Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
«Корхона балансида 2016 йил августида 12 млрд сўмга сотиб олинган дам олиш зонаси мавжуд. Ҳисобланган амортизацияни ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ баланс қиймати 7 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу мажмуани 39 млрд сўмга сотиш бўйича шартнома тузиш режалаштирилмоқда. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси».
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мулкни сотишда қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлишини обуначи илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Солиқ даври давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади
.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона 39 млрд сўм суммага мол-мулкни сотиш бўйича шартнома тузишни режалаштирмоқда. Жами даромадга СК 298-моддасига мувофиқ аниқланган АВнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад киритилади. Активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад тахминан 32 млрд сўмни ташкил этади. Корхона даромади 1 млрд сўм чегарасига етган санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак.
ҚҚСга ўтиш чегарасига етган кун ЭҲФни расмийлаштириш санаси ҳисобланади, шунинг учун ЭҲФ аллақачон ҚҚС билан расмийлаштирилади.
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()