Ахборот ошкор қилинмаганлиги учун ким жазоланади?

preview

61 та акциядорлик жамияти эмитент томонидан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қонун нормасини бузган. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги уларнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.

Акциядорлик жамиятлари ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни, жумладан бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботни ҳар чоракда ўзининг веб-сайти ва Корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz орқали ошкор қилиб бориши шарт .

Биринчи ярим йиллик якунига кўра 39 та АЖ тегишли маълумотларни эълон қилмаган. Улар орасида  “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзпахтаёғ”, “Ўзбекистон металлургия комбинати”, “Ўзшаробсаноат”, “Ўзпахтасаноат”,  каби йирик корхоналар,   “Ziraat Bank Uzbekistan” тижорат банки бор.

22 та акциядорлик жамияти, шу жумладан “Марказий Ипподром”, “Тошкент механика заводи”, “Сирдарё Вино”, “NORINTEKS” АЖлари, шунингдек  “Ўздонмаҳсулот” АКнинг идоравий мансуб корхоналари ахборотни кечикиб эълон қилган.

Бундай ҳаракатлар қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, деб малакаланади ва маъмурий жавобгарликни назарда тутади .

Лола Абдуазимова

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text154911_ahborot_oshkor_qilinmaganligi_uchun_kim_jazolanadi