Новое

Курсдаги фарқ: солиқчилар ҳисоботларни қайта топширишга ундашса, нима қилиш керак

02.07.24
Молиявий ҳисоботнинг 2-сон шакли 22-сон БҲМСга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган. Фойда солиғи ҳисоб-китобида курсдаги фарқ СКнинг 320-моддасига мувофиқ акс эттирилган. Ушбу ҳисоботларда курсдаги фарқнинг қийматлари мос келмаётганлиги автокамерални қаноатлантирмаяпти ва солиқ тўловчи аниқланган фарққа қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш талаби билан хабарнома олмоқда. Солиқ инспектори дастур фақат қайта топширилган ҳисоб-китобларни эътиборга олиши ҳақида огоҳлантирди. Нима қилиш лозим? Ҳисоб-китобни қайта топшириш – бу маълумотларни мослаштириш ва бузиб кўрсатишни англатади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Юридик шахсга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахс ЭҲФни қандай расмийлаштиради

02.07.24
Юридик шахсларга хизмат кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар уларга ЭҲФ тақдим этадилар. Дастлабки вақтда улар электрон ҳужжат айланишининг базавий инструментларини – ЭҲФ, МХИК ва электрон бажарилган ишлар далолатномаларини ўзлаштириш чоғида мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Агар компаниянгиз ўзини ўзи банд қилган шахслар хизматларидан фойдаланса, шунчаки уларга buxgalter.uzдаги ушбу ҳаволани юборинг:

2024 йилнинг II чораги учун кимлар 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танланма кузатувга тушди

02.07.24
Статистика агентлиги жорий йилнинг II чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхатини эълон қилди. Сиз рўйхатга кирган ёки кирмаганлигингизни билиш учун Рўйхатни юклаб олинг. Агар – кирган бўлсангиз, buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:

Камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими

01.07.24
«07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шу билан бир вақтда, 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 49-бандига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади. Президентнинг фармон ва қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Истеъмол кредитлари фоизлари бўйича фойда солиғи қандай ҳисобланади

01.07.24
«Компаниянинг асосий даромади – у томондан тақдим этиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоизлар саналади. Мазкур ҳолда ҳали ҳақиқатда олинмаган суммадан фойда солиғини тўламаслик учун онлайн-НКТнинг бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) чекларида бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни қандай тўғри акс эттириш

Бухгалтер нафақалар тайинлаш ва тўлашни тартибга солувчи янги низомлар тўғрисида нималарни билиши керак

01.07.24
2024 йил май ойи охирида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 314-сон қарори 2024 йил 24 июндан кучга кирган иккита низомни тасдиқлади: – Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган

2024 йил июль ойи учун бош бухгалтер режаси

30.06.24
5 июль: • 2024 йил июнь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни.

Норезидент якка тартибдаги тадбиркордан хизматлар импортида қўшимча ҳисобланган ҚҚС юзасидан солиқ органига қандай жавоб бериш керак

28.06.24
«Ташкилот чет эллик якка тартибдаги тадбиркор билан маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир импорт шартномасини тузди. Кўрсатилган хизматлар учун бажарилган ишлар далолатномаси 2024 йил январь ойида ёпилган, маълумотлар ўз вақтида ТСОЯЭАТга киритилган. Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқ органлари 29 коди бўйича хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш тўғрисида талабнома тақдим этди». Buxgalter.uz илтимосига биноан TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЁВА вазиятни шарҳлаб берди:

2024 йилнинг II чораги учун кимлар статистика бўйича ҳисобот топшириши керак

28.06.24
Статистика агентлиги сайтида “Танланма кузатув” бўлимида 2024 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Buxgalter.uz сиз рўйхатга кирган бўлсангиз, қандай тартибда ҳаракат қилишингиз кераклигини тушунтирди.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлангандан сўнг солиқчилар уни инкассо топшириқномаси билан такроран ечиб олишса, нима қилиш керак

26.06.24
«Корхона илгари ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни «185»-кодга тўлаган. 2024 йил июнь ойида – Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан хат олди, унда ресурс солиғи тўловчилари учун янги «50»-код ҳақида айтилган. Шу асосда 2024 йил учун солиқни «50»-кодга тўладик.