Новое

1-КB shakli йиллик статистика ҳисоботини қандай топшириш керак

16.01.25
1-КB shakli йиллик статистика ҳисоботи е-Stat 4.0 дастурида электрон шаклда топширилади. Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланиб, 1-КB shakli бўйича йиллик статистик ҳисоботни ўз вақтида тақдим этинг:

2025 йилдан бошлаб асосий воситаларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади

16.01.25
2025 йил 1 январдан янги 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар» кучга кирди. «Норма» экспертлари янги қоидалар бўйича асосий воситаларни қайта баҳолаш тартибини тушунтирди:

2024 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботни топширишга тайёрланамиз

15.01.25
Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари бухгалтерлари янги Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом 1 январдан кучга кириши муносабати билан молиявий ҳисоботнинг муддатлари ва шакллари ҳақида кўп сўрашмоқда. Buxgalter.uz учун бу муҳим жиҳатни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:

Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларида нималар ўзгарди

14.01.25
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҳужжатга божхона ва солиқ органлари ўртасида ҚҚСни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов коди қўшилди, декларантнинг ҳуқуқий мақоми қисмида ўзгаришлар бор, янги божхона постлари қўшилди ва ҳ.к. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Кимлар ер солиғи бўйича ҳисобот топшириши мумкин

13.01.25
Солиқ идораси юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича кимлар ҳисобот топшириши мумкинлиги ҳақида солиқ тўловчиларни хабардор қилди. Айрим корхоналарнинг ер участкаси пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкалари ҳали тасдиқланмаган туманда жойлашган.

Ўзбекистонда 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкалари

13.01.25
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Экспорт қилувчилар учун фойда солиғи бўйича ноль даражали ставка бекор қилиниши қачон кучга киради

10.01.25
2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда товар ва хизматларни экспорт қилувчилар учун фойда солиғи бўйича ноль даражали ставка бекор қилинади. Ноль даражали ставка ўрнига 15% миқдорида ставка жорий этилади 27.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон. Кўплаб бухгалтерларда савол туғилди – нега янги ставка одатдагидек имтиёзларни бекор қилишда бўлгани каби 1 апрелдан эмас, балки 2025 йил 1 январдан қўлланилади? Ахир СК 4-моддаси 5-қисмида имтиёзларни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар расмий эълон қилинганидан сўнг 3 ой ўтгач кучга киритилиши белгиланган. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

СК-2025: кам таъминланган оилалар ва ёшларга даромадлар бўйича имтиёзлар

10.01.25
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тафсилотларни маълум қилди:

СК-2025: ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати белгиланди

10.01.25
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини белгилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тафсилотларини тушунтириб берди:

Кимлар 2024 йил учун молиявий ҳисоботни 2025 йил 1 мартгача топширмаслиги мумкин

10.01.25
2025 йилда ташкилотлар ўтган ҳисобот даври учун йиллик молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг шакллари ва муддатларини тасдиқлаш тўғрисидаги янги 3567-сонли Низомга мувофиқ тақдим этадилар. Ҳужжат буни БҲМС учун 1 мартдан ёки МҲХС учун 1 майдан кечиктирмай амалга оширишни талаб қилади, ва унда солиқ тўловчиларнинг ҳеч қандай тоифалари учун истисно қилинмаган. Шу жумладан, Президентнинг 2022 йил 10 ноябрдаги ПҚ-419-сон қарори билан 2024 йил учун мажбурий молиявий ҳисоботи бекор қилинган қатъий миқдордаги айланмадан солиқ тўловчилар учун ҳам. Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазият бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди: