Новое
23.10.25
Айланма санасини белгилашдаги хатолар солиқ базасини бузиб кўрсатади, ҚҚСнинг тўлиқ тўланмаслигига ва натижада жарималарга сабаб бўлади.
Бухгалтерлар айланма санасида хатога йўл қўйиши мумкин бўлган типик вазиятларни ва бунинг компания учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўриб чиқамиз:
23.10.25
Вазият: ишлаб чиқариш корхонасининг етказиб берилган хом ашё учун таъминотчи олдида қарзи бор. Шу билан бирга, у тайёр маҳсулотни жўнатган учинчи шахс билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича кредитор ҳисобланади. Корхона ўз қарзини учинчи шахсга - тайёр маҳсулот харидорига ўтказиб, у тўғридан-тўғри корхонанинг кредитори билан ҳисоб-китоб қилиши мумкинми?
Бухгалтер.уз тушунтиради:
23.10.25
ТМЗ (товар-моддий захиралар) таннархини ҳисоблаш товар нархига, фойда маржасига ва молиявий натижага бевосита таъсир кўрсатади. Амалда бухгалтерлар ТМЗни сотиб олиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни турлича акс эттирадилар.
Ташкилот транспорт-тайёрлов харажатларини (ТТХ) ҳисобга олиш усулини танлаш – уларни захиралар таннархига киритиш ёки давр харажатларига киритиш ҳуқуқига эга. Қолган қўшимча харажатлар – божхона божлари ва йиғимлари, сертификатлаштириш харажатлари, қопланмайдиган солиқлар таннархга киритилади.
Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (АCCА DipIFR, CAP) иккала усулни ҳам тушунтириб берди:
21.10.25
Директор меҳнат шартномасига бош бухгалтер ўз хоҳишига кўра фақат ҳисобот даври тугаганидан кейин ишдан бўшаши мумкинлиги тўғрисидаги шартни киритмоқчи. Ҳисоботни тайёрлаш ва топшириш пайтида эса ишдан бўшаш мумкин эмас, акс ҳолда жарима тўланади.
Лекин бухгалтерда қандайдир жиддий ҳолатлар юзага келиши мумкинмасми? Бундай меҳнат шартномасини имзолаш тўғрими?
Меҳнат қонунчилиги нормаларини buxgalter.uz илтимосига кўра «Norma» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:
17.10.25
Жуда кенг тарқалган ҳолат: корхона жисмоний шахсдан кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан квартира сотиб олади. Уни нотурар жойга ўтказиш ва унда, масалан, дўкон ёки савдо офиси очиш режалаштирилмоқда. Солиқ оқибатларини тушунтирамиз:
14.10.25
20 октябрь – III чорак учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишнинг охирги муддати тугашига жуда оз вақт қолди. Ҳамкасбларингизда кўп саволлар юзага келадиган вазиятлар бўйича тест ёрдамида ўзингизни синаб кўринг. Тестдан ўтганингизда совғага эга бўласиз!
14.10.25
Ходима ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида ҳомиладорлик таътилига чиқди, бунга тўлиқ ҳақ тўланди. Бола туғилгандан сўнг, аёл «касаллик варақаси» муддати тугашини кутмасдан, ишга қайтишга қарор қилди: чақалоққа қарайдиган одам бор, унга эса пул керак. Иш берувчи эътироз билдирмади ва уни ишга қабул қилди. Аммо энди бир қатор саволлар туғилмоқда: бу қонунийми? Аллақачон тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси билан нима қилиш керак ва ташкилот ушбу давр учун қўшимча иш ҳақи ҳисоблаши керакми?
«Norma» эксперти Ленара ХИКМАТОВА ушбу вазият бўйича ўз фикрини buxgalter.uz билан бўлишди:
10.10.25
Ходим ишдан бўшаяпти – ишнинг охирги кунларида «касаллик варақаси» очилган бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш керакми? Меҳнатга лаёқатсизликнинг барча кунлари учун нафақа тўлаш керакми ёки фақат ишдан бўшаш кунларига тўғри келадиган кунлар учунми?
Buxgalter.uz тушунтиради:
09.10.25
Амалиётда кўпинча шундай бўладики, «касаллик варақаси» очилган ходим ишга чиқади ва худди шу давр учун иш ҳақи олади.
Бухгалтер бу вақтда қандай тўғри ҳаракат қилиши кераклигини кўриб чиқамиз:
08.10.25
Вазият: янги хусусий мактабнинг ёш бухгалтери мактаб томонидан тақдим этиладиган таълим хизматлари СКнинг 243-моддаси 10-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинганлигини билади. Лекин бу имтиёзни қўллаш тартибини билмайди. У солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги хусусида мурожаат қилди.
Мазкур вазият қандай ҳал қилинади?