Бухгалтер 25 июлгача нималар қилиши керак

preview

Ҳурматли бухгалтерларга жорий йилнинг II чораги учун ҳисобот топширишга бир неча кун қолганлигини эслатиб ўтамиз. Назорат кунларини аниқлаштириб оламиз.

24 июль – 2019 йилнинг II чораги учун «йирик» корхоналар томонидан чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди).

«Йирик» корхоналар, яъни микрофирмалар ва кичик корхоналар мезонига мос келмайдиган корхоналар томонидан чораклик молиявий ҳисобот қуйидагилар билан биргаликда тақдим этилади (Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг 3-банди, 7-илова, рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 йил):

Мазкур шаклларни тўғри тўлдириш учун:

  • барча бухгалтерия операцияларини қайд этиш;
  • дебитор ва кредитор қарзларни текшириш;
  • аванс счётларини ёпиш;
  • реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш;
  • даврнинг барча даромадлар ва харажатлар счётларини якуний молиявий натижа билан ёпиш керак.

Буларни Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ) риоя қилган ҳолда амалга ошириш керак.

Маълумот учун. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга барча даромад ва харажатларни киритиб бўлганингиздан кейин 240-«Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)» (сатр.220+/-230)» сатрида «+» (фойда) ёки  «-» (зарар) кўрсатилиши мумкин.  

24 июль Табиий газга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш куни (АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари).

25 июль – 2019 йилнинг II чораги учун қуйидаги солиқларни тўлашнинг сўнгги куни:

Қуйидаги мақолаларни кўриб чиқишни тавсия этамизФойда солиғи ҳисоб-китоби илк бор қандай топширилади, Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади: кўп учрайдиган саволларга жавоблар;

  • тўлов манбаида Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш (бундай тўловлар амалга оширилган бўлса) (СКнинг 165-моддаси 4-қисми);
  • 2019 йилнинг II чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг июнь ойи учун ушбу солиқни тўлаш (СКнинг 247-моддаси 3 ва 4-қисмлари);
  • 2019 йилнинг II чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2019 йилнинг июнь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг II чораги учун ушбу солиқни тўлаш (СКнинг 360-моддаси 4 ва 5-қисмлари);

 2019 йил июнь ойи учун: 

Қуйидаги мақолаларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг янги шакли қандай тўлдирилади, Пенсия ва нафақалар – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида

Қуйидаги мақолаларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: ҚҚС бўйича ҳисоботни қандай қилиб хатоларсиз тўлдириш мумкин, ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш оқибатлариҚҚС салбий чиққан бош бухгалтер нималарга тайёр бўлиши керак, ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда нималарга эътибор бериш керак,  Соддалаштирилган ҚҚС ва норезидент хизматлари бўйича ҳисоботларни тўлдиришга оид мисол;

  • товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлаш (СКнинг 347-моддаси 3-қисми);
  • меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлаш (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди);

 2019 йил июль ойи учун:

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган, жорий тўловларни ҳар чорак учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар (СКнинг 264-моддаси 3-қисми).

 

Татьяна Лимарева.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text152272_buhgalter_25_iyulgacha_nimalar_qilishi_kerak