Бухгалтерский учет и налогообложение в Узбекистане

Иккиёқлама солиқ солиш нима ва ундан қандай қочиш мумкин? Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимлар (ИСОТБ) қандай ишлашини ва чет элда тўланган солиқни қандай ҳисобга олишни кўриб чиқамиз.

Резерв капитали компаниянинг зарарларини қоплаш учун мўлжалланган бўлиб, қонун акциядорлик жамиятларига уни яратишни тўғридан-тўғри буюради, МЧЖлар эса уни яратиш масаласини ихтиёрий равишда ҳал қиладилар. Резерв капиталини қандай миқдорда ва қандай манбалардан шакллантириш ҳамда уни ҳисобда акс эттиришни тушунтирамиз.

Сўнгги бир ярим йил ичида меҳмонхоналар учун қоидалар бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда ўзгарди: ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг янги тартиби белгиланди, нақд тўловлар чекланди, ҚҚС бўйича имтиёзлар пайдо бўлди, туристик йиғим эса фақат айрим ҳудудларда сақланиб қолди. Охирги ўзгартиришлар 2026 йил август ойида 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармон билан киритилган. Меҳмонхона бухгалтери ўз амалиётини амалдаги меъёрлар билан солиштириши муҳим – айниқса хизмат кўрсатиш расмийлаштириладиган ҳужжатлар қисмида. Ҳозирда қандай қоидалар амал қилмоқда ва меҳмонхона бухгалтери ўз ишида нималарни ҳисобга олиши кераклигини, «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАEВА тушунтириб берди.

2026 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми норезидентга дивидендлар тўлашда олинган дивидендлардан илгари тўланган солиқни камайтириш имконини беради. Ўзбекистон компанияларидан бири шу тариқа 2 млрд сўмни тежашни мўлжаллаган эди, бироқ солиқ органи ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқламади. Кейсни «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади.

2015 йилдан бери амалда бўлган Ўзбекистон ташқарисига сафарлар чоғида хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги аввалги Низом 2026 йил 29 сентябрдан ўз кучини йўқотди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2026 йилдаги 303-сонли қарори билан тасдиқланган янги Низом амал қилмоқда. Аммо у ҳамма учун мажбурий эмас: хусусий компаниялар хизмат сафари тўловлари тартиби ва меъёрларини мустақил равишда белгилашлари лозим. Ўзгаришлар кимларга таъсир қилишини кўриб чиқамиз.

Календарь бухгалтера
Дата:
Курс валют на 22.10.2026
  • USD 11965.51
  • EUR 13437.27
  • RUB 145.96
Минимальная зарплата 440 000 сум
Ставка рефинансирования 14.0 %
МРОТ 1 360 000.00 сум