“Нақдлаштирувчи идоралар” мезонлари ва контрагентлар учун оқибатлар

preview

ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРАГИМОВ “нақдлаштирувчи идоралар”га қўлланиладиган мезонлар ва уларнинг контрагентлари учун солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.

Фирма “нақдлаштириш” билан шуғулланаётлиги ҳақида қуйидаги аломатлар далолат беради:

  • харид қилинаётган ва реализация қилинаётган ҳажмлар ва номенклатуранинг номувофиқлиги;
  • банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъектнинг хусусияти ва фаолият турига мувофиқ эмаслиги;
  • иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур миқдорда ходимларнинг мавжуд эмаслиги;
  • тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобда туради, бироқ солиқни бюджетга тўламайди;
  • товарлар катта ҳажмларда харид қилинади, бироқ реализация қилинмайди.

Контрагентга нима хавф солади?

“Нақдлаштирувчи идоралар” билан битимлар қалбаки деб эътироф этилади , солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.

Мисол
“Нақдлаштирувчи идора” билан битимлар тузиш оқибатлари
«А» корхонаси «Б» корхонаси билан 920 млн сўмлик қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун шартнома тузди, шундан ҚҚС – 120 млн сўм. Ҳисобот даври якунлари бўйича «А» корхонаси 120 млн сўм миқдордаги ҚҚС суммасини ҳисобга олади. Солиқ органлари маълумотларига кўра, «Б» корхонаси - “нақдлаштирувчи идора” (банк операцияларининг фаолиятнинг хусусияти ва турига номувофиқлиги аниқланди, операциялар ҳақиқатда ишлар бажарилмаган ҳолда амалга оширилган, ходимларнинг мавжуд эмаслиги далили ўрнатилган). Бу ҳолатда СКнинг 266-моддасига асосан солиқ органлари солиқ назорати натижалари бўйича «А» корхонаси учун 120 млн сўм миқдордаги ҚҚС бўйича ҳисобга олишни бекор қилишга ёки унга тузатиш киритишга ҳақли.

СКнинг 15-моддасига асосан солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Битимлар тузадиган ҳамкорларингизнинг ишбилармонлик обрўси билан қизиқинг. Бу нохушликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

 

                                                                                              Buxgalter.uz 

ДСҚ матбуот хизмати материаллари асосида

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text158049_naqdlashtiruvchi_idoralar_mezonlari_va_kontragentlar_uchun_oqibatlar