2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш

preview

2022 йилдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳар ойда тақдим этилади. Бунда шаклни тўлдириш деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Январь учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ва нимага эътибор қаратишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

 

My.soliq.uz платформасида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобинининг янги шакли пайдо бўлди (Ҳисоб-китоб коди 10104_26). Шакл, ДСХО хабарномасида ёзилганидек, ҳозирча тажриба тариқасида жойлаштирилган. Солиқ ҳисоб-китоби қуйидагилар маълумотлари асосида деярли автоматик тарзда тўлдирилади:

  • ЭҲФ;
  • онлайн-НКТ;
  • маркетплейс тизими (Интернет орқали товарлар ва хизматларни сотиш ва харид қилиш учун майдон);
  • экспортда БЮД;
  • солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар.
Эътибор беринг
2022 йилдан бошлаб Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати ўзгарди: ҳисобот даври бир ой ҳисобланади. Йил якунлари бўйича, илгаригидек, кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ҳисобот топшириш зарур.

Бухгалтерларда савол туғилиши мумкин: 2021 йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар ЭҲФ, онлайн-НКМ ва БЮД асосида автоматик тарзда шакллантирилган. Нима ўзгарди?

Ҳисоб-китоб шаклига айнан қандай ўзгартиришлар дахл қилганини тартиб билан кўриб чиқамиз:

1. Энди нафақат реализация қилишдан олинган даромадни, балки бошқа даромадни, ССБнинг камайишини ва имтиёзларни ҳам ЭҲФ орқали акс эттириш лозим.

2. Ҳисоб-китоб тузилмаси ўзгарди.Энди у 4 та ўрнига 3 та иловани ўз ичига олади. 4-илова “Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар” чиқариб ташланди.

3. 1-иловада “Жами даромадлар” қуйидагилар орқали олинган даромадлар сатрлари пайдо бўлди:

  • ЭҲФ (0101-сатр);
  • онлайн-НКМ (0102-сатр);
  • экспортдан (0103-сатр);
  • бозор нархидан даромадлар (афтидан, қўшимча ҳисобланган даромадлар назарда тутилмоқда) (0104-сатр);
  • бошқа даромадлар (0105-сатр) - ушбу сатрга маълумотларни қўлда киритиш имконияти билан.

Яъни энди дастур ЭҲФ, Онлайн-НКМ ва БЮД маълумотлари асосида олинган даромадларни ўзи ажратади. 2021 йилда барча сумма расмийлаштириш усулидан қатъи назар битта сатрда акс эттирилар эди.

Мисол
Реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш

Корхона ҳисобот даври учун реализация қилишдан 160 млн сўм миқдорида даромадга эга, улардан:

  • пул ўтказиш йўли билан - 85 млн сўм;
  • нақд ҳисоб-китобга - 55 млн сўм.

Шунингдек, 20 млн сўмлик битта экспорт битими амалга оширилган.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли ЭҲФ, Онлайн-НКМ ва БЮД маълумотларини Ҳисоб-китобга 1-иловада алоҳида автоматик тарзда акс эттиради.

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова

Жами даромадлар

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Сумма

Жами даромадлар жами (0101–0105-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: 

010

160 000 000,00

Электрон ҳисобварақ-фактуралардан олинган даромадлар

0101

85 000 000,00

Онлайн-НКМдан олинган даромадлар

0102

55 000 000,00

Экспортдан олинган даромадлар

0103

20 000 000,00

 Реализация сифатида қараладиган даромадлар” сатрлари  ҳам энди ЭҲФ асосида тўлдирилади. Бу даромадларга қуйидагилар киради:

  • иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд юридик шахс томонидан иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати (0301-сатр);
  • акциядордан юридик шахс томонидан акциялар қайтариб сотиб олинганда (юридик шахс тугатилганда - эмитент томонидан) акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати (0302-сатр);
  • товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш (0303-сатр);
  • товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш (0304-сатр);
  • реализация қилинган ёки бепул берилган товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерлар (0305-сатр).

Бунинг учун ЭҲФни расмийлаштиришда “Даромад  тури” сатрига босинг ва тушувчи рўйхатдан зарур даромад турини танланг.

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида дивидендни товар билан тўлашни акс эттириш

Корхона 50 млн сўмлик товарларни таъсисчига дивиденд тўлаш ҳисобидан берди.

Мазкур бериш корхона учун товарни реализация қилиш ҳисобланади ва ССБга қўшилади. Уни ҳисоботда акс эттириш учун ЭҲФда “Даромад тури” сатридан “Товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш” даромадини танлаш зарур.

ЭҲФ расмийлаштирилгандан кейин берилган товарнинг қиймати автоматик тарзда Ҳисобга-китобга 1-илованинг 0303 ва 030-сатрларида акс эттирилади. 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар - жами (0301-0306-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

030

50 000 000,00

иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд юридик шахс томонидан иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати

0301

0

юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати

0302

0

товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш

0303

50 000 000,00

товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш

0304

0

реализация қилинган ёки бепул берилган товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерлар

0305

0

Қуйидагиларда келтирилган бошқа даромадлар:

  • СКнинг 297-моддаси 4, 5, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 21, 22, 25 ва 27-бандларида ва СКнинг 463-моддаси 5-қисмида, Ҳисоб-китобда бир томонлама ЭҲФ орқали акс эттирилади;
  • СКнинг 297-моддаси 6 ва 23-бандларида - стандарт ЭҲФ орқали даромад турини кўрсатган ҳолда.

Бу ҳақда мутахассис шарҳида батафсил ўқинг.

Фақат бошқа даромадлар суммасини қўлда 0105- “Бошқа даромадлар”- сатрига киритиш зарур.

Мисол
Ҳисоб-китобда текин олинган мол-мулк (хизматлар)ни акс эттириш

Корхонада 150 минг сўм миқдорида текин олинган мол-мулк (хизматлар) тарзида бошқа даромад мавжуд. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиргунга қадар мол-мулкни олувчи энди бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириши керак. ЭҲФ операторлари бошқа даромад юзага келганда бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини яратишди. Бунинг учун бир томонлама ҳужжатни танланг ва бир томонлама ЭҲФ тури - “Бошқа даромадлар”ни кўрсатинг.

Шундан сўнг ЭҲФнинг жадвал қисмида МХИК билан бошқа даромадлар рўйхати пайдо бўлади:

“Текин олинган мол-мулк (олинган хизматлар)ни танланг ва “Нархи” устунида даромад суммасини кўрсатинг. Ушбу сумма СКнинг 299-моддасига асосан аниқланади.

“Жўнатиш” тугмасига босинг. ЭҲФ жўнатилгандан сўнг текин мол-мулк тарзидаги даромад суммаси Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0402-сатрида акс эттирилади.

Агар корхонада бошқа даромаднинг бир неча тури бўлса, сиз уларни битта ЭҲФда акс эттиришингиз мумкин. Дастурнинг ўзи автоматик тарзда уларни тегишли сатрлар бўйича тақсимлайди.

Эътибор беринг: асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар фақат улар тугатилган тақдирда бир томонлама ЭҲФда акс эттирилади. Сотиш натижасида чиқиб кетишида харидор кўрсатилган ҳолда одатдаги ЭҲФ расмийлаштирилади.

Бошқа даромаднинг умумий суммасини қўлда Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0105-сатрида кўрсатишни унутманг.

Бошқа даромадлар

0105

150 000,00

….

….

….

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар - жами (0401, 0402, 0403, 0404, ... 0420-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: 

040

150 000,00

реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа мол-мулклар қиймати

0401

0

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар

04011

0

текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)

0402

150 000,00

4. Ҳисоб-китобга 2-илованинг “Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши” аксарият сатрлари ҳам ЭҲФни расмийлаштириш орқали тўлдирилади.

2-иловада СКнинг 464-моддасига асосан чегирмалар ва ССБнинг камайтирилиши, шунингдек,  имтиёз мавжуд бўлса -имтиёзли даромад акс эттирилади.

Имтиёзларни акс эттириш учун солиқ тўловчининг кабинети орқали “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун мурожаат” йўлланг. Шундан сўнг имтиёз учун асосни кўрсатган ҳолда ЭҲФ расмийлаштиринг. ДСХОнинг хабарномасида бу ҳақда батафсил ўқишингиз мумкин.

СКнинг 464-моддасига асосан ЭҲФда акс эттириладиган камайтириш ва чегирмаларга келсак, ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда уларда муаммолар юзага келади. Умид қиламизки, тез орада солиқ органлари мазкур камайтиришларни қандай акс эттириш юзасидан тушунтиришлар беради.

5.  Ҳисоб-китобга 3-илова “Солиқ ставкасига тузатиш киритиш бўйича ҳисоб-китоб маълумотномаси” ўзгартирилмаган ва илгаригидек қўлда тўлдирилади.

6. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг ўзи (титул варағи) ўзгармади. 1, 2, 3-иловалар тўлдирилгандан сўнг, фаолият турини танланг ва реализация қилишдан олинган даромад, бошқа даромадни кўрсатинг. 

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби 1-илова

Жами даромадлар

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Сумма

Жами даромадлар - жами (0101-0105-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

010

160 150 000,00

Электрон ҳисобварақ-фактуралардан олинган даромадлар

0101

85 000 000,00

Онлайн-назорат машиналаридан олинган даромадлар

0102

55 000 000,00

Экспортдан олинган даромадлар

0103

20 000 000,00

Бозор нархидан олинган даромадлар

0104

0,00

Бошқа даромадлар

0105

150 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад - жами (0201 - 0203-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

020

160 000 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум

0201

160 000 000,00

Воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун - кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси

0202

0

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

0203

0

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст нархда реализация қилинган бозор қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси

0204

0

Реализация сифатида қараладиган даромадлар - жами (0301-0306-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан

030

50 000 000,00

иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд юридик шахс томонидан иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати

0301

0

юридик шахс тугатилганда ҳамда юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати

0302

0

товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш

0303

50 000 000,00

товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш

0304

0

реализация қилинган ёки бепул берилган товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерлар қиймати

0305

0

узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар

0306

0

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар - жами (0401, 0402, 0403, 0404, ... 0420-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: 

040

150 000,00

реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа мол-мулклар қиймати

0401

0

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар

04011

0

текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)

0402

150 000,00

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби                                                                                                                                                  (ўлчов бирлиги сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Хизмат

 

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Товарлар (хизматлар) ни реализация қилишдан олинган даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 020-сатр + 030-сатр)

010

210 000 000,00

210 000 000,00

 

 

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

011

100

100

0

0

0

0

0

Бошқа даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 040-сатри - 0401-сатри + 04011-сатри)

020

150 000,00

150 000,00

0

0

0

0

0

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 020-сатр)

030

210 150 000,00

210 150 000,00

0

0

0

0

0

Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши (Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси 010-сатри)

040

0

 

 

 

 

 

 

Солиқ базаси - жами (030-сатр - 040-сатр)

050

210 150 000,00

210 150 000,00

0

0

0

0

0

Солиқ ставкаси, фоизда

060

х

4

0

0

0

0

0,00

Тузатиш киритилган солиқ ставкаси, фоизда (Ҳисоб-китобнинг 3-иловасининг 040-сатри, 050-сатри ёки 120-сатри)

0601

х

4

0

0

0

0

4

Айланмадан олинадиган солиқ суммаси - жами (050-сатр х 061-сатр), шу жумладан:

070

8 406 000,00

8 406 000,00

0

0

0

0

0

Онлайн-касса аппаратларини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммаси

0701

 

х

х

х

х

х

х

солиқ ҳисобида турган жойи бўйича (070-сатр - 0701-сатр)

080

8 406 000,00

х

х

х

х

х

х

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text178390_2022_yil_yanvar_uchun_aylanmadan_olinadigan_soliq_hisob-kitobini_tuldirish