтириш мумкин. Бунда амалдаги ҳисобот шакллари ушбу имтиёзни акс эттириш учун мос келмаслиги мумкин. Шунингдек камерал назорат чоғида жами даромад суммаси бўйича тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Buxgalter.uz ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Бухгалтерни қандай ҳолда ишдан бўшатиш мумкин (эмас)

07.05.20
– «ХКда бухгалтер бўлиб ишлайман. Масофадан туриб фаолият юритаман. Карантин пайтида раҳбар мени ишдан бўшатишга ҳақлими»? Фойдаланувчининг саволига меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

ЯММТда нима ўзгарди

06.05.20
Солиқ органи солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ЯММТга ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда янги ва амалдаги меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида эслатма йўллади. Хушхабар: электрон меҳнат дафтарчалари тизими қайта ишланди ва яхши томонга ўзгарди. Вuxgalter.uz ЯММТ дирекцияси мутахассислари билан биргаликда унинг янги техник имкониятлари шарҳини тайёрлади

Карантиндан кейин ишлаб чиқаришни қандай тиклаш мумкин: 7 та муҳим қадам

06.05.20
Республика махсус комиссияси 2020 йил 30 апрелдан бошлаб ишга қатнаш учун махсус рухсатномасиз эрталабки ва кечки пайтда шахсий транспортдан фойдаланиш имконини берадиган қарорни эълон қилди. Кўпчиликда савол юзага келди – офис ва ишлаб чиқаришдаги ишга қайтиш ёки уни тўхтатиб қўйганлар фаолиятини тиклаши мумкинми? Солиқ инспекциясини хабардор қилиш ва ҳокимликдан рухсатнома олиш керакми? Buxgalter.uz аввалги иш режимига қайтаётганда нималарни инобатга олиш кераклиги ҳақида қўлланма тайёрлади.

ЭИЗ қатнашчилари товарларни импорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкинми

05.05.20
2020 йил 1 январдан бошлаб ЭИЗ қатнашчилари товарлар олиб кирилишида ҚҚС суммаси бюджетга тўланмаган тақдирда уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Бу “Норма” экспертлари сўровига биноан солиқ органи томонидан берилган тушунтиришдан келиб чиқади.

Карантинда иш ҳақи қанча муддат тўланмай туриши мумкин

04.05.20
Қайси пайтдан бошлаб корхонада иш ҳақини тўлаш бўйича қарз муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади? Иш ҳақи бўйича муддат ўтказиб юборилганлиги учун ким ва қандай ҳажмда жавоб беради? Агар бунда банк айбдор бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Ёки контрагентлар вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун корхонанинг ҳисобварағида пул мавжуд бўлмасачи? Вазиятни «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди.

Ижара шартномаси муддатини узайтираётганда нималарни инобатга олиш лозим

04.05.20
Тарафлар нотурар жойнинг ижара шартномасини туздилар. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, ижарага олувчи жойдан фойдаланишда давом этади, ижарага берувчи эса эътироз билдирмайди. Бундай вазиятда нималарни инобатга олиш лозим? Ижара шартномаси муддатини узайтиришга оид жиҳатларни юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ тушунтириб берди.

Электрон ишончнома қанчалик қонуний?

04.05.20
Айрим ЭҲА операторлари «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга амал қилиб, ишончномани электрон шаклда ёзиб беришни таклиф этмоқдалар. Бир қарашда бу қулайдек кўринади. Бироқ Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғозда ёзилган ишончномалар муомаласини тартибга солади. Бухгалтер қандай йўл тутиши керак: ишончномани қоғозда ёзиб берсинми ёки электрон шаклда?

Янги ходим сизни алдамаётганлигини қандай текшириш мумкин

02.05.20
Ишга қабул қилинаётган янги ходим қандайдир шахсий сабабларга кўра олдин қаердадир ишлагани ҳақида индамай қўйиши мумкин. Меҳнат дафтарчаси мавжудлигини қандай текшириш ҳақида «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди.