Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси юзасидан ой якуни чиқарилди
ДСҚда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси доирасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда ДСҚ, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари филиаллари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда таъкидланганидек, шу кунгача Тошкент шаҳрида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 167 млрд сўмлик кредитлар тақдим этилган бўлса, шундан 95 млрд. сўми май ойида ажратилди.
Кредит ҳисобига харид қилинаётган техника ва хом ашёларнинг нарх-навосини сунъий равишда ошириб кўрсатилишини қатъий назоратга олиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.
Кредит ажратиш бўйича ишни тўғри ташкил этмаган ва фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган айрим тижорат банклари филиаллари ва туман ҳокимликлари раҳбарлари фаолияти қаттиқ танқид қилинди.
Тижорат банклари ва ҳокимликлар вакилларига уйма-уй юриб, аҳолини, айниқса, кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган аҳоли вакилларини тадбиркорликка жалб этиш, улар ўртасида имтиёзли кредитлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва шаҳар шароитига мос аниқ бизнес-режаларни таклиф этган ҳолда, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишга қизиқтириш бўйича вазифалар топширилди.
Бу ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайишига ва бюджетга тушумлар ҳажмининг ўсишига хизмат қилади.
Учрашув якунида яқин истиқболдаги режалар муҳокама этилиб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасидаги имтиёзли кредитларни июнь ойи давомида тўлиқ ўзлаштирилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
soliq.uz материаллари асосида.