Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2024 й. ПФ-227-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.12.2024 й.

N ПФ-227



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 27 декабрдаги

ПФ-227-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида"ги ПФ-5037-сон Фармонининг 3-1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги ПФ-5468-сон Фармони 2-банди "б" кичик бандининг бешинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 48-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПФ-5992-сон Фармонига 2-иловада:

10-позицияда "Ижро муддати" устунидаги "2023" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин;

11-позицияда "Ижро муддати" устунидаги "2022-2024 йиллар" сўзлари "2022-2025 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позицияда "Ижро муддати" устунидаги "2022-2023 йиллар" сўзлари "2022-2025 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6024-сон Фармонида:


а) 1-илованинг 6.7-бандида:

"в" кичик банддаги "2024" рақами "2030" рақами билан алмаштирилсин;

"д" кичик банддаги "8 500" рақами "7 000" рақами билан алмаштирилсин;

"е" кичик банддаги "1 687" рақами "1 693" рақами билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясига иловада:


4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги:








насос станциялари агрегатларини энергия тежамкор насос агрегатларига алмаштириш


дона

732


895

1 058

1 658

2 482

%

13,8


16,9

20

32,3

46,9

насос станцияларининг эскирган электр двигателларини янгисига алмаштириш


дона

1 627


1 841

2 060

2 906

3 727

%

30,7


34,8

38,9

56

70,5

насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириб бориш


млрд

кВт.с


8,0

7,6

7,3

7,0

6,0

";

       

11-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

11.

Сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун "Smart Water" ("Ақлли сув") тизимини жорий этиш


дона

61

151

3 250

12 000

18 576

";

            

13 ва 14-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.

Мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш


дона


66

2 000

4 022

6 985

27 270

%


0,25

7,3

30

50

100

14.

Насос станцияларида электр энергияси истеъмоли ва сув миқдорини "онлайн" режимда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш


дона


-

100

327

1 700

1 821

%


-

4,6

15

93

100

";

          

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга Сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқлик киритилиши мумкин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонида:


13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга "Спорт тарғиботчиси" қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилсин";


1-илованинг 6-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар" сўзлари "Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6110-сон Фармонида:


а) 6-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг изоҳ қисми тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 5-илованинг 44-позициясида "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2024 йил IV чорак" сўзлари "2025 йил II чорак" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6247-сон Фармонида:


а) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Белгилаб қўйилсинки:

а) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан:

ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудлар, туман (шаҳар)ларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар;

ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача молия йили давомида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилган субсидиялар бўйича ҳудуд, туман (шаҳар)лар кесимидаги маълумотлар тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этиб борилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш натижалари, шунингдек, келгуси йил учун тузилган бюджет лойиҳаси бўйича Ҳисоб палатаси хулосаларининг тегишли Халқ депутатлари кенгашларининг мажлисларидаги муҳокамасида Ҳисоб палатаси масъуллари иштирок этишини ташкиллаштиради";


в) 1-илова қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-позициялар билан тўлдирилсин:

"

41.

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган харажатлар сметаси, сарфланган маблағлар, шартномалар (товар/хизматларни етказиб берувчилар) ҳамда қабул қилинган товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар.


Расмий веб-

сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари

ва ташкилотлари

42.

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган харажатлар сметаси ва уларга асосан амалга оширилган харажатлар, товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш бўйича имзоланган шартномалар ҳамда улар асосида қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар


Расмий веб-

сайтлар

ҳар чоракда

Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари

          

".

         

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сон Фармонининг 5-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган штат бирликлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликлари учун тегишли ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1-иловага мувофиқ қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилсин";


б) учинчи хатбошидаги "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6324-сон Фармонида:


1 - 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


илованинг 1-банди "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-46-сон Фармонида:


а) 13-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 5-илованинг 12-позициясида:

"Амалга ошириш механизми" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан" сўзлари "Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Молиялаштириш манбаи" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари" сўзлари "Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Давлат экология қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига 2-илова 173-позицияда "Амалга ошириш харажатлари (молиялаштириш манбалари)" устунидаги "(давлат бюджети маблағлари ҳисобидан)" сўзлари "(Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан)" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармонида:


а) 8-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб туман (шаҳар) сектор штаблари жойлашган биноларнинг камида биттадан хонасида ўқув курсларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилсин";


б) 2-иловада:

47, 88, 89, 97-позицияларда "Талаб этиладиган маблағ ва молиявий манба" устунидаги "Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари" сўзлари ҳамда 86, 92-позицияларда "Талаб этиладиган маблағ ва молиявий манба" устунидаги "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари" сўзлари "Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

48 ва 49-позицияларда "Талаб этиладиган маблағ ва молиявий манба" устунидаги ", Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари "республика даражасидаги тадбирлар учун республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;

86-позицияда "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Маҳалла вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг II бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-162-сон Фармонининг 4-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-228-сон Фармонининг 1-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-287-сон Фармонининг 2-бандида:

"а" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "1 фоизи миқдоридаги" сўзлари "50 фоизи миқдоридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда "тўлашдан озод қилинади" сўзлари "ҳудуд учун белгиланган энг кам ставканинг тўртдан бир қисми миқдорида тўлайди" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 1-иловада:

"Жами" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "53 560", "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "49 105" ва "бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан" устунидаги "4 455" рақамлари тегишинча "53 724", "49 263" ва "4 461" рақамлари билан алмаштирилсин;

"1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" бўлимида:

қтисодиёт ва молия вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "5 626" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "5 594" рақамлари тегишинча "5 766" ва "5 734" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Ғазначилик хизмати қўмитаси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1 287" рақами "1 147" рақами билан алмаштирилсин;

"12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги" бўлими "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "586" рақами "590" рақами билан алмаштирилсин;

"13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" бўлими "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "3 980" рақами "4 119" рақами билан алмаштирилсин;

"17. Адлия вазирлиги" бўлими "Адлия вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "3 632" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "1 877" рақамлари тегишинча "3 637" ва "1 882" рақамлари билан алмаштирилсин;

"23. Маданий мерос агентлиги" бўлими "Маданий мерос агентлиги" позициясининг "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "216" рақами "206" рақами билан алмаштирилсин ҳамда ушбу позициянинг "бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан" устуни "10" рақами билан тўлдирилсин;

"30. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" бўлими "Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "586" рақами "582" рақами билан алмаштирилсин ҳамда ушбу позициянинг "бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан" устунидаги "4" рақами чиқариб ташлансин;


Изоҳлар қисмида:


5.9-кичик банддаги "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.10-кичик банддаги "Миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармаси" сўзлари "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.20-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.20. Солиқ қўмитаси тизимида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси";


б) 3-илова I бўлимининг "Изоҳлар" қисмида:

"в" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "коррупцияга қарши курашиш," сўзларидан кейин "ички аудит," сўзлари билан тўлдирилсин;

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) вазирликлар ҳамда алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги, шу жумладан тузилмасидаги қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқа органлар марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тегишлича вазирликлар ҳамда алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланилади.

Бунда ушбу амалиёт марказий аппарат штат жадвалида акс эттирилган ҳудудий бўлинмалар ходимларига ҳам татбиқ этилади".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-76-сон Фармонида:


4-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


5-илованинг 29-позицияси чиқариб ташлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-91-сон Фармонида:


15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-151-сон Фармонига 5-илованинг 16-позицияси "Чора тадбирлар" устунидаги "ж" кичик банди чиқариб ташлансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-190-сон Фармонининг 2-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги "Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-9-сон Фармони 11-банди "в" кичик бандининг биринчи хатбошисида "2 миллион" сўзлари "1 миллион" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-15-сон Фармони 2-бандининг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз - "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга, 3 фоиз - "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз - Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига);

5 фоизи - туман ва шаҳарлар солиқ инспекциялари бюджетдан ташқари жамғармаларига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида - ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига;

қолган маблағлар - тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.

Бунда Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича тўловларни ундиришга масъул этиб белгилансин.

Солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" АЖ билан биргаликда 2025 йил 1 февралга қадар ўз маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича ҳар бир ижарага олувчи учун шахсий карточка ҳамда тўловларнинг аниқ ҳисоби юритилишини таъминласин".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-37-сон Фармонига 4-илованинг 36-позициясида:

"Амалий чора-тадбирлар" устунидаги "ушбу соҳага сунъий интеллектни жорий қилган ҳолда харид комиссиялари фаолиятини тугатиш," сўзлари чиқариб ташлансин;

"Ижро муддати" устунидаги "2024 йил декабрь" сўзлари "2025 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-100-сон Фармонида:


а) 3-банди "а" кичик бандида:

учинчи хатбошида "ички аудит хизматлари" сўзлари "стратегик режалаштиришга масъул тузилмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошида "ички аудит хизматлари" сўзлари "таркибий бўлинмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошида "ички аудит хизматлари" сўзлари "таркибий бўлинмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:

12-позицияда:

"Ижро муддати" устунидаги "январь" сўзи "март" сўзи билан алмаштирилсин;

"Масъуллар" устуни 2-бандидагиқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар" сўзлари "Хавфларни бошқариш қўмиталари ташкил этилиши белгиланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-позицияда:

"Ижро муддати" устунидаги "2024 йил ноябрь" сўзлари "2025 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 5-босқич "Тадбирлар" устунидаги "ички аудит хизматлари" сўзлари "барча таркибий тузилмалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-140-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг:

2025 йил 1 январдан бошлаб янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш;

2025 йил 1 июлдан бошлаб йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги "Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-151-сон Фармонининг 10-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2028 йил 1 январга қадар ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан (қўшни давлатлардан ташқари) 3-иловада назарда тутилган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади;


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда Солиқ кодексига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги "Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-168-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолари ҳисобланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимларига идоралараро коллегиал органларидаги фаолияти учун ҳақ тўланиши тақиқланади".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-200-сон Фармонига илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 декабрь