Полезное для бухгалтера в ноябре:
Тошкентдаги давлат кўчмас мулки ижараси қийматини 1,5 баравар оширмоқчилар
ҚҲТБТ порталида 23 январга қадар Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини муҳокама қилиш давом этади. Ҳужжат портал фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қайта ишлангандан кейин имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган (09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.