Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб уйда туриб солиқларни тўлаш муддати кечиктирилишини расмийлаштириш мумкин
Солиқ тўловчилар иқтисодиёт соҳасидаги жорий нохуш вазият туфайли харажатларини мақбуллаштиришга уринмоқдалар. Бундай имкониятлардан бири – солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи. ДСҚ бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ уйдан ёки офисдан чиқмай туриб ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди:
Тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони кимларга берилган
– Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконини бериш қоидалари СК 97-102-моддаларида белгиланган.
Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидаги асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин:
1) табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;
2) бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки солиқ тўловчи томонидан бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;
3) солиқни бир йўла тўлаш оқибатида ночорлик (банкротлик) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;
4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
5) товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;
6) божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.
1, 3-6-бандларда кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагиларга берилиши мумкин:
- юридик шахсга – унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага;
- жисмоний шахсга – унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага, бундан Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно.
Бунинг учун нима қилиш лозим
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали талаб этилаётган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза жўнатинг. Ваколатли органнинг қарорини (рўйхати бу ерда) ҳам солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали оласиз.
Қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг бизнесга салбий таъсирини юмшатишга йўналтирилган Президентнинг ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонлари билан айрим тадбиркорлик субъектларига солиқларнинг баъзи турлари бўйича соддалаштирилган тартибда тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқидан фойдаланиш имкони берилган. Улар буни СК 101-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этмасдан, ариза (хабарнома) асосида амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақдаги ахборотни жадвал кўринишида эътиборингизга ҳавола этамиз:
Асос |
19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон |
03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон |
Қайси тадбиркорлик субъектлари тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконидан фойдаланишлари мумкин |
|
Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми 2020 йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар |
Қандай солиқлар бўйича тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони берилади, олиш шартлари |
Фоизларни ундирмасдан 6 ойга тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони берилади. Тадбиркорлик субъекти учала солиқнинг ҳар бирини тўлаш чоғида ёки ўз хоҳишига кўра танлаб, тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконидан фойдаланиши мумкин |
Тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони 2020 йил 1 октябрга қадар тақдим этилади. Тадбиркорлик субъекти ҳар битта солиқни тўлаш чоғида ёки ўз хоҳишига кўра танлаб, тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконидан фойдаланиши мумкин |
Уйдан ёки офисдан чиқмай туриб қандай олиш мумкин |
|
|
Тадбиркор тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқидан фойдалангани ҳақида рўйхатдан ўтказилган (солиқ тўлайдиган) жойдаги солиқ органларини хабардор қилиши керак эмас. Улар ўз каналлари орқали бу ҳақда хабардор қилинадилар.
Эслатиб ўтамиз: тўлашни кечиктириш фақат балансда акс эттирилади.
Олег ГАЕВОЙ.