Полезное для бухгалтера в ноябре:
I чорак учун кимлар ўрганилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайтида (www.stat.uz) кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятини ўрганиш сўровномалари (1-КВ kuzatuv, 2-КВ kuzatuv ва 3-КВ kuzatuv) асосида жорий йилнинг I чорагида танланма кузатувга тушган кичик корхона ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланиб, эълон қилинди.
I чорак учун давлат статистик кузатув анкеталарини 2019 йил 2 апрелдан кечиктирмай корхона жойлашган жойдаги статистика органларига тақдим этиш зарур.
Муайян ҳисобот даври – жорий йил чорагидаги ўрганиш сўровномаларининг кўрсаткичлари ортиб борувчи якунсиз акс эттирилади.
Татьяна Лимарева.