Новое
04.11.24
«СКнинг 239-моддасига мувофиқ ННТ аъзоларининг мақсадли бадаллари товар ва хизматларни реализация қилиш айланмасига кирмайди. Демак, ҚҚС солинмаслиги керак. Янги ННТ аъзолик бадаллари учун МХИК 11199008018000000 билан ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди. Натижада аъзолик бадалларининг бутун суммасига ҚҚС солинди. Бунда балки МХИК нотўғри танланган бўлиши мумкин? Қаерда хатога йўл қўйилган? ННТ аъзолик бадалларини солиққа қандай тўғри тортиш керак?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
31.10.24
«Ўзбекистонда маҳаллий юридик шахсдан бино ижарага олган хорижий компаниянинг ваколатхонаси майдонларнинг бир қисмини субижарага бера оладими? Бунинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?»
Buxgalter.uz нинг илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
31.10.24
Корхонада камерал текширув солиқ органи томонидан талабнома юбориш билан якунланди, тадбиркор эса солиқчиларнинг хулосалари ва қўшимча солиқ ҳисоблашга уринишларига ёзма равишда норозилик билдирди. Икки йилдан сўнг уни худди шу масала бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига чақиришди.
Бундай вазиятда нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
29.10.24
«Сайёр солиқ текшируви (инвентаризация) пайтида солиқ органи солиқ тўловчи учун олди-сотди битимлари бўйича ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини тўхтатиб қўйди. Бундай чора қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган? Бунда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари бузилмаяптими?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
29.10.24
Ушбу йилнинг ноябрь ойида бизнинг қандай режаларимиз бор? Биринчидан, ўзимизни асраш, яхши ухлаш, кўпроқ ҳаракатланиш, асабийлашмаслик ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун витаминлар ичиш. Иккинчидан, барча керакли нарсаларни муваффақиятли равишда тақдим этиш, имзолаш, ҳисобот бериш ва солиқларни ўз вақтида ҳамда белгиланган миқдорда тўлаш. Хўш, бошладик...
25.10.24
«Биз қурилиш компаниясимиз, кўп қаватли турар жой биноларини қурамиз. Августда солиқ органлари бизда сайёр текширув – инвентаризация ўтказишди. Текширув далолатномасида ҳисобот даврида кўчмас мулкни сотиш бўйича 70 та нотариал битим амалга оширилгани аниқланган. Лекин бу битимлар бўйича ЭҲФ битим улар тузилган куни расмийлаштирилмаган. Бу тўғри, лекин бу барча битимлар бўйича ЭҲФ 2024 йил 10 сентябргача расмийлаштирилган. Солиқ маъмурчилиги ва роуминг-оператор буни техник жиҳатдан бажариш имконини беради.
Бу ҳолда текширувчилар СКнинг 223-моддаси бўйича жарима ёзиши тўғрими? Улар бу ҳуқуқбузарликни товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар суммасини ҳисоб регистрларида акс эттирмаслик ва битимлар суммасини электрон тизимга ўз вақтида киритмаслик, айланма амалга оширилган санада ЭҲФ тақдим этмаслик деб таъкидламоқдалар.
Пул кўринишида жарима компаниянинг молиявий ҳолати учун жуда катта ва оғир бўлиб чиқяпти».
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
24.10.24
«Корхона ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биноларини қуриш мақсадида эркин иқтисодий зонада 800 млн сўмлик ер участкасидан фойдаланиш учун ижара ҳуқуқини сотиб олди. Ойлик ижара тўлови билан 50 йилга ижара шартномаси тузилган. Ер ижараси харажатларини қандай ҳисобга олиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими мутахассислари жавоб берди:
23.10.24
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор..
Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди:
22.10.24
Хорижий корхонанинг Ўзбекистондаги ёпилган ваколатхонасини Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқариш бир ярим йилдан ортиқ тарихга айланди. Бундан ташқари, солиқчилар ушбу ваколатхонанинг собиқ раҳбарини ушбу бир ярим йил давомида - ваколатхона давлат органларини ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида хабардор қилган пайтдан бошлаб, солиқ тўловчилар реестридан чиқарилгунга қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги учун жаримага тортишга ҳаракат қилмоқда.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлган хорижий компанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари нимани назарда тутиши кераклигини айтди:
22.10.24
«ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот ўз брендининг танилишини ошириш, хизматлардан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида маркетинг акциясини ўтказади. Шу муносабат билан қуйидагилар расмийлаштирилди:
1) маркетинг акциясини ўтказиш жойи ва муддатлари (20 кун), совринлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги буйруқ;
2) акцияни ўтказиш ва унда иштирок этиш шартлари билан очиқ оферта (ташкилот сайтида жойлаштирилган);
3) ғолибларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси (акциянинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади);
4) совғалар бериш шартномалари (ҚҚС билан сотиб олинган маиший техника).
Акция ғолибларига совринларни топширишда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра берилган саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди.