Чеклар назорат остида: касса талабларга жавоб бермаса, нима қилиш керак

preview

Онлайн-НКТ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМ 2025 йил 28 ноябрга қадар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни чакана реализация қилишда маркировка кодини кўрсатмасдан ёки ундан такроран фойдаланган ҳолда онлайн-НКТ касса чекларини беришни техник жиҳатдан истисно қилишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Кўрсатмани бажармаганлар давлат реестридан чиқаришгача бўлган «қатъий чоралар» билан таҳдид қилинмоқда.

Биз онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВдан ушбу маълумотга изоҳ беришини сўрадик:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

– Қатъий айтганда, мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотни чакана реализация қилишда онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки маркировка коди киритилгандан сўнг шакллантирилиши ва маркировка кодларидан такроран фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилади .

 

Бу ва бошқа рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорлари:

Иккиламчи огоҳлантиришдан кейин қоидабузарлик аниқланган ҳолатлар

Жарима миқдорлари (сотиш амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумдан фоизларда)

1 ой ичида биринчи марта

0,2%

1 йил мобайнида иккинчи марта

0,4%

1 йил мобайнида учинчи марта

1%

1 йил давомида тўртинчи марта ва ундан ортиқ

2%

 

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб яроқлилик муддати тугаган маркировкаланган товарлар савдоси «Asl belgisi» тизими орқали автоматик равишда чекланади. Бунда рақамли маркировкалаш муддати тугаган товарларга НКТ чеки чоп этилмаслиги керак .

Аммо бу 1 мартгача бундай товарларни бемалол сотиш мумкин дегани эмас. Жарималар миқдори сезиларли эканлигини ҳисобга олиб, ҳозирданоқ ўзларининг ТХКМларидан техник таркибий қисмни фаолроқ ишлаб чиқишни қатъий талаб қилишни тавсия этаман. Касса аппаратининг ўзи ахборотни «фильтрлаши» ва зарур бўлганда – сотувга тўсқинлик қилиши керак бўлади.

Тадбиркорларга ҳар бир қонунчилик «бурилишида» касса техникаси ва ТХКМни доимий равишда алмаштиришни маслаҳат бергим келмайди. Аммо баъзида, агар сизнинг кассангиз ҳар доим қандайдир талабларга жавоб бермаса, бу ягона иш усули бўлиши мумкин.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text211947_cheklar_nazorat_ostida_kassa_talablarga_javob_bermasa_nima_qilish_kerak