Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"NORMA" АҚТда янги

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА:

"NORMA" АҚТда ЯНГИ



Рус тилидаги матнига қаранг



2025 йилнинг февраль ойида "NORMA" АҚТ "Базада янги"

папкасига киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

                     

Электрон эксперт тизимларининг янгиланиши

         

Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари назорат рўйхатлари

         

2025 йил март ойи учун солиқ тўловчининг тақвими

           

2025 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар

даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий

бадаллар ҳисоб-китоби услубияти



2025 йилнинг февраль ойида "NORMA" АҚТга

киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Палаталарининг қарорлари


1. "Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 3 февралдаги ЎРҚ-1023-сон Қонуни


2. "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 6 февралдаги ЎРҚ-1024-сон Қонуни


3. "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 6 февралдаги ЎРҚ-1025-сон Қонуни


4. "Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сон Қонуни


5. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1027-сон Қонуни


6. "Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сон Қонуни


7. "Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1029-сон Қонуни


8. "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сон Қонуни


9. "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сон Қонуни


10. "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1032-сон Қонуни


11. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонуни


12. "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1034-сон Қонуни


13. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1035-сон Қонуни


14. "Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 24 февралдаги ЎРҚ-1036-сон Қонуни


15. "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1037-сон Қонуни


16. "Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сон Қонуни



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармонлари, қарорлари ва фармойишлари


1. "Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-11-сон Фармони


2. "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-15-сон Фармони


3. "Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарори


4. "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони


5. "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони


6. "Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони


7. "Электр энергиясини харид қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сон қарори


8. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-40-сон қарори


9. "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-41-сон қарори


10. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3351-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 февралдаги ПҚ-42-сон қарори


11. "Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида "Алишер Навоий йили"ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 февралдаги ПҚ-43-сон қарори


12. "Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 февралдаги ПФ-20-сон Фармони


13. "Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 февралдаги ПҚ-48-сон қарори


14. "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сон қарори


15. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 февралдаги ПҚ-52-сон қарори


16. "Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони


17. "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сон Фармони


18. "Uzagrostar xolding" компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарори


19. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-59-сон қарори


20. "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-60-сон қарори


21. "Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарори


22. "Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сон қарори


23. "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарори


24. "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 февралдаги ПФ-24-сон Фармони


25. "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 февралдаги қарори


26. "Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон Фармони


27. "2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПҚ-68-сон қарори


28. "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Перинатал хизматларни такомиллаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-69-сон қарори


29. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-71-сон қарори


30. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарори


31. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-74-сон қарори


32. "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги" эсдалик юбилей медалини таъсис этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 февралдаги Фармони



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

қарорлари ва фармойишлари


1. "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 44-сон қарори


2. "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сон қарори


3. "Хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 46-сон қарори


4. "Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 47-сон қарори


5. "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарори


6. "Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 49-сон қарори


7. "Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумлятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 52-сон қарори


8. "Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 54-сон қарори


9. "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарори


10. "Маҳсулот ва хизматларни "Ҳалол" талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 февралдаги 57-сон қарори


11. "Фирма номларини бериш ва улардан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 65-сон қарори


12. "Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 66-сон қарори


13. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сон қарори


14. "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 февралдаги 72-сон қарори


15. "Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 76-сон қарори


16. "Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сон қарори


17. "Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субъектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 78-сон қарори


18. "Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 79-сон қарори


19. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 80-сон қарори


20. "2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарори


21. "Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 85-сон қарори


22. "Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сон қарори


23. "Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Галофит ўсимликлари ботаника боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 90-сон қарори


24. "Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 91-сон қарори


25. "Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарори


26. "2025 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 100-сон қарори


27. "Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сон қарори


28. "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 февралдаги 103-сон қарори


29. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 февралдаги 104-сон қарори


30. "Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 105-сон қарори


31. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сон қарори


32. "Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 107-сон қарори


33. "Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 108-сон қарори


34. "Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 109-сон қарори


35. "Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сон қарори


36. "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори



Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

рўйхатдан ўтган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 январдаги 224-сон, Марказий банки Бошқарувининг 2025 йил 9 январдаги 40/20-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-01-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги қарори.

2025 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1914-1.


2. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 4 февралдаги 1-мҳ-сон "5-9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2117-2.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3187-2.


4. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 31 январдаги 1-мҳ-сон "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3137-4.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 227-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 2025-02-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-02-сон "Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарори.

2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1334-3.


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 1-мҳ-сон "Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи.

2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3114-4.


7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 2024/қ-қ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 226-сон "Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарори.

2025 йил 7 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2985-1.


8. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 230-сон "Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 7 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1401-5.


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 31 январдаги 2-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи.

2025 йил 7 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3605.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 78-сон "Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 10 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3606.


11. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 228-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи.

2025 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3607.


12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 10 февралдаги 3-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3116-2.


13. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 15 январдаги 219-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-17.


14. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 22 январдаги 3196-сон "Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш" Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларини (AR-AIR-002) тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3608.


15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 4-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи.

2025 йил 20 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3235-5.


16. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 февралдаги 562-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори.

2025 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2196-6.


______________________________________



Электрон эксперт тизимлари янгиланди:


2025 й. 1 ФЕВРАЛЬ ҲОЛАТИГА КЎРА:


- АМАЛИЙ БУХГАЛТЕРИЯ;

- АМАЛИЙ СОЛИҚ СОЛИШ;

- СОЛИҚЛАР: САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР;

- ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ;

- ҚУРИЛИШ;

- ХОДИМЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР;

- КОРХОНА ЮРИСТИ;

- КАДРЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИ;

- ТЕКШИРУВ: "А" ДАН "Я" ГАЧА



2025 й. 1 ЯНВАРЬ ҲОЛАТИГА КЎРА:


- КИЧИК КОРХОНА: ҲИСОБ, СОЛИҚЛАР, ҲУҚУҚ



NB! Барча электрон экспертлик тизимлари ҳар ойда янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлдирилади.

____________________




НАЗОРАТ РЎЙХАТЛАРИ


- МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА АУДИТОРЛАР,


- АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ЛИЦЕНЗИЯГА ЭГА АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ


НАЗОРАТ РЎЙХАТЛАРИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИГА СИЗ БИРГА

ИШЛАШНИ ХОҲЛАЁТГАН АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ

ЛИЦЕНЗИЯГА, АУДИТОРНИНГ ЭСА МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА

ЭГА ЭКАНЛИГИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ.