Полезное для бухгалтера в ноябре:
2024 йилда “СБХ” обуначилари қандай бонуслар оладилар
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар!
2024 йил учун “СБХ”нинг барча обуначилари учун бонуслар:
1) «Norma» ўқув марказининг 2 та семинарида ва барча вебинарларида иштирок этиш;
2) «Norma» ўқув марказининг семинарлари (2 та бепул семинарни ҳисобга олмаган ҳолда) ва курсларига 30% чегирма;
3) «Жавоб берамиз» хизмати экспертларининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, меҳнат қонунчилиги ва хўжалик ҳуқуқи масалалари бўйича 12 та оғзаки ва 4 та ёзма маслаҳатлари;
4) Ўз раҳбарингиз ёки бош бухгалтерингизни таваллуд кунлари билан «Poytaxt» радиоси орқали (ўзбек тилида FM 103.5 тўлқинида ёки рус тилида FM 107.2 тўлқинида) қутлаш имконияти.
5) онлайн-газетадан фойдаланиш имконияти.
Обунани 2023 йил 31 августга қадар расмийлаштиришга улгурадиганлар учун қўшимча бонуслар:
1) bir.uz ўқув тестига кириш;
2) 2023 йилда обуна шартномасини расмийлаштириш пайтида онлайн-газетадан фойдаланиш имконияти;
3) 2023 йил сентябрдан декабрга қадар «Norma» ўқув марказининг битта семинарида бепул иштирок этиш.
Обунани расмийлаштириш учун (78) 147-11-72 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.