Новое

Тугалланмаган қурилишдан мол-мулк солиғини тўлаш керакми

23.10.23
“Ташкилот ўз кучи билан бино барпо этмоқда, қурилиш ҳали тугалланмаган. Қурилиш тугалланадиган сана лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилмаган. Ер солиғини тўлаймиз. Солиқ органи мол-мулк солиғини тўлаш бўйича талабнома тақдим этди. My3.soliq.uz сервиси орқали сўров тақдим этдик, бироқ бизга рад жавобини беришди. Солиқ органи мол-мулк солиғини тўлаш бўйича талабномани чақириб олиши учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

Импорт қилинган эҳтиёт қисмлардан йиғилган буюмлар экспорт қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

20.10.23
“Корхона импорт қилинган эҳтиёт қисмларни сотиб олади ва улардан экспортга буюмларни йиғади. Божхонада тўланган ҚҚС қайтарилиши лозимми? Корхонада бундай битимлардан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллайди

20.10.23
“Биз сабзавотлар етиштирамиз. СКнинг 57-моддасига асосан ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган жами даромад камида 80 фоизни ташкил этиши керак. СКнинг 337-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, барча фаолият турлари бўйича 0% даражали ставкани қўллашга ҳақли. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида биз 1-иловада (021-сатр) ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортга ҳамда мамлакат ичида реализация қилишдан олинган даромадларни ўз ичига олган суммани кўрсатамиз. Агар биз солиқ органларининг талабига кўра ҳисоб-китобга 7-иловани тўлдириш чоғида 011-сатрда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад суммасини, 016-сатрда эса – экспортга реализация қилишдан олинган даромадни кўрсатсак, ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан камини ташкил этади. Агар фойда солиғи бўйича ҳисоботни солиқ органлари талаб қилганидек тўлдирсак, СКнинг 57 ва 337-моддаларида белгиланган имтиёзни йўқотамизми?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Авиачипталарни реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

19.10.23
“Фирма туристик хизматлар кўрсатиш ва авиачипталарни сотиш билан шуғулланади. 2023 йилнинг август ойида биз чартер қатновларимизга авиачипларни реализация қилишни бошладик. Яъни авиакомпания билан шартномага биноан биз агент эмас, балки буюртмачи сифатида иш юритамиз. Бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади? Биз СКнинг 263-моддасига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишимиз мумкинми? Авиачипталарни бундай реализация қилиш қайта сотиш ҳисобланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтириб берди:

Хорижий ишлаб чиқарувчи қачон ваколатхона очиши керак

19.10.23
“Asl belgisi” МАТ орқали рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиси сифатида биз Ўзбекистоннинг солиқ хизматида ҳисобга қўйилишимиз, СТИР ва ЭРИси калитини олишимиз керак. Кейин ДМ ёки савдо ваколатхонасини очишимиз мажбурийми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Тўловларни қандай бўнак билан ва кредит бўйича қабул қилиш керак: Солиқ қўмитасининг тушунтиришлари

19.10.23
Солиқ қўмитаси ҚҚС тўловчиларга харидорлардан бўнак тўловларини ва бўлиб-бўлиб тўлаш, кредитни сўндириш ҳисобига тўловларни қабул қилган ҳолда қачон ва қандай онлайн-НКМ чекларини бериш кераклигини тушунтирди. Илгари бу борада турли нуқтаи назарлар билдирилган эди, энди Солиқ қўмитаси томонидан кўрсатилган тартибга амал қилишни тавсия қиламиз. Buxgalter.uz тушунтиришларни ягона йўриқномага тўплади.

Ким 23 октябргача фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак

18.10.23
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди. Солиқ қўмитасининг мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб беришди. Buxgalter.uz эса солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан солиқчилар бўнак тўлови суммасини асоссиз камайтириб кўрсатилган деб ҳисоблаган ва уни оширган тақдирда нима қилиш кераклигини айтиб беришни илтимос қилди.

Ҳар ойда тузатилган ЭҲФ тақдим этилса, салбий оқибатлар юзага келадими

18.10.23
“ҚҚС тўловчиси бўлган компания – агентлик шартномаси бўйича норезидентга мижозлар шартномаларини кузатиб бориш билан боғлиқ воситачилик хизматлари кўрсатади. Воситачилик ҳақи суммасига бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади. Аммо бажариладиган хизматларнинг ҳақиқатда якуний ҳисоб-китоби ҳисобот ойи тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида шакллантирилади. Шу туфайли биз ҳар ойда 5-санага қадар ЭҲА тизимига агентлик воситачилик ҳақининг тахминий қийматига бир томонлама ҳисобварақ-фактурани юклашга, якуний ҳисоб-китобдан кейин эса тўғри қиймат билан “тузатилган” белгиси билан ҳисобварақ-фактурани юклашга мажбур бўлмоқдамиз. Шу тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига тўғри сумма келиб тушади. Бундай тартиб компаниямизнинг солиқ тарихига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми? Бундай вазиятда агентлик хизматларидан олинган даромадларни ЭҲА тизимида қандай тўғри акс эттириш керак?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Хусусий ОТМ талабага ётоқхона берди: солиқ оқибатлари қандай бўлади

17.10.23
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи. Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми? Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этиш мумкин

17.10.23
“Ихтиёрий асосда ҚҚСга ўтдик, 1 октябрдан ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Бизда корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ўтган солиқ даври учун тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактуралар қолган. Уларни одатдагидек ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этишни истагандик. Аммо ЭҲФ тизими буни амалга ошириш имконини бермаяпти – энди барча ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС билан расмийлаштирилмоқда. Биз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этишимиз мумкин?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: