Товарлар қайтарилганда чегирмани нима қилиш керак
Тавсияда:
– шартномада товарларни қайтариш шарти;
– товарлар қайтарилишини ҳужжатларда расмийлаштириш;
– товарлар қайтарилишининг бухгалтери ҳисоби;
– товарлар қайтарилишининг солиқ оқибатлари.
|
Вазият: корхона 2023 йил давомида харидорга товарлар етказиб берган. Катта ҳажмда товарлар харид қилгани учун йил охирида харидор чегирмага эга бўлди. 2024 йил харидор товарнинг бир қисмини қайтарди. Харидор унга тақдим этилган чегирманинг маълум қисмини қоплаб бериши керакми? |
Шартномага товарлар қайтарилиши шартини киритиш керакми
Аввалроқ олинган чегирмани қоплаб бериш ёки қоплаб бермаслик – бу харидор ва етказиб берувчи (сотувчи) ўртасидаги шартномавий муносабат масаласи ҳисобланади.
Хўжалик шартномаси етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, нархи, ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва бошқа муҳим шартларни назарда тутиши лозим
.
Кўриниб турибдики, товарлар қайтарилишини муҳим шартларга киритиш мумкин. Шунинг учун етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро келишув асосида шартномага товарларни қайтариш бўйича қуйидагиларни киритинг:
- қайтариш учун асосларни;
- қайтарилиши мумкин бўлган товарлар ассортиментини;
- қайтаришда етказиб берувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
- қайтаришнинг бошқа шартлари ва муддатларини, шу жумладан тақдим қилинган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоблар тартибини.
Товарларнинг қайтарилишини ҳужжатларда расмийлаштириш
Товарларнинг қайтарилиши сабабларидан қатъи назар, бошланғич ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштиринг
. Харидорларга тақдим қилинган чегирмаларнинг барча турлари ҳисоб ҳужжатларида ҳам акс эттирилиши керак.
Қайтарилган товарлар бўйича ҳужжатлар (юк хати ёки товар қайтарилганлиги тўғрисида далолатнома) харидордан етказиб берувчига қайтарилган товарлар билан бирга тақдим этилади.
:
- 2024 йил 1 апрелдан бошлаб – йирик солиқ тўловчилар;
- 2024 йил 1 июлдан бошлаб – қолган хўжалик юритувчи субъектлар.
ТТЮни электрон шаклда расмийлаштириш тартиби Низом билан белгиланган.
Электрон шаклдаги ТТЮ етказиб берувчи томонидан ТМҚни ҳисобдан чиқаришга, уларни сотувчи томонидан кирим қилинишига, шунингдек транспорт-экспедиторлик асосида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишга, ҳайдовчига иш ҳақи ҳисоблаш учун асос бўлиб ҳисобланади
.
Агар харидор товар қийматини тўлиқ тўлаган бўлса, унда етказиб берувчи билан таққослаш далолатномаси тузилади.
Харидор етказиб берувчига сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилаётган товарларни қабул қилиши тўғрисида хат йўллайди. Хат ихтиёрий шаклда тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
- харидор ва етказиб берувчининг тўлиқ номи ҳамда реквизитлари;
- олди-сотди (етказиб бериш) шартномаси рақами ва санаси;
- етказиб берилган товарларга илова қилинган ҳужжатларнинг рақами ва санаси;
- товар номи, унинг миқдори ва қиймати;
- товарни қайтаришга асос ёки унинг сабаби;
- товарларни алмаштириш, пул маблағини қайтариш суммасини камайтириш талаблари ва шу каби бошқа талаблар;
- ташкилот раҳбарининг имзоси, Ф. И. Ш., лавозими кўрсатилган ҳолда муҳр билан тасдиқланади (агар мавжуд бўлса).
Товарлар қайтарилишини ҳужжатлаштириш жараёни дастлабки шартномага товарларнинг ўзгартирилган миқдори ва қийматини акс эттириб, ўзгартириш киритишни ўз ичига олиши мумкин.
Амалиётда товарларни қайтариш вазиятлари турлича бўлиши мумкин.
Шартномада етказиб берувчига харид қиймати (жарима санкцияларисиз) бўйича товарларни қайтариши мумкин бўлган ва харидор қайтарилган товарлар бўйича олган чегирма суммасини қоплаш мажбурияти белгиланган вазиятни кўриб чиқамиз.
Чегирмани ҳисобга олган ҳолда товарлар қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак
Шартли мисолда кўриб чиқамиз.
2023 йил давомида етказиб берувчи харидорга жами 112 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 12 млн сўм бўлган товарларни реализация қилган. Етказиб бериш шартномасига мувофиқ харидорга катта ҳажмдаги товарлар етказиб берилганлиги учун 10 %, яъни 11,2 млн сўм, шу жумладан ҚҚС 1,2 млн сўм чегирма тақдим этилган.
2024 йилда харидор етказиб берувчига суммаси 22,4 млн сўм, шу жумладан ҚҚС 2,4 млн сўм бўлган товарларни қайтарди. Қайтарилган товарларнинг таннархи – 15 млн сўм.
Шартнома шартига кўра харидор етказиб берувчига олдин олинган чегирманинг бир қисмини, яъни 2,24 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС – 0,24 млн сўм) қоплаб беради.
Харидорда бухгалтерия ҳисоби
Чегирмалар харидорнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс этади
:
- товарларни харид қилиш вақтида олинган чегирмалар харид қилинган товарлар қийматини камайтиради, яъни уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга киритилмайди ва молиявий натижаларга таъсир кўрсатмайди;
- товарлар олингандан сўнг шартноманинг махсус шартларини бажариш натижасида тақдим қилинган чегирмалар ушбу товарлар қийматини камайтирмайди, балки даромадларга (9390-«Бошқа операцион даромадлар» счёти) киритилади;
- қўшимча товарлар бепул олинган тақдирда, уларнинг таннархи сотиб олинган товарларнинг умумий миқдорига, шу жумладан бепул олинган товарларга тақсимлаш орқали аниқланади.
Бизнинг мисолимизда чегирманинг олиниши шартнома шартларини бажаришга боғлиқ, шунинг учун бундай чегирма 9390-счётига киритилади.
Қайтарилган товарлар бўйича етказиб берувчи билан бухгалтерия ҳисоби ҳисоб-китоблари учун 4890-«Бошқа дебиторлик қарзлари» счётини қўлланг (ҳар бир дебитор бўйича алоҳида аналитик ҳисоб юритилади).
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
2023 йилда товарлар хариди |
|||
|
Товарларни кирим қилиш |
100 |
||
|
Харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
12 |
||
|
Чегирма шартлари ҳисобга олинган ҳолда етказилган товарлар учун тўлов тўланди (112 – 11,2) |
100,8 |
||
|
Чегирма суммаси акс эттирилди (11,2 – 1,2) |
10 |
||
|
Чегирма бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
1,2 |
||
|
2024 йил товарларнинг бир қисми қайтарилганда (шартномага асосан) |
|||
|
Товарлар етказиб берувчига қайтарилди (22,4 – 2,4) |
20 |
||
|
Қайтарилган товарлар бўйича олдин ҳисобга олинган ҚҚС суммаси тузатилди |
2,4 |
||
|
Қайтарилган товарлар бўйича олдин олинган чегирма суммаси тузатилди (2,24 – 0,24) |
2 |
||
|
Чегирма ҳисобга олинган ҳолда ҚҚС суммаси тузатилди |
0,24 |
||
|
Етказиб берувчи томонидан қайтарилган товарларнинг чегирма чегирилгандаги қиймати қопланди (22,4 – 2,24) |
20,16 |
||
Етказиб берувчида (сотувчида) бухгалтерия ҳисоби
Етказиб берувчида харидорга берилган чегирма суммаси 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Қайтарилган товарларни ҳисобга олиш учун 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» счёти мўлжалланган. Қайтарилган товарлар суммасини ушбу счётнинг дебетида қуйидаги счётлар билан корреспонденцияда акс эттиринг:
- пул маблағлари – харидор томонидан товарлар қайтарилганда уларнинг қийматига;
- олинадиган счётлар – қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинадиган дебиторлик суммасига;
- тўланадиган счётлар – харидор ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва ушбу товарлар учун бўнаклар бўйича юзага келган қарз суммасига.
Ҳисобот даври якунида 9050 ва 9040-счётлари ёпилади ва улардаги сумма асосий (операцион) фаолиятнинг даромадлари счётларига (9000) ҳисобдан чиқарилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
2023 йилда товарларнинг чегирма билан реализацияси |
|||
|
Товарлар сотилди |
100 |
||
|
ҚҚС акс эттирилди |
12 |
||
|
Чегирма суммаси кўрсатилди (11,2 – 1,2) |
10 |
||
|
Чегирма бўйича ҚҚС суммаси тузатилди |
1,2 |
||
|
Чегирмани ҳисобга олинган ҳолда пул маблағлари келиб тушди |
100,8 |
||
|
Ҳисобот даври якунида 9050-счёти ёпилди |
10 |
||
|
2024 йилда реализация қилинган товарларнинг бир қисми қайтарилиши |
|||
|
Товарлар қайтарилди (22,4 – 2,4) |
20 |
||
|
Қайтарилган товарлар бўйича ҚҚС тузатилди (камайтирилди) |
2,4 |
||
|
Қайтарилган товарлар бўйича олдин тақдим қилинган чегирма суммасига тузатиш киритилди |
2 |
||
|
Чегирма бўйича ҚҚС тузатилди (ошди) |
0,24 |
||
|
Харидорга қайтарилган товарларнинг чегирма чегирилгандаги қиймати қопланди (22,4 – 2,24) |
20,16 |
||
|
Қайтарилиши муносабати билан сотилган товарларнинг таннархи тузатилди |
15 |
||
|
Ой охирида 9040-счёт ёпилди (20 – 2) |
18 |
||
Товарлар қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Харидор учун
Товарлар ҚҚС тўловчиси бўлган етказиб берувчидан харид қилинганда харидор ҚҚСни ҳисобга олган бўлса, унда товарлар қайтарилганда харидор етказиб берувчининг тақдим этган қўшимча тузатиш ҳисобварақ-фактурасига асосан ҳисобга олган ҚҚС суммасини тузатиши (камайтириши) лозим (юқоридаги мисолда келтирилгани каби).
Етказиб берувчи(сотувчи) учун
Харидор томонидан товарларнинг тўлиқ ёки қисман қайтарилиши – сотувчида ҚҚС бўйича солиқ базасини ва фойда солиғини ҳисоблашда даромадни тузатиш (камайтириш)га асос бўлади
:
- кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича – кафолат муддати давомида;
- бошқа ҳолларда – 1 йиллик муддат доирасида.
Сотувчи томонидан чегирма берилганда ҚҚС камайиш тарафга тузатилган бўлса, чегирма суммаси қопланганда ҚҚС суммаси ўсиш тарафга тузатилади (юқоридаги мисолда келтирилгани каби).
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм