Новое

Кешбэк қўшимча солиқ оқибатларига олиб келадими

05.05.23
“Корхона – IT парк резиденти, фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади, дорихоналар ва уларнинг мижозларига маълумот хизматларини кўрсатамиз. Акцияни йўлга қўйдик: агар мижоз дорихонага бизнинг мобиль иловамиз орқали келса ва мазкур дорихонада қилинган харид учун чекни рўйхатдан ўтказса унга қўшимча равишда картасига 1% миқдорида кешбэк тўлаб берилади. Мақсад – дорихоналарга биз уларнинг дорихоналарига кўпроқ мижозларни жалб қила олишимизни кўрсатиш ва шу билан ўзимизнинг мижозларга доир базамизни кенгайтириш ҳисобланади. Кешбэкни қандай акс эттириш лозим, чунки бу чегирма эмас ва бизнинг мижозларимизга берилмайди, балки мижозларимизнинг харидорларига тақдим этилади? Қандайдир қўшимча солиқ оқибатлари юзага келадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Онлайн-НКТнинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади

05.05.23
Сиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ишлаши тўсатдан тўхтаб қолганлигига бехосдан гувоҳ бўлмаслигингиз учун “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВнинг маслаҳатларидан фойдаланинг. Буларнинг барчаси “Онлайн-НКТнинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади” вебинарида айтилган:

ҚҚС тўловчиси ўз вақтида махсус рўйхатдан ўтмаган бўлса

04.05.23
“Фирма 2023 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилган. Рўйхатдан ўтказиш чоғида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танладик. ДСИда мақоми – ҚҚС тўловчиси. Бироқ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш учун ариза бермадик, сабаби директор зудлик билан хизмат сафарига жўнаб кетди. Фаолият юритилмади, ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширамиз. Лекин солиқ инспекцияси ҳали бизда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси мавжуд эмаслиги туфайли айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топширишни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

Тўлов тизимларининг фискал чеклари билан муаммолар юзага келса (3-қисм)

04.05.23
Эътиборингизга “Харидор билан маркетплейс ёки мобиль тўлов иловаси орқали ҳисоб-китобларда фискал чеклар” вебинари доирасида олинган энг қизғин саволларга жавобларнинг якуний тўпламини таклиф этамиз. Спикерлар – Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлимлари раҳбарлари Элнор ФОЗИЛОВ ва Нодир МУҲАММАДОВ:

Тўлов тизимларининг фискал чеклари билан муаммолар юзага келса (2-қисм)

03.05.23
“Харидор билан маркетплейс ёки мобиль тўлов иловаси орқали ҳисоб-китобларда фискал чеклар” вебинари доирасида олинган саволларга жавобларни эълон қилишда давом этамиз. Спикерлар – Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлимлари раҳбарлари Элнор ФОЗИЛОВ ва Нодир МУҲАММАДОВ:

Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

03.05.23
“Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини биринча марта тўлдираяпман. Нималарни ҳисобга олиш кераклигини айтиб берсангиз? У ўсиб борувчи якун билан тўлдириладими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Коммунал хизматларни қоплаш бўйича харажатлар қандай акс эттирилади

03.05.23
“Ижарага берувчи электр энергияси ва бошқа коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ тақдим этди. Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ушбу харажатларни “Ижара харажатлари” устунига киритиш керакми ёки Ҳисоб-китобга 2-илованинг қуйи сатрларида – бошқа харажатлар сифатида кўрсатиш лозимми?”. Саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди:

Тўлов тизимларининг фискал чеклари билан муаммолар юзага келса (1-қисм)

02.05.23
Мижозлардан тўловларни тўлов тизимлари ва маркетплейслар орқали қабул қилувчи тадбиркорларда ҳаммаси ҳам силлиқ кетмайди. Кимдадир имтиёз ишламайди, бошқасида – тўлов ҳисоботдан ўтмайди ёки – аксинча – иккиланади, комитент чекда хатони тузатолмайди ва ҳоказо. Юзага келадиган муаммоларни қандай ҳал қилишни “Харидор билан маркетплейс ёки мобиль тўлов иловаси орқали ҳисоб-китобларда фискал чеклар” вебинари спикерлари, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлимлари раҳбарлари Элнор ФОЗИЛОВ ва Нодир МУҲАММАДОВ тушунтиришди:

Янги МКда бухгалтернинг иши учун муҳим жиҳатлар

02.05.23
Янги Меҳнат кодексининг кучга кириши нафақат кадрлар хизматларининг, балки бухгалтерларнинг ҳам ишида акс этади. Янги МК ишлаб чиқувчилари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ бухгалтер ўз ишида кодекснинг қандай асосий жиҳатларини ҳисобга олиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz учун махсус гапириб беришди:

Чет эллик-резидент қандай солиқларни ва қай тарзда тўлайди

01.05.23
“РФ фуқароси 2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга келди, вақтинча рўйхатдан ўтказишни расмийлаштирди ва чет эл компанияси (ГФР) билан масофадан туриб консалтинг хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб ҳар ойда бажарилган ишлар учун тўловни Ўзбекистондаги банкда очилган шахсий валюта картасига олади. 2023 йилнинг март ойида у резидентга айланди, ЖШШИРга эга”. Чет элликнинг даромадларига резидент мақомини олгунга қадар ва олгандан кейин қандай солиқ солиниши керак, шунингдек у солиқларни қаерда тўлаши керак – РФдами, Ўзбекистондами ёки ГФРдами? Буни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: