DipIFR (rus) учун кадрларни қандай қилиб тез ва тежам билан тайёрлаш мумкин

preview

Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингач, МҲХС бўйича мутахассисларга талаб анча ошди . Қандай қилиб ходимларни имтиҳонга тез, тежам билан ва сифатли тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ bir.uz бухгалтерлар малакасини ва direktor.uz тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини баҳолаш тизимларида муваффақиятли синовдан ўтган онлайн-платформасини таклиф этади.

DipIFR (rus) учун янги тайёрлов онлайн-курси 5 майда бошланади. Унинг учта устувор жиҳати – ўқитувчиларининг юқори малакалилиги (асосий ўқитувчи – Ирина ЗАВАЛИШИНА (Москва) ва маслаҳат берувчи), яхши ишловчи технологиялари ва инқирозга қарши алоҳида нархида.

Бошқача айтганда – шунга ўхшаш хизматларнинг нархи билан солиштирганда жуда сифатли ва жуда арзон. Ўқиш қиймати ҳақида батафсил қуйида сўз юритилган.

Онлайн-курс иштирокчилари:

  • МҲХС бўйича ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тамойилларини ўзлаштирадилар;
  • МҲХС бўйича консолидацияланган ва алоҳида молиявий ҳисоботни туза оладилар;
  • ҳисоботни шакллантириш чоғида юзага келадиган чигал масалаларни ечишни ўрганадилар;
  • юқори малакали ўқитувчилар билан АССА DipIFR (rus) имтиҳонини топширишга профессионал даражада тайёрланадилар.

Курс дастури DipIFR (rus) дипломи талабгорлари ҳамда малакага ва БҲМСга мувофиқ ишлаш тажрибасига эга бўлган профессионал бухгалтерлар учун мўлжалланган.  

Курснинг мазмун-моҳияти DipIFR (rus) имтиҳонининг бугунги кунги дастурига мувофиқ келади. 

Дастур давомийлиги 75 соат. Онлайн-курс – 60 соат ва маслаҳат тусидаги вебинарлар – 15 соатдан иборат.

Курснинг бошланиши – 05.05.2020 й.

Ўқиш графиги – машғулотлар жадвали асосида.

Курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНА (Москва), АССА DipIFR, CAP/CIPA, МҲХС бўйича эксперт, курслар, китоблар ва кўпгина мақолалар муаллифи. Хорижий инвестициялар иштирокидаги компанияларда амалий фаолият юритиш соҳасида салмоқли тажрибага ва DipIFR имтиҳонига тайёрлаш бўйича 15 йиллик тажрибага эга, шу жумладан:

  • Ўзбекистондаги дастлабки МҲХС курси (2008 й.);
  • МҲХС га ўтиш чоғида USAID лойиҳаси бўйича Қозоғистон Республикаси давлат улушига эга бўлган корхоналарнинг бош бухгалтерларини ўқитиш (2006 й.).

Ҳар бир тингловчи янада сифатли тайёрланишини таъминлаш учун маслаҳат тусидаги вебинарлар ўқитувчилари сифатида Тошкентдаги тажрибали ўқитувчилар жалб этилади:

  •  Оксана ОГНЕВЧУК, ACCA DipIFR (Rus), CAP/CIPA.
  • Светлана КОРОЛЁВА, ACCA DipIFR (Rus), CAP/CIPA.
  • Шоҳиста ЁҚУБОВА, ACCA DipIFR (Rus), CAP/CIPA.

Онлайн-курс қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2020 йил охиригача барча ўқув материалларидан 24/7 фойдаланиш.
  • Вебинарларда 60 астрономик соат иштирок этиш ва уларни ёзиб олиш.
  • 15 академик соат вебинар – маслаҳатлар.
  • Материаллар: дарслик + саволлар тўпламининг электрон комплекти.
  • Ҳар бир мавзу бўйича текширув тестлари ва уй вазифалари.
  • Оралиқ тестлардан ўтказиш ва уларни текшириш.
  • Синов тариқасидаги имтиҳон.

Қўшимча бонуслар

  1. Махсус ишлаб чиқилган ўқув материаллари комплекти.
  2. Уй вазифаларининг камида 90%ини бажарган ва синов тариқасидаги имтиҳонни камида 40 баллик натижа билан топширганларни текинга такроран ўқитиш.
  3. 30 соатлик малака ошириш учун сертификат.
  4. Чегирмалардан фойдаланмаганлар учун тўловни 3 қисмга бўлиб тўлаш имконияти.
  5. Битирувчилар келгусида амалий тренинглардан ўтиши учун чегирмалар.
  6. Ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтишда ёрдам бериш.

 Қиймати

Иштирок этиш қиймати

Битта тингловчи учун, сўмда

28.04.2020 йилгача тўлаганда чегирма билан

28.04.2020 йилдан кейин тўлаганда чегирмасиз

ДипИФР онлайн-курси, 60 астр. соат + 15 астр. соат маслаҳат тусидаги вебинарлар

"NORMA" компанияси мижозлари учун

875 000

1 100 000

"Норма"да бўлмаганлар учун

990 000

1 300 000

ДипИФР онлайн-курси, 60 астр. соат

"NORMA" компанияси мижозлари учун

693 000

875 000

"Норма"да бўлмаганлар учун

875 000

1 100 000

Имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш қиймати курс қийматига кирмайди ва расман рўйхатдан ўтиш пайтида алоҳида ҳақ тўланади.

«Норма» ўқув маркази бўлажак тингловчиларининг аксарияти мураккаб молиявий аҳволда эканини тушунган ҳолда «коронавирусга қарши» ўқиш қийматини таклиф этмоқда. DipIFR (rus) дипломини олишни режалаштирган бўлсангиз, алоҳида нархда сифатли тайёргарлик кўришдек ноёб имкониятдан фойдаланинг – бошқа бундай имконият бўлмайди!

Таклифимиз сизни қизиқтириб қўйган бўлса, ушбу ҳавола орқали «60+15 соат» курсига, «60 соат» курсига эса – бу ерда ёзилинг.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text159469_dipifr_rus_uchun_kadrlarni_qanday_qilib_tez_va_tejam_bilan_tayerlash_mumkin