Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
"Norma" ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади.
Бошланиш санаси: 2019 йил 13 март. Дарс кунлари: 13, 19, 26, 29, 30 март.
Курс унинг иштирокчиларига собиқ ЯСТ тўловчилари учун қуйидаги «янги» солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг энг муҳим қоидалари билан танишиш имконини беради:
- қўшилган қиймат солиғи;
- фойда солиғи;
- ресурс солиқлари – мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун.
Курс молиявий хизматлар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.
Курсда иштирокчилар қуйидагиларни ўрганадилар:
- пеня ва жарималарга тушиб қолмасдан солиқларни тўғри тўлаш;
- ҳисоб-китоблар ва ҳисобот шаклларини тўғри тўлдириш;
- бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш;
Ўқув курслари Ўзбекистонда ягона бўлган солиқларга доир онлайн дастурларни қўллаган ҳолда олиб борилади, бу орқали амалий тестлар ва вазифалар ёрдамида солиқ солишнинг барча қоидаларини ўзлаштириш мумкин бўлади.
Тренинг якунлари бўйича иштирокчилар электрон шаклда тарқатма материаллар – Норма экспертлари томонидан тайёрланган ўзига хос солиқ навигаторини қўлга киритадилар, кўп учрайдиган саволларга жавоб оладилар.
Бу ерда ёзилиш мумкин.