Полезное для бухгалтера в ноябре:
2022 йил декабрда нималар ўзгаради
Бухгалтерия учун декабрь ойи – қизғин палла, у тез ўтиб кетади. Ушбу даврда қонунчиликдаги муҳим ўзгартиришлардан бехабар қолмаслигингиз учун buxgalter.uz «Корхона юристи» электрон маълумотнома тизими билан ҳамкорликда сиз учун қуйидаги шарҳни тайёрлади:
«Корхона юристи» ЭМТ – «Норма» компаниясининг оффлайн маҳсулоти. Компанияда юридик бўлим мавжуд бўлмаса, у – бухгалтер учун ҳақиқий нажот манбаи. Компания ҳажми ёки қайси соҳага мансублигидан қатъи назар, унинг барча ишларини юритувчи юрист учун кўнгилдагидек ёрдамчи ҳам.
Материаллар адвокатлик фирмалари ва салмоқли амалий иш тажрибасига эга юристлар кўмагида ишлаб чиқилган.
Ҳавола орқали ўтиб, кўпроқ маълумотга эга бўлиш ва тизимни харид қилиш мумкин.
2022 йил 1 декабрдан бошлаб:
- Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» ЙПХ стационар постларида ҳамда босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили жорий этилади :
– «Яшил» йўлакдан белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;
– «Қизил» йўлакдан қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки ЙҲҚни бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.
1) қуйидаги ташкилотларга нисбатан ички аудит хизматларини ташкил этиш:
– МЧЖ, бундан активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно;
– активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган АЖ ва ДУК;
2) МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
3) МЧЖнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;
4) МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15%и этиб белгилаш.
- Субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади .
Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилиши белгиланди:
– ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.
- Қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади :
– ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
– ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
– муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
- 2024 йил 1 январга қадар қуйидаги товарларни ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилиш тартиби белгиланади :
1) монопол корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (капитали)нинг 50%и ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
– пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%и миқдорида;
2) монопол бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50%дан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
– металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%и;
– пахтадан олинган чигит, пахта мойи (шу жумладан, экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%и.
Бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.
- «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 40 тага етказилади, ТИФ иштирокчилари учун мобил электрон тизим ишга туширилади .
ДБҚнинг мобил электрон тизими божхона кўригидан ўтказиш тартиб-таомилларини қамраб олади.
Фуқароларнинг Ф.И.О., миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар аниқланганлиги муносабати билан янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинади. Давлат органи бутун ахборотни ўзи – электрон тизим орқали текширади.
2022 йил 9 декабрда
- Умумий овқатланиш корхоналари учун эски МХИК кодлари қўлланилмайди
Регулятор умумий овқатланиш корхоналарига онлайн-НКТда қайд этилган кодларни янгилашни тавсия этди. Умумий овқатланиш муассасалари учун МХИК кодларининг такомиллаштирилган рўйхати каталогда келтирилган, 2022 йил 28 ноябрдан бошлаб ундан фойдаланиш мумкин.
2022 йил 30 декабрда:
- 29.09.2022 йилдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-792-сон Қонун кучга киради.
2022 йил 31 декабрда:
- Тугайди:
1) «НКМК» АЖ, «ОКМК» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ мисолида товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тажриба тариқасидаги тартибининг амал қилиш муддати. Эслатиб ўтамиз: 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу тартибга мувофиқ тажриба иштирокчилари манфий ҚҚС суммасини товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига камайтирганлар ;
2) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль даражали ставкалари қўлланиладиган товарлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати ;
3) бевосита Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobile-ID тизимига бепул идентификация қилиш даври. Янги йилдан бошлаб БҲМнинг 2%и миқдорида бир марталик тўлов ундирилади .