Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган тўловлар кетма-кет иккинчи йил камайтирилмоқда

preview

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар кўп йиллар мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлаб келишди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида бундай солиқ бўлмайди – уни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) алмаштиради. 100 млн сўмгача айланмага эга якка тартибдаги тадбиркорлар, қонун лойиҳасида назарда тутилганидек, танлаш ҳуқуқига эга бўладилар: уни белгиланган ставка бўйича ёки қатъий белгиланган сумма билан тўлаш.

Бунда 2020 йил учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари ЯТТнинг талай фаолият турлари бўйича сезиларли пасайтирилган. Масалан, Тошкент шаҳрида  озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчилар 25% кам, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчилар – 37,5% кам, газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилувчилар – 2 баравар кам тўлайдилар. Пойтахтда маиший хизматлар кўрсатувчи ЯТТ учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари 28,6%га камаяди.

Умуман, 2020 йилга якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари қуйидаги кўринишга эга: 

Фаолият тури

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)

Тошкент ш.

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

бошқа шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1

Чакана савдо:

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

750 000

600 000

300 000

200 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

2

Маиший хизматлар

250 000

150 000

100 000

50 000

3

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш

ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

225 000

150 000

75 000

50 000

4

Болалар ўйин автоматлари

225 000

150 000

100 000

50 000

5

Бошқа фаолият турлари

225 000

150 000

100 000

50 000

6

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

150 000

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

225 000

Бунда жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги солиқ органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жойда тўлайди.

г) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50%ини, бироқ БҲМнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди.

Эътибор беринг
Ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари қатъий белгиланган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади.

Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар ҳар бир жиҳозланган ўрин (бирлик) учун қатъий белгиланган суммани тўлайдилар. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар айланмадан солиқни ёхуд Солиқ кодексида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари ЖШДС 12% ставкасида солиққа тортилади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156247_yakka_tartibdagi_tadbirkorlar_uchun_qatiy_belgilangan_tulovlar_ketma-ket_ikkinchi_yil_kamaytirilmoqda