Новое
27.02.26
«2026 йил февраль ойидан бошлаб янгиликларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари бўйича ЭҲФни қандай тўлдириш мумкин? Шартномани my3.soliq.uz да рўйхатдан ўтказдик, шартнома IDсиини олдик, IDни ҳисобварақ-фактуранинг тегишли қаторига киритдик, лекин тизим барибир хато беради...»
Кимда шундай ҳодиса юз берган бўлса, унда бунинг изоҳи ҳам бордир. Тушунтиришни шахсан Didox лойиҳаси раҳбари Антон ЛИдан олдик:
26.02.26
Трансферт нархни белгилаш фақатгина йирик халқаро холдингларга тааллуқли эмас. Муайян шароитларда ТНБ меъёрлари умумий мулкдорларга эга бўлган кичик маҳаллий компаниялар ўртасидаги битимларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида билдиришнома бериш муддати тугашидан олдин – февраль ойида компаниянгиз битимларини таҳлил қилишга улгуриб қолинг.
Солиқ органлари саволларига тайёргарлик кўришга ёрдам берадиган босқичма-босқич алгоритмни «Arkad Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА тайёрлади:
24.02.26
Ҳисобда нафақат қарзни қайд этиш, балки унинг қайси тоифага – қисқа муддатли ёки узоқ муддатли эканлигини тўғри аниқлаш ҳам муҳимдир.
Мақолада мажбуриятларни қайси мезонлар бўйича фарқлаш, қайси ҳисобварақларда ҳисобга олиш, мажбуриятлар билан қандай ишлаш ва қарз юкини асосий коэффициентлар бўйича таҳлил қилишни кўриб чиқамиз. Материал жадваллар, формулалар ва бухгалтер учун амалий тавсияларни ўз ичига олади.
23.02.26
«Ходим эгизак туғди, 21 октябрь куни ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўхтатилди. 22 октябрдан бошлаб унга болаларни парваришлаш учун таътил берилди ва нафақа тайинланди. Биринчи тўлиқ бўлмаган ойни ҳисобга олган ҳолда уни 2 бола учун қандай миқдорда ҳисоблаш керак?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
20.02.26
«Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини натура шаклида ёки уларни сотиб олиш учун пул бериш орқали ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Шу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай моддий ёрдам олиш учун ишчиларнинг аризалари керакми?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
20.02.26
«Ташкилотга Мажбурий ижро бюросидан бир нафар ходимга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушган. Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, қандай қилиб ушлаб қолиш мумкин?»
Вазият ягона эмас, баъзида шундай бўлади. Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати Дилором Саидова мутахассиси жавоб берди:
18.02.26
489-сон ВМҚнинг янги таҳририга мувофиқ ПҚ-190-сон қарорга 2-илованинг 4-бандига асосан жаримага тортилган тадбиркорлик субъектларига 1 йил учун тўланган ҚҚС суммаси қайтарилмаслиги ҳақида ёзган эдик.
Шу билан бирга, «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 833-сон ВМҚга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва улгуржи сотувчилар томонидан ушбу соҳадаги қоидабузарликлар рўйхати кенгайтирилди, шунингдек, маркировкаланган товарлар айланмасининг бошқа иштирокчилари учун янги рўйхатлар қўшилди.
Янгиликларга «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди:
18.02.26
Солиқ органлари бир ой давомида фойдаланилмаётган назорат-касса машиналарини ҳисобдан чиқариши тўғрисидаги материал эълон қилинганидан сўнг биз buxgalter.uz сайтида ушбу масала бўйича муқобил фикрни жойлаштириш таклифини олдик.
«GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ назорат-касса техникаси эгалари билан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди:
16.02.26
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларига қўшимча келишувларни ijara.soliq.uz сайтида «Қўшимча келишув» тугмаси ёрдамида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Аниқ нима қилиш кераклигини buxgalter.uz сайтида ўқинг:
16.02.26
2026 йил бошидан бери Ўзбекистонда кўплаб янги якка тартибдаги тадбиркорлар пайдо бўлди. Атиги бир-икки ой олдин бу йигитлар ўзини ўзи банд қилиш бўйича нисбатан барқарор «велосипедда юрган» эди. Энди эса қўлларида мустақил йиғилган бир ўринли самолётнинг штурвали бор ва тезда кўникмаларни оширишлари зарур, чунки «у» аллақачон парвоз қилмоқда.
Шундай қилиб, ЯТТ солиқларини тўлади ва ўз картасига пул олмоқчи... Банк кассири эса тўлов кетидан тўловни рад этади. Нима қилиш керак?!
Саволни тушундик, тушунтирамиз:
(P.S.: қаердадир ЯТТ танишингиз йиғлаётган бўлса, шу мақолани унга юборинг!)