20 февраль

preview

 

• 2026 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича  ҳисоботни топшириш ва тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчи бўлган солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-б.):

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар бўйича, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этишлари лозим (СК 273-м. 4-қ.);

 

• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғини тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш (СК 454-м. 3-4-қ.).

 

• ҚҚС тўловчилари томонидан 2026 йил январь ойи учун онлайн-НКМ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил январь ойи бўйича хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 февраль (16 февралга кўчирилади) (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова. Низомнинг 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.);

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text213293_20_fevral5