Чакана савдода товарнинг қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак

18.12.2023
author avatar

Гузаль ИСЛАМОВА

молия маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– товарни қайтариб олишни қандай расмийлаштириш керак;
– товарни қайтариб олишни солиқ ҳисобида қандай акс эттириш керак;
– товарни қайтариб олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак;
– агар кредитга сотиб олинган товар қайтариб берилса;
–қайтарилган товарни келгусида қандай ҳисобга олиш керак.

 

Товарни қайтариб олишни қандай расмийлаштириш керак 

Чакана савдода харидордан товарни қайтариб олишни расмийлаштиришда ундан товарни қайтариши тўғрисида ариза олинг. У ихтиерий шаклда тузилиши мумкин, лекин у ўз ичига қуйидагиларни олиши шарт:

  • ариза берилган сана;
  • харидорнинг Ф. И. Ш. ва паспорт маълумотлари;
  • товарни қайтариш учун асослар;
  • товар учун тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги талабномаси;
  • банк картаси маълумотлари, агар пул унга қайтариладиган бўлса;
  • агар банк кредити жалб қилинган бўлса ва у ҳали қопланмаган бўлса – бундай  кредитни қоплаш учун пул ўтказилиши керак бўлган банк ҳисобварағининг маълумотлари;
  • харидор имзоси.

Харидор аризага қуйидагиларни илова қилиши керак :

  • харидни ҳақиқатда амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса ёки товар чекларини);
  • агар товарга кафолат муддати ўрнатилган  бўлса – тўғри расмийлаштирилган техник паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.

Агар харид учун истеъмол кредити ишлатилган бўлса, кредит бўйича тўланган тўловларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, тўлов ҳужжатлари) илова қилинади.

Харидордан товарларни қабул қилишда қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиринг :

  • қайтарилган товар учун юкхатни. Уни икки нусхада тузинг: улардан бирини товар ҳисоботига тикиб қўйинг, иккинчи нусхаси харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади;
  • пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатномани. Масъул шахслар томонидан имзоланган ва раҳбар томонидан тасдиқланган ҳолда далолатномани бир нусхада тузинг. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда бухгалтерияга топширилади;
  • чиқим касса ордери, агар пул кассадан нақд пулда қайтарилса.

Товар қайтариб олинганда НКТда қандай расмийлаштириш кераклигини тавсияда ўқинг.

Товарни қайтариб олишни солиқ ҳисобида қандай акс эттириш керак 

Фойда солиғи 

Товарларни қайтариш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар товарни қайтариб олиш ҳолати содир бўлган солиқ даврида (календарь йилда) акс эттирилади. Бунда  даромад ва харажатларга тузатишлар киритиш фақат сотилган пайтдан бошлаб бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар учун эса – бу муддат доирасида амалга оширилиши мумкин .

Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун товарни қайтариб олишда даромадга қандай тузатиш киритиш кераклигини тавсияда ўқинг.

ҚҚС

Харидор томонидан товар қайтариб берилганда, сиз ушбу товарни сотишда ҳисоблаган ҚҚСга тузатиш киритиш (камайтириш) ҳуқуқига эгасиз. Тузатиш киритиш товар сотилган пайтдан бошлаб бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар учун эса – бу муддат доирасида амалга оширилиши мумкин .

Бу ҳақда батафсил, товарни қайтариб олишда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритиш кераклигини тавсияда ўқинг.

Айланмадан олинадиган солиқ

Товарни қайтариб олишда даромадларга тузатиш киритиш товарни қайтариб олиш ҳолати содир бўлган солиқ даврида (календарь йилда) амалга оширилади. Тузатишлар киритиш фақат сотилган пайтдан бошлаб бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар учун эса – ушбу муддат доирасида амалга ошириш мумкин .

Бу ҳақда батафсил, товарни қайтариб олишда даромадга қандай тузатиш киритиш кераклигини тавсияда ўқинг.

Солиққа тузатиш киритиш учун асос бўлиб товарни қайтариб олиш учун берилган касса чеки хизмат қилади. 

Товарни қайтариб олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак 

Бухгалтерия ҳисобида товарларни қайтариб олиш 9040 «Сотилган товарларнинг қайтиши» счётида акс эттирилади. Бу счётнинг дебет айланмаси товарларни реализация қилишдан тушган даромадни камайтиради.

9040 счётнинг дебети бўйича қуйидаги ҳисоб счётлари корреспонденциясида қайтариб олинган товарлар қиймати акс эттирилади:

  • пул маблағлари (50005100) – харидорларга ушбу товарларнинг қийматини қайтариб беришда;
  • олинадиган счётлар (40004800) – қайтарилган товарлар учун дебиторлик қарзларини бекор қилиш суммасига;
  • тўланадиган счётлар (6900) – қайтарилган товарлар учун юзага келган қарзлари суммасига.

Илгари ҳисобланган ҚҚС ва акциз солиғи бўйича тузатиш киритиш бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш счётларининг дебети (6400) бўйича ҳамда пул маблағлари ва олинадиган счётларни ҳисобга олиш счётларининг кредити бўйича акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.

Қайтарилган товарлар таннархи ТМБларни ҳисобга олиш счётларининг дебетида (28002900) ва реализация қилинган товарлар таннархини ҳисобга олиш счётларининг кредитида (91109120) акс эттирилади.

 

Хўжалик операциялари
мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Харидор томонидан қайтарилган товарлар акс эттирилди

9040

6960

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди

6410

6960

Қайтарилган товар бўйича товарнинг сотилиш қиймати ва савдо устамаси қайта тикланди

2920
9120

9120
2980

Реализация қилинган товар даромадига тузатиш киритилди

9020

9040

Товар учун харидорга пул қайтарилди

6960

5010
5110

Агар кредитга сотиб олинган товар қайтариб берилса 

Кредит дўкон томонидан тақдим этилган 

Ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки савдо ташкилотлари сотиб олинган товарлар учун бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида товар истеъмол кредитларини берадилар . Бунда банк ёки бошқа кредитор (қарз берувчи) шартнома тарафи сифатида иштирок этмайди. Бунда, шартнома шартларида бундай кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш назарда тутилиши мумкин. 

Тегишли даражада сифатли бўлмаган товар сотиб олинганда ва уни сифати талаб даражасида бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга алмаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома товар истеъмол кредити берган ташкилотга шартномани бекор қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмолчи томонидан бекор қилиниши мумкин.

Кредит банк томонидан тақдим этилганда 

Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари сотиб олинган товарлар ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига молиявий истеъмол кредитини тақдим этадилар . 

Молиявий истеъмол кредитини бериш банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан ишлаб чиқарувчи ёки савдо ташкилотининг банк ҳисоб рақамига маблағларни ўтказиш йўли билан амалга оширади. Молиявий истеъмол кредитини нақд пулда беришга йўл қўйилмайди.

Истеъмолчи томонидан кредит бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қуйидаги холларда таъминланиши мумкин :

  • банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати билан;
  • учинчи шахсларнинг кафиллиги билан;
  • мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари билан.

Агар истеъмолчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган бўлса, кафолат берувчи ёки кафил истеъмол кредитини қайтариш муддати тугагач, истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан қонунчиликка ва шартномага мувофиқ истеъмол кредити суммасини қайтариши ҳамда мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаши шарт.

Товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганлиги муносабати билан товар қайтарилган тақдирда, товар қайтарилгунига қадар шартнома бўйича истеъмолчи томонидан тўланган пул суммаси унга қайтариб берилади, шунингдек кредит олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатларнинг ҳамда кредит бўйича  ҳисобланган фоизлар суммасининг ўрни қопланади .

Эътибор беринг
Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.

Харидорга кредит бўйича банкка тўланган фоизларни қоплаш учун қилинган харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади, чунки улар асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисобланади .

Мисол
Банк кредитидан фойдаланган ҳолда харидор томонидан сотиб олинган сифатсиз товарнинг қайтарилишини ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчиси бўлган дўкон харидорга молиявий истеъмол кредитини жалб қилиш орқали телевизорни 15 000 минг сўмга реализация қилди.

Дўкон учун телевизор таннархи 8 000 минг сўмни ташкил этади.

8 ой ўтгандан сўнг телевизорнинг тузатиб бўлмайдиган жиддий камчиликлари аниқланди. Бу вақтга келиб кредит тўлиқ тўланган, фоиз суммаси эса 3 000 минг сўмни ташкил этди.

Харидор дўконга телевизор учун тўланган пулни қайтариш, шунингдек, товарлар нуқсонлари туфайли қайтарилган тақдирда шартномада кўзда тутилган фоизлар суммасидаги йўқотишларни қоплаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Харидор дўконга мурожаат қилган куни товар қайтарилганлиги бўйича юк хати расмийлаштирилди, шу куни харидорнинг банк картасига 18 000 минг сўм ўтказилди.

Бухгалтерия ҳисобида харидорга товарни қайтариб бериш ва унга пул тўланиши бўйича операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм.

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Харидор томонидан товарнинг қайтариб берилиши акс эттирилди
(15 000 : 1,12)

13 392,9

9040

6960

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди
(15 000 – 13 392,9)

1 607,1

6410

6960

Қайтарилган товар учун товарнинг сотилиш қиймати ва савдо устамаси (15 000 – 8 000) қайта тикланди

15 000
7 000

2990
9120

9120
2980

Реализация қилинган товар даромадига тузатиш киритилди

13 392,9

9020

9040

Кредит бўйича банкка тўланган фоизларни харидорга қоплаш харажатлари акс эттирилди

3 000

9430

6960

Товар учун харидорга пул қайтарилди

18 000

6960

5110

Қайтарилган товарни келгусида қандай ҳисобга олиш керак

Агар харидор томонидан қайтарилган товар сотилиши мумкин бўлса, ушбу сотишни оддий реализация сифатида ҳисобга олинг.

Агар товар яроқсиз бўлса ва уни сотиш мумкин бўлмаса, вазиятга қараб, уни тузатиш мақсадида қайта ишлаш учун юбориш, харажатлар сифатида ҳисобдан чиқариш ёки етказиб берувчига қайтариш керак.

Мисол
Ўзи ишлаб чиқарган товарни қайтариб олиш ҳисоби

Бир ой ичида харидорлар ишлаб чиқариш корхонасининг фирма дўконига 20 000 минг сўмлик яроқсиз маҳсулотларни қайтариб беришган. 5 000 минг сўмлик маҳсулот қайта ишлаш учун устахонага (нуқсонини бартараф этиш учун) юборилган, 15 000 минг сўм – харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилган.

Бухгалтерия ҳисобида яроқсиз маҳсулотларни қайта ишлаш учун ва тузатиб бўлмайдиган маҳсулотларни харажатлар сифатида ҳисобдан чиқариш операциялари қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм.

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Қайтарилган сумма бўйича маҳсулот таннархига тузатиш киритилиши акс эттирилди

20 000

2810

9110

Яроқсиз маҳсулотнинг бир қисми қайта ишлаш учун устахонага юборилди

5 000

2610

2810

Яроқсиз маҳсулотнинг бир қисми харажатларга ҳисобдан чиқарилди

15 000

2010

2810

Корхонада яроқсиз маҳсулотлар бўйича меъёрлар тасдиқланган бўлиши керак. Агар тармоқлар бўйича меъёрлар мавжуд бўлса, у ҳолда уларга риоя қилинг. Фойда солиғини ҳисоблаш учун тасдиқланган меъёрлар доирасидаги яроқсиз маҳсулотлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб ҳисоблаш ва чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритиш мумкин – шу шарт биланки, агар ушбу харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса . Бироқ, солиқ органлари ушбу харажатларни чегириб ташланмайдиган деб тан олиш хавфи мавжуд.

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар меъёрларини ва меъёрлардан ортиқча харажатларни акс эттириш тартибини корхонанинг солиқ ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш учун ягона тасдиқланган ҳужжатлар шакллари мавжуд эмас, шунинг учун корхона мустақил равишда далолатномалар ва баённомалар шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни бухгалтерия ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш ҳуқуқига эга.

Яроқсиз маҳсулот деб тан олинган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга қабул қилинган «кирувчи»  ҚҚСга тузатиш киритилмайди .

Мисол
Сотиб олинган товарнинг қайтарилишини ҳисобга олиш

Бир ой ичида харидорлар 20 000 минг сўмлик яроқсиз товарларни дўконга қайтариб беришди. Дўкон етказиб берувчига 15 000 минг сўмлик товарни қайтариб берди, 5 000 минг сўмлик товарларни эса харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарди. Дўкон ҳам, товар етказиб берувчи ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида яроқсиз товарларни етказиб берувчига қайтариш ва етказиб берувчи томонидан қабул қилинмаган товарларни харажатлар сифатида ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм.

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Қайтарилган сумма бўйича маҳсулот таннархига тузатиш киритилиши акс эттирилди

20 000

2990

9120

Яроқсиз товарларнинг бир қисми етказиб берувчига қайтарилди

15 000

4860
4890

2990

Қайтарилган товар бўйича ҳисобга олинган «кирувчи» ҚҚСга тузатиш киритилди
(15 000 х 12 %)

1 800

4860
4890

6410

Яроқсиз товарларнинг бир қисми бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

5 000

9430

2990

Товарни қайтаришда етказиб берувчи ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритади . Бунда харидор етказиб берувчи томонидан берилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида ўзи илгари ҳисобга олиш учун қабул қилган ҚҚС суммасига тузатиш киритади .

Харидорлар томонидан қайтарилган, аммо бу товарларни етказиб берувчига қайтаришнинг имкони бўлмаган товарлар йўқолиши фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар таркибига киритилади . Бундай товарлар бўйича ҳисобга қабул қилинган «кирувчи»  ҚҚСга тузатиш киритилади .


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал