Новое

Нима учун ЭҲФдан ягона кирим ҳужжати сифатида воз кечган маъқул

21.06.23
Кирим ҳужжатларида товар мавжуд эмаслиги туфайли ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар умумий овқатланиш ва ритейл учун жисмоний шахслар – деҳқонлар ва томорқа эгаларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи фирмаларга ҳаммасидан кўра кучлироқ зарба берди. Умуман, юзага келган вазият қонунчиликнинг такомиллаштирилишини талаб қилади, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

Темир йўл вагонлари хорижда ижарага олинганда ҚҚС тўланиши керакми

20.06.23
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Улгуржи ва чакана савдо корхоналарида 1 июлдан салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш

19.06.23
Жарима ишлаб олмаслик учун улгуржи ва чакана савдо корхоналари салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ишга туширилган дастлабки ойларда эътиборни нимага мужассамлаштиришлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖнинг “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди:

Жисмоний шахсдан қарз олган бўлсангиз

19.06.23
“Корхона Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан 6 ойга йиллик 17% ставкада фоизли қарз олди. Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керакми? Фоизларга ҚҚС солинадими? Корхонанинг фоизлар тўлаш бўйича харажати фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими? Корхона қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

МХИК “кирим ҳужжатларида бўлмаса”, нима учун ЭҲФ тақдим этиб бўлмайди

19.06.23
Айрим улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ЭҲФ тақдим этиш мумкин бўлмаган ҳолатга дуч келишди. Тизим сотилаётган товарнинг МХИК 2022 йил 1 январдан кейин расмийлаштирилган кирим ҳужжатларида мавжуд эмаслигини маълум қилади ва бундай ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий солиқ органига мурожаат қилишни тавсия қилади. Бундай чоралар ҳақиқатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тўхтатиб турилишига олиб келади, шу боис регулятор томонидан анча ўйланган ёндашувни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

ПҚ-192-сон қарор билан қандай имтиёз ва преференциялар назарда тутилган

19.06.23
E-aktivдан ихтиёрий фойдаланиш тартиби 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарордаги бошқа янгиликлар тўғрисида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Доимий муассаса Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдиришда нимани ҳисобга олиши керак

16.06.23
“Фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги шаклида бухгалтерия ҳисоби ахборотини тўлдириш бўйича устунлар назарда тутилган. Фойда солиғи тўловчилари ҳисобланадиган, бироқ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайдиган юридик шахслар бундай ахборотни қандай акс эттиришлари лозим? Масалан – чет эл компанияларининг доимий муассасалари?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

Ҳисобварақ-фактурада МХИК қандай тузатилади

16.06.23
“ЭҲФни расмийлаштиришда хатога йўл қўйдик: ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган товарнинг МХИКи ўрнига номи кераклиси билан жуда ўхшаш бўлган бошқа МХИКни қўйдик. Аммо тузатилган ЭҲФ тақдим этишга уринишда тузатилган ЭҲФдаги МХИКнинг тузатилган ЭҲФ тақдим этилаётган ЭҲФдаги МХИКга номувофиқлиги тўғрисида хабар чиқмоқда. Бундан МХИКни тузатиш мумкин эмаслиги келиб чиқадими?”. Ушбу вазифани қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА гапириб берди:

Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚСни тўлаш керакми

15.06.23
“Компания Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида маркетинг хизматлари кўрсатишни режалаштирмоқда. Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚС тўланадими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Реэкспортга фойда солиғининг қайси ставкаси бўйича солиқ солинади

15.06.23
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: