Полезное для бухгалтера в ноябре:
Амалда бўлган МХИК штрих-коди бўйича қандай топилади
Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди. Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради.
Янги имкониятлардан фойдаланиш учун :
- Tasnif.soliq.uz сайтига киринг.
- “Электрон каталог” бўлимида “Порталда янги” блоки остидаги “Жадвалда кўриш” кўк тугмасига босинг.
Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал тарзидаги версияси очилади.
Энг муҳим янгиликлар:
- товарнинг EAN ноёб рақамлари учун “штрих-код” устуни пайдо бўлди. Уни Каталог оператори қуйидаги ҳолларда тўлдиради:
- агар товарнинг МХИК товар (хизмат)нинг бренди ва атрибутларини ҳисобга олса;
- агар мазкур товар товар (хизмат)нинг EAN ноёб рақамига (штрих-кодга) эга бўлса;
- ҳар бир МХИК юклаб олиш (классификаторнинг ўнг устунида) ва товарнинг қадоғига босиб тушириш мумкин бўлган штрих-код ва QR-код тарзида тақдим этилган.
Шу тариқа, “Soliq” мобиль иловасининг “Тасниф” тугмаси функционали ёрдамида қадоқдаги EAN штрих-кодни сканерлаш орқали товарнинг амалда бўлган МХИК кодини олиш имконияти пайдо бўлди.
Ишлаб чиқувчилар EAN кодлари фақат ишлаб чиқарувчилари GS1 уюшмаси аъзоси ҳисобланадиган (аъзолик - ихтиёрий асосда) товарлар (хизматлар)да мавжудлигини ҳисобга олишган. Товар бўйича МХИКни аниқлаш учун максимал қулайлик яратиш мақсадида барча товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар учун электрон каталог оператори ҳар бир МХИКни tasnif.soliq.uz да генерация қилинган штрих-код ва QR-код кўринишида тақдим этган. Қайси бирини қўллаган яхшироқ - штрих-кодними ёки QR-кодни - ва умуман қўллаш зарурми? Буни тадбиркорнинг ўзи танлайди.
Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларда мижозларга уларнинг товарлари билан ишлаш учун қўшимча қулайликлар яратиш имконияти пайдо бўлганлиги муҳимдир. МХИК - ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларининг мажбурий реквизити, шундай экан, товар билан ишлашда уни доим текшириш ва аниқлаштириш зарурати юзага келади.
Янгилик туфайли чекда товарнинг номи ва унинг МХИКни, шунингдек EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалашни (агар улар мавжуд бўлса) тўғри кўрсатиши керак бўлган кассирнинг иши ҳам осонлашади.
Умуман, электрон каталог кўпроқ ахборотга эга бўлади. Яқин вақтда унинг янги устунлари тўлдирилади, уларда қуйидагилар тўғрисида маълумот мавжуд бўлади:
- мазкур МХИК билан товарларга қўллаш лозим бўлган ўлчов бирликлари;
- товарга бириктирилган солиқ имтиёзлари.
Классификаторда имтиёзнинг ID кўрсатилади, у бўйича электрон ҳужжат айланиши операторларининг сайтларидаги маълумотномаларда у тўғрисидаги батафсил маълумотларни топиш мумкин бўлади.
Шунингдек, классификаторнинг яна бир бўлими - “Товарнинг тавсифи” (ўнг устундаги ҳавола) тўлдирилади. Унда товар тўғрисида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумот (хусусиятлари, ишлаб чиқарувчиси ва ҳоказо) билан танишиш мумкин бўлади.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади