9 январь

preview
  • Жами даромади жорий ҳисобот давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб, 2022 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 340-м.);
  • 2022 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 431-м. 1-қ.)  (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади);
  • 2022 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан солиқ тўловчи ҳисобланмайдиганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан  солиқ  тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ.) (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон ахборот хабарига мувофиқ солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади);
  • 2022 йил январь ойи учун алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланадиган ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 460-м. 5-қ.) .

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ. СК 86-м. 6-қ..

Эътибор беринг

30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ солиқ тўловчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • • 2022 йил 1 февралга қадар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига 1 кв.м минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш;
  • • 2022 йил 1 апрелга қадар кадастр органларида кўчмас мулк объекти майдонларини таққослашни амалга ошириш, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани пеня ҳисоблаш кўринишидаги жавобгарлик чораси қўлланилмаган ҳолда тақдим этиш;
  • • 2022 йил 1 октябрга қадар кўчмас мулк қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказиш ва 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этиш. Бунда кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида 2022 йил 1 апрелга қадар солиқ органларини хабардор қилиш шарт;
  • •қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини 2022 йил 1 февралга қадар тақдим этиш.

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига ҳар бир кўчмас мулк объекти қийматини мустақил баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий асосда маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш топширилган.

 


Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади