Новое

ИФЖМС шартномаси бўйича иш берувчи қачон қўшимча тўлашига тўғри келади

16.08.19
Иш берувчи ИФЖМС шартномаси тузилган суғурта компаниясини шартнома тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт. Ушбу материалда айнан қандай ҳолларда шартнома бўйича илгари тўланган сумма қайта ҳисобланиши ва иш берувчи томонидан қўшимча тўлов амалга оширилиши зарур бўлишини кўриб чиқамиз.

Бухгалтер учун шпаргалка: ҳисоб-китобларда қандай ЭКИҲ қўлланилади

15.08.19
2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори ўзгарди. Бухгалтерларга қулай бўлиши учун қайси ҳолатларда 1 январга бўлган ЭКИҲ - 202 730 сўм, қайсиларида эса 2019 йил 1 августдан жорий этилган ЭКИҲ - 223 000 сўм қўлланилиши кўрсатилган жадвални тақдим этамиз.

Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди

14.08.19
Вазият. Корхона ДСИдан тўланган пеня суммасига фойда солиғини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома олди. Уни чегирилмайдиган харажатлар таркибида акс эттирмадилар. Тўланган пеня суммаси тўғрисидаги ахборот солиқ тўловчининг ШҲКдан олинди.

Қурилиш-монтаж ишларини расмийлаштиришда бухгалтер қандай тўловларни амалга ошириши керак

09.08.19
Компания фойдаланилмаётган объект сотиб олди ва уни фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираётир. Қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ва уларнинг тугалланганлигини қайд қилувчи ҳужжатларни расмийлаштириш йўлида қандай тўловлар ва йиғимлар тўлаш лозим бўлади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) текинга берилганда ҚҚС қандай ҳисобланади

09.08.19
Товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўз ходимларининг шахсий эҳтиёжлари учун текинга берилган тақдирда, ҚҚС қуйидагича ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси):

Бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида нимани ёдда тутиши зарур

09.08.19
Ташкилотингиз 2019 йил учун иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИФЖМС) шартномасини тузганлигини текшириб кўришни тавсия қиламиз.

Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак

08.08.19
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити якшанбада, 11 август куни нишонланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган дастлабки иш вақти тақвимида 12 август, душанба куни байрам куни сифатида кўрсатилган.

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобланади

01.08.19
Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборотлар мавжуд бўлганда ҚҚС суммалари ҳисобга олинади (СК 221-моддаси).

Товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтери нималарни билиши керак

23.07.19
Рўйхатдан ўтказилган товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтеридан товар белгисига гувоҳномани олиш тартиб-таомили, шунингдек уларнинг амал қилишини қўллаб-қувватлашга доир тўловларни ўз вақтида амалга ошириш талаб этилади.

Чорак ўртасида фойда солиғини тўлашга ўтиш ҳисоботда қандай акс эттирилади

15.07.19
Бухгалтерлар 25 июлга қадар Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириши лозим. Эслатиб ўтамиз, ушбу солиқ ортиб борувчи якун билан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 163-моддаси). Ушбу маслаҳатда: жорий йил давомида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган корхона Ҳисоб-китобни қандай қилиб тўғри тўлдиради деган саволга жавоб берамиз.