Новое
09.01.20
Аванс тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ва тўловни тўлаш муддатлари
Солиқ даври – календарь йил мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича аванс тўловларини тўлайдилар. Мазкур норма Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахсларга татбиқ этилмайди
09.01.20
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳар бир солиқ даври – календарь йилнинг 1 январига бўлган ҳолатга ҳисоблаб чиқарилади. Уни қандай тўғри ҳисоблаш ва Солиқ бўйича ҳисоб-китобни тўғри тўлдириш ҳақида тўлдиришга оид мисоллар келтирилган батафсил тавсияни ўқинг.
09.01.20
2020 йил 1 январдан бошлаб амортизацияланадиган биноларга мол-мулк солиғи тўлиқ солинади. Солиқ уларнинг уч йилда камида бир марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қийматидан ҳисобланади ва тўланади. Буни қандай тўғри амалга ошириш ҳақида молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.
04.01.20
Январь ойи бухгалтерлар учун – шундоқ ҳам осон ой эмас. 2020 йилда эса у: а) солиқ солишдаги туб ўзгаришлар; б) ЭҲФнинг жорий этилиши; в) онлайн-НКМ билан янада мураккаблашади. Энг асосийси эса – янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши ўта кечиктириб юборилганлиги билан.
04.01.20
Давлат статистика қўмитаси Янги йил арафасида асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. 1 февралга қадар қуйидагилар томонидан АФ қайта баҳоланиши лозим:
1) сўнгги марта қайта баҳолашни 2017 йил январда ўтказган кичик бизнес субъектлари;
2) кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмайдиган бошқа корхоналар, шу жумладан 2019 йилда ташкил этилган корхоналар.
03.01.20
5 январга солиқларни тўлашнинг охирги иккита санаси тўғри келади. Ушбу кун дам олиш куни бўлганлиги боис муддатлар бир кун олдинга – 6 январга ўзгаради.
27.12.19
ЭҲФ ва ЯММТ жорий этилиши билан ташкилотларда бухгалтердан ташқари бошқа ходимларга ҳам қўшимча электрон рақамли имзо олиш зарурати юзага келди. Кўпчилик моҳиятан жуда жўн бўлган ушбу масалада муаммоларга дуч келишди. ДСҚ ва Давлат хизматлари марказлари бундай масалани ҳал қилишга ҳали тўлиқ тайёр эмас эканлар. Бундай вазиятда нима қилиш лозим? Ҳар ҳолда қандай қилиб муаммоларсиз қўшимча ЭРИ олиш мумкин?
24.12.19
«Norma» ПРМда «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг ЯММТ семинарлари туркуми бўлиб ўтди. Buxgalter.uz илтимосига кўра, у тингловчилар томонидан энг кўп бериладиган 10 та саволдан тўплам тайёрлади.
23.12.19
1. Корхона ҳисобварақ-фактураларни етказиб берувчилардан кечиктириб олади. Масалан, июндагини – сентябрда. ҚҚС бўйича ҳисоботда улар қай тартибда акс эттирилади? Уларни ҳисоботда расмийлаштирилган ойда (масалан, июнда) акс эттириш, бунда барча кейинги ойлар учун (июнь, июль, август) ҳисоботни қайта топшириш зарурми? Ёки бундай ҳисобварақ-фактураларни ҳақиқатда олинганда – сентябрда акс эттириш мумкинми?
23.12.19
2019 йил 4 декабрдан бошлаб Солиқ кодексига солиқлар ва имтиёзлар бўйича ҳисоб-китобларда ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ ва БҲМ кўрсаткичларини қўллаш қисмида киритилган ўзгартиришлар кучга кирди (03.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси).