1 апрелдан бошлаб давлат хизматларини яшаш жойидан қатъи назар олишингиз мумкин

preview

 

Президентнинг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори билан 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматларини давлат хизматлари марказларида экстерриториал тамойил бўйича, яъни  фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар олиш имкониятини жорий этиш  топширилган эди. 

 

Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан тегишли ишлар амалга оширилди.

 

Натижада, юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб барча хизматларни экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги ДХМга мурожаат қилиб аксарият хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

 

Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу тамойил фақат тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш соҳасига татбиқ этилмайди. Исталган ДХМ орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан шу тариқа фойдаланиш мумкин.

uza.uz материаллари асосида.


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text149228_1_apreldan_boshlab_davlat_hizmatlarini_yashash_joyidan_qati_nazar_olishingiz_mumkin