Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 й. ПФ-16-сон "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
30.01.2025 й.
N ПФ-16
"ЎЗБЕКИСТОН-2030" СТРАТЕГИЯСИНИ
"АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА "ЯШИЛ
ИҚТИСОДИЁТ" ЙИЛИДА АМАЛГА
ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ
ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон-2030" стратегиясида ва Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида белгиланган вазифаларнинг ижросини оғишмай ташкил этиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисида ҳадли конвенциясининг Киото протоколи ва Париж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун "яшил трансформация"сини амалга ошириш, уларнинг рақобатбардошлиги ва ресурс тежамкорлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги "яшил ривожланиш" моделига ўтиш мақсадида:
1. "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгилансин:
маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;
аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;
"яшил иқтисодиёт" тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;
республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик "яшил энергия" станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётда "углерод изи"ни камайтириш;
экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлаш.
Белгилансинки, устувор ёндашувлар ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни кўзда тутувчи иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард АҚШ долларига етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришишга асос бўлади.
2. 2025 йилда "яшил иқтисодиёт" тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш борасида:
Париж битимининг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши;
иқлим ўзгаришига мослашиш, "яшил технология"лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизнинг келгуси 5 йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) эълон қилиниши;
метан эмиссиясини қисқартириш мажбурияти доирасида табиий газ, чиқиндилар ва чорвачилик соҳаларида метан эмиссиясининг базавий ҳолати аниқланиши;
умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш, қуввати 785 мегаватт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш, қуввати 225 мегаватт бўлган гидроэлектр станцияларини барпо этиш орқали жами қайта тиклануви энергия манбалари улуши электр энергияси ишлаб чиқаришда 26 фоизга ва жами генерация қувватлари таркибидаги улуши 40 фоизга етказилиши;
янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, "Яшил бино" сертификати жорий этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб тегишинча Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
3. Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
2025 йилда қуёш панеллари ва гелиоколлекторларни туман ва шаҳарлар кесимида ўрнатиш дастурини;
2025-2026 йилларда республика ҳудудларида микро гидроэлектр станцияларини қуриш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. "Тежамкорлик ва барқарорлик" тамойили асосида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ишлаб чиқариш харажатларини 15-20 фоизгача қисқартириш мақсадида 2025 йил якунига қадар:
йирик стратегик корхоналар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, камида 5 та йирик саноат корхонасида ESG миллий ҳисоботи йўлга қўйилиши ва жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти жорий этилиши;
"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан ESG рейтинги олиниши;
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб тегишинча Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
5. 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида:
аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали "Сояли сайр кўчалари" тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилиши;
ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилиши;
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва "Менинг боғим" лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилиши;
Орол денгизи тубида 100 минг гектар "яшил майдон" барпо этилиши ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилиши;
ўрмон билан қопланган майдонлар 4,1 миллион гектарга етказилиши ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар 14,5 фоизгача кенгайтирилиши ҳамда уларнинг экотуризм, кўчатчилик ва дориворчилик йўналишларидаги фойдаланилмаётган захиралари аниқланиб, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилиши ва аҳолининг даромадлари оширилиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танланган ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимликлар (галофит) боғлари ташкил этилиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат "ин-витро" лабораториялари ташкил этилиши, шунингдек, хусусий "ин-витро" лабораторияларини барпо этишга тадбиркорлик субъектларига кредитларни ажратиш учун халқаро молия институтларидан камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб этилиши;
жамоатчилик, экофаоллар ва бизнес вакилларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш акселерация тизими жорий этилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмонов, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
6. 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида:
а) аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда "Экофаол фуқаро" ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилсин ва аҳоли орасида тарғиб қилиш ишлари ташкил этилсин. Бунда унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгилансин:
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
"яшил транспортда", шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш;
б) тиббиётнинг бирламчи бўғинида қуйидагиларни назарда тутувчи трансформация босқичма-босқич амалга оширилсин:
оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш;
кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш;
марказлашган лабораториялар ташкил этиш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган ҳолда стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш;
тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш;
вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш;
в) инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан:
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгилансин;
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида "циркуляр иқтисодиёт" таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган "яшил техникумлар" фаолияти йўлга қўйилсин;
табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш" фани ва ўқув дастурлари киритилсин;
олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилсин;
"Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилсин;
республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилсин;
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилсин;
г) 2025 йил 1 мартга қадар тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилсин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, спорт вазири А.Икрамов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Захидов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов белгилансин.
7. Қуйидагилар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров, Э.Адилов) 2025 йил 1 июлга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини босқичма-босқич давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин;
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров, Э.Адилов) билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини "электрон рецепт" тизими асосида тайинлаш амалиётини йўлга қўйсин.
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) 2025 йил 1 июнга қадар "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга туширсин:
экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга "Экофаол фуқаро" мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
оиланинг барча вояга етган аъзолари "Экофаол фуқаро" мақомини олганда, ушбу оилага "яшил оила" мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль бериш;
аҳолисининг ярми "яшил оила" мақомини олган маҳаллаларда "Энг тоза маҳалла" ва "Энг яшил маҳалла" танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда маҳалланинг ички инфратузилмасини янада яхшилаш тадбирларини молиялаштиришга, хусусан йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, "яшил боғ" яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, чиқинди қутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
9. Аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи "Тоза қўллар" дастури амалга оширилсин ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ишлари ташкил этилсин:
а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:
қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;
санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;
йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш;
б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбуриятини киритиш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) биринчи даражали маблағ тақсимловчиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратсин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев) бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган муассасаларда санитария-гигиена ҳолатини сақлаш учун воситалар ажратиш бўйича нормативларни қайта кўриб чиқсин ва уларнинг амалда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда республиканинг барча ижтимоий соҳа муассасаларида, шу жумладан, умумий овқатланиш нуқталари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги санитария-гигиена нуқталарида санитария-гигиена тизимини яхшилаш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:
2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин;
2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилсин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров белгилансин.
12. 2025 йилда табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида:
1 минг километр каналларни бетон қопламага ўтказиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришилиши;
насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, сув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмоли 300 млн кВтгача камайтирилиши;
ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланиши;
сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилиши;
1,8 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 77 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши;
ичимлик сув тизимида маънан эскирган 746 та насос ускуналари энергия тежамкорларига алмаштирилиши, ҳудудларда 65,2 мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши, сув иншоотлари ва магистрал сув тармоқларига 955 та замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши;
барча ичимлик сув таъминоти корхоналарида сифат мониторингини юритиш ва маълумотларни бошқариш марказлари яратилиши;
дарёлар, кўллар ва каналларга турли ифлослантирувчи моддалар ташланиши устидан назорат кучайтирилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Хидоятов, энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимов белгилансин.
13. Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекистон экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда:
а) 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқлансин:
асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари;
б) 2025 йил якунига қадар қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга барча куч ва ресурслар сафарбар этилсин:
аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ - 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш, бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан пластик чиқиндиларни қисқартириш бўйича қуйидаги халқаро тан олинган механизмларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин:
пластик чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш;
пластик қадоқлар ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга нисбатан "тараларни қайтариш", фуқароларга чиқиндиларни қабул қилувчи махсус ускуналарга топширилган ҳар бир пластик идиш учун тўлов қилиш имкониятини яратиш каби мажбуриятлар жорий қилиш.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган ва энергия сарфи юқори бўлган йўналишлардаги мавжуд қувватларни модернизация қилган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан босқичма-босқич кўчириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шаҳарсозлик фаолиятининг экологияга салбий таъсирини илм-фан ва замонавий технологияларни татбиқ қилган ҳолда жиловлаш мақсадида:
2025 йил 1 августдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатлари бўлган экологик меъёрлар ва қоидаларни қабул қилиш тартиби ўрнатилсин;
2025 йил 1 октябрдан бошлаб энергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ва кимё саноатида экологик нормативларни индивидуал белгилаш усули ўрнига тармоқ усулини қўллаш амалиёти йўлга қўйилсин;
2026 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар томонидан ўз фаолиятида Барқарор ривожланиш бўйича халқаро кенгашнинг барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартларини жорий этиш (ISSB) амалиёти йўлга қўйилсин.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда уч ой муддатда атмосфера, ер, ерости ва сув ифлосланишини камайтиришга қаратилган экологик меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев атроф-муҳитни асраш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан, чўлланишга қарши курашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳаларида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Экология жамғармасига халқаро молия институтлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан 25 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ўтказиб берилишини таъминласин.
15. Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, экология соҳаси илмий ҳамжамияти таклифларини инобатга олган ҳолда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида:
2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига "Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик берилади;
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади;
2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади;
кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) икки ой муддатда энергия самарадор материалларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва улардан кенг фойдаланиш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
17. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва уларни кейинги авлодга етказиш борасида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни электрон аукцион орқали бериш тартиби жорий этилсин. Бунда:
квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади;
квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, аукционга чиқарилади.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов белгилансин.
18. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
а) биринчи босқичда - атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган корхоналарга:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
б) иккинчи босқичда - мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш белгилансин.
Бунда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган хулоса асосида тақдим этилади;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хўжалик фаолиятини юритувчи корхона ва ташкилотлар томонидан етказилган экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов икки ой муддатда республикада атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, хусусан, саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатиш бўйича дастурни тасдиқласин ва унинг ижро этилишини қатъий назоратга олсин.
19. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини "яшил тадбиркор" сифатида эътироф этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилсин:
а) қуйидаги йўналишларда белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига "яшил тадбиркор" мақомини бериш:
кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани "яшил белбоғ" билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш;
энергия тежамкорлигини таъминлаш, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш;
корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш ("7R") тамойилини татбиқ этиш;
б) "яшил тадбиркор" мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш:
"Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик бериш;
муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш;
халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш;
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл бериш.
20. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун "яшил тариф"лар жорий этилсин. Бунда:
тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун;
аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
21. Иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш бўйича:
а) 2025 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасида "яшил молиялаштириш" тизимини шакллантириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилсин;
б) 2025 йилдан бошлаб қуйидаги манбалар ҳисобидан яшил ва кам углеродли ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб этиш чоралари кўрилсин:
Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан - босқичма-босқич 200 миллион еврогача;
Жаҳон банкидан - энергетика секторида метан эмиссиясини камайтириш учун 10 миллион АҚШ доллари;
Глобал яшил ўсиш институти орқали Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги техник кўмаги доирасида - Ўзбекистон-Корея ўртасида "яшил ҳамкорлик"ни кучайтириш учун 6,5 миллион АҚШ доллари;
Жаҳон банкининг "iCRAFT" лойиҳаси доирасида - 500 минг тонна қисқартирилган иссиқхона газларини сотиш ҳисобига 7,5 миллион АҚШ доллари;
Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан - саноатни яшиллаштириш ва азот кислотаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг атмосферага чиқараётган зарарли газларини қисқартириш учун 20 миллион евро;
в) 2025 йил сентябрга қадар "яшил иқтисодиёт" лойиҳаларини амалга оширишда шаффофликни таъминлашга қаратилган миллий "яшил иқтисодиёт" лойиҳаларини баҳолаш тартиби татбиқ этилсин;
г) 2025 йил ноябрга қадар қиймати 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган давлат-хусусий шериклик асосида янги лойиҳаларни "Source" халқаро платформасига киритиш орқали лойиҳаларнинг "яшил компонент"лари ва барқарор ривожланиш мақсадларига мослигини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилсин;
д) Европа Иттифоқининг техник кўмагида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч шаҳарлари ва Ғузор туманида кам углеродли ривожланиш бўйича ҳаракатлар режалари ишлаб чиқилиши ҳамда 10 та ижтимоий объектнинг энергия самарадорлиги оширилиши таъминлансин.
Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров белгилансин.
22. Белгилансинки, 2025 йилда экологик барқарорликни таъминловчи ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш борасида:
2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 15 фоизида, 2027 йилдан бошлаб - 30 фоизида, 2030 йилдан бошлаб - 55 фоизида "яшил компонентлар" бўлиши лозим;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва "яшил лойиҳалар"ни амалга оширишга қаратилган "яшиллик дастурлари" Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва "яшил технология"ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.
23. Ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва "яшил ривожланиш" масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинсин;
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида экологик паспортлар ва экологик мастер режалар ҳамда ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти жорий этилсин.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов жалб қилинадиган консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгилансин.
24. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Куранбаев):
бир ҳафта муддатда туман ва шаҳарлар кесимида 2025 йилда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт кўчатларини ҳамда хонадонлар ва ички кўчаларга гул ва қаламчаларни экиш дастурлари Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
2025 йил баҳор-куз мавсумларида республикадаги барча маҳаллаларнинг ички кўчалари ва аҳоли хонадонларида 32 миллион туп мевали ва манзарали дарахтлар, бута кўчатларини ҳамда райҳон, гултожи, атиргул ва бошқа гуллар, шунингдек, қаламчаларни экиш ва парваришлаб боришни;
"Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш мақсадида 2025 йилнинг 10 февралдан 10 мартга қадар ҳар бир хонадон, кўча ва қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишни;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" кўрик-танловлари ўтказилишини таъминласин.
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин;
б) Бош прокуратура (Ш.Тўхтабоев) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Куранбаев) билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
25. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларини лавозимга тасдиқлашда ва лавозимдан озод этишда қуйидаги экологик кўрсаткичларни белгилаш бўйича экологик аудит ўтказиб борилсин:
ҳудуднинг яшиллик ва ўрмонлар билан қопланганлик даражаси ҳамда ўрмонлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони;
ҳудуддаги дарахтлар сони;
шаҳарлар ва йирик саноат корхоналарининг яшил белбоғлар билан ўралганлик даражаси;
сув ҳавзалари ва дарё ўзанларидаги қум ва шағаллар ҳолати;
атмосферага ташламалар миқдори ва ҳаво ифлосланишининг даражаси;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциялари, чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганлик ҳолати;
аҳолига чиқиндилар бўйича хизмат кўрсатишнинг қамрови, чиқинди йиғиш шохобчалари ва контейнерлари билан таъминланиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш сифати даражаси.
26. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) бир ой муддатда давлат экология назорати ва текширувни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, Давлат экологик назорат инспекцияси фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, унинг ходимларини махсус техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
27. Давлат бюджети маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишда парламент назоратини янада кучайтириш мақсадида Ҳукуматнинг Давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ҳисоб палатасининг ташқи аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиёти йўлга қўйилсин.
28. Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов туризм салоҳияти юқори бўлган тоғли ҳудудлар, сув омборлари ва сув ҳавзалари ҳамда дарё бўйларида "апарт-отель", "капсула" уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
29. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 мартга қадар тажриба-синов тариқасида танлаб олинган ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда, 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда, ижарачиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим бўйича аукцион савдолари орқали ажратилсин;
тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш мақсадида 10 та портатив-мобиль лабораторияни харид қилиш таъминлансин;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилсин.
Мазкур банднинг ижросини таъминлашга масъул этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов белгилансин.
30. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) билан биргаликда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатилишида қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланмасининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилишини таъминласин.
31. "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) доирасида қуйидагилар 1 - 21-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси;
2025 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати;
2025 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар;
2025 йилда атроф-муҳитни асраш йўналишида вазирлик ва идоралар томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси;
2025 йилда атроф-муҳитни асраш бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишида чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
Ўзбекистон Республикасида "Яшил туризм" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси;
2025 йилда ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини жорий этиш рeжаси;
2025 йилда баҳор-куз мавсумларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахтларни экиш бўйича режа;
2025 йилда баҳор мавсумида маҳаллаларда хонадонлар ва ички кўчаларга гул ҳамда қаламчаларни экиш бўйича режа.
32. Бош прокуратура (Ш.Аминов) кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилишида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириб борсин.
33. Белгилаб қўйилсинки:
Давлат дастурини сўзсиз, сифатли ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси ҳисобланади;
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Давлат дастурида ҳар чорак кесимида тегишли йўналиш ва ҳудуд бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, назарда тутилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш ва зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқиш учун шахсан жавобгар бўлади.
34. Қуйидагилар:
Адлия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда Давлат дастури доирасида йўналишлар бўйича амалий тадбирлар режалари бажарилишини, мақсадли кўрсаткичларга эришилишини ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини тизимли мониторинг қилиб борсин;
"Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" ҳаракати Давлат дастурининг амалга оширилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб борсин ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари "Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" ҳаракатининг мазкур банд ижроси бўйича фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб борсин.
35. Вазирлар Маҳкамаси:
бир ҳафта муддатда мазкур Фармон ва у билан тасдиқланган Давлат дастури ижросини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилсин;
ҳар ой якуни бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;
ҳар чорак якуни бўйича Давлат дастурида юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилишида муҳокама қилиб борсин;
ҳар ярим йилда Давлат дастури ижроси юзасидан ҳисоботларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиб борсин.
36. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:
Давлат дастурини амалга ошириш натижалари, "яшил иқтисодиёт"га ўтишдаги ютуқларни акс эттирадиган таҳлилий материалларнинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг бориши ҳамда натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар аҳолига тезкорлик билан етказилишини таъминласин.
37. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармон ижросини мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
1-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш
учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифалар |
Амалий чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари
|
Ҳамижрочилар |
ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ
|
|||||
1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)
|
|||||
1. |
Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил этиш. |
1. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллалар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил апрель |
Халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Шакллантирилган рўйхатдаги маҳаллаларда мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган мобиль гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда мобиль гуруҳлар учун махсус жиҳозланган автобуслар ажратиш ҳамда жойларда ўйин майдончаларини ташкил этиш. |
2025 йил май |
||||
2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида "Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)
|
|||||
2. |
Уйда таълим олаётган ўқувчилар учун қулайликлар яратиш. |
Уйда таълим олаётган ўқувчилар учун таълимнинг мазкур йўналиши бўйича электрон ва видео дарсликлар яратиш ҳамда уларга мустақил шуғулланишлари учун қулай муҳит ва шароитлар яратиш. Жумладан: ўқувчиларга мобиль қурилмалар орқали фойдаланиш учун махсус мослаштирилган платформани яратиш; электрон ва видео дарсликларни турли ёшдаги ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштириш; ўқувчиларга педагогик ёрдам кўрсатиш имкони мавжуд бўлган "онлайн менторлик" тизимини жорий этиш. |
2025 йил давомида |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
3. |
"Рақамли кутубхона" тизимининг самарадорлигини ошириш. |
"Рақамли кутубхона" тизимининг китобларга буюртма бериш модулини жорий этиш. |
2025 йил июль |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
4. |
Умумтаълим мактабларини замонавий ўқув ва спорт анжомлари билан таъминлаш. |
1. Умумтаълим мактабларини табиий фанлар лаборатория жиҳозлари, спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш. |
2025 йил апрель |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
2. Тасдиқланган дастурга асосан табиий фанлар лаборатория жиҳозлари, спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбобларини белгиланган тартибда харид қилиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова)
|
|||||
5. |
Таълим жараёни иштирокчиларини психологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш. |
1. Таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш механизмларини жорий этиш. |
2025 йил сентябрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Буллинг, суицид, вояга етмаганлар жиноятини олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича педагог кадрлар учун интерактив усулларни ўзида мужассам этувчи махсус курс ва дастурлар ишлаб чиқиш. |
2025 йил октябрь |
||||
3. Ўқитувчиларнинг касбий сўнишининг олдини олиш, стрессларга бардошлилик даражасини оширувчи симулятор ва кейслар яратиш. |
Доимий |
||||
3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)
|
|||||
6. |
Умумий ўрта таълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар сонини ошириш. |
1. 2024/2025 ўқув йили якунида 1 500 та умумтаълим мактабларида жорий этилган билимни баҳолашнинг янги тартиби самарадорлигини таҳлил қилиш. |
2025 йил июнь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Таҳлиллар натижасида мазкур тартибни янада такомиллаштириш ҳамда 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 3 000 тага етказиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
7. |
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантириш. |
Умумий ўрта таълим муассасалари учун 65 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш ва амалиётга жорий этиш. |
2025 йил август |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю.Рисюкова) |
8. |
Умумий ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассисларни жалб этиш. |
1. Рекрутинг ташкилотлари ҳамда вазирликнинг расмий ижтимоий саҳифалари орқали хорижий мутахассислар учун эълонлар бериш. 2. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш, саралаш ва суҳбатлар ташкил этиш. |
2025 йил август |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова)
|
|||||
9. |
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини ривожланган хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш. |
1. Мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибасини ўрганиш. |
2025 йил май |
Ҳисоб-китобларга асосан ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А. Бекмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. Ҳар йили 20 нафар мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш. |
2025 йил ноябрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)
|
|||||
10. |
Ўзбек тили ўқитувчиларига қўшимча устама олиш имкониятини яратиш. |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш. |
2025 йил 1 фераль |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)
|
|||||
11. |
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш. |
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 700 тага етказиш чораларини кўриш. |
2025 йил сентябрь |
Тадбиркорлик субъектлари маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
6-мақсад: Касбий таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)
|
|||||
12. |
Касбий таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улушини ошириш. |
1. Мажбурий ва ихтиёрий равишда аттестацияга жалб этиладиган педагогларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "pedagog.edu.uz" платформаси орқали рўйхатдан ўтишларни таъминлаш. 2. Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга тегишли малака тоифаларини бериш. |
2025 йил ноябрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
13. |
Халқаро таълим дастурлари асосида 14 та техникумда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйиш. |
1. Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган техникумлар ҳамда касб ва мутахассисликларни белгилаш. |
2025 йил март |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Халқаро таълим дастурини таржима қилиш ва техникумларга етказиш. |
2025 йил май |
||||
3. Техникум ўқитувчиларининг малакасини ошириш. |
2025 йил июль |
||||
4. Халқаро таълим дастурларига ўқувчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов)
|
|||||
14. |
Маҳаллий ва хорижий меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда ҳар бир ҳудудда техникумларда "дуал таълим" дастурини жорий қилиш. |
Бунда: ўқув жараёнига хорижий ҳамкорларни жалб қилиб, ўқишнинг муайян даврини чет эл мамлакатларидаги таълим ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчиларда ташкил этиш; ўқишнинг Ўзбекистондаги даврида ўқувчиларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида касб ва хорижий тилларга интенсив равишда ўргатиш ҳамда улар тегишли сертификатларни олиши учун зарур шароитларни яратиш; дастурни муваффақиятли битирган кадрларнинг хорижий ва маҳаллий меҳнат бозорларида юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларига жойлаштирилишига кўмаклашиш назарда тутилади. |
2025/2026 ўқув йилидан |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
7-Мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов)
|
|||||
15. |
Ёшларнинг олий таълим билан қамрови даражасини ошириш. |
Олий таълим ташкилотлари томонидан меҳнат бозорининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабини ўрганиш. Мазкур эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-методик таъминотдан келиб чиқиб, кейинги ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари томонидан ўз қабул параметрлари бўйича таклифларни шакллантириш. Олий таълим ташкилотларининг қабул параметрларига таклифларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим ташкилотларининг қабул параметрлари бўйича таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш. |
2025 йил октябрь |
Давлат бюджети маблағлари ва олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Тасарруфида олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим ташкилотлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) |
16. |
Топ-500 таликка кирган хорижий университетлар билан 12 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. |
1. Давлат олий таълим ташкилотларининг топ-500 таликка кирган хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларини экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил сентябрь |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Экспертиза натижасига кўра ижобий хулосага эга қўшма таълим дастурлари қабул квоталарини келишиб бериш. |
2025 йил ноябрь |
||||
17. |
Республикадаги камида 1 та олий таълим муассасасини нуфузли халқаро рейтингларнинг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш. |
1. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. |
2025 йил май |
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Халқаро рейтинг ташкилотлари экспертлари иштирокида республикамиз олийгоҳларидаги рейтинг учун масъул ходимларга семинар-тренинг ташкил қилиш. |
2025 йил июль |
||||
3. Олий таълим ташкилотларининг нуфузли рейтинг ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш. |
2025 йил декабрь |
||||
8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)
|
|||||
18. |
Олий таълим муассасаларида талабаларни ётоқхона билан қамраб олиш даражасини яхшилаш. |
Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан яратиладиган қўшимча ётоқ ўринлари сонини 8 000 тага етказиш. |
2025 йил декабрь |
Давлат бюджетидан мазкур мақсадларга ажратилган маблағлар, тадбиркорлар маблағлари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)
|
|||||
19. |
Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биологик хилма-хиллик, муҳандислик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш. |
1. Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биологик хилма-хиллик, муҳандислик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотлар бўйича эълон қилинадиган танлов мавзуларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил август |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Фанлар академияси (Ш.Аюпов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ишлаб чиқилган танлов мавзуларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. Танловга келиб тушган лойиҳа талабномаларини экспертиза натижаларига кўра саралаб олиш ва илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиш. |
2025 йил декабрь |
||||
20. |
Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишларида фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш. |
1. Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича эълон қилинадиган танлов мавзуларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил август |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, давлат дастурларига ажратилган маблағлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Фанлар академияси (Ш.Аюпов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ишлаб чиқилган танлов мавзуларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. Келиб тушган лойиҳа талабномаларини экспертиза натижаларига кўра саралаб олиш ва илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, "корхона - олийгоҳ - илмий ташкилот" кластер тизимини жорий этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов)
|
|||||
21. |
Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (спин-офф) корхоналар сонини 28 тага етказиш. |
1. Илмий ҳажмдор маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил май |
Олий таълим муассасалари маблағлари |
- |
2. Ҳажмдор маҳсулотларнинг тижорат имкониятларини ўрганиш. |
2025 йил июль |
||||
3. Янги (спин-офф) корхоналарини ташкил этиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)
|
|||||
22. |
Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталарини ошириш. |
1. Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар эҳтиёжлари асосида Давлат бюджети ҳисобидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура учун қабул квоталарига талабномаларни қабул қилиш. |
2025 йил июнь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Олий таълимдан кейинги таълим институтларидан келиб тушган талабномаларни умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. |
2025 йил июль |
||||
3. Давлат бюджети ҳисобидан докторантура учун қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тасдиқлаш. |
2025 йил ноябрь |
||||
12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)
|
|||||
23. |
Республика ҳудудларида акселерация ва инкубация дастурларини ташкил этиш. |
1. Республика ҳудудларида ташкил этилган Ёшлар технопаркларида акселерация ва инкубация дастурларини ташкил этиш. |
2025 йил апрель |
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ёшлар технопарклари ташкил этилган вилоятлар ҳокимликлари |
2. Ташкил этилган акселерация ва инкубация дастурларига 120 та стартап лойиҳаларни жалб этиш ва лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш. |
2025 йил июнь |
||||
3. Дастурларни муваффақиятли якунланган лойиҳа ташаббускорларининг стартап лойиҳаларини Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этиладиган стартап лойиҳалар танловларига йўналтириш. |
2025 йил декабрь |
||||
13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
24. |
Аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш. |
1. Профилактик кўриклар жадвалини тасдиқлаш. 2. 18 - 40 ёшли 12,7 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш. 3. 7,1 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак-қон томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш. 4. Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чораларини кўриш. |
2025 йил февралдан бошлаб тармоқ режаси асосида |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
25. |
Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини изчил амалга ошириш. |
5,6 млн нафар болани 13 турдаги вакцина билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
26. |
Ишлаб чиқаришда ва шаҳарсозлик фаолиятида аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи хомашёлардан фойдаланишни камайтириш. |
Ишлаб чиқаришда ва шаҳарсозлик фаолиятида асбест каби таркибида заҳарли аралашмалар ва заҳарли кимёвий моддалар бўлган маҳсулотлардан фойдаланишни босқичма-босқич чеклаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
- |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
27. |
Диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш. |
"Д" назоратда турадиган сурункали диабет касаллиги бор беморларни амбулатор ва стационар шароитда даволаш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
- |
28. |
Юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш. |
"Д" назоратда турадиган сурункали юрак-қон томир касаллиги бор беморларни амбулатор ва стационар шароитда тўлиқ даволаш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
- |
15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
29. |
Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни даволаш ишларини ташкиллаштириш. |
Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан тўлиқ таъминлаш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида |
Вазирлар Маҳкамаси (З.Махкамова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
30. |
Болалар орасида ирсий касалликларни аниқлаш учун оммавий ва селектив скрининг ўтказиш. |
1. 850 минг нафар чақалоқларни туғма гипотериоз, фенилкетонурия касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан ўтказиш. 2. 6 та лизосомал (Гоше, Помпе, Фабри, Краббе, А ва В турдаги Ниммана-Пика касалликлари ҳамда И типи) касалликларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг ўтказиш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида |
|
16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
31. |
Болалар орасида оммавий ва селектив скрининг ўтказиш. |
1. 3-18 ёшли 5 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш. 2. Янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказиш. |
2025 йил февралдан бошлаб тармоқ режасига мувофиқ доимий |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида |
- |
17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
32. |
Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш. |
1. Марказий поликлиникаларда Онконазорат хонаси учун ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда алоҳида акушер-гинеколог шифокори штатини ажратиш. |
2025 йил февраль |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Аёлларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизимини яратиш ва электрон базасини (рўйхатни) шакллантириш. |
2025 йил якунига қадар |
||||
3. Йилига 700 минг нафар аёлни бачадон бўйни саратони ва 1,5 млн нафар аёлни кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича мақсадли скринингдан ўтказиш. |
Доимий |
||||
18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
33. |
Аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш. |
Аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш чораларини кўриш. Бунда: 1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишларини олиб бориш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2. "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда аниқ режа-график асосида маҳаллаларда тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Маблағ талаб этилмайди |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)
|
|||||
34. |
Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
1. Кекса ёшдаги аҳолининг кун тартибини тўғри ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш. |
2025 йил февраль-март |
"Нуроний" жамғармаси маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
2. Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, "Кексалик гашти" шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш. |
2025 йил апрель-ноябрь |
||||
20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
|||||
35. |
Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғиботни кучайтириш. |
Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидаларини маҳаллаларда тарғиб қилиш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб йил давомида |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров)
|
|||||
36. |
Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини ошириш. |
Барча турдаги стационар ва амбулатор тиббиёт муассасаларида онлайн қабулга ёзилиш, тиббий хизматлар учун мобиль иловалар орқали электрон тўлов тизимини жорий қилиш. |
2025 йил февралдан бошлаб режа-график асосида |
Тиббиёт муассасаларига ажратилган маблағлар |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)
|
|||||
37. |
Ижтимоий хизматларни кўрсатишда нодавлат сектор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, парваришлаш хизматларини бозор талаблари асосида йўлга қўйиш. |
Парваришлаш хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш ҳамда уйда ётоқ тартибидаги шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация хизматларини кўрсатиш; хизматлар самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш; хизматларни ташкил этишда минимал стандарт талабларини шакллантириш; институционал муассасалар хизматларининг альтернатив шаклларини маҳалла даражасида ташкил қилиш; давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатишда тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил май |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)
|
|||||
38. |
Ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим сифатини ошириш. |
1. Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида кўп функцияли коррекцион мактаб ташкил этиш. 2. Ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўқув режаларини такомиллаштириш ва индивидуал ёндашувни кенгайтириш мақсадида ўқув-режаларни тасдиқлаб, ўқувчиларни ихтисослаштириш (фан, касб-ҳунар, IT, санъат ёки спортга йўналтириш). 3. "Бизнес - махсус мактаб" ҳамкорлик моделини йўлга қўйиш орқали ногиронлиги бўлган болаларни меҳнат бозорига мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб |
Ижрочиларга ажратилган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Д.Адилов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) |
24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)
|
|||||
Болаларга коррекцион-педагогика ва кўп тармоқли реабилитация хизматларини кўрсатувчи кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш. |
1. Андижон вилоятида: ногиронлиги бўлган болалар учун давлат муассасаси шаклида реабилитация марказига эга "Имкон" кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини зарур моддий-техник жиҳозлаш ишларини амалга ошириш; |
2025 йил март |
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда ижрочилар маблағлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А. Бобоев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
|
реабилитация марказига эга "Имкон" кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш. |
2025 йил май |
||||
2. Самарқанд вилоятида: ногиронлиги бўлган болалар учун реабилитация марказига эга "Имкон" кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг бино-иншоотларини барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш; |
2025 йил февраль |
||||
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш; |
2025 йил апрель |
||||
зарур моддий-техник жиҳозлаш ишларини амалга ошириш; |
2026 йил ноябрь
|
||||
бино-иншоотларни фойдаланишга топшириш. |
2026 йил ноябрь
|
||||
40. |
Ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида "Имкониятлар олимпиадаси"ни ўтказиш. |
1. Олимпиадани ўтказиш тартибини ҳамда касблар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил март |
Ижрочиларга ажратилган бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (У.Шарифходжаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов) |
2. "Имкониятлар олимпиадаси"ни юқори савияда ўтказиш. |
2025/2026 ўқув йилида |
||||
25-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова)
|
|||||
41. |
Хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2025 йилда: 139 396 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш; 220 980 нафар хотин-қизларга ишга жойлашишга кўмаклашиш; 134 400 нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш чораларини кўриш. |
1. Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш графигини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
Ижрочилар маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Ишсиз ва даромад топиш истагидаги хотин-қизларни ўқувларга жалб қилиш. |
Тасдиқланган график асосида |
||||
3. Ишлаш истагидаги хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш. |
Ҳар чоракда |
||||
42. |
Яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш. 2. Яқин қариндошлар ва эрта никоҳларнинг олдини олиш мавзуларига қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатиш. |
2025 йил март |
Ижрочилар маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Дин ишлари бўйича қўмита (С.Тошбоев) |
3. Ўтказиладиган тадбирларга жалб этиладиганларнинг таркибини (ўсмир ёшидаги қизлари бор, қизларни яқин қариндошларга ва эрта турмушга беришга мойиллиги бор фуқаролар) белгилаш. 4. Аниқланган таркибдаги оилалар билан манзилли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этиш. |
2025 йил апрель-декабрь |
||||
43. |
Таълим муассасаларида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида "Масъулиятли ота-оналик" лойиҳасини амалга ошириш. |
1. "Масъулиятли ота-оналик" мезонлари бўйича тренинг дастури ва тренерлар учун ўқув-методик қўлланма ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Ижрочилар маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Мавзуга алоқадор маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, видеороликлар, буклет ва флаерлар тайёрлаш. |
2025 йил май |
||||
3. "Масъулиятли ота-оналик" веб-сайти ва мобиль иловасини яратиш. |
2025 йил август |
||||
44. |
Хотин-қизлар томонидан яратилган ихтиро ва инновацион маҳсулотларни халқаро даражаларга олиб чиқиш, аёллар тадбиркорлигини ва электрон тижоратни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида "Innawomenweek-2025" ихтирочи ва тадбиркор хотин-қизларнинг инновацион ҳафталигини ўтказиш. |
1. Ҳафталик ўтказиш бўйича масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ташкилий қўмита таркибини шакллантириш. |
2025 йил август |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ижрочилар маблағлари |
Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббоев), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
2. Ҳафталик доирасида ўтказиладиган "ХХI аср илм-фани ва бизнесда аёллар: ютуқлар ва муаммолар" мавзусидаги халқаро форум, "Ихтирочи аёллар-2025" кўргазмаси, ўқув семинар ва тадбирларда иштирок этадиган чет эллик ва миллий олима, ихтирочи, докторант, тадқиқотчи ва тадбиркор хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. Ҳафталик доирасида хотин-қизларини ихтирочилик ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилишга йўналтирилган семинар ва тадбирларни ташкил қилиш учун дастур ва сценарийларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
4. "innawomenweek-2025" - ҳафталигини ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш. |
2025 йил октябрь режа асосида |
||||
45. |
Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳасига жалб этиш, IT парк резидентлари бўлиши учун имкониятлар яратиш. |
1. Ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги иқтидори ва қизиқиши бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш. 2. 15 минг нафар иқтидори ва қизиқиши бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизларни ахборот технологиялари йўналишидаги ўқув курсларига жалб этиш. |
2025 йил апрель |
Ижрочилар маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
46. |
Бизнесини кенгайтириш истагидаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш. |
1. Бизнесини кенгайтириш истагидаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини ўрганиб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Тижорат банклари кредит маблағлари |
Марказий банк (Т.Ишметов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 10 нафардан лидер, йирик тадбиркор хотин-қизлар имкониятларини ўрганиш ва тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Лидер, йирик тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган кредит маблағларини ажратишга кўмаклашиш. |
2025 йил давомида |
||||
47. |
Хорижий мамлакатларда ўзбекистонлик хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича хорижий сайёр қабулларни ташкил этиш. |
1. Сайёр қабуллар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Миграция агентлиги (Б.Мусаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), МТРК (А.Джурабаев), Мактабгача ва мактабтаълими вазирлиги (Х.Умарова), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), "Ватандошлар" жамоат фонди |
2. Масъул идора ва ташкилотлар билан бирга хорижий давлатларда сайёр қабуллар ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
||||
Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)
|
|||||
48. |
Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашишга қаратилган умуммиллий ҳаракатни ташкил этиш ва ҳуқуқий механизмларни кучайтириш. |
1. Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш мақсадида "Тазйиқдан ҳоли жамият сари" шиори остида умуммиллий ҳаракат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш: ҳаракат дастури лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш; ҳаракат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритиш. |
2025 йил июнь |
- |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З,Махкамова), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
2. Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ёки бир йил давомида иккинчи марта содир этилганида, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан ҳимоя ордерининг муддатини жабрланувчининг аризасисиз узайтириш ва жавобгарлик чораларини кучайтириш; тазйиқ ва зўравонликка учраган ва мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар (аёллар, болалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар) билан ишловчи барча ташкилотлар ахборот тизимларини интеграция қилиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил август |
||||
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлиси Сенати (Т.Нарбаева)
|
|||||
49. |
Болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
1. Дастур ишлаб чиқиш учун масъул ташкилотлар вакиллардан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва Сенат Кенгаши томонидан дастурни тасдиқлаш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари юқори қайд этилган ҳудудлардаги тегишли давлат органларининг фаолиятини танқидий ўрганиш, ўрганиш якуни бўйича тегишли давлат органлари биринчи раҳбарларининг ахборотини Сенат мажлисларида эшитиш. 3. Ўрганиш якунлари бўйича болаларга нисбатан зўравонлик жиноятларини олдини олиш ва бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Олий Мажлис Болалар омбудсмани (С.Раҳмонова), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
|
26-мақсад: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - "Нуроний" жамғармаси (С. Турдиев)
|
|||||
50. |
Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. |
1. Нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан, тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш. 2. Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг соғликларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда хўжалик субъектлари тизимидаги санаторийларда дам олишларини ташкил этиш. |
2025 йил якунига қадар |
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маблағлари |
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (К.Рафиков) |
27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов)
|
|||||
51. |
Энг оғир аҳволдаги 1024 та маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастурини амалга ошириш. |
1. Танлаб олинган маҳаллаларда туман (шаҳар) ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини билан маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга қаратилган уч томонлама шартнома тузиш. 2. Маҳаллаларнинг инфратузилмаси ҳолатини (электр энергияси, сув, газ, суғориш тизими, интернет, ички йўллар ва бошқа) яхшилаш. |
2025 йил давомида |
Республика бюджети маблағлари ҳисобидан |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Марказий банк (Т.Ишметов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Куранбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов)
|
|||||
52. |
Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсизларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштиришга кўмаклашиш. |
Бандликка кўмаклашиш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва натижадорлигини ошириш орқали 430 минг нафар аҳолини бўш (вакант) ва янги иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов)
|
|||||
53. |
Банд бўлмаган шахслар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш. |
1. Касбий кўникмага эга бўлмаган 220 минг нафар ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш. 2. Ўқишни тамомлаганларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш. |
2025 йил давомида |
Касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини молиялаштириш белгиланган давлат маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) |
54. |
Касбий кўникмалар марказларининг ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш. |
1. Малака оширадиган ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. 150 нафар касбий кўникмалар маркази ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш. |
2025 йил давомида |
Халқаро молия жамғармалари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
55. |
Касб-ҳунарга ўқитиш жараёнларида хусусий сектор улушини ошириш. |
1. Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган хусусий ўқув марказларининг реестрини шакллантириш. 2. Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор ва "уста-шогирд" мактаблари улушини ошириш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини молиялаштириш белгиланган барча давлат маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) |
30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)
|
|||||
56. |
Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш. |
1. Чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи "Ибрат фарзандлари" лойиҳасини ривожлантириш ва унинг доирасида "Ibrat academy" мобиль иловасини такомиллаштириш, хорижий тиллар марафониини ўтказиш. 2. Чет тилларини ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш. 3. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 7 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб- қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), "Ибрат фарзандлари" ННТ (келишув асосида) |
57. |
Ёшлар, айниқса кам таъминланган оилалар фарзандларини замонавий касбларга ўқитишни ривожлантириш. |
1. Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича 8 минг нафаргача ёшларни замонавий касбларга ўқитиш. 2. Касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, юқори даромад топиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб- қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), "Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази" ННТ (келишув асосида) |
31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
|||||
58. |
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш. |
"Заковат", "Мунозара" каби интеллектуал ўйинларга ёшларни кўпроқ жалб этиш, халқаро ва республика фан олимпиадалари (танловлар, турнирлар, бошқалар)да ёшларнинг иштирок этишига кўмаклашиш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
"Заковат" ННТ (келишув асосида), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) |
Ижро учун асосий масъуллар - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов)
|
|||||
59. |
Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш. |
1. Интеллектуал ўйинларни ривожлантириш мақсадида барча таълим муассасаларида шахмат тўгаракларини жорий этиш. |
2025 йил апрель |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) |
2. Ёшларнинг чет тилларига қизиқишларини ошириш ҳамда ўргатиш мақсадида жойларда замонавий технологиялар билан жиҳозланган ўқув марказларини очиш ҳамда малакали ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
||||
32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)
|
|||||
60. |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари, сектор раҳбарлари маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва хориждаги ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. |
1. Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Раҳбар ва ёшлар учрашувларини юқори савияда ташкил этиш. 3. Учрашувда билдирилган муаммо ва таклифларни ҳал этиш чораларини кўриш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
61. |
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш. |
1. Ҳудудларда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурлари асосида уларга субсидия, кредит, ер ажратиш ҳамда бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. |
2025 йил март ойи якунига қадар |
||||
33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)
|
|||||
62. |
"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш. |
1. "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг навбатдаги босқичи доирасида хорижий нуфузли таълим платформаларида онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имкониятини яратиш. |
2025 йил май |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Платформа имкониятлари ва ундан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлардаги таълим ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. 3. Лойиҳа доирасида 15 минг нафар ёшларни онлайн ўқув курсларда таълим олишларини таъминлаш. 4. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида энг яхши натижа кўрсатган ёшлар ва иштирокчиларни муносиб рағбатлантириб бориш. |
2025 йил декабрь |
||||
34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)
|
|||||
63. |
Ўқувчилар ўртасида гимнастика бўйича "Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" спорт мусобақасини ўтказиш. |
1. Мусобақанинг туман (шаҳар) босқичини ўтказиш. |
2025 йил октябрь |
Ҳомийлик, хайрия ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан |
Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон гимнастика федерацияси (Г.Муминова) |
2. Мусобақанинг вилоят босқичини ўтказиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
3. Мусобақанинг республика (финал) босқичини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш. |
2025 йил декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А. Икрамов)
|
|||||
64. |
Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамровини кенгайтириш. |
1. Оммавий спорт мусобақалари қамровини 12 миллион нафарга етказиш. Бунда: маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли, хусусан ёшларга тарқатиладиган оммавий спортни кенг тарғиб қилувчи буклет намуналарини ишлаб чиқиш ва тарқатиш; "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни ривожлантириш; оммавий спорт мусобақаларини маҳалла ёшлари, мактаб, касбий ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда 30 ёшдан катта аҳоли ўртасида ташкил қилиш. |
2025 йил апрель-декабрь |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Аҳолининг 11 та ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларда ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш. |
2025 йил давомида |
||||
35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А. Икрамов)
|
|||||
65. |
Давлат спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини ошириш. |
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 600 минг нафарга етказиш. Бунда: оммавий спорт мусобақаларида натижа кўрсатган иқтидорли ёшларни спорт мактабларига селекция қилиш; спорт турлари бўйича секциялар сонини ошириш; спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчилар қамровини ошириш мақсадида жойлардаги Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан ҳамкорликда селекция ва тарғибот ишларини амалга ошириш; спорт-таълим муассасаларида спортчи-ўқувчиларнинг машғулотлардаги давомати "Face ID" тизими орқали юритилишини тўлиқ йўлга қўйиш. |
2025 йил декабрь |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) |
66. |
Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини ташкил этиш. |
Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини 480 тага етказиш. Бунда: олий таълим муассасаларида жисмоний маданият ва спорт таълими йўналишида таълим олаётган 3-4 курс талабалари ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаларида спортчиларни муносиб тайёрлаган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари базасини шакллантириш; спорт гуруҳларини тренер лавозимига ишга қабул қилинган талабалар ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига бириктириш. |
2025 йил давомида |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А. Икрамов)
|
|||||
67. |
Спорт разряди ва унвонига эга спортчилар сонини ошириш. |
Разрядли ва унвонли спортчилар сонини 15 минг нафарга етказиш. Бунда спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматини проактив шаклга ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. |
2025 йил декабрь |
Спорт вазирлиги маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А. Икрамов)
|
|||||
68. |
2026 йилда Аичи перфектурасининг Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХ ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчилари тайёргарлигини ташкил этиш. |
Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа таркибини шакллантириш. |
2025 йил март |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Умаров), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), спорт федерациялари (уюшмалар) |
Узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш. |
2025 йил давомида |
||||
Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш. |
2025 йил октябрь |
||||
69. |
2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчилари тайёргарлигини ташкил этиш. |
Мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш. Ёзги Олимпия ўйинлари олди халқаро мусобақаларда иштирок этиш. |
2025 йил давомида |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Умаров), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) |
38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов) ва Дин ишлари бўйича қўмита (С.Тошбоев)
|
|||||
70. |
Ўзбекистондаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолининг терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши иммунитетини шакллантириш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан тизимли ишлар олиб бориш. |
"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғиботни ташкил этиш ва аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида, терроризм, экстремизм ва диний ақидапарастликка қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар) |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
71. |
Жамиятнинг стратегик ғоя ва мақсадларига мос миллий қадриятларни кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришда ижтимоий инженерия воситаларидан фойдаланиш. |
1. Жамиятнинг стратегик мақсадлари ва умуммиллий қадриятларини ифодаловчи рамзлар ва миллий брендлар туркумини яратиш. 2. Янги миллий руҳиятни шакллантириш ва жамият бирдамлигини таъминлаш мақсадида волонтёрлик ҳаракатларини ташкил қилиш. 3. Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг муҳим босқичлари тўғрисида медиамаҳсулотлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. |
2025 йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
72. |
Аҳолининг замонавий билим, кўникма ва малакаларини оширишга қаратилган "Маърифат улашиб" лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Лойиҳа доирасида республиканинг барча ҳудудларида кенг аҳоли вакиллари учун ўқувлар ва тренинглар ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов)
|
|||||
73. |
Истеъдодли ёш ижодкорларнинг анъанавий "Зомин семинари"ни юқори савияда ўтказиш ва уларнинг биринчи китобларини кўп минг нусхаларда нашр қилиш. |
1. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Семинарнинг ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва иқтидорли ёш ижодкорларни саралаб олиш. 3. Семинарнинг республика босқичини ўтказиш. 4. Семинар иштирокчиларининг биринчи китобларини кўп минг нусхаларда нашр қилиш ва тақдимотларини ўтказиш. |
2025 йил апрель-декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
Жиззах вилояти ҳокимлиги (У.Мустафоев), АТБ Халқ банки (Ш.Атабаев) |
Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)
|
|||||
74. |
Китобхонлик маданиятини ривожлантиришда китоб ўқувчи ёшларнинг иштирокини кенгайтириш. |
"Рақамли кутубхона" фойдаланувчилари учун онлайн китоб муҳокама клубларини ташкил этиш чораларини кўриш. |
2025 йил июнь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
|
|||||
75. |
Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш. |
1. Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларда томошабинлар сонини 3,8 млн нафарга етказиш. 2. Давлат театрларида намойиш этиладиган спектакллар сонини 7400 тага етказиш. 3. Жойларда ўтказиладиган цирк томошалари сонини 480 тага етказиш. 4. Театрларда саҳна асарларини яратишда ижодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, драматургия ва режиссёрликни янада ривожлантириш ҳамда театр танқидчилигини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил якунига қадар |
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш.
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
|
|||||
76. |
Номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарғиб қилиш, жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. |
1. Ёзиб олинадиган ва кенг тарғиб қилинадиган 20 та номоддий маданий мерос намуналари рўйхатини тасдиқлаш. |
2025 йил март |
Республика бюджети маблағлари |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания |
2. Тасдиқланган номоддий маданий мерос намуналари рўйхати асосида аудиовизуал асарлар яратишга давлат буюртмаси бериш. |
2025 йил апрель |
||||
3. Аудиовизуал асарларни интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. |
2025 йил июнь-ноябрь |
||||
77. |
Жамиятда ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантириш, айниқса, ёшларда одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш, миллий қадриятларни эъзозлаш, жамоат жойларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш кўникмасини шакллантириш. |
1. Мавзуга оид спектакллар, кино асарлари, тарғибот роликларини яратиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб этиш. Бунда: ёшларда жамиятда ўзини тутиш, муомала маданияти, қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш; "Маҳаллам тозалиги - юртим ободлиги" ғояси асосида тозалик маданияти ҳар бир инсоннинг шахсий масъулияти эканлигини жамоатчилик онгига сингдириш; "Хонадоним, Ватаним ободлиги, экология ва атроф-муҳит мусаффолиги - соғлом келажагимиз гарови" мавзусида спектакль, кино ва тарғибот роликларини яратишга алоҳида эътибор қаратиш. 2. Яратилган спектакль, кино ва тарғибот роликларини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, замонавий реклама мосламалари ва жамоат транспортларида кенг тарғиб қилиш. 3. Республикадаги йирик корхона, ташкилот, завод ва фабрикаларда таниқли санъаткорлар иштирокида "Маҳаллам тозалиги - юртим ободлиги" мавзусида маданий тадбирлар уюштириш. 4. Барча бўғиндаги таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тозаликка риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг атроф-муҳитга муносабатини яхшилаш ва бу борадаги ижтимоий масъулиятни оширишга бағишланган тарбиявий-маърифий тадбирлар, семинар ва кўрик-танловлар ўтказиш. |
2025 йил давомида |
Ижрочиларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), АОКА (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Савдо саноат палатаси (Д. Вахобов) |
42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Маданий мерос агентлиги (Б.Абдикаримов)
|
|||||
78. |
Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва музейлаштириш. |
1. 75 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. 2. 3 та археология ёдгорликларини консервация қилиш ва музейлаштириш чораларини кўриш. |
2025 йил декабрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умрзаков), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов) |
79. |
Маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш, музей ашёлари ва коллекцияларини электрон идентификация қилиш, давлат музейлари ва маданий мерос объектларига ташриф буюрадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда музейларнинг раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш чораларини кўриш. |
1. Республикадаги 57 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш юзасидан зарур чораларни амалга ошириш. |
2025 йил декабрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Туризм қўмитаси (У.Шодиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини 600 минг донага ошириш. |
2025 йил декабрь |
||||
3. Давлат музейлари ва маданий мерос объектларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини 6 млн нафарга етказиш. |
2025 йил декабрь |
||||
4. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг 100 нафарининг малакасини ошириш. |
2025 йил декабрь |
||||
43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)
|
|||||
80. |
Аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ёшлар онгида миллий урф-одатлар ва қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш бўйича амалий чоралар кўриш. |
1. Ёшлар ўртасида халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини тарғиб этиш бўйича истеъдодли ёшлар иштирокида фольклор-этнографик жамоалари ташкил этиш. 2. Фольклор-этнографик жамоалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар учун мос бўлган репертуарлар тайёрлаш. 3. Мамлакатимизда ташкил этиладиган тадбирларда фольклор-этнографик жамоалар иштирокини таъминлаш. |
2025 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) |
44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъуллар - Кинематография агентлиги (Ш. Ризаев)
|
|||||
81. |
Миллий кинематографияни кенг тарғиб қилиш ҳамда дунёдаги энг оммабоп интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш. |
1. Нуфузли ва рейтинги баланд халқаро онлайн платформаларнинг талабларига мос равишда давлат буюртмаси асосида камида 6 та фильм ишлаб чиқариш ёки мавжуд фильмларни ана шу талабларга мослаштириш. 2. Онлайн платформа ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориш ва фильмларни жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда унинг кенг тарғиботини амалга ошириш. 3. 2025 йил давомида жаҳоннинг энг нуфузли 7 та халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш. 4. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги фильмлар ишлаб чиқариш ва уларнинг кенг тарғиботларини ташкил қилиш. |
2025 йил давомида |
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Мудофаа вазирлиги (Ш.Халмухамедов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев), ЎзММА (Ш.Қудратхўжа) |
Изоҳ. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
2-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш
учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши
бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган чора-тадбирлар
|
Ижро муддати |
Ҳамижрочилар |
ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ
|
||||
8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов)
|
||||
1. |
Давлат олий таълим ташкилотларининг ташкилий ва молиявий мустақиллигини ошириш, уларнинг фаолиятига ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотларининг ваколатлари қуйидагилар каби масалалар ҳисобидан кенгайтирилиб, кузатув (бошқарув) кенгашларидан олий таълим ташкилотларининг кенгашларига ўтказиш назарда тутилади: олийгоҳ бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) белгилаш; даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш; олийгоҳнинг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини белгилаш; олийгоҳда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш; олийгоҳнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини жорий қилиш. |
2025 йил август |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев)
|
||||
2. |
Илмий лабораторияларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: илмий лаборатория асбоб-ускуналарга бўлган талабни тизимлаштириш ва тартибга солиш; асбоб-ускуналарнинг зарур сарфлаш материаллари ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш; илмий лаборатория асбоб-ускуналари ягона электрон платформасидан фойдаланиш тартиби; ташкилотлардаги замонавий лаборатория асбоб-ускуналарни ишлатадиган малакали ходимлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
3. |
Ёш олимларни хорижий стажировкаларга юбориш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: ёш олимларни етакчи хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш ва молиялаштиришни янги механизмлари; мақсадли танловлар тизимини такомиллаштиришда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўриш ва ёш олимларни стажировкага гуруҳ шаклида юборишни ташкил этиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил октябрь |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
Ижро учун асосий масъул - Фанлар академияси (Ш. Аюпов)
|
||||
4. |
Фанлар академиясини ривожлантириш стратегияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: илм-фаннинг рақобатбардошлигини ошириш, Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот фаолияти барқарор ривожланишини таъминлаш, халқаро илмий ҳамжамиятга интеграцияси ишларини жадаллаштириш мақсадида мамлакатимизнинг долзарб илмий йўналишлар бўйича устувор йўналишларини белгилаб олиш. Бунда: "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг кўрсаткичларига эришишда Фанлар академияси салоҳиятидан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқотлар ҳиссасини ошириш; Фанлар академиясининг халқаро илмий ҳамжамиятга интеграциясини жадаллаштириш; Фанлар академияси илмий ташкилотларида илмий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш каби долзарб масалалар назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова)
|
||||
5. |
Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача мўлжалланган "Оила фаровонлиги" миллий дастури бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Дастур лойиҳасини тайёрлашда қуйидаги масалаларни назарда тутиш: оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш; оилавий муносабатлар психологияси, репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шу орқали оилаларнинг имкониятлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган "Масъулиятли ота-оналик" ғояларини илгари суриш. |
2025 йил октябрь |
Адлия вазирлиги, (А.Ташкулов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), |
6. |
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш: хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш учун маҳаллалар ҳудудидан 300 квадрат метргача бўш ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаларига ажратиш; марказлар фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки ташаббускор тадбиркорларнинг бўш биноларида ташкил этиш; марказларни тадбиркорлик субъектлари биноларида очишга розилик бериш. Бунда марказларни ўз биносида ташкил этиш истаги бўлган тадбиркорларга мазкур марказларда оила ва хотин-қизлар бўлимлари тавсияси асосида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга рухсат бериш, шунингдек, уларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан грантлар ажратиш имкониятини яратиш. |
2025 йил август |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов)
|
||||
8. |
Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари талабларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тартибларини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш. Бунда: меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси тушунчасини жорий қилиш; меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат гигиенасига риоя этиш юзасидан иш берувчилар ва ходимларнинг мажбурияти ва ҳуқуқларини белгилаш; корхоналар ва ташкилотлар меҳнат гигиенаси хизматларини ташкил қилиш; меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тартиб-таомилларига қатъий риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш борасида ваколатлар белгилаш. |
2025 йил июль |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) |
29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов)
|
||||
9. |
Касбга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Касбга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги шартларнинг бири бажарилганда қоплаб берилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: ўқишни битирган шахс белгиланган тартибда касбий малака даражасини тасдиқловчи малака паспортини олганда; ўқишни битирган шахс бир ой муддат ичида доимий ишга жойлашганда ва ушбу ҳолат "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий аппарат комплексида тасдиқланганда; ўқишни битирган шахс бир ой муддат ичида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганда ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганда; хорижий тил бўйича ўқишни якунлаган шахс сертификат олганлиги тасдиқланганда; касб ва хорижий тиллар бўйича эгаллаган квалификацияси (билими)ни тасдиқловчи халқаро ёки хорижий иш берувчилар томонидан тан олинадиган сертификат (ҳужжат) олганлиги тасдиқланганда қоплаб бериш. |
2025 йил август |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
|
||||
10. |
Нодавлат театр ва театр-студияларга давлат буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада нодавлат театр ва театр-студияларга давлат буюртмаларини бериш тартиби, унинг талаблари, баҳолаш мезонлари ва молиялаштириш механизми назарда тутилади. |
2025 йил май |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
Изоҳлар:
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилади.
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбаларига ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
3-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш
учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
Мақсадли кўрсаткич
|
Ўлчов бирлиги
|
2025 йил |
I чорак |
II чорак
|
III чорак |
IV чорак |
Масъуллар |
1.1. Таълим тизими ислоҳотлари
|
||||||||
1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш
|
||||||||
1. |
Болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси. |
фоиз |
78 |
- |
- |
77 |
78 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. |
6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизими билан қамров даражаси. |
фоиз |
98 |
- |
- |
- |
98 |
|
3. |
Янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони. |
та |
1000 |
250 |
250 |
250 |
250 |
|
Тоза ичимлик сув ва санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланган давлат мактабгача таълим ташкилотлари улуши. |
фоиз |
83 |
- |
- |
82 |
83 |
"Ўзсувтаъминот" АЖ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида "Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга ошириш
|
||||||||
Умумий ўрта таълим тизимида яратиладиган янги ўқувчи ўринлари сони. |
мингта |
110 |
24 |
28 |
28 |
30 |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
(ЎзР Президентининг 19.03.2025 й. ПФ-51-сон Фармони таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг) |
||||||||
Тоза ичимлик сув ва санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши. |
фоиз |
91 |
85 |
88 |
90 |
91 |
"Ўзсувтаъминот" АЖ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш
|
||||||||
7. |
Умумий ўрта таълим муассасалари учун яратиладиган янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари сони. |
номда |
65 |
15 |
15 |
20 |
15 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
8. |
Умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этиладиган хорижий тил эгалари - мутахассислар сони. |
нафар |
500 |
110 |
130 |
130 |
130 |
|
4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
|
||||||||
9. |
Хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилган педагог ходимлар сони. |
нафар |
100 |
- |
47 |
- |
53 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
10. |
Узлуксиз малакаси оширилган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимлар сони. |
минг нафар |
100 |
30 |
30 |
10 |
30 |
|
Ўқувчилар учун бепул мактаб автобуслари йўлга қўйилган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари сони. |
дона |
100 |
- |
- |
100 |
- |
Самарқанд ва Жиззах вилояти ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш
|
||||||||
12. |
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони. |
дона |
100 |
21 |
26 |
26 |
27 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш
|
||||||||
13. |
Касбий таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улуши. |
фоиз |
35 |
25 |
28 |
30 |
35 |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш
|
||||||||
14. |
Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси. |
фоиз |
44 |
- |
- |
- |
44 |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
15. |
Олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли топ-1000 олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш. |
дона |
1 |
- |
- |
- |
1 |
|
16. |
Олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. |
дона |
30 |
- |
- |
10 |
20 |
|
17. |
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотларини ўтказиш. |
та |
38 |
6 |
10 |
10 |
12 |
Адлия вазирлиги |
8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш
|
||||||||
18. |
Олий таълим муассасаларида янги ўқув биноларини қуриш ҳисобига яратиладиган қўшимча талаба ўринлари сони. |
мингта |
6,8 |
- |
- |
3 |
3,8 |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
19. |
Талабалар тураржойларини қуриш ҳисобига яратиладиган қўшимча ўринлар сони. |
мингта |
8 |
- |
- |
4 |
4 |
|
9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш
|
||||||||
20. |
Математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биологик хилма-хиллик, муҳандислик каби йўналишларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотлар сони. |
дона |
15 |
- |
- |
11 |
15 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
21. |
Тил ва адабиёт, тарих, археология, маънавият, маданият ва санъат каби ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотлар сони. |
дона |
25 |
9 |
15 |
20 |
25 |
|
22. |
Илмий дастурлар доирасида бажариладиган фундаментал тадқиқот йўналиши бўйича ҳамкорлик йўлга қўйиладиган етакчи хорижий илмий мактаблар сони. |
дона |
4 |
- |
2 |
2 |
- |
|
10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, "корхона - олийгоҳ - илмий ташкилот" кластер тизимини жорий этиш
|
||||||||
23. |
Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (спин-офф) корхоналар сонини ошириб бориш. |
дона |
28 |
23 |
24 |
26 |
28 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш
|
||||||||
24. |
Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сони. |
дона |
5250 |
- |
- |
- |
5250 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
25. |
Хорижий илмий ташкилот ва университетларга илмий стажировкага юборилган тадқиқотчиларнинг умумий сонида 35 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг улушини ошириб бориш. |
фоиз |
80 |
- |
- |
75 |
80 |
|
12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш
|
||||||||
26. |
Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган янги ишланмалар сонини ошириб бориш. |
дона |
300 |
- |
110 |
110 |
80 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
27. |
Хусусий сектор томонидан илм-фан ва инновацияларга инвестициялар ҳажми. |
млн сўм |
6 000 |
- |
2000 |
2000 |
2000 |
|
28. |
Инновацион фаолият натижасида яратилган янги иш ўринлари сонини ошириб бориш. |
дона |
16 800 |
14 000 |
15 000 |
15 900 |
16 800 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
29. |
Яратилган янги ишланмалар ва технологиялар сонини ошириб бориш. |
дона |
250 |
225 |
230 |
240 |
250 |
Инновацион ривожланиш агентлиги |
1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш
|
||||||||
30. |
Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги. |
ёш |
74,8 |
- |
- |
- |
74,8 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
31. |
Онкология касалликлар бўйича 30 - 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлим улушини камайтириш. |
фоиз |
8,4 |
- |
- |
- |
8,4 |
|
32. |
Юрак-қон томир касалликлари бўйича 30 - 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш. |
фоиз |
55 |
- |
- |
- |
55 |
|
33. |
Диабет касаллиги бўйича 30 - 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш. |
фоиз |
4,8 |
- |
- |
- |
4,8 |
|
34. |
Нафас йўллари касалликлари бўйича 30 - 69 ёшдаги аҳоли орасида эрта ўлимни камайтириш. |
фоиз |
2,9 |
- |
- |
- |
2,9 |
|
35. |
Сил касаллиги билан касалланиш даражаси. |
100 минг аҳолига нисбатан |
32,7 |
9 |
16,6 |
27,1 |
32,7 |
|
14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш
|
||||||||
36. |
Диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш. |
фоиз |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
37. |
Юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш. |
фоиз |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
|
15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш
|
||||||||
38. |
Болалар ўртасидаги ирсий касалликларни қисқартириш. |
та |
30 |
- |
- |
- |
30 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
39. |
Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан тўлиқ таъминлаш. |
фоиз |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
|
16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш
|
||||||||
40. |
Оналар ўлимини камайтириш. |
промилле |
12,5 |
12,9 |
12,8 |
12,7 |
12,5 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
41. |
Гўдаклар ўлимини камайтириш. |
промилле |
7,5 |
7,9 |
7,8 |
7,9 |
7,5 |
|
42. |
Беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни камайтириш. |
промилле |
10 |
10,6 |
10,4 |
10,2 |
10 |
|
43. |
Туғуруқ ўринлари сонини ошириш. |
дона |
1051 |
150 |
280 |
310 |
311 |
|
17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш
|
||||||||
44. |
Хавфли ўсма касалликларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини камайтириш. |
фоиз |
13,6 |
14,5 |
14,2 |
14 |
13,6 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш
|
||||||||
45. |
Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини ошириш. |
фоиз |
58 |
14,5 |
29 |
45 |
58 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш
|
||||||||
46. |
55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказиш. |
фоиз |
100 |
25 |
25 |
25 |
25 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш
|
||||||||
47. |
Анемия билан касалланишни камайтириш. |
100 минг аҳолига нисбатан |
3393,3 |
892,4 |
2115,6 |
2896,8 |
3393,3 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
48. |
Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланишни камайтириш. |
100 минг аҳолига нисбатан |
459,8 |
- |
- |
- |
459,8 |
|
21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш
|
||||||||
49. |
Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини ошириш. |
фоиз |
75 |
72 |
73 |
74 |
75 |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш
|
||||||||
50. |
Маҳалла даражасида манзилли профессионал ижтимоий хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар фаолиятини йўлга қўйиш. |
нафар |
9 445 |
1800 |
2300 |
2672 |
2673 |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳит яратиш
|
||||||||
51. |
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларни сифатли ва замонавий протез-ортопедия буюмлари (сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари) билан таъминлаш. |
фоиз |
30 |
5 |
7 |
8 |
10 |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
52. |
Тиббий-ижтимоий хизматлар тизимида енгиллик яратиш мақсадида сиртдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар ва унинг асоратлари рўйхатини кенгайтириш. |
фоиз |
25 |
4 |
5 |
5 |
6 |
|
24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш
|
||||||||
53. |
Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонининг жами ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар умумий сонидаги улуши. |
фоиз |
99,5 |
20 |
25 |
25 |
29,5 |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
25-мақсад. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
|
||||||||
54. |
Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш (хотин-қизларни касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитиш, ўзини ўзи банд қилиш, ишга жойлашишга кўмаклашиш). |
мингта |
635,3 |
155,3 |
160 |
160 |
160 |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
55. |
Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳасига жалб этиш, IT-парк резидентлари бўлиши учун имкониятлар яратиш. |
мингта |
15 |
- |
- |
- |
15 |
|
56. |
Низоли оилаларни соғлом турмуш тарзига қайтариш. |
мингта |
19 |
4 |
5 |
5 |
5 |
|
26-мақсад: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
|
||||||||
57. |
Нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш. |
миллион нафар |
77.4 |
15 |
18 |
25 |
19,4 |
"Нуроний" жамғармаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш
|
||||||||
Камбағаллик даражасини камайтириш. |
фоиз |
6
|
- |
- |
- |
6
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш
|
||||||||
59. |
Меҳнатга лаёқатли аҳолини, шу жумладан ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини тушириш. |
фоиз |
7,7 |
- |
7,5 |
- |
7,7 |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
60. |
Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш. |
минг нафар |
430 |
40 |
130 |
130 |
130 |
|
29-мақсад: Ҳар бир фуқарони давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш
|
||||||||
61. |
Иш билан банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш. |
минг нафар |
220 |
40 |
60 |
60 |
60 |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
62. |
Халқаро стандартлар асосида касбга ўқитиш марказлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш. |
нафар |
150 |
30 |
40 |
40 |
40 |
|
63. |
Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор ва "уста-шогирд" мактаблари улушини ошириш. |
фоиз |
22 |
- |
- |
- |
22 |
|
1.4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар
|
||||||||
30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш
|
||||||||
64. |
Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш. |
минг нафар |
8 |
1 |
2,5 |
2,5 |
2 |
Ёшлар ишлари агентлиги |
65. |
Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш. |
минг нафар |
7 |
1 |
2 |
2 |
2 |
|
31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш
|
||||||||
66. |
Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш. |
минг нафар |
850 |
150 |
300 |
200 |
200 |
Ёшлар ишлари агентлиги |
67. |
Истеъдодли ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш. |
нафар |
500 |
- |
- |
- |
500 |
"Эл-юрт умиди" жамғармаси |
32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш
|
||||||||
68. |
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш. |
минг нафар |
320 |
50 |
90 |
90 |
90 |
Ёшлар ишлари агентлиги |
69. |
Ёшларнинг ишсизлик даражасини камайтириш. |
фоиз |
13,2 |
- |
- |
- |
13,2 |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш
|
||||||||
70. |
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш. |
минг нафар |
15 |
3 |
7 |
10 |
15 |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш
|
||||||||
71. |
Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида, оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамрови. |
миллион нафар |
12 |
1 |
4 |
3 |
2 |
Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
72. |
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улуши. |
фоиз |
30 |
5 |
15 |
25 |
30 |
|
73. |
Маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш. |
та |
378 |
- |
- |
140 |
238 |
|
35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш
|
||||||||
74. |
Давлат спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сони. |
минг нафар |
600 |
100 |
200 |
200 |
100 |
Спорт вазирлиги |
75. |
Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини кўпайтириш. |
та |
480 |
120 |
120 |
120 |
120 |
|
36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
|
||||||||
76. |
Разрядли ва унвонли спортчилар сони. |
минг нафар |
15 |
2 |
4 |
5 |
4 |
Спорт вазирлиги |
37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш
|
||||||||
77. |
Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш.
|
дона |
160 |
25 |
45 |
45 |
45 |
Спорт вазирлиги |
1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳи барқарорлигини таъминлаш
|
||||||||
78. |
Маърифат тарғиботчилари сонини ошириш. |
нафар |
200 |
20 |
60 |
60 |
60 |
Республика Маънавият ва маърифат маркази |
79. |
Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходим ва мутахассислар малакасини ошириш. |
нафар |
1000 |
100 |
300 |
300 |
300 |
|
80. |
Тарғибот медиа маҳсулотлари ишлаб чиқиш. |
дона |
300 |
60 |
80 |
80 |
80 |
|
39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш
|
||||||||
81. |
"Ўзбек адабиёти хазинасидан" деб номланган кўп жилдлик китоблар мажмуасини чоп этиш. |
нусха |
нусха |
57 500 |
11 500 |
13 800 |
13 800 |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш
|
||||||||
82. |
Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларга томошабинларни жалб этиш. |
миллион нафар |
3,8 |
0,8 |
1 |
1 |
1 |
Маданият вазирлиги |
83. |
Давлат театрларида намойиш этиладиган спектакллар сони. |
дона |
7400 |
1400 |
2000 |
2000 |
2000 |
|
84. |
Жойларда ўтказиладиган цирк томошаларининг сони. |
та |
480 |
90 |
130 |
130 |
130 |
|
41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш
|
||||||||
85. |
Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан намойиш этиладиган маданий тадбирлар ва фестивалларга томошабинларни жалб этиш. |
миллион нафар |
10,5 |
1,5 |
3 |
3 |
3 |
Маданият вазирлиги |
86. |
Маданият ва санъат тизимидаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, хусусан илмий даражали ва унвонли кадрлар сонини кўпайтириш. |
нафар |
12 |
2 |
2 |
4 |
4 |
|
42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш
|
||||||||
87. |
Давлат музейлари биноларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш. |
дона |
8 |
- |
- |
4 |
4 |
Маданий мерос агентлиги |
88. |
Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини ошириш. |
минг дона |
600 |
150 |
150 |
150 |
150 |
|
89. |
Давлат музейлари ва маданий мерос объектларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш. |
миллион нафар |
6 |
1 |
2 |
2 |
1 |
|
90. |
Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг малакасини ошириш. |
нафар |
100 |
10 |
30 |
30 |
30 |
|
91. |
Археология объектларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. |
дона |
75 |
8 |
20 |
20 |
27 |
|
92. |
Археология ёдгорликларида консервация ва музейлаштириш ишларини амалга ошириш. |
дона |
3 |
3 |
||||
93. |
Маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш чораларини кўриш. |
дона |
57 |
12 |
15 |
15 |
15 |
|
43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш
|
||||||||
94. |
Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
тўплам |
100 |
10 |
30 |
30 |
30 |
Маданият вазирлиги |
95. |
Маданият ва санъат муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш. |
дона |
16 |
4 |
4 |
4 |
4 |
|
96. |
Нукус шаҳри, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ижодкорларнинг доимий кўргазмаларини ташкил қилиш. |
та |
250 |
30 |
70 |
80 |
70 |
Ўзбекистон Бадиий академияси |
44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш
|
||||||||
97. |
Жаҳоннинг энг нуфузли халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш. |
дона |
7 |
1 |
2 |
2 |
2 |
Кинематография агентлиги |
98. |
Дунёдаги энг оммабоп интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш сони. |
дона |
6 |
1 |
2 |
1 |
2 |
|
99. |
Миллий қаҳрамонлар ҳақида мультипликацион фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш. |
дона |
10 |
2 |
3 |
2 |
3 |
|
Изоҳ. Чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларга асосий масъул ташкилот раҳбарининг асослантирилган таклифи асосида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар (белгиланган йиллик мақсадли кўрсаткичлар доирасида) киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
4-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг Барқарор
иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш
йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифа |
Амалий чора-тадбирлар |
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбалари
|
Ҳамижрочилар |
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
|||||
45-мақсад: 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва "даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар" қаторига кириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
1. |
Мамлакат иқтисодиётини янги сифат босқичига олиб чиқиш учун иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражада таъминлаш. |
1. Саноатни 6,1 фоизга, бозор хизматларини 14,5 фоизга, қишлоқ хўжалигини 4,1 фоизга ва қурилиш ишларини 14,2 фоизга, асосий капиталга ўзлаштириладиган инвестициялар ҳажмини 9,7 фоизга, товар ва хизматлар экспортини камида 15 фоизга ўсишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
- |
Марказий банк (Т.Ишметов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Йиллик инфляция даражасининг 7-8 фоиздан, консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошмаслигини таъминлаш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Ҳар бир тармоқ, соҳа ва ҳудудлар кесимида 2025 йилнинг чораклик мақсадли кўрсаткичлар параметрларини ва уларга эришиш режасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов)
|
|||||
2. |
Экспорт салоҳиятини ўрганиб, тадбиркорлар билан "корхонабай" ишларни ташкил қилиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт географиясини кенгайтириш. |
1. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар ўртасида уларнинг экспортга чиқариш имкониятини ўрганиш. 2. Ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларга халқаро бозорлардаги талабни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 3. Хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказиш орқали маҳсулотларининг экспорт кўламини кенгайтириш. |
2025 йил давомида |
- |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
3. |
"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" бренди остида маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш. |
Тўқимачилик, электротехника, чарм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш учун нуфузли хорижий брендлар билан музокаралар ўтказиш ва уларни Ўзбекистонга олиб кириш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
- |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ҳисоб палатаси (М.Абдуллаев)
|
|||||
4. |
Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш. |
1. Вазирлик ва идораларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларига эришилганлигини ташқи аудитдан ўтказиш. 2. Парламент ва ҳукумат ҳамкорлигида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш устидан қатъий парламент назоратини ўрнатиш. Бунда давлат қарзи ҳажмини қонунчиликда белгиланган меъёрда сақлашни таъминлаш. |
2025 йил давомида |
- |
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)
|
|||||
5. |
Айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун компенсация тўлов (йиғим)ини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Бунда углерод изи юқори бўлган саноат маҳсулотлари (цемент, кўмир, сиқилган газ ва бошқ.) учун "Карбон йиғими" тизимини жорий этиш ва улардан келиб тушадиган маблағларни ҳудудларда экология муаммоларини ҳал этишга йўналтириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлашни назарда тутиш. |
2025 йил сентябрь |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)
|
|||||
6. |
Инвесторларни жалб қилган ҳолда йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш. |
Импорт қилинаётган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш. Бунда: импорт ҳажми юқори бўлган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш ва уларни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш; импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш; саноатнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш мақсадида йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. |
2025 йил давомида |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Божхона қўмитаси (А.Мавлонов) |
48-мақсад: Саноатнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)
|
|||||
7. |
Ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. |
1. Ҳудудлардаги лойиҳа офислари томонидан ҳудудларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва бизнес режаларни ишлаб чиқиш. 2. Янги лойиҳа таклифларини хорижий ва маҳаллий инвесторларга тақдим қилиш. 3. Янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш. |
2025 йил давомида |
Маблағ талаб этилмайди |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
8. |
Йирик корхоналар томонидан ESG ҳисоботларини юритиш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда жамоатчиликка ошкор этиш. |
1. Йирик стратегик корхоналарда ESG тамойилларини жорий этиш бўйича ҳар бир корхона (банк)да тайёргарлик даражасини ўрганиш (диагностика ўтказиш). |
2025 йил август |
Корхоналарнинг маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари |
"UzAssets" АЖ, Яшил иқтисодиёт маркази, стратегик корхоналар ва тижорат банклари |
2. Диагностика натижаларига кўра корпоратив ESG дастурларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил октябрь |
||||
3. Тайёргарлик даражаси юқори бўлган 5 та йирик корхоналарда ESG ҳисоботини тайёрлаш. |
2025 йил декабрь |
||||
9. |
Кимё саноати корхоналарининг иссиқхона газлари ажратмаларини хатловдан ўтказиш ва углеродни тартибга солиш механизмлари таъсирини баҳолаш. |
1. Маҳаллий кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 2 та корхонанинг иссиқхона газлари ажратмаларини тажриба-синов тариқасида хатловдан ўтказиш. |
2025 йил май |
- |
"Ўзкимёсаноат" АЖ, Яшил иқтисодиёт маркази, Ўзгидромет агентлиги (Ш.Хабибуллаев) |
2. Хатлов натижасидан келиб чиқиб, халқаро талабларга тайёргарлик даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил октябрь |
||||
10. |
Миллий шаффофлик тизими доирасида иссиқхона газларини мустақил текшириш ташкилоти (валидация ва верификация компанияси) фаолиятини йўлга қўйиш. |
Иссиқхона газлари ажратмаларини текшириш ташкилотини (валидация ва верификация компанияси) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш. |
2025 йил декабрь |
- |
Яшил иқтисодиёт маркази, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
11. |
"Яшил энергия" сертификатларининг эмиссия ҳажмини 400 мингга етказиш. |
Корхона ва банкларда "углерод изи"ни қисқартириш бўйича қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилган ҳар бир 1000 кВТ/с электр энергияси учун хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан давлат иштирокидаги корхона ва банкларга "яшил энергия" сертификатларининг эмиссия ҳажмини 400 мингтага етказиш. |
Йил якунига қадар |
Корхона ва банкларнинг маблағлари |
Яшил иқтисодиёт маркази, "UzAssets" АЖ |
Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)
|
|||||
12. |
"Мурунтов" конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг навбатдаги босқичларини амалга ошириш. |
1. Инвестиция лойиҳасини (V навбат 1-босқич) амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш. |
2025 йил ноябрь |
Хорижий банкларнинг кредит маблағлари, халқаро облигациялар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), "НКМК" АЖ (Қ.Санакулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) |
2. "Мурунтов" конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг V навбат 1-босқичини фойдаланишга топшириш. |
2025 йил декабрь |
||||
13. |
"Ўзметкомбинат" АЖда йилига 1 млн тонна иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамлар ишлаб чиқариш қувватига эга Қуюв прокатлаш мажмуасини фойдаланишга топшириш. |
1. Мажмуанинг қурилиш ишларини якунлаш. |
2025 йил апрель |
Техник-иқтисодий асосга мувофиқ (хорижий банк кредит маблағлари) |
"Ўзметкомбинат" АЖ |
2. Мажмуанинг технологик ускуналарининг монтаж ишларини якунлаш ҳамда совуқ ва иссиқ ҳолда синовлардан ўтказиш. |
2025 йил май-июнь |
||||
3. Қуюв прокатлаш мажмуасини фойдаланишга топшириш. |
2025 йил июнь |
||||
14. |
"Ёшлик I" конини ўзлаштириш" (I навбат 1-босқич) инвестиция лойиҳаси доирасида 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш. |
1. 65 млн тонна маъданни ташиш қувватига эга циклли оқим технологияси қурилиши доирасида қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунлаш. |
2025 йил май |
ТИАга мувофиқ "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ва хорижий банк кредитлари) |
"Олмалиқ КМК" АЖ |
2. 3-мис бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш ишларини якунига етказиш. |
2025 йил июнь |
||||
3. 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи линиясини фойдаланишга топшириш. |
2025 йил июль |
||||
15. |
Ўзбекистонда қора металлургия саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. |
Қора металлургия саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: металлургия корхоналарини қора металл хомашёси билан барқарор таъминлашни; қора металл прокати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга оширишни; импорт қилинадиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштиришни; энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ва қурилиш соҳалари учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни назарда тутиш. |
2025 йил май |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
16. |
Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш. |
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган минерал хомашё базасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил декабрь |
- |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
17. |
Ҳудудларда мавжуд минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида истиқболли майдонларда қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини ўтказиш. |
Тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкаларини (жами 390 та) шаффоф механизмлар асосида онлайн аукцион орқали таклиф этиш. |
2025 йил давомида |
Хорижий ва маҳаллий инвестициялар |
Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
49-мақсад: Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)
|
|||||
18. |
Йирик ва салоҳиятли хорижий инвесторларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш орқали тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш. |
Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисига пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
- |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
19. |
2025 йилда 42 млрд доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш. |
1. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати ва инвестицияларни ўзлаштириш режасини бажариш бўйича ойлик мониторинг олиб бориш. |
2025 йил давомида |
- |
Тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Лойиҳаларни амалга оширишнинг барча жараёнларида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳудудлар раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Лойиҳалар доирасида аниқланган муаммоларни ҳал қилиб бориш ва режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
||||
20. |
Истиқболли лойиҳаларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш. |
1. Истиқболли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил март |
- |
Манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари |
2. Ташаббускорлар билан биргаликда лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш. |
2025 йил апрель |
||||
3. Хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан тақдимот ўтказиш. |
2025 йил май |
||||
4. Истиқболли лойиҳалар бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан келишувларга эришиш ва уларни амалга ошириш босқичларини назарда тутувчи "йўл харитаси"ни тасдиқлаш. |
2025 йил июнь |
||||
21. |
Инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштириш. |
Бунда: бандлик, биржа, кадастр, ер муносабатлари, аукцион, солиқ, лицензиялаш ва бошқа давлат хизматлари билан боғлиқ электрон платформалар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг инвестиция порталига интеграция қилинишини таъминлаш; инвесторларга мазкур портал орқали инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва амалга ошириш билан боғлиқ барча давлат хизматлари "ягона дарча" тамойили асосида кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. |
2025 йил июнь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов)
|
|||||
22. |
Меҳнат давомида ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш кафолатларини кучайтириш. |
1. Иш берувчининг суғурта мажбуриятига риоя этишини кузатиш ва назорат қилишга имкон берувчи ахборот тизимини яратиш. 2. Ахборот тизими орқали иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳолатини таҳлил қилиш орқали суғурта шартномаси тузмаган иш берувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш амалиётини йўлга қўйишни назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
- |
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д.Ли), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)
|
|||||
23. |
Вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларида хизматлар кўрсатиш (бизнесни рўйхатдан ўтказиш, инфратузилмага уланиш, махсус ҳуқуқий режимда иштирок этиш учун ариза бериш ва бошқалар) орқали "ягона инвестиция платформаси"ни тўғридан-тўғри интеграция қилиш. |
1. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг сўралган ахборот тизимлари ва хизматларини "invest.gov.uz" платформаси билан тўғридан-тўғри интеграция қилиш. |
2025 йил февраль |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. Интеграциялашган тизимларга эга бўлган платформадаги барча хатолар ва кечикишларни текшириш ва бартараф этиш. |
2025 йил май |
||||
3. Якуний синов ва дастурий таъминотни ишга тушириш. |
2025 йил июль |
||||
Ижро учун асосий масъул -"Ўзкимёсаноат" АЖ (О.Темиров)
|
|||||
24. |
"Навоийазот" АЖ томонидан технологик кластерлар учун 300 МВт фото электр станциясини ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш. |
1. Лойиҳа доирасида қуёш панелларини етказиб келиш ва ўрнатишни бошлаш. |
2025 йил май-июнь |
Хорижий инвестициялар |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов) |
2. Объектни фойдаланишга топшириш ва тармоққа улаш. |
2025 йил декабрь |
||||
25. |
"Acwa Power UKS Green H2" МЧЖ ҚК томонидан 52 МВт шамол электр станцияси ва йилига 3000 тонна "яшил" водород" ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш. |
1. Лойиҳанинг 1-босқичи доирасида "яшил" водород" лойиҳасини ишга тушириш. |
2025 йил июль |
Хорижий инвестициялар |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Бухоро вилоят ҳокимлиги (Б.Зарипов) |
2. Лойиҳанинг 2-босқичи доирасида шамол турбиналарини етказиб келиш ва ўрнатиш. |
2025 йил июль |
||||
3. Шамол турбиналарини ишга тушириш орқали лойиҳани тўлиқ фойдаланишга топшириш. |
2025 йил октябрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
26. |
Молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро инвесторлар базасини кенгайтириш. |
1. Бозор шароитидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштириш бўйича таклиф киритиш. 2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикасида муқобил молия инструментларини жорий қилиш юзасидан таклиф киритиш. 3. Давлат ғазначилик облигациялари бозорини ривожлантириш чораларини кўриш. Бунда: йиллик чиқариладиган жами давлат қимматли қоғозларининг камида 30 фоизи ўрта ва узоқ муддатли облигацияларни ташкил этишини таъминлаш; давлат ғазначилик облигациялари ликвидлигини ошириш ҳамда мажбуриятларни бошқариш амалиётини қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; халқаро инвесторларни ички молия бозорига жалб қилиш чораларини кўриш. |
2025 йил декабрь |
- |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Марказий банк (Б. Ҳамраев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) |
50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Марказий банк (Т.Ишметов)
|
|||||
27. |
Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда ички жамғармалар ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. |
1. Аҳолининг молиявий саводхонлигини ва банк хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида Молиявий оммабопликни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2. Аҳолининг банклардаги депозитлари ҳажмини 11 млрд долларга ва банклардаги жами муддатли депозитларни 10 млрд долларга етишини таъминлаш. 3. Тижорат банклари томонидан иқтисодиётга жами 300 трлн сўмлик кредит ресурслари йўналтирилишини, шу жумладан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига 120 трлн сўмлик кредитлар ажратилишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
51-мақсад: "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов)
|
|||||
28. |
Иссиқлик станцияларидаги эски ва энергия самарадорлиги паст қурилмаларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш (консервация қилиш). |
1. Иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган қурилмаларни фойдаланишдан чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2025 йил март |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ |
2. Ангрен ИЭСда маънан ва жисмонан эскирган 3-сон қозон ва 1, 2-сон турбина агрегатларини фойдаланишдан чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2025 йил май |
||||
29. |
Тошкент шаҳридаги 4 та туманда "когенерация" қурилмаларини ишга тушириш лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Лойиҳани амалга ошириш учун ўрганиш ишларини олиб бориш. |
2025 йил март |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар ўтказиш. |
2025 йил апрель |
||||
3. Лойиҳани амалга ошириш учун Инвесторлар билан тегишли битимларни имзолаш. |
2025 йил май |
||||
4. Лойиҳани амалга ошириш учун Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил июль |
||||
5. Қурилиш ишларини бошлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2025 йил август- декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
|
|||||
30. |
Давлат ижтимоий соҳа объектларида "яшил энергия" манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш. |
1. "Боёвут тумани тажрибаси" ўрганиш асосида мактабгача ва мактаб таълими ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида "яшил энергия" манбаларини жорий қилиш бўйича ҳудудий режаларни белгилаш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра, халқаро молия институтлари грант маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
2. Мазкур режалар асосида ҳар бир ҳудудга грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. |
2025 йил якунига қадар |
||||
52-мақсад. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов)
|
|||||
31. |
Республика бўйича янги генерация қувватларини ишга тушириш. |
Умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш, қуввати 785 мегаватт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш, қуввати 225 мегаватт бўлган гидроэлектр станцияларини барпо этиш ва 1782 мегаватт энергия сақлаш тизимини ишга тушириш. |
2025 йил ноябрь- декабрь |
Тўғридан-тўғри инвестициялар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ |
53-мақсад:Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)
|
|||||
32. |
Миллий транспорт тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш. |
Мамлакатнинг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини жадаллаштириш. Бунда: республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 14,6 млн тоннага етказиш; йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 10 фоизга ошириш; электрлашган темир йўллари улушини 51 фоизга етказиш; авиақатновлар сонини 15 фоизга оширишни назарда тутиш. |
2025 йил давомида |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ маблағлари |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ |
33. |
Республика темир йўл вагонлар паркини янгилаш ва модернизация қилиш. |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидаги юк вагонлар паркини янгилаш мақсадида 1200 та янги юк вагонини ишлаб чиқариш. |
2025 йил давомида |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ |
34. |
Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш. |
1. Ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш. |
|||||
3. Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилиш. |
|||||
4. Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш. |
|||||
5. Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш. |
|||||
6. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш. |
|||||
7. Жамоат транспортининг йўналишини аҳоли ўртасида электрон танлов асосида овоз йиғиш орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш. |
|||||
8. Жамоат транспорти тизимини тартибга солиш, аҳолининг вақтини тежаш мақсадида ҳозирда вилоят марказларида мавжуд автобуслар қатновини туман марказларида ҳам жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
||
35. |
Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш. |
1. Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларидаги мавжуд бекатларнинг рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Тадбиркорлик субъектлари маблағлари, "АТТО" АЖ маблағлари |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, "Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори" АЖ, "Тошкент метрополитени" ДУК |
2. Тошкент шаҳри автобус йўналишларининг бекатларида нақд пулларни қабул қилувчи бир марталик электрон чипта сотиб олиш имконини берувчи, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш асосида ишловчи автоматлаштирилган инфокиосклар билан жиҳозлаш. |
2025 йил февраль |
||||
3. Брутто-шартнома асосида ташкил этилган йўналишлардаги барча автобусларни "QR чипта"ларни қабул қилувчи "QR reader" қурилмалари билан жиҳозлаш. |
2025 йил февраль |
||||
4. Бекатларга нақд пулларни қабул қилувчи бир марталик электрон чипта сотиб олиш имконини берувчи, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш асосида ишловчи автоматлаштирилган инфокиосклар ўрнатилганлиги юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
||||
36. |
Халқаро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда туристик йўналишларда автобус қатновларининг улушини ошириш мақсадида янги йўналишлар очиш. |
1. Халқаро автобус йўналишлари сонини 36 тадан 40 тага етказиш. 2. Масофаси 400 кмдан ошиқ бўлган вилоятлараро йўналишлар бўйича янги 10 та йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатновини йўлга қўйиш. |
2025 йил давомида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
37. |
Автомобиль транспорти соҳасини рақамлаштириш. |
1. Қирғизистон, Тожикистон, давлатлари билан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлашда "Е-Permit" ахборот тизимини жорий этиш. |
2025 йил октябрь |
Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Божхона қўмитаси (А.Мавлонов), Транспорт назорати инспекцияси |
2. Республикада юк ташувлари ва логистика хизматларини рақамлаштириш орқали таъминот занжири иштирокчилари учун мавжуд "Е-logistika" ахборот тизимининг мобиль иловасини ишга тушириш. |
2025 йил ноябрь |
||||
38. |
Аҳоли ва сайёҳларга қулайликларни янада ошириш мақсадида темир йўл чипталарини онлайн электрон тизим орқали сотиш жараёнини 85 фоизга етказиш. |
1. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тизимида темир йўл чипталарини мобиль илова ва электрон тўлов тизимлари орқали сотишни ривожлантириб, онлайн электрон тизим орқали сотиш ҳажмини 85 фоизга етказиш чораларини кўриш. 2. Темир йўл чипталарини сотиш шаффофлигини таъминлаб бориш. |
2025 йил давомида |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ |
39. |
Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш. |
1. Республиканинг барча туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари (208 та) таркибида ички йўлларни сақлаш участкаларини ташкил этиш, уларни, шу жумладан юқори малакали йўл хўжалиги мутахассислари билан тўлдириб, муносиб иш шароитларини яратиш. |
2025 йил февраль |
Маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ободонлаштириш бошқармаларига ички йўлларни сақлаш учун зарур бўладиган 493 та техника (443 млрд сўм) харид қилиш. 3. Ҳар бир туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари таркибида ташкил этиладиган участкаларга қўшимча штат бирликлари ажратиш. 4. 2025 йилдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига ички йўлларни сақлаш ва таъмирлаш учун 4 млрд сўмдан жами 832 млрд сўм маблағ ажратиш. |
2025 йил давомида |
||||
Ижро учун асосий масъул - Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов)
|
|||||
40. |
Автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш. |
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида йўл белгиларини ўрнатиш. 2. Автомобиль йўлларида 80 тадан ортиқ светофор объектларини ўрнатиш ва мавжудларини реконструкция қилиш. 3. Аҳоли пунктларида пиёдалар ҳаракатланиши учун 350 кмдан ортиқ пиёдалар йўлакларини барпо этиш. |
2025 йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
41. |
Республикадаги кўприк инфратузилмасини яхшилаш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 80 та кўприк иншоотлари ҳолатини яхшилаш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосларга кўра халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С.Садуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
42. |
Маҳаллий ва ички йўлларни цемент-бетон қоплама асосида қуриш ва сақлаш тизимини жорий этиш. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 180 км маҳаллий ва ички йўлларни цемент-бетон қоплама билан янгидан қуриш. |
2025 йил давомида |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С.Садуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
43. |
Йўл хўжалиги соҳасида хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш. |
1. Автомобиль йўлларида автоматлаштирилган вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатиш ва соҳага хусусий секторни жалб қилиш. Бунда 2025 йилда 40 та ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларни электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига бириктириш чораларини кўриш. 2. Аутсорсинг асосида 260 километр йўлларни эксплуатация қилиш ишларига хусусий секторни жалб қилиш. |
2025 йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул - "Ўзавтосаноат" АЖ (У.Розукулов)
|
|||||
44. |
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан жамоат транспорти эҳтиёжлари учун транспорт воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. |
Республикамизда электробус, автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб, маҳаллий тадбиркорлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш ҳисобига ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаларини бошлаш. |
2025 йил декабрь |
Хорижий инвестициялар ва тадбиркорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров), Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сеати (келишув асосида)
|
|||||
45. |
Йўлларни қуриш ва таъмирлашда сифатни таъминлаш ва йўлларни светофорлар билан жиҳозлаш борасида парламент назоратини кучайтириш. |
1. Ҳудудларда маҳаллий йўлларнинг аҳволини Автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда ўрганиш. 2. Йўл қурилиш соҳасида Автомобиль йўллари қўмитаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарларининг ахборотини Сенат Кенгашида эшитиш. |
2025 йил февраль-март ойлари |
- |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов), маҳаллий ҳокимликлар |
54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)
|
|||||
46. |
Бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш. |
1. Юқори авлодли ва хорижий давлатлардан олиб келинган уруғларни экиш. 2. Интенсив технологиялардан (томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялардан самарали фойдаланиш ва бошқа) фойдаланган ҳолда экинлар парваришини йўлга қўйиш. 3. Агротехник тадбирларни ўз вақтида тизимли ташкил қилиш. |
Доимий |
- |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), маҳаллий ҳокимликлар |
47. |
Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш. |
1. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни янада кенгайтириш. 2. Жами 500 минг гектар сув тежовчи технологиялар, шундан 232 минг гектар томчилатиб, дискрет суғориш технологияларини жорий этиш, 268 минг гектар майдонларда лазерли текислаш ишларини амалга ошириш ҳисобига 2-2,5 млрд куб метр сувни иқтисод қилиш. |
2025 йил октябрь |
- |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
48. |
Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш. |
Чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 3,8 фоизга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
- |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б.Норқобилов), "Паррандасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
Бунда: қорамоллар бош сонини 14,6 млн бошга, қўй-эчкилар бош сонини 25,3 млн бошга, паррандалар бош сонини 116,1 млн бошга, гўшт ишлаб чиқаришни 3,0 млн тоннага (тирик вазнда), сутни 12,7 млн тоннага етказиш ва 9,5 млрд дона тухум ишлаб чиқариш; чорвачилик субъектлари томонидан четдан 20 мингдан зиёд наслли қорамол ва 80 минг бошга яқин наслдор қўй-эчкиларни олиб келиш; аҳоли хонадонлари ва фермерлардаги 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилишини ташкил этиш; 150 та чорвачилик субъектини наслчилик тоифасига ўтказиш орқали наслчилик хўжаликлари сонини 1800 тага етказишни назарда тутиш. |
2025 йил давомида |
||||
49. |
Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 баробарга, экспорт ҳажмини 1,5 баробарга ошириш. |
1. Янги тутзорлар барпо қилиш учун белгиланган ер майдонларини ижарага бериш учун "E-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштириш ҳамда ажратилишини таъминлаш. 2. 3,7 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 87 млн долларга етказиш. |
2025 йил давомида |
- |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
50. |
Шаффоф механизмларни жорий этиш орқали рақамли технологиялар ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига қулайлик яратиш. |
Соҳада ишлаб чиқилган 10 дан ортиқ ахборот тизимларини такомиллаштириб бориш, хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига маълумот алмашиш учун қулай муҳит яратиш. |
2025 йил давомида |
Бюджетдан ташқари маблағлар |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) |
51. |
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. |
Йил якуни билан умумий қуввати 44 минг тонна бўлган агрологистика марказларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда: |
2025 йил март |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
1. 51 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманда мева-сабзавотларни сақлаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш. |
2025 йил август |
||||
2. Лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва молиявий манбаларини аниқлаш. |
Тармоқ жадвалига асосан |
||||
3. Лойиҳаларни ишга тушириш чораларини кўриш. |
Тармоқ жадвалига асосан |
||||
52. |
Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминотини 50 фоизга етказиш. |
Уруғчилик соҳасида хусусий сектор жалб қилиниши, элита уруғчилик хўжаликлари хусусийлаштирилиши ҳисобига маҳаллий сабзавот, полиз ва картошка уруғчилигида бирламчи уруғлик материаллари кўпайтирилишини амалга ошириш. Бунда оммавий савдолар орқали сотиладиган 39 та элита уруғчилик хўжаликлари томонидан сабзавот, полиз ва картошка уруғларининг юқори авлодли уруғликлари етиштирилишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
- |
Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Шоличилик илмий-тадқиқот институти |
55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов)
|
|||||
53. |
Драйвер соҳаларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш. |
1. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишдаги муаммоларни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Европа, Яқин Шарқ, Африка, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари драйвер соҳаларининг бизнес-миссиясини ташкил этиш ҳамда йирик ташкилот ва компаниялар билан музокаралар ўтказиб Ўзбекистондан маҳаллий саноат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Савдо саноат палатаси (Д.Вахабов), "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Божхона қўмитаси (А.Мавлонов) |
54. |
Акселератор дастурлари орқали тадбиркорларни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда экспорт географияси ва товарлар номенклатурасини кенгайтириш. |
Европа, Жануби-шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспортни жадаллаштириш мақсадида алоҳида "100 маҳсулот акселератор" дастурини ишга тушириш. Бунда дастур доирасида нуфузли халқаро консалтинг компаниялари жалб қилиниб, экспортбоп миллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб кириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
55. |
Хориждаги йирик компаниялар билан маҳаллий корхоналар ўртасида бевосита ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашиш. |
Хориждаги савдо соҳасида юқори тажрибага эга илғор хорижий мутахассисларни "Миллий савдо агентлари" сифатида жалб этиш ва улар томонидан: истиқболли бозорлардаги салоҳиятли компаниялар билан савдо миссиялари, "B2B" учрашувлар ташкил этиш; маҳаллий корхоналарда хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиш кўникмаларини шакллантириш; истиқболли бозорлардаги компаниялар ва маҳаллий корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри экспорт шартномаларини имзолашга кўмаклашиш. |
2025 йил май |
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ |
56. |
Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш самарадорлигини ошириш мақсадида "Made in Uzbekistan" дастури концепциясини такомиллаштириш. |
1."Made in Uzbekistan" дастурини амалга ошириш концепциясини такомиллаштирган ҳолда мазкур дастурни ташкил этишда соҳада узоқ муддатли тажрибага эга малакали хусусий компанияни очиқ танлов асосида жалб қилиш. |
2025 йил апрель |
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
2. Кўргазмада намойиш этиладиган маҳсулотлар таркибини қайта кўриб чиққан ҳолда ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари сурадиган маҳсулот турларини кўпайтириш. |
2025 йил апрель |
||||
3. Маҳсулотларни кўргазма стендларида замонавий ва жозибадор шаклда жойлаштириш мақсадида "мерчандайзерлар" жалб этиш. |
2025 йил май |
||||
4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларда имижини ошириш, маҳсулотлар тўғрисида маълумотларни салоҳиятли харидорларга тўлиқ етказиш мақсадида "брендбук"лар яратиш. |
2025 йил июнь |
||||
5. Жалб қилинадиган хусусий компания хизмати учун зарур маблағларни тўлаб бериш. |
2025 йил июль |
||||
57. |
Экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ҳамда хорижий харидорларнинг шикоятлари билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш. |
1. Экспорт шартномаларини бажаришни такомиллаштиришга доир Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил март |
Маблағ талаб этилмайди |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Божхона қўмитаси (А.Мавлонов) |
2. Экспорт шартномасини бажармаётган корхоналар бўйича шикоятларни йўллаш тизими тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган "Дата Матрикс" усулидаги "QR" кодлаш тизимини йўлга қўйиш. |
2025 йил март |
||||
3. Экспорт шартномасига зид равишда маҳсулотни келишилган нав, сифат ва муддатларда сурункали равишда етказиб бермаган корхоналарни "Ноҳалол экспортчилар реестри"га киритиш амалиётини жорий қилиш. |
2025 йил апрель |
||||
4. "Ноҳалол экспортчилар реестри"га кирган корхоналарни экспорт қилишда "қизил йўлак" орқали чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш. |
2025 йил апрель |
||||
58. |
Соҳа ва тармоқлар бўйича амалдаги 3 074 та стандартнинг Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослигини кўриб чиқиш. |
1. Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари таклифига асосан кўриб чиқиладиган амалдаги стандартлар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхатга мувофиқ ЖСТ талаблари асосида таҳлилларни ўтказиш. 3. Таҳлил натижалари асосида стандартларни Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослиги тўғрисида хулоса тайёрлаш. 4. Хулоса натижалари асосида Стандартлаштириш дастурини шакллантириш. |
2025 йил давомида |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
Ижро учун асосий масъул- Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров)
|
|||||
59. |
Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш. |
1. Тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари таклифига мувофиқ 1 700 та халқаро (минтақавий) стандартни харид қилиш. |
2025 йил июнь |
Ўзбекистон стандартлар институтининг ҳисоб-китобларига асосан |
- |
2. Стандартларни давлат тилига таржима қилиш учун Ўзбекистон стандартлар институтига зарур маблағларни ажратиш. |
Буюртмага асосан |
||||
3. Халқаро (минтақавий) стандартларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш. 4. ISO, Global GAP, FDA, Halal, Organic каби халқаро стандартларни 1 334 та корхонада жорий этилишини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
||||
60. |
Республикада халқаро даражада тан олинган, синовлар ишончлилигини таъминлашга хизмат қилувчи ҳамда хорижий давлатлар амалиётида ижобий самара берган аккредитация хизматларини жорий этиш. |
1. Миллий аккредитация тизимида кўрсатилаётган ва халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлар турини ошириш ва 14 тага етказиш. 2. Халқаро тажрибага асосланган ва ILAC талабларидан келиб чиқиб, малакани текшириш провайдерларини ISO/IEC 17043, тиббий-ташхис лабораторияларини ISO 15189, инспекция органларини ISO/IEC 17020 халқаро стандартлар бўйича аккредитация қилиш хизматларини жорий этиш. |
2025 йил давомида |
Ўзбекистон стандартлар институтининг ҳисоб-китобларига асосан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
61. |
Синов лабораториялар базасини ривожлантириш бўйича инвестицияларни кенг жалб қилиш. |
1. Қуёш панеллар, совиткич ва музлаткичлар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ағдариш бурчаги синовини амалга оширувчи замонавий синов лабораториялари мавжуд ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Мазкур лабораторияларни республикада ташкил этиш учун талаб этиладиган ускуналар рўйхатини шакллантириш. 3. Қуёш панеллар, совиткич ва музлаткичлар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ағдариш бурчаги синовини амалга оширувчи замонавий синов лабораторияларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Хорижий инвесторлар |
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
62. |
Миллий эталонлар базасини кенгайтириш ва уларнинг умумий сонини 51 тага етказиш. |
1. Янги миллий эталонлар юзасидан техник топшириқларни ишлаб чиқиш. 2. 9 та эталонларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш. |
2025 йил давомида |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров) |
56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (А. Қаюмов)
|
|||||
63. |
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб "Истеъмолчи мурожаати" электрон тизимини жорий этиш. |
Мазкур "Истеъмолчи мурожаати" электрон тизими орқали барча истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва барча босқичларда мониторинг қилиб боришни йўлга қўйиш. Истеъмолчиларнинг мурожаатларини тизим орқали онлайн равишда тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектига йўналтириш ва хўжалик юритувчи субъект томонидан масала ҳал этилишига эришиш. Шунингдек, тизимда онлайн равишда корхоналарнинг мурожаатларни ҳал этиш бўйича рейтингини шакллантириб бориш. 1. 2025 йил сентябрь ойида техник йўриқнома ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказиш. 2. 2025 йил ноябрь ойида тест режимида ишга тушириш. 3. 2025 йил декабрь ойида тўлиқ ишга тушириш. Натижада истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат органларининг аралашуви камайишига эришиш. |
2025 йил декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси (У.Мухаммадиев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (И.Кутбиддинов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Бизнес-омбудсман (Д.Касимов) |
57-мақсад: Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий "IT-HUB"га айлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)
|
|||||
64. |
Халқаро аҳамиятга эга автомагистрал ва темир йўлларда мобиль интернет қамровини кенгайтириш. |
Халқаро аҳамиятга эга автомагистрал ва темир йўлларнинг мобиль интернет билан қамров даражасини 95 фоизгача етказиш. |
2025 йил декабрь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
- |
65. |
Рақамли технологиялар соҳасида экспорт қилувчи корхоналар сони ҳамда IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар ҳажмини ошириш. |
1. IT парк экспорт қилувчи резидентлари сонини 250 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 50 тага кўпайтириш. 2. IT парк резидентлари сонини 3 000 тага ҳамда IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар ҳажмини 20 трлн сўмга етказиш. 3. IT парк резидентлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи турли хил чекловларни камайтириш ва олиб ташлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
66. |
Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва соҳада яратилган иш ўринлари сонини ошириш. |
"Рақамли стартаплар" дастури доирасида хорижий тажриба асосида 4 та акселерация дастурларини ташкиллаштириш ва уларда 50 та стартап-лойиҳалар иштирокини таъминлаш. |
2025 йил апрель |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
58-мақсад: Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Туризм қўмитаси (У. Шадиев)
|
|||||
67. |
Табиий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ўзига хос сувенирларни ишлаб чиқарувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, миллий анъаналарни сақлаш ва моддий меросни тарғибот қилиш. |
1. Ҳунармандларга хом ашёни арзон ва тез етказиб бериш механизмларини яратиш. |
2025 йил март |
- |
Ҳунарманд уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
2. Янги маҳсулот (сувенир) турларини яратиш учун креатив ёндашувларни рағбатлантириш, айниқса замон билан ҳамнафас ёш ҳунармандлар учун қулай ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш. |
2025 йил май |
Ижрочилар маблағлари |
Ҳунарманд уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
||
3. Маҳаллий ва халқаро кўргазмалар ташкил этиш орқали ҳунармандлар маҳсулотларини кенг аудиторияга етказиш. |
2025 йил давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Ҳунарманд уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
||
4. Ҳунармандлар учун замонавий технологиялар, маҳаллий ва халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда нақд пулсиз-онлайн тўлов механизмларини кенгайтириш. |
2025 йил апрель |
Ижрочилар маблағлари |
Ҳунарманд уюшмаси |
||
68. |
Туризм хизматларини диверсификация қилиш ва янги туризм йўналишларини кенгайтириш ва хорижий сайёҳларнинг республикада ўртача қолиш муддатини 10-12 кунга етказиш. |
Мамлакатнинг бой табиати, кўплаб миллий боғлари ва ёввойи ҳайвонот оламига саёҳатчиларни жалб қилиш. Бунда: миллий боғлар ва табиий қўриқхоналарни сафари турлари учун мослаштириш, уларнинг инфратузилмасини яхшилаш; Қорақум ва Қизилқум чўллари ҳудудида сайёҳлар учун кўнгилочар масканларни ташкил этиш чораларини кўриш; Сафари ва кемпинг масканлари ҳудудларига олиб борувчи йўллар ва инфратузилмани яхшилаш; Сафари ҳудудларида экологик меъёрларга мос меҳмонхона, ётоқ жойлари ва кемпингларни ташкил қилиш, бу орқали туристларга қулай ва табиатга зарарсиз туризмни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Ташаббускорлар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
69. |
Туристларга қулайлик яратиш мақсадида соҳани рақамлаштириш. |
Сайёҳларга меҳмонхоналарни банд қилиш, авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш, такси хизматларидан фойдаланиш, маданий тадбир ёки объектларга чипталар харид қилиш имкониятини берувчи Миллий туризм ягона платформасини яратиш. |
2025 йил сентябрь |
Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Маданий мерос агентлиги |
Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)
|
|||||
70. |
Ногиронлиги бўлган шахслар учун жамоат транспорти ҳамда транспорт инфратузилмаларида тўсиқсиз ҳаракатланиш учун шароитлар яратиш. |
1. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги 4600 та автобус бекатлари, 14 та автовокзал ва 156 та автостанцияларда, 37 та темир йўл вокзалларида, Тошкент шаҳри ҳамда вилоят марказларида ҳаракатланадиган барча автобусларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз ҳаракатланиш учун шароитлар яратиш. 2. Пиёдалар йўлларида ногиронлар учун тенг шароитлар яратиш, светофорларда ногиронлар учун махсус товуш чиқарувчи қурилмалар ўрнатиш. |
2025 йил давомида |
Ташаббускорлар ҳамда хўжалик бирлашмалари маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С.Абдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ |
59-мақсад: Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков)
|
|||||
71. |
Аҳоли гавжум бўлган кўчаларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш. |
1. Ҳудудларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш учун ҳар йили бир мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш. Бунда: инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум ҳудудларда бўш ер майдонларини аниқлаш; аниқланган ер майдонларини белгиланган тартибда аукционга чиқариш; аукционга чиқарилган ер майдонларини улар тўғрисида ҳоким ёрдамчилари томонидан, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини жадаллаштириш орқали сотиш чораларини кўриш. |
2025 йил декабрь |
- |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъуллар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
|||||
2. Кўчаларда "Street food" фестивалларини ташкил этиш орқали озиқ-овқат хизматларини ривожлантириш. |
2025 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
- |
||
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов)
|
|||||
72. |
Шаҳар ва туманлар меъморий қиёфасини яхшилаш, мавжуд биноларнинг ташқи фасад қисмини таъмирлаш, кўнгилочар ва тадбиркорлик биноларини қуриш мақсадида шаҳар ва туманлар марказий кўчаларининг лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқиш. |
Шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларини танлаб олиш ҳамда лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда: махсус лицензияга эга маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш; ҳудудларнинг иқлим шароити ҳамда ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг асосий касб турини инобатга олиш. |
2025 йил март |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов), Туризм қўмитаси (У.Шодиев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
73. |
Халқаро ва давлат аҳамиятидаги магистрал йўли бўйи ҳудудларида хизмат кўрсатиш объектларини кўпайтириш, логистика марказларини ташкил этиш. |
1. Халқаро аҳамиятга эга А-380 ва М-37 йўли бўйида ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини танлаш. 2. Танланган ер майдонларида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда аукцион (е-auksion, k-savdo) савдоларига чиқариш. 3. Амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида зарурий кредит маблағларини тижорат банклари томонидан ажратилишига кўмаклашиш. 4. Лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш ҳамда доимий мониторинг қилиб бориш. |
2025 йил давомида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж.Турсунов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдураҳмонов) |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
74. |
Савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш. |
1. Танлаб олинган кўчаларда хатлов ўтказиб, бўш ер майдонларини аниқлаш. 2. Аниқланган бўш ер майдонларини лотларга ажратиб аукцион (е-auksion, k-savdo) савдоларига чиқариш. 3. Шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарурий инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчаларда 221 та савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков) |
75. |
"Янги Ўзбекистон" массивларида ва халқаро автомобиль йўллари бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш. |
1. "Янги Ўзбекистон" массивлари ҳудудларидаги ҳамда халқаро автомобиль йўллари бўйларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини танлаш. 2. Танланган ер майдонларида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш мақсадида бўш ер майдонларини аукцион (е-auksion, k-savdo) савдоларига чиқариш. 3. Амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида зарур кредит маблағларини тижорат банклари томонидан ажратилишига кўмаклашиш. 4. Лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш ҳамда доимий мониторинг қилиб бориш. |
2025 йил давомида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов) |
Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев, Ж. Қўчқоров)
|
|||||
76. |
Ҳудудлараро саноат кооперация алоқаларини ривожлантириш. |
Ҳудудлар кесимида ҳар йили Ҳудудлараро кооперация ва ҳамкорлик форумини ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда: форум республика ҳудудидаги саноат корхоналари, етказиб берувчи ташкилотлар ва кенг тадбиркорлик доираси вакиллари, молия, банк, логистика ва бошқа бизнес хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиш; форум натижалари бўйича ҳудудлараро янги бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, саноат ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни бошлаш учун шароитлар яратиш, шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни Ҳукуматга киритиш. |
2025 йил якунига қадар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
60-мақсад: Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов)
|
|||||
77. |
135 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва "Янги Ўзбекистон" массивлари сонини 55 тага етказиш. |
1. 2025 йил учун уй-жой қурилиши ва ипотека дастурини ишлаб чиқишда янгидан барпо этиладиган "Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларни шаҳарлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда жойлаштириш. 2. "Янги Ўзбекистон" массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 135 минг (шундан 15 мингтаси янги Тошкент) хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга оширишни ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Тижорат банкларининг кредитлари, Давлат бюджети маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий банк (Т.Ишметов) |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
78. |
Миришкор, Ғиждувон, Ромитан, Чимбой ва Амударё туманларининг комплекс иқтисодий ривожланиш мастер-режаларини тажриба-синов тариқасида "яшил" тамойиллар асосида ишлаб чиқиш. |
1. Танланган туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, аҳоли, тадбиркорлар ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш. |
2025 йил март |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари |
2. Ҳудудларни ривожлантириш йўналишларининг "яшил тамойиллари"дан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва "яшил" пилот лойиҳаларни шакллантириш. |
2025 йил июнь |
||||
3. Танланган туманларни комплекс иқтисодий ривожлантириш мастер-режаларини "яшил тамойиллар" ва "яшил" пилот лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
79. |
"Зарбдор тажрибаси" асосида 1156 та, "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш. |
1. Танлаб олинган "драйвер" лойиҳаларни зарур инфратузилма (электр, сув таъминоти, йўлни, ирригация, канализация, дренаж тизимларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва ҳоказо) билан таъминлаш. 2. Инфратузилма билан таъминланган ҳудудлардаги бўш ер майдонларни лотларга ажратиб аукцион савдоларига чиқариш. 3. Аукцион савдоларида сотиб олинган ёки тадбиркорнинг ўзининг ер майдонида саноат, савдо ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалигида (сой бўйи, соҳил бўйи, 24/7 кўча, боғлар, сайилгоҳлар, янги ерларни ўзлаштириш ва ҳоказо) лойиҳаларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Бюджет маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари, аҳоли ва тадбиркорларнинг маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Марказий банк (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
80. |
2025 йил давомида Республикада 15 та туман (шаҳар)ни жадал комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қўшимча 15 та ҳудудлар бўйича таклифлар киритиш. |
1. Туман марказини аҳоли яшаши ва дам олиши учун қулай шаҳарга айлантириш. 2. Замонавий ёшлар ҳудудини ташкил қилиш. 3. Йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш. 4. Инфратузилмани ривожлантириш, "яшил тамойиллар"ни жорий қилиш. |
2025 йил давомида |
Бюджет маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Марказий банк (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов)
|
|||||
81. |
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш. |
1. "Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш" инвестицион лойиҳасининг техник топшириғини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) |
2. Техник-иқтисодий асосланувини тегишли вазирлик ва идоралардан билан келишиш. |
2025 йил июнь |
||||
3. "Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш" инвестицион лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш. |
2025 йил август |
||||
61-мақсад: Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов)
|
|||||
82. |
Ҳудудларда иссиқлик таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. |
Зарафшон шаҳридаги 1967 йилда қурилган марказий қозонхонани давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш чораларини кўриш. |
2025 йил ноябрь |
Давлат-хусусий шериклик асосида |
Навоий вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Умрзаков) |
Изоҳ. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбаларига ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
5-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг Барқарор
иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини
таъминлаш йўналиши бўйича 2025 йилда
ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутиладиган чора-тадбирлар
|
Ижро муддати
|
Ҳамижрочилар |
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
||||
46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)
|
||||
1. |
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси. |
Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳаси бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил август |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров)
|
||||
2. |
Молиявий ҳисоб тизимига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини кенг жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: молиявий ҳисоб тизимига халқаро стандарт ва жаҳон талабларини янада кенг жорий қилиш; бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига уйғунлаштириш чораларини кўриш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил апрель |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)
|
||||
3. |
Қўшилган қиймат занжири ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича дастур лойиҳаси. |
Ҳар бир тармоқ кесимида 2025 йилда қўшилган қиймат занжири ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Ушбу дастурда: тармоқ корхоналарида харажатларни оптималлаштириш ҳисобига камайтириш ҳамда "тежамкор ишлаб чиқариш" тизимини жорий этиш; кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва малакасини ошириш; ишлаб чиқариш жараёнларини технологик янгилаш, қувватларни модернизациялаш ҳамда соҳада автоматлаштиришни кучайтириш; стандартлаштириш ва сифат менежментларини кучайтириш; самарали ва амалий ечимларга эга илмий ишланмаларга (R&D) маблағларни йўналтиришни рағбатлантириш; мавжуд қувватларни кенгайтириш ва инвестиция дастурлари доирасида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги қувватларни ишга тушириш; маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш; меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш каби механизмларни назарда тутиш. |
2025 йил март |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов) |
48-мақсад: Саноатнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
||||
4. |
Республика саноатида ҳудудий саноат улушини 45 фоизга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
1. Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Лойиҳада: ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш, саноатнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиб бориш; ҳудудларда энергия тежамкор технологиялар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш; "саноат туманлари"ни янада ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқилган микродастурни тасдиқлашни назарда тутиш. |
2025 йил март |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
2. Ҳудудларда "Республика - вилоят - туман" тамойили асосида вертикал тизим орқали саноат корхоналари фаолиятини соғломлаштириш ва тўлиқ қувватда ишлашини таъминлашни назарда тутиш. |
2025 йил давомида |
|||
49-мақсад. Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)
|
||||
5. |
"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (янги таҳрирда). |
Лойиҳада: МИЗнинг амалдаги иштирокчиларининг инвестиция шартномалари доирасидаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини сақлаб қолиш; МИЗ иштирокчилари учун тенг инвестицияларни ҳимоя қилиш кафолатларини тақдим этиш; суд низоларини кўриб чиқишда халқаро Арбитражга рухсат бериш. |
2025 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Марказий банк (Т.Ишметов) |
51-мақсад: "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У. Абидходжаев)
|
||||
6. |
Ўзбекистонни кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияси. |
"Ўзбекистон Республикасини 2055 йилгача кам углеродли ривожлантириш ва углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини тасдиқлаш" бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил декабрь |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов) |
7. |
Халқаро углерод бозорида иштирок этишни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси. |
Лойиҳада 2024 йилда Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши Конвенциясининг Конференцияси (СОР-29) доирасида углерод савдосининг (Paris Agreement, Article 6) халқаро тартиби қабул қилинганлигини инобатга олган ҳолда халқаро углерод савдосида иштирок этишнинг миллий тартиботларини назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) |
8. |
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. |
Лойиҳа билан халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
9. |
Маҳаллий корхоналарда ESG тамойилларини жорий этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
Лойиҳа билан маҳаллий корхоналарда ESG тамойилларини жорий этишни назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
10. |
Ўзбекистон Республикасида яшил молиялаштириш (Climate Finance) тизимини такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси. |
Лойиҳа билан 2026-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида яшил молиялаштириш (Climate Finance) тизимини такомиллаштириш бўйича миллий дастурнинг ишлаб чиқиш ва тасдиқланиши назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Марказий банк (Т.Ишметов), "Ўзмиллийбанк" АЖ |
52-мақсад: Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М. Ходжаев)
|
||||
11. |
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериш тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: соҳани узоқ муддатли ривожлантириш, инвестициялар ва хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш; соҳани тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш; замонавий, тезкор ва қулай газ етказиб бериш ускуналарини жорий қилиш, йўқотишларни камайтириш ва тизимни тўлиқ рақамлаштириш; муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, истеъмол маданияти ва тежамкорликни ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш. |
2025 йил июнь |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)
|
||||
12. |
"Жамоат транспортини ривожлантириш стратегияси"ни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: жамоат транспорти тизимининг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш ҳамда жамоат транспортининг янги йўналишлари тармоғини жорий этиш орқали тубдан такомиллаштириш; замонавий транспорт-ўтиш боғламалари, автотураргоҳлар, оралиқ автобус бекатларини ташкил этиш ҳамда жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш учун автомобиль йўллари ва чорраҳаларини қайта лойиҳалаштириш; жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий, экологияга зарари нисбатан кам бўлган электробус, автобус ва микроавтобуслар билан янгилаш орқали йўналишларни оптималлаштириш ҳамда транспорт хизматлари сифатини ошириш; автоматлаштирилган тўлов тизимини такомиллаштириш, ташувчиларни молиялаштириш ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш; рақамли технологияларни ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда транспорт воситалари ҳаракатини бошқаришнинг интеллектуал тизимларини жорий этиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш; автотураргоҳлар, оралиқ автобус бекатлари, жамоат транспорти ҳамда автомобиль йўллари ва чорраҳаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштириш; "яшил" транспортни, хусусан велосипед ва бошқа моторсиз транспорт турларини ривожлантиришни назарда тутиш. |
2025 йил сентябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
13. |
Тошкент шаҳрида самарали транспорт бошқаруви тизимини ташкил этиш ва тирбандликларнинг олдини олиш бўйича сифат жиҳатдан янги тизимни яратиш чора-тадбирлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби; Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини илмий ёндашув ҳамда илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича замонавий техник ечимларни ишлаб чиқиш орқали транспорт оқимини самарали бошқариш ва тирбандликни олдини олишга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш; жамоат транспорти ҳаракатини ташкил этиш ва тартибга солиш, унинг жозибадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш; Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш юзасидан ташкилий чоралар кўришга ҳамда қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш; Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш, жумладан йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ушбу ишларга аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш; йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикасига қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутиш. |
2025 йил март |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)
|
||||
14. |
Ўзбекистон Республикасида агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: агротуризмни ривожлантириш, рақобатбардошлик ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш; миллий агротуризм маҳсулотини фаол ва ҳар томонлама тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутиш. |
2025 йил декабрь |
Туризм қўмитаси (У.Шадиев) |
15. |
Республика ҳудудларида кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилишини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, улгуржи ва чакана савдо қилиш босқичларида лицензия учун зарур бўлган хусусиятларга эга ёки эга эмаслигини текшириш тартиб ва тамойиллари; кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашга чиқарилган партияларининг сифат даражаси, шунингдек, бевосита уларнинг қўлланилишида қоида ва меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатиш тартиби; рўйхатдан ўтган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати, қадоғи, маркировкаси, рекламаси, интернет савдоси ва маълумотлари, шунингдек, назорат ва синов учун намуналар олишга доир жараёнлар устидан ҳамда қўлланилишидаги назорат механизмларини назарда тутиш. |
2025 йил декабрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И.Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)
|
||||
16. |
Хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш; гастрономик, туристик, тиббий, таълим, девелоперлик (қурилиш-монтаж) йўналишларини ташқи бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш; ташкилий ва юридик қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқишни кўзда тутиш. |
2025 йил июль |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
17. |
Ўзбекистоннинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган Миллий экспорт стратегиясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Стратегия: институционал салоҳиятни кучайтириш ва мувофиқлаштириш ҳамда савдо инфратузилмаси ва логистикани ривожлантириш; стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасини такомиллаштириш; ташқи бозорларга киришни кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларда кенг тарғиб қилиш ва брендларни жалб қилиш; юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтириш каби комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олиш. |
2025 йил июль |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
56-мақсад. Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х.Турахўжаев)
|
||||
18. |
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида акция ва чегирмалар ўтказилишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат томонидан назорат механизмини ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Чакана савдода акциялар ва чегирмаларни ташкил қилиш, ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. Лойиҳада: чакана савдода акциялар билан боғлиқ асосий тушунчалар, бундай акцияларни ташкил этиш ва ўтказишга қўйиладиган талаблар; қонунчилик талаблари бузилган ҳолда ташкил этилган ва (ёки) ўтказилган акция ва чегирмаларни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тартибини назарда тутиш. |
2025 йил сентябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов)
|
||||
19. |
Қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: Қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларининг ҳуқуқий мақоми; Қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш механизмларини назарда тутиш. |
2025 йил август |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)
|
||||
20. |
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ички бозорга импорт қилинган дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ ва автобензин маҳсулотларини ягона бозор тамойили асосида фақат биржа савдолари орқали сотиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Импорт қилинган ёқилғи маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини жорий қилиш. Импорт қилинган ёқилғи маҳсулотлар сотилишида уларнинг нархлари асоссиз оширилганлиги ёки пасайтирилиши ҳолатларини аниқлаш механизмларини жорий қилиш. |
2025-йил ноябрь |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х.Турахужаев), "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ |
60-мақсад. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов)
|
||||
21. |
"Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси. |
Қонун лойиҳасида уй-жойлар қуришга жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб қилишнинг замонавий механизмларини, шу жумладан, улуш киритиш асосида уй-жой қурилишида қатнашиш механизмларини жорий этиш, шу тартиб асосида фуқароларнинг кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирокини таъминлашнинг қонуний асосларини яратиш, уй-жой қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартлари ва тартибини, қурилиш ташкилотларига нисбатан махсус талабларни белгилашни назарда тутиш. |
2025 йил май |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Марказий банк (Т.Ишметов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)
|
||||
22. |
Республиканинг 15 та ҳудудини жадал комплекс ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси. |
Қарор лойиҳасида ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш, аҳолининг барча қатламлари учун яшаш ва дам олишга қулай шароит яратиш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, "ўсиш нуқталари"га туртки бериш, "яшил тамойил" ва ёндашувларни кенг жорий этиш, аҳолини юқори даромадли меҳнат билан банд қилиш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда замонавий ёндашувлар асосида ишлашни назарда тутиш. |
2025 йил сентябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Марказий банк (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Изоҳлар:
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилади;
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбаларига ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
6-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли
фаровонлигини таъминлаш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
2030 йилгача мақсадли кўрсаткич
|
Ўлчов бирлиги |
2025 йил
|
I чорак
|
II чорак |
III чорак |
IV чорак |
Масъуллар |
45-мақсад: 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва "даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар" қаторига кириш
|
||||||||
1. |
Ялпи ички маҳсулот ўсиш сурати. |
фоиз |
6,0 |
5,5 |
5,8 |
5,9 |
6,0 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. |
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ. |
млн сўм |
40 |
7,5 |
18 |
30 |
40 |
|
3. |
Асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 7-10 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш. |
фоиз |
9,7 |
- |
- |
- |
- |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш
|
||||||||
4. |
Консолидациялашган бюджет тақчиллиги кўрсаткичини ЯИМга нисбатан 2-5 фоиздан оширмаслик. |
фоиз |
3,0 |
- |
- |
- |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш
|
||||||||
5. |
Саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоиздан 32 фоизга етказиш. |
фоиз |
25,8 |
24,4 |
24,8 |
25,3 |
25,8 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
6. |
Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллион донага етказиш. |
минг дона |
450 |
94 |
206,4 |
323,3 |
450 |
|
7. |
Йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқариш. |
минг дона |
10 |
2,5 |
5,0 |
7,5 |
10 |
|
8. |
Электротехника саноатида мисни қайта ишлаш ҳажмини 300 минг тоннага ошириш. |
минг тонна |
105 |
22,3 |
50,6 |
80,0 |
105,0 |
|
9. |
Янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ўртача 65 фоизга етказиш. |
фоиз |
60 |
55 |
58 |
59 |
60 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
48-мақсад: Саноатнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш
|
||||||||
10. |
Саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш. |
миллиард доллар |
28,5 |
5,5 |
11,5 |
19,5 |
28,5 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
11. |
Хомашёни чуқур қайта ишлаш тармоқлари ҳажмини 2,5 баробар ошириш. |
фоиз |
5,5 |
4,5 |
5,0 |
5,1 |
5,5 |
|
12. |
Саноат тармоқларида 2,5 миллионта юқори даромадли янги иш ўрни яратиш. |
мингта |
200 |
25 |
25 |
25 |
25 |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
13. |
Ҳудудларда мавжуд минерал хомашё захирасидан самарали фойдаланиш мақсадида республика бўйлаб 60 минг квадрат километр майдонда геология-қидирув ишларини амалга ошириш. |
минг квадрат метр |
20 |
2 |
7 |
14 |
20 |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
14. |
Тўқимачиликда ип-калавани қайта ишлаш даражасини 62 фоизга етказиш. |
фоиз |
62 |
55 |
58 |
61 |
62 |
Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачилик саноати" уюшмаси |
15. |
Фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш. |
фоиз |
48 |
45 |
46 |
47 |
48 |
Фармацевтика агентлиги |
49-мақсад: Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш
|
||||||||
16. |
110 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш. |
миллиард доллар |
42 |
4,8 |
14,2 |
26,5 |
42 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
17. |
30 миллиард доллар давлат-хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш бўйича битимларни имзолаш. |
миллиард доллар |
2,5 |
0,1 |
0,5 |
0,6 |
1,3 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
18. |
Эркин муомаладаги қимматли қоғозлар савдолари ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш. |
миллион доллар |
475 |
- |
- |
- |
475 |
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
19. |
Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда умумий қиймати 150 миллиард доллар бўлган 500 дан зиёд стратегик аҳамиятига эга бўлган технологик ва инфратузилмавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. |
та |
301 |
7 |
30 |
86 |
301 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
20. |
Пай ва венчур жамғармалари фаолиятини йўлга қўйиш орқали портфель инвестициялар ҳажмини ҳар йили 3-5 фоизга ошириш. |
Фоиз |
4 |
- |
- |
- |
4 |
|
50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш
|
||||||||
21. |
Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш. |
миллиард доллар |
23 |
- |
- |
- |
23 |
Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
22. |
Банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш. |
фоиз |
25 |
6 |
12 |
19 |
25 |
|
51-мақсад: "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш
|
||||||||
23. |
2030 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг мегаваттга етказиш. |
минг МВт |
5525 |
- |
- |
- |
5525 |
Энергетика вазирлиги |
24. |
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш. |
фоиз |
26 |
- |
- |
- |
26 |
|
52-мақсад. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш
|
||||||||
25. |
Электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини 120 миллиард кВтга етказиш. |
миллиард кВт соат |
91,0 |
16 |
25 |
25 |
25 |
Энергетика вазирлиги |
53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш
|
||||||||
26. |
Республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 16 миллион тоннага етказиш. |
миллион тонна |
14,6 |
3,9 |
7,1 |
10,6 |
14,6 |
Транспорт вазирлиги |
27. |
Йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 3 баробар ошириш. |
фоиз |
10 |
1,5 |
2,5 |
2,5 |
3,5 |
|
28. |
Электрлашган темир йўллар улушини 65 фоизга етказиш. |
фоиз |
51 |
48,5 |
49 |
50 |
51 |
|
29. |
Авиақатновлар сонини 4 баробарга ошириш. |
баробар |
1,15 |
0,25 |
0,6 |
0,85 |
1,15 |
|
54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш
|
||||||||
30. |
Бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 3 минг доллардан 5 минг долларга етказиш. |
минг доллар |
4,5 |
0,5 |
1,5 |
1,5 |
1 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
31. |
Қишлоқ хўжалигида экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш. |
миллиард доллар |
3,5 |
0,5 |
1 |
1 |
1 |
|
32. |
Ҳосилдорлик кўрсаткичларини пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга етказиш. |
центнер/гектар |
38 |
- |
- |
- |
38 |
|
33. |
Ҳосилдорлик кўрсаткичларини ғалла бўйича ўртача 80-85 центнерга етказиш. |
центнер/гектар |
71 |
- |
- |
- |
71 |
|
34. |
Пахтада 8 та тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш. |
та |
4 |
- |
- |
- |
4 |
|
35. |
Ғаллада 12 та янги тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш. |
та |
7 |
- |
- |
- |
7 |
|
36. |
Замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40-50 фоизида жорий этиш. |
фоиз |
36 |
6 |
10 |
10 |
10 |
|
37. |
Қўшимча 62 минг гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш. |
минг гектар |
62 |
14 |
16 |
16 |
16 |
|
38. |
Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминотини 50 фоизга етказиш. |
фоиз |
15 |
- |
- |
- |
15 |
|
39. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш. |
фоиз |
15,3 |
- |
- |
- |
15,3 |
|
40. |
2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. |
та |
10 |
1 |
3 |
3 |
3 |
|
41. |
Пиллачилик соҳасида кластер тизими асосида 105 минг гектар янги тутзорларни барпо қилиш. |
минг гектар |
5,1 |
- |
- |
- |
5,1 |
|
42. |
Пиллачилик соҳасидаги кластер тизимида 1 миллиондан ортиқ янги иш ўринларини яратиш. |
минг нафар |
120 |
15 |
35 |
35 |
35 |
|
43. |
Республикадаги барча тизим хўжаликларида парранда тухуми етиштириш ҳажмини 2025 йилда 10,3 млрд донага (2024 йилга нисбатан 103,0 фоизга) етказиш. |
млрд дона |
10,3 |
- |
- |
- |
10,3 |
"Паррандасаноат" уюшмаси |
44. |
Республикадаги барча тизим хўжаликларида парранда гўшти етиштириш ҳажмини 2025 йилда 850 минг тоннага (2024 йилга нисбатан 106,3 фоизга) етказиш. |
минг тонна |
850,0 |
- |
- |
- |
850,0 |
|
55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш
|
||||||||
45. |
Жами экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш. |
ўсиш суръати фоизда |
15 |
15 |
15 |
15 |
15 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
46. |
Экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш. |
минг та |
8,5 |
2,1 |
2,5 |
2,5 |
1,4 |
|
47. |
Айланма маблағлар учун корхоналарга "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖдан маблағлар ажратиш. |
та |
350 |
70 |
130 |
100 |
50 |
|
48. |
Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 5 мингтага етказиш. |
та |
1 334 |
121 |
320 |
440 |
453 |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, саноат тармоқлари уюшмалари |
49. |
Экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар кўпайтириш. |
улуш |
51 |
48 |
55 |
51 |
50 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш
|
||||||||
50. |
Иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш. |
фоиз |
68 |
68 |
68 |
68 |
68 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
57-мақсад: Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий "IT-HUB" га айлантириш
|
||||||||
51. |
Барча аҳоли пунктларини Интернет билан тўлиқ қамраб олиш. |
фоиз |
99,5 |
99,2 |
99,3 |
99,4 |
99,5 |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
52. |
IТ-парк резидентлари сонини 7 500 тага етказиш. |
та |
3000 |
2600 |
2750 |
2900 |
3000 |
|
53. |
Интернет хизматининг кичик тезликдаги тариф режаси тезлигини 10 баробар ошириш. |
Мбит/с. |
10 |
8 |
8 |
9 |
10 |
|
54. |
Халқаро Интернетга уланиш тезлигини 5 000 Гбит/с га етказиш. |
Гбит/с. |
4400 |
4200 |
4200 |
4200 |
4400 |
|
55. |
Оптик толали алоқа линиялари ва кенг полосали маълумот узатиш тармоқларининг қамровини 100 фоизга етказиш. |
фоиз |
98 |
95 |
96 |
97 |
98 |
|
56. |
IТ соҳасида яратилган иш ўринлари сонини 100 мингтага етказиш. |
минг нафар |
42 |
38 |
39 |
40 |
42 |
|
57. |
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар ва сервислар сонини 1 000 тага етказиш. |
та |
780 |
710 |
730 |
760 |
780 |
|
58. |
Халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўлларни тўлиқ мобиль Интернет билан таъминлаш. |
фоиз |
95 |
91 |
92 |
93 |
95 |
|
58-мақсад: Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш
|
||||||||
59. |
Хорижий туристлар сонини 15 миллионга етказиш. |
миллион нафар |
11 |
2,36 |
3,02 |
2,78 |
2,84 |
Туризм қўмитаси |
60. |
Ички сайёҳлар сонини 25 миллионга етказиш. |
миллион нафар |
22,5 |
2,28 |
8,47 |
7,33 |
4,42 |
|
61. |
Туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш. |
миллиард доллар |
3,8 |
0,7 |
1,1 |
1,5 |
0,5 |
|
62. |
Зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини 3 миллион нафарга ошириш. |
миллион нафар |
1,6 |
0,3 |
0,4 |
0,4 |
0,4 |
|
63. |
"Меҳмонхона - транспорт - туроператор - савдо ва сервис" корхоналари кооперация асосида фаолият юритадиган 30 та йирик туризм кластер (мажмуа)ларини ташкил этиш. |
та |
4 |
- |
1 |
1 |
2 |
|
64. |
Тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш. |
миллион доллар |
350 |
75,1 |
96,0 |
90,4 |
88,5 |
|
65. |
Ҳудудларда 4 мингта янги меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этиш. |
та |
480 |
65 |
110 |
180 |
125 |
|
59-мақсад: Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш
|
||||||||
66. |
Савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш учун шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарурий инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчаларнинг 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш. |
та |
2 400 |
500 |
1 200 |
1 900 |
2 400 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
67. |
Бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати |
фоиз |
14,5 |
13,2 |
13,7 |
14,1 |
14,5 |
|
68. |
Ўрта ва йирик шаҳар марказларида хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни ташкил этиш орқали 36 мингта савдо ва сервис объектларини ташкил этиш. |
та |
1 612 |
125 |
426 |
925 |
1 612 |
|
69. |
"Янги Ўзбекистон" массивларида ва халқаро автомобиль йўллари бўйида 6 мингта савдо ва сервис объектларини ташкил этиш. |
та |
1 519 |
91 |
293 |
721 |
1 519 |
|
60-мақсад. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш
|
||||||||
70. |
Урбанизация даражасини 51 фоиздан 60 фоизга етказиш. |
фоиз |
52,5 |
- |
- |
- |
52,5 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
71. |
"Янги Ўзбекистон" массивлари сонини 100 тага етказиш. |
та |
55 |
- |
- |
53 |
55 |
|
72. |
"Очиқ бюджет"га ажратиладиган маблағларни 3 баробар ошириш. |
триллион сўм |
6 |
- |
3 |
- |
6 |
|
61-мақсад: Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш
|
||||||||
73. |
3 мингга яқин сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш. |
та |
108 |
8 |
24 |
48 |
108 |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
74. |
56 минг километр автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш. |
минг километр |
3,5 |
0,4 |
2,1 |
3,1 |
3,5 |
|
Изоҳ. Чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларга асосий масъул ташкилот раҳбарининг асослантирилган таклифи асосида "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар (белгиланган йиллик мақсадли кўрсаткичлар доирасида) киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
7-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг Сув ресурсларини
тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифа |
Амалий чора-тадбирлар
|
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари
|
Масъул ижрочилар |
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
|
|||||
62-мақсад: Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)
|
|||||
1. |
Ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни жадаллаштириш. |
1. Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича талабгорлар кесимида манзилли рўйхатларни тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан талабгор ва пудрат корхоналари ўртасида "suvkredit.uz" платформаси орқали шартномалар расмийлаштириш ва молиялаштиришни амалга ошириш. 3. Пудрат шартномаларида белгиланган муддатларда қурилиш-монтаж ишларини якунлаш чораларини кўриш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб йил давомида |
Имтиёзли кредит маблағлари ҳамда талабгорларнинг маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
2. |
Маҳаллий корхоналарнинг сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. |
Сув тежовчи технологияларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда маҳаллий корхоналарнинг йиллик қувватини камида 300 минг гектарга етказиш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб йил давомида |
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
3. |
Каналларда сув йўқотилишинг олдини олиш бўйича замонавий ва самарали ёндашувларни жорий қилиш. |
Каналларни бетонлаштириш билан бирга мазкур мақсадларда узоқ муддатга чидамли пленкадан фойдаланиш амалиётини ҳам йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъул - "Ўзсувтаъминот" АЖ (А.Суванкулов)
|
|||||
4. |
Барча ичимлик суви таъминоти корхоналарида сифат мониторингини юритиш ва маълумотларни бошқариш марказларини яратиш. |
1. Ҳудудларда ичимлик сув сифати мониторингини юритувчи марказий лаборатория ташкил этиш. 2. Барча шаҳар ва туманлардаги ичимлик сув сифатини назорат қилиш учун лабораторияларга бириктириш ёки ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари билан шартномаларни расмийлаштириш. 3. Ичимлик сув сифатини мониторингини юритадиган лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш. |
2025 йил давомида |
Корхоналар маблағлари ва бошқа тақиқланмаган манбалар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. |
Ҳудудларда оқова тизимини янада ривожлантириш. |
Ҳудудларда 155 км узунликдаги замонавий оқова сув тармоқларини барпо этиш ва бу орқали аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш. |
2025 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
|||||
6. |
Ичимлик суви ва оқова тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан парламент назоратини кучайтириш. |
1. Ҳудудларда ичимлик суви ва оқова тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолатини вилоят ҳалқ депутатлари Кенгаши билан биргаликда ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлиси муҳокамасига киритиш.
|
2025 йил март |
- |
"Ўзсувтаъминот" АЖ (А. Суванкулов), маҳаллий ҳокимликлар |
63-мақсад: Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш |
|||||
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)
|
|||||
7. |
Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали суғориладиган ерларда шўрланган майдонларни 26 минг гектаргача камайтириш. |
1. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича йиллик дастурни тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. 2. Шўр ювиш технологияларига риоя қилган ҳолда ерларни лазерли текислаш, тупроқларни чуқур юмшатиш каби ишларни амалга ошириш. |
2025 йил феврал ойидан бошлаб йил давомида дастурга мувофиқ |
Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)
|
|||||
8. |
Сув хўжалиги объектларида автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш. |
1. Автоматлаштириладиган сув хўжалиги объектлари рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экспертизасидан ўтказиш ва тендер савдоларини амалга ошириш. |
2025 йил май |
||||
3. Объектларда белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини якунлаш. |
2025 йил декабрь |
||||
9. |
Ирригация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, давлат-хусусий шерикликни кенг жорий қилиш ҳисобига хусусий инвестициялар оқимини кўпайтириш. |
Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ҳисобидаги 200 та насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш чораларини кўриш орқали электр энергияси истеъмолини 30 фоизгача камайтириш. |
2025 йил декабрь |
Республика бюджети ва хусусий шерик маблағлари |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Умрзаков) |
Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
|||||
10. |
Маҳаллаларда ариқлар ҳолатини назорат қилиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш чораларини кучайтириш. |
1. Маҳаллаларда ариқлар ҳолатини ўрганиш ишларини ташкил этиш. 2. Ёпилиб қолган ва носоз ҳолатдаги ариқларни тиклаш ишларини амалга ошириш. Бунда, маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда маҳалланинг ариқларини тозалаш ва чеккаларига гуллар экиш. |
2025 йил март-октябрь ойлари мобайнида |
- |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Қуронбоев) |
65-мақсад: "Яшил энергия" технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)
|
|||||
11. |
Насос станцияларида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва энергия истеъмолини камайтириш. |
1. Эскирган 150 та насосларни замонавий энерготежамкор турларига алмаштириш ва 6,8 млн кВт/соат электр энергия тежалишига эришиш. 2. Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш ва модернизация қилиш орқали насос станцияларининг йиллик электр энергия истеъмолини 6,8 млрд кВт дан оширмаслик чораларини кўриш. |
2025 йил декабрь |
Давлат бюджети маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
12. |
"Эко Экспо" халқаро кўргазмасини ташкил этиш. |
Салбий оқибатларни юмшатиш, чиқиндиларни бошқаришга қаратилган илмий асосланган ва иқлим шароитига мос келадиган технологияларни жалб қилиш мақсадида "Эко Экспо" халқаро кўргазмасини, шу жумладан онлайн шаклда ташкил этиш. Бунда: маҳаллий тадбиркорлар иштирокига - Савдо-саноат палатаси; "Билимлар макони" павильонини ташкил этишга ва унда барча олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари иштирок этишига - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар Академияси; хорижий компаниялар ва ҳамкорлар иштирокига - Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги; "Яшил молия ва яшил иқтисодиёт" павильонини ташкил этишга ва қатнашувчиларнинг иштирокини таъминлашга - Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; "Яшил қурилиш ва бинолар" павильонини ташкил этишга ва қатнашувчиларнинг иштирокини таъминлашга - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; "Яшил маданият" павильонини ташкил этишга - Маданият вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул этиб белгилаш. |
2025 йил июнь |
Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, тақиқланмаган бошқа манбалар, ҳомийлик ва грант маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Марказий банк (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) |
13. |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига халқаро донорларнинг грант маблағларини жалб қилиш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига халқаро донорларнинг грант маблағларини жалб қилиш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш бўйича Экология вазирлигига 10 нафар хорижий консультантларни жалб қилиш ва 2025 йилда камида 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш. |
2025 йил июлдан бошлаб |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) |
14. |
"Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида "Соғлом турмуш тарзи" платформасини қайта тиклаб, уни ўз ичига олувчи "Экофаол фуқаро" платформасини ишга тушириш. |
1. Қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. "Соғлом турмуш тарзи" платформасини қайта тиклаш ва уни ўз ичига олувчи "Экофаол фуқаро" платформасини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. 3. Платформаларни ишга тушириш. 4. "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида юқори кўрсаткичларга эришган оила аъзолари учун "Экофаол фуқаро" мақомини олиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
Экология жамғармаси маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) |
15. |
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумни бириктириш. |
"Яшил" техникумлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида: "Яшил" техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотларини Университетга бириктириш; |
2025 йил июнь |
Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, (Қ.Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети |
"Яшил" техникумлар атрофида амалий машғулотларни олиб бориш учун Экология вазирлигининг талабномасига кўра ботаника ёки дендрология боғларини ташкил этиш учун зарур ер майдонларини ажратиш; |
2025 йил сентябрь |
||||
"Яшил" техникумлар биноларини қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқиш; |
2025 йил октябрь |
||||
"Яшил" техникумлар атрофида боғлар ташкил этиш ва унда олиб бориладиган амалий машғулотлар бўйича дастур ишлаб чиқиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
16. |
Давлат экологик назорат инспекцияси назоратини самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг ходимларини махсус восита ва транспортлар билан таъминлаш. |
Давлат экология назорати инспекцияси автотранспорт воситаларини махсус товуш чиқарувчи, ёритувчи ускуналар ва ажратувчи белгилари билан жиҳозлаш ва уларни махсус автотранспорт воситаси тоифасига киритиш. Инспекторларни махсус хизмат қуроли (электрошокер, резина ўқли, тўр отувчи) билан таъминлаш. |
2025 йил апрель |
Республика бюджети маблаглари |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
17. |
Иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш чораларини кенг тарғиб қилиш. |
Энергосамарадор, камчиқитли, сув тежовчи ва яшил технологияларни ўз ичига олган очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот платформани ташкил этиш. Бунда платформани даврий янги технологиялар билан бойитиб бориш: яшил қурилиш йўналиши бўйича - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; энергия самарадорлик бўйича -Энергетика вазирлиги; сув тежовчи технологиялар бўйича - Сув хўжалиги вазирлиги; яшил ишлаб чиқариш бўйича - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; барқарор қишлоқ хўжалиги бўйича - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; яшилликни ошириш - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. |
2025 йил ноябрь |
Экология жамғармаси маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов)
|
|||||
18. |
Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг "Эко" брендини ишлаб чиқиш. |
1. Республикада ишлаб чиқарувчиларни ўрганган ҳолда "Эко" бренди ишлаб чиқарувчилар рўйхатини тузиш. 2. Харидорларнинг экологик маҳсулотларга бўлган талабини қондириш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг "Эко" брендини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
Ижрочилар маблағлари |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) |
19. |
Ҳудудий "ин-витро" лабораторияларини ташкил этиш. |
Ҳудудий "ин-витро" лабораторияларини ташкил этиш учун халқаро молия институтларидан камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш. Бунда: республиканинг мавжуд иқлим зоналари ва улардаги шароитлардан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида "ин-витро" лабораторияларини ташкил этиш; хусусий "ин-витро" лабораторияларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш. |
2025 йил декабрь |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ўрмон хўжалиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Ш.Холмухамедов)
|
|||||
20. |
Овчиларга муқобил машғулот сифатида республика ҳудудларида ўқ отиш спортини ривожлантириш. |
1. Республиканинг барча ҳудудларида ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлир Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
2. Ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган янги машқ полигонларини ташкил этиш учун зарур бўлган ер майдонлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш. |
2025 йил апрель |
||||
Ижро учун асосий масъул - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б.Норқобилов)
|
|||||
21. |
Шаҳарларда оқиб ўтувчи табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш. |
Республиканинг марказий шаҳарларида оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишларини амалга ошириш. |
2025 йил июнь |
- |
"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси |
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)
|
|||||
22. |
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини янада мустаҳкамлаш ва ташаббусларини илгари суриш. |
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг истеъдодли мутахассисларини уларга зарур шарт-шароитлар яратиш орқали тегишли йўналишлар бўйича халқаро ташкилотларда фаолият юритишини йўлга қўйиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
|||||
23. |
Ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш ишларини амалга ошириш. |
14 та ҳудудда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлашга мўлжалланган питомникларни (приют) ташкил этиш учун маблағлар йўналтириш. |
2025 йил апрель |
Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлар маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
24. |
Халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари бўйида электромобилларни зарядлаш станцияларини ташкил этиш. |
1. Халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида жойлашган мавжуд АЁҚШ (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси) ва АГТКШ (автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси)ларда электромобилларни зарядлаш станцияларини ташкил этиш бўйича дислокациясини белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
2025 йил май |
Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
2. Электромобилларни зарядлаш станцияларини ташкил этиш чораларини кўриш. |
2025 йил якунига қадар |
||||
67-мақсад: Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)
|
|||||
25. |
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда буталар кўчатлари ва қаламчаларини экиш. |
1. "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос кўчат турларини танлаб, баҳорги ва кузги мавсум учун манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан ишлаб чиқилган манзилли дастурларни тасдиқланган ҳолда Экология вазирлигига киритиш. 3. "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида баҳорда 125 миллион туп ва кузда 75 миллион туп манзарали, мевали дарахтлар ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экишни ташкил этиш. 4. Лойиҳа доирасида кўчат экиш ишларини ташкиллаштиришда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
2025 йил баҳорги ва кузги кўчат экиш мавсумларида |
Давлат бюджетидан яшил макон лойиҳасига ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик ва грант маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
26. |
Республикада "яшил боғлар" барпо этиш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида "яшил боғлар" барпо этиш учун ер майдонларини танлаш, (талаб этилса ажратиш юзасидан тегишли қарор ёки фармойиш қабул қилиш). |
2025 йил февраль |
Ҳомийлик ва грант маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тақиқланмаган бошқа манбалар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Танланган (ажратилган) ер майдонларида "яшил боғлар" барпо этиш учун "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти билан шартномалар тузиш. Бунда ажратилган ер майдонларида ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва буталар турини танлаш, экиш схемасини белгилаш, парваришлаш, суғориш ва уч йил муддатга бириктириш тизимлари назарда тутилган лойиҳалаш ва харажатлар-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
||||
3. Танланган ер майдонларида лойиҳа ҳужжатлари асосида "яшил боғлар" барпо этиш. |
2025 йил ноябрь- декабрь |
||||
27. |
Барча шаҳарларни тўлиқ "яшил белбоғ"лар билан қамраб олиш. |
1. "Яшил белбоғ"ларни барпо этиш учун ер майдонларини белгилаш, уларни белгиланган тартибда ажратиш бўйича чоралар кўриш. 2. Барпо этиладиган "яшил белбоғ"ларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турларини танлаган ҳолда "яшил белбоғ"ларни барпо этиш. |
2025 йилдан бошлаб |
Ҳомийлик ва грант маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тақиқланмаган бошқа манбалар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари |
28. |
Ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда "яшил белбоғ"ларни барпо этиш. |
1. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори ва ўрта даражадаги хавфли саноат корхоналари ва уларга туташ ҳудудларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун ҳудудларда фаолият юритиб келаётган саноат корхоналари рўйхатини шакллантириш ва ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб дарахт ва бута кўчатларини танлаш. 2. Саноат корхоналари атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун 10 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экишни таъминлаш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб йил давомида |
Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)
|
|||||
29. |
Туман (шаҳар) марказларида ҳамда соҳил ва дарё бўйларида пиёда ва велосипед йўлаклари, сояли сайр кўчаларини тармоғини ташкил этиш орқали аҳолига қулай маскан яратиш. |
1. Туман (шаҳар) марказларида ҳамда соҳил ва дарё бўйларида хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришни инобатга олган ҳолда соҳил ва дарё бўйларида пиёда ва велосипед йўлаклари, сояли сайр кўчаларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳалар концепциясини ва мастер режаларини ишлаб чиқиш. 2. Аҳоли учун пиёда ва велосипед йўлакларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш, 80 та инфратузилма объектларини ҳамда 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қуриш. |
2025 йил давомида |
Халқаро молия институтлари, грант маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) |
30. |
Мамлакатимизнинг халқаро углерод савдоси (carbon trading system) бозорида иштирокини фаоллаштириш. |
"Яшил макон" лойиҳаси ва "яшиллаштириш" бўйича лойиҳалар доирасида углерод савдосини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
- |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов) |
68-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
31. |
Ўрмон билан қопланган майдонларни 4,1 миллион гектарга етказиш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 14,5 фоизгача кенгайтириш. |
1. Тегишли туманлар ҳокимликларининг захирасидаги табиий ўрмонзорларни ўрмон хўжаликларига доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисидаги маҳаллий ҳокимликлар қарорларини қабул қилиш. 2. Ўрмон фонди ер майдонларида ўрмонларни кенгайтириш тадбирларини амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
32. |
Чўл, тоғли ва тоғолди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш. |
1. Ер майдонларини танлаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Молиялаштириш масаласини ҳал қилиш, ҳисоб-китоб асосида талаб этиладиган маблағларни ажратиш. 3. Белгиланган ҳудудларда иҳота дарахтзорларини барпо этиш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
33. |
Дарахт ва бута уруғлари тайёрлашни 1 050 тоннага ошириш. |
1. Тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда дарахт-буталар уруғларини жамғариш. 2. Жамғарилган уруғларни экиш мавсумига қадар вақтинча сақлаш ва ниҳолхоналарга экиш ишларини амалга ошириш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
34. |
Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хомашёсини 10 002 тоннага етказиш. |
1. Доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини ташкил этиш. |
2025 йил баҳор ва куз мавсуми |
Ўз маблағлари ҳисобидан |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
2. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни табиий муҳитдан йиғиш учун квота миқдорини шакллантириш. |
2025 йил март |
||||
35. |
Фойдаланилмаётган ўрмон фонди ер майдонларини ўзлаштириш. |
1. Ўрмон хўжаликларида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш учун ер майдонларини танлаш. 2. Жами 7 минг гектар майдонда фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
Давлат ўрмон хўжаликларига ажратилган маблағлар доирасида |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
3. Ўрмон фонди ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардан самарасиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўриш. |
2025 йил март ойидан бошлаб йил давомида |
- |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов), Бош прокуратура (Ш.Тўхтабоев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
||
36. |
Ўрмон хўжаликларида ниҳол ва кўчатлар етиштиришни 123 млн тупга етказиш. |
1. Кўчатхона ва ниҳолхоналар ташкил этиш мақсадида ер тайёрлаш ва экиш ишларини ташкил этиш. 2. Кўчатхоналарда агротехник тадбирларни амалга ошириш (суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш) ҳамда парвариш қилиш ишларини олиб бориш. |
2025 йил декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
37. |
"Терасса" усулида дарахтлар кўчатларини экиш. |
1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида ер майдонларида кўчатлар экиладиган ҳудудларни белгилаш, дарахт турларини танлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган вилоятларидаги 14 туманлар ҳудудларидаги тоғ ва адир қияликларида жами 480 гектар майдонда терасса усулида тупроқ-иқлим шароитга мос дарахтларни кўчатларини экиш. |
2025 йил давомида |
"Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар |
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов) |
38. |
Ҳудудларнинг жойлашувидан ва тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб давлат ўрмон хўжаликларини кўчатчиликка ихтисослаштириш. |
18 та давлат ўрмон хўжаликларини кўчат етиштиришга ихтисослаштириш. Бунда: "илм-лойиҳа-амалиёт" занжирида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари ва "оналик" плантациялари фаолиятини йўлга қўйиш; уруғларни генетик таҳлил қилиш, ўсувчанлигини таъминлаш, уруғларни сертификация қилишни амалга ошириш; хориждан унумдор уруғ, ниҳол ва кўчатларни олиб келиш ҳамда уларни интродукция қилиш ва районлаштириш дастурини ишлаб чиқиш; интенсив амалиёт тажриба участкалари ва уруғчилик оналик плантациялари ташкил этиш. |
2025-2030 йиллар давомида |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари |
39. |
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида яшиллик даражасини ошириш. |
1. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Фанлар академиясининг Ядровий физика институти ва унга туташ бўлган 100 гектарда (Мирзо Улуғбек кичик шаҳарчаси) "яшил боғ" яратиш. 2. Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги Чирчиқ дарёси чегараларида камида 50 мингта дарахт кўчатларини экиш. 3. Кичик ва катта ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб дарахт ва бута кўчатларини экиш. |
2025 йил давомида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)
|
|||||
40. |
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ер майдонларини рекультивация қилиш. |
2 075 гектар бузилган ер майдонининг рекультивация қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада экологик назорат тадбирларини амалга ошириш. |
2025 йил декабрь |
Ҳисоб-китоблар асосида |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
41. |
Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,1 млн гектарга етказиш. |
1. Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида ўрмон барпо этиладиган майдонларни аниқлаш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида "яшил қопламалар" барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлик ва грант маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимликлари |
3. Молиялаштириш масаласини ҳал этиш, талаб этиладиган маблағларни ажратиш. |
2025 йил март |
||||
4. Ўрмон барпо этиш ишларини амалга ошириш ва умумий ўрмонзорлар майдонини 2,1 млн гектарга етказиш. |
2025 йил декабрь |
||||
70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э. Мухитдинов)
|
|||||
42. |
Чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида жами 200 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш. |
1. Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида ўрмон барпо этиладиган майдонларни аниқлаш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлик ва грант маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимликлари |
2. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида "яшил қопламалар" барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
||||
3. Молиялаштириш масаласини ҳал этиш, талаб этиладиган маблағларни ажратиш. |
2025 йил март |
||||
4. Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида 200 минг гектарда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш. |
2025 йил декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
43. |
Шинжон экология ва география институтининг Марказий Осиёдаги қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш. |
1. Замонавий қўшма илмий-тадқиқот лабораторияси ва ўқув-амалиёт корпусларини ташкил этиш учун собиқ Тошкент туризм ва сервис коллежи бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий қўшма илмий-тадқиқот лабораторияси ва ўқув-амалиёт корпусларини қуриш. 2. Шинжон экология ва география институтининг Марказий Осиёдаги қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб |
Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлик ва грант маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов) |
44. |
Булутлардан сунъий ёғин ёғдириш усуллари ва технологияларини ўрганиш ҳамда технологияни келгусида Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масаласини кўриб чиқиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш. |
2025 йил июль |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) |
2. Услуб ва технологияларни ўрганиш, методларни аниқлаш ва самарадорлигини баҳолаш. |
2025 йил август |
||||
3. Мазкур технологияни маҳаллийлаштириш имкониятларини таҳлил қилиш. |
2025 йил август |
||||
4. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
5. Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиш. |
2025 йил октябрь |
||||
71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
45. |
Трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чораларини кўриш. |
Қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларда трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш бўйича таклиф киритиш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб йил давомида |
- |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
46. |
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги (олтинчи) нашрини тайёрлаш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг олтинчи нашрини Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи тоифалари ва мезонлари асосида тайёрлаш. 2. Қизил китобга киритилган турларнинг муҳофазаси борасидаги мақомини халқаро стандартларга мослаштириш. |
2025 йил декабрь |
Экология жамғармаси |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
47. |
Республика ҳудудидаги танлаб олинган ёввойи ҳолда ўсувчи истиқболли хомашёбоп доривор, озуқабоп ва техник ўсимликларнинг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш. |
1. Танлаб олинган ёввойи ўсимлик турларини илмий манбалар асосида камерал ўрганиш. 2. Ёввойи ўсимлик турларини хатловдан ўтказиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил этиш. 3. Ёввойи ўсимлик турларини давлат рўйхати ва кадастрини яратиш. |
2025 йил ноябрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари ва тақиқланмаган бошқа манбалар |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
48. |
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган питомникларда сунъий етиштирилган 4000 бош йўрға тувалоқ қушларини табиатдаги популяцияларини тиклаш мақсадида табиатга қўйиб юбориш. |
Йўрға тувалоқ қушларини уларнинг биоэкологик хусусиятларини инобатга олиб, табиий яшаш муҳитига қўйиб юбориш. |
2025 йил ноябрь |
Ташаббускор ташкилотлар маблағлари |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
49. |
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудидаги 450 минг туп дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспортини яратиш. |
1. Ҳудудларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дарахтлар хатловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш бўйича қарорларини қабул қилиш. |
2025 йил март |
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. |
2025 йил апрель- сентябрь |
||||
3. Ишчи гуруҳларга "Яшил макон" электрон платформасининг маълумотлар базасида дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатаси бўйича хатловдан ўтказиши учун алоҳида модуллар яратиш. |
2025 йил август |
||||
4. Маълумотлар базаси асосида "Яшил макон" электрон платформасида ҳар бир дарахтнинг паспортини шакллантириш ҳамда ID рақам бериш (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно). |
2025 йил октябрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов)
|
|||||
50. |
Биологик хилма-хилликни сақлаш доирасида асалари оиласи популяциясини тиклаш. |
Мамлакатимизда биологик хилма-хилликни сақлаш доирасида асалари оиласи популяциясини тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини йўлга қўйиш. |
2025 йил март |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
51. |
Маиший чиқиндиларни бошқариш инфратузилмасини такомиллаштириш |
1. 3 та ҳудудда (Ангрен шаҳар - 1 та, Оққўрғонда - 1 та, Паркентда - 1 та) маиший чиқинди полигонларининг 30,9 гектар ер майдонида рекультивация ишларини бажариш ва фаолиятини тўхтатиш. 2. 5 та (Ангрен, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари ва Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ туманларида) қайта юклаш станцияларни ташкил этиш. |
2025-2027 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Тошкент вилояти ҳокимлиги |
52. |
Маиший, қурилиш, тиббиёт, саноат, хавфли ва заҳарли чиқиндиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш. |
Республикада чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва уларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида маиший, қурилиш, тиббиёт, саноат, хавфли ва заҳарли чиқиндиларни ташишни самарали ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш. |
2025 йил ноябрь |
- |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
53. |
Чиқиндиларни ҳосил бўлиш меъёри, морфологик таркиби ва углерод изини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. |
Чиқиндиларни ҳосил бўлиш меъёри, морфологик таркиби ва углерод изини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари учун 2 млрд сўм маблағ ажратиш. |
2025 йил давомида |
Экология жамғармаси |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов) |
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова)
|
|||||
54. |
Қайта ишланган иккиламчи хомашёдан фойдаланувчиларни рағбатлантириш. |
Қайта ишланган иккиламчи хомашё асосида ва циркуляр иқтисодиёт доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга давлат харидларида устунликлар бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
- |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (И. Кутбиддинов) |
73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
|||||
55. |
Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги Конвенцияга (1979 йил 13 ноябрь, Женева) қўшилиш ишларини ташкиллаштириш. |
Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги Конвенция (1979 йил 13 ноябрь, Женева)га қўшилиш чораларини кўриш. Бунда атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар миқдорини камайтириш жараёнларини тезлаштиришга ёрдам берадиган энг яхши технологиялар (НДТ) мамлакатда татбиқ қилиб борилади. |
2025 йил ноябрь |
- |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
56. |
Республика ҳудудларида ҳаво сифати датчикларини ўрнатиш. |
1. Ҳаво сифати датчикларини ўрнатиладиган нуқталарни аниқлаш. 2. Тошкент шаҳрида қўшимча 7 та Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган станцияларни ўрнатиш. 3. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини фон мониторинги учун 347 та автоматлаштирилган станцияни марказлашган ҳолда оператив сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Экология жамғармаси, Туризм жамғармаси, Гидрометеорология хизмати агентлигига ажратилган маблағлар доирасида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
Изоҳ. Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига ўзгартиришлар "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
8-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш йўналиши бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган тадбирлар
|
Ижро муддати |
Ҳамижрочилар |
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
|
||||
64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)
|
||||
1. |
"Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: ирригация тизими каналларининг бетон қопламали қисмини ва ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш чора-тадбирлари; сув таъминоти даражаси паст бўлган ва шўрланган суғориладиган майдонларни камайтириш; сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш; сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш каби масалалар назарда тутилади. |
2025 йил март |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)
|
||||
2. |
2025-2027 йилларга мўлжалланган пластик билан ифлосланишни камайтириш бўйича Миллий дастур лойиҳаси. |
Лойиҳада: 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш; пластик маҳсулотларнинг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш; қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффициентларини белгилаш назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Божхона қўмитаси (А.Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
3. |
Тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш, яшил ҳудудлар асраш, сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва исрофгарчиликка барҳам бериш мақсадида маъмурий жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: тупроқ ва яшил қопламалар билан ўралган ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштириш ҳамда қурилма ва конструкцияларни ўрнатиш учун жавобгарликни белгилаш; сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва исрофгарчиликка йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) |
4. |
Дарё ва сойлар ўзанлари ва уларга туташган сув фонди ерларидан норуда материалларни қазиб олишга босқичма-босқич мораторий жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
1. Сув танқислигидан ва сувни ифлослантирилишидан кўпроқ азият чекаётган дарё ва сойларни хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижаларига кўра дарё ва сойлар ўзанлари ва уларга туташган сув фонди ерларидан норуда материалларни қазиб олишга босқичма-босқич мораторий жорий қилишни назарда тутувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил май |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. |
Аҳолининг экологик маданиятни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада "Экологик маданиятни мустаҳкамлаш" концепциясини тасдиқлаш ва аниқ чора-тадбирлар назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Ўзбекистон экологик партияси (келишув асосида) |
6. |
Иссиқхона газларини тартибга солишнинг компенсацион механизмларини жорий қилишнинг қонуний асосларини яратиш учун Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида қонуни"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада республикада иссиқхона газлари ташламаларини атроф табиий муҳитга ва иқлим ўзгаришига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган компенсацион механизмларини жорий қилиш назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Янги Тошкент ҳудудида Экология вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни яшил бино талабларига мувофиқ ягона маъмурий мажмуа қурган ҳолда жойлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада маъмурий бинолардан ташқари, "Санъат ва табиат" жамоатчилик маркази, турли галереялар ва экспозициялар ҳамда экомеҳмонхонани жойлаштириш, шунингдек, экологик тоза маҳсулотлар савдосига мўлжалланган савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйиш каби масалалар жой олади. |
2025 йил октябрь
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
|
8. |
Маҳаллаларда сув тежовчи дарахтларни суғориш тизимларини барпо этиш ишларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: аҳоли хонадонлари эгалари томонидан дарахтларни ўз вақтида суғориши устидан жамоат назорати ўрнатилишини таъминлаш; камбағал оилалар хонадонларида ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва суғоришга фойдаланиш тизимларини маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ҳисобига молиялаштиришни рухсат этувчи меъёрни ишлаб чиқиш; янги қуриладиган кўп хонадонли уй-жойларга туташ ҳудудларда ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини мажбурий ўрнатиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил июль |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) |
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов)
|
||||
9. |
Қўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қурилиш ва фойдаланишга қабул қилишда шаҳарсозлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва хавфсиз муҳит яратиш назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қурилиш ва фойдаланишга қабул қилишда: ер ости автомобиль тураргоҳларини назарда тутиш; автомобиль тураргоҳларида нормативларга мувофиқ электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатиш; оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини мажбурий этиб белгилаш; санитар қурилмаларнинг сув сиғимини 3-6 литр этиб белгилаш; биноларнинг деворларини базальт асосидаги иссиқликни сақловчи материаллар билан қоплаш; ис газидан огоҳлантирувчи қурилмалар билан жиҳозлаш; икки манбадан иборат (техник ва ичимлик) сув таъминоти билан жиҳозлаш каби талаблар назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), "Ўзсувтаъминот" АЖ (А.Сувонқулов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
67-мақсад: Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
10. |
"Атроф-муҳит мониторинги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси. |
Қонун лойиҳасида: атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини реал вақт режимида аниқлаш, унинг экологик ҳолатини баҳолаш бўйича фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш; атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир юзага келишини прогнозлаштириш; табиий ресурслардан фойдаланишни тизимли равишда кузатиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини баҳолаш; аҳолини атроф-муҳит ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборот билан таъминлаш; фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг атроф-муҳит мониторингидаги иштирокини таъминлаш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. |
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: 1) табиатга зарар келтириш бўйича энг хавфли I ва II корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш тизимини жорий қилиш: а) I босқичда - мониторинг станциялари ўрнатган корхонага: табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш; табиатга зарар етказиш бўйича бюджетга йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш; б) II босқичда - мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгусида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатса табиатга зарар етказиш бўйича бюджетга йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш; 2) табиатга зарар етказиш бўйича компенсациядан имтиёз беришни фақат Президент қарорлари билан амалга ошириш ҳамда шу давргача берилган имтиёзларни бекор қилиш назарда тутилади. |
2025 йил июль |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. |
Маҳаллаларда сув тежовчи дарахтларни суғориш тизимларини барпо этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада республиканинг 32 та шаҳарлардаги 64 маҳаллада: хонадонларда ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва суғоришга фойдаланиш тизимларини маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ҳисобига молиялаштириш; янги қуриладиган кўп хонадонли уй-жойларга туташ ҳудудларда ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини ўрнатиш назарда тутилади. |
2025 йил август |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
68-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
13. |
Яйловларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой бўлган ҳудудларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада яйловларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой бўлган ҳудудларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш ва бошқа масалалар назарда тутилади. Бунда республикадаги яйлов ерларини хатловдан ўтказиш ва ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой бўлган ҳудудларни аниқлаш ишлари ташкил этилади. |
2025 йил июнь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси |
14. |
Ўрмон хўжалиги тизимини трансформация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: ўрмон хўжалиги тизимини трансформация қилиш, бунда ўрмонларни бошқариш, кўкаламзорлаштириш ва чўлланишга қарши курашиш фаолиятини қамраб олиш; янги тузилма таркибида қум ва чўл бўронларга қарши курашиш марказини ташкил этиш; ўрмон хўжалиги тизимида "республика-ҳудуд-ўрмон хўжаликлари" тизимини шакллантириш; "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида янги тузилма таркибида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштиришга ихтисослашган дирекция ва ижрочи корхоналарни ташкил этиш; кўчатчиликка ва дориворчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликларини алоҳида мақомини белгилаш. |
2025 йил март |
Ўрмон хўжалиги агентлиги (Э.Муҳитдинов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш.
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
15. |
"Орол водийси" иқлим технологиялари экспо-хабини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: Мўйноқ шаҳри очиқ осмон остидаги иқлим ўзгариши музейи. чўл технологиялари, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш технологиялари, сув тежаш технологияларини ўз ичига олган Орол экспо кўрмасини ташкил этиш; қум тўсиқлари ва шамол муҳофаза йўллари ёрдамида қумни фиксация қилиш. Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик траст фонди маблағларини жалб этиш назарда тутилади. |
2025 йил апрель |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. |
2026-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланишини кўзда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: атмосфера ҳавосининг ифлосланишини ва саноат тармоқларининг унга таъсирини баҳолаш натижалари; трансчегаравий ва ички аҳамиятга эга ер усти сувлари, ер ости сувлари қудуқларида сув ифлосланиши, қишлоқ хўжалиги ва саноат ривожини ҳисобга олган ҳолда ерларнинг ифлосланишини назорат қилиш механизмлари; республиканинг тоғ ва тоғолди минтақаларининг фаол геологик жараёнлар намоён бўладиган ҳудудларида хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги масалалари; атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги масалалари; экоаналитик лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш каби тадбирлар назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
17. |
"Иқлим ўзгариши тўғрисида" қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш чоралари; қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни иқлим ўзгаришига мослаштириш тадбирларининг қонуний механизмлари назарда тутилади. |
2025 йил октябрь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
18. |
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияси лойиҳаси. |
Лойиҳада иқлим ўзгаришига соҳа ва тармоқларни, шунингдек, ҳудудларни тайёрлаш бўйича асосий стратегик йўналишларни назарда тутувчи узоқ муддатга мўлжалланган тадбирлар акс эттирилади. |
2025 йил сентябрь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
19. |
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: Университетнинг академик салоҳиятини ошириш; ташкилий тузилмасини такомиллаштириш; ўқув дастурини замонавий хорижий тажриба асосида такомиллаштириш каби масалалар назарда тутилади. |
2025 йил май |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов) |
Ижро учун асосий масъул - Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ш.Хабибуллаев)
|
||||
20. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси. |
Бунда: тоғли ҳудудларда қор қоплами, қалинлиги, зичлиги, эриш жараёнларини таҳлил қилиш орқали тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сув тошқинлари юз бериш эҳтимоли мавжудлигини прогноз қилиш; олинаётган маълумотларни Ўзгидрометнинг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш, визуаллаштириш; расмий веб-сайтларда реал вақт режимида маълумотларни мунтазам янгилаб бориш билан давлат органлари ва кенг жамоатчиликка ахборот етказиш кўзда тутилади. |
2025 йил декабрь |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
21. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси. |
Бунда: 2025-2026 йилларда 10 та аэропортда жойлашган автоматик авиация метеорология станцияларини янгилаш; парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини кўзда тутиш. |
2025 йил декабрь |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)
|
||||
22. |
"Биологик хавфсизлик тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси. |
Қонун лойиҳасида: давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш; биологик хавфсизликни кучайтириш; табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш; таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш механизмлари назарда тутилади. |
2025 йил апрель |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
23. |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлардан фақат қонун билан озод қилиш механизмларини жорий қилиш ҳамда шу пайтгача берилган имтиёзларни бекор қилишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил апрель |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
24. |
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш тизимини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳаси. |
Қарор лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш: давлат ўрмон фондига кирмайдиган диаметри 15 смгача бўлган дарахтларни кўчириб ўтказишга тўлов асосида рухсат беришни жорий этиш; дарахтлар ва буталарга шакл бериш (буталаш) тартибини белгилаш; давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш. |
2025 йил август |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) |
25. |
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантациялар давлат ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Бунда: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига қўйиш бўйича бериладиган аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш; ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантациялар мониторингини олиб боришни йўлга қўйиш; ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига қўйиш бўйича бериладиган аризаларни кўриб чиқиш муддатларини мақбуллаштириш. |
2025 йил июль |
Фанлар академияси (Ш.Аюпов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
26. |
Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш чораларини кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ айрим ҳудудларда ва (ёки) йўқолиб кетиши хавфи юқори бўлган ҳайвонларга нисбатан ов қилишга чеклов жорий қилиш назарда тутилади. Бунда: чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмаслиги; овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши; шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишларини амалга ошириш назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Экологик партия (келишув асосида), Фанлар академияси (Ш.Аюпов) |
72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
27. |
Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш тамойилларини инобатга олган ҳолда "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун "Ифлослантирувчи тўлайди" тамойили асосида кенгайтирилган мажбуриятларни белгиловчи тизимни ташкил этиш; юридик ва жисмоний шахсларнинг махсус техникаларида қаттиқ маиший, қурилиш, суюқ маиший, тиббиёт, саноат, хавфли ва заҳарли чиқиндиларни ташишни лицензиялаш тизимини ташкил этиш; тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш назарда тутилади. |
2025 йил декабрь |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
|
28. |
Саноат ва электрон чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини қабул қилиш; республика ҳудудига импорт қилувчиларнинг "кенгайтирилган мажбурияти" тизимини жорий этиш; қурилиш чиқиндиларини босқичма босқич саралаш, қайта ишлаш тизимини жорий қилиш назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
29. |
Техник ва саноат мойларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчиларнинг кенгайтирилган мажбурияти тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: техник ва саноат мойларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар ўз маҳсулотларини утилизация қилиш учун тегишли операторларга топширилишини таъминлайди ёки утилизация йиғимини тўлайди; ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи, истеъмолчи, оператор ва қайта ишловчилар ўртасида ишлатилган техник мойларни утилизация қилиш тизимини тартибга солувчи онлайн платформа яратилади. |
2025 йил сентябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Туризм қўмитаси (У.Шодиев) |
30. |
Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда органик ўғитларни қўллаш кенгайтирилади; умумий овқатланиш шохобчаларидаги сув оқава тизимларига ёғ тутгичлар ўрнатиш орқали ёғ ажратиб олиш натижасида иккиламчи хом ашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари) ишлаб чиқарилади. |
2025 йил август |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Туризм қўмитаси (У.Шодиев) |
73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)
|
||||
Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сон Фармонига 2-илованинг 2-позициясини атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун иншоотлар ўрнатиш, ускуналар, жиҳозлардан, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик масалалари бўйича тезкор назорат тадбирини ўтказишга оид ўнинчи хатбоши билан тўлдириш назарда тутилади. |
2025 йил апрель |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
32. |
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш. |
Лойиҳада: саноат тармоқларида - I ва II тоифадаги саноат корхоналарида ифлослантирувчи моддаларни тозалаш технологияларини (чанг ва газни тозалаш қурилмалари ёрдамида) жорий этиш орқали ташламалар миқдорини 20 фоизга камайтириш; транспорт соҳасида - жамоат транспортини яхшилаш орқали транспорт воситаларидан ташламаларни 20 фоизга камайтириш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
33. |
Умумий овқатланиш шохобчаларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада умумий овқатланиш шохобчаларида озиқ-овқат маҳсулотларини пишириш учун газ таъминоти, улар бўлмаганда ёғоч ёки тайёр кўмирдан фойдаланишида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмалар билан жиҳозлашга оид мажбурий талабларни белгилаш назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Бизнес-омбудсман (Д.Касимов) |
34. |
Атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш тизимини назоратга олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада жисмоний ва юридик шахслар томонидан атмосфера ифлосланишини аниқловчи шахсий датчикларни ўрнатишга доир стандартларни ишлаб чиқиш ва уларни жойларга ўрнатаётганда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишиш тизимини жорий этиш назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
35. |
Экология жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада Жамғарманинг даромад манбаларини ошириш, жумладан, утилизация йиғимлари, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмончилик соҳасидаги жарималар, зарар, компенсация тўловлари ҳамда рухсатнома учун ундириладиган маблағларни Экология жамғармасига ўтказиш назарда тутилади. |
2025 йил февраль |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
36. |
Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада Тошкент шаҳрида синов-тажриба тариқасида Ички ишлар вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмаларида вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган экологик ҳуқуқбузарликка, шу жумладан атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш учун масъул бўлган қўшма бўлинмаларни ташкил этиш чоралари назарда тутилади. |
2025 йил май |
Ички ишлар вазирлиги (Б. Абдуллаев) |
Изоҳлар:
Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Дастурда белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилади.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига ўзгартиришлар "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
9-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари
|
Ўлчов бирлиги
|
2025 |
I чорак |
II чорак |
III чорак |
IV чорак |
Масъуллар |
3.1. Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
62-мақсад: Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш
|
||||||||
1. |
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 млн гектаргача етказиш. |
минг гектар |
300 |
- |
100 |
100 |
100 |
Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. |
Тупроқ қопламали каналларни бетон қопламага ҳамда ички суғориш тармоқларини ёпиқ қувурли суғориш тизимларига ўтказиш бўйича етти йиллик дастур доирасида ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти кўрсаткичини 0,73 гача етказиш. |
коэффициент |
0,68 |
- |
- |
- |
0,68 |
|
3. |
Сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг йиллик қувватини 300 минг гектарга етказиш. |
минг гектар фоиз |
300 |
50 |
50 |
100 |
100 |
|
63-мақсад: Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш
|
||||||||
4. |
Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш натижасида суғориладиган ер майдонларида шўрланган майдонларни 1,7 миллион гектаргача камайтириш. |
минг гектар |
46,4 |
10,4 |
12 |
12 |
12 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
5. |
Кучли ва ўрта шўрланган суғориладиган ер майдонларини 430,0 минг гектаргача, ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда бўлган ер майдонларини 773,4 минг гектаргача камайтириш. |
минг гектар |
60/33,8 |
- |
- |
- |
60/33,8 |
|
6. |
Тупроқ ўзанли бўлган магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг бетон қопламали улушини 46 фоизга етказиш. |
фоиз |
40 |
- |
- |
- |
40 |
|
64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш
|
||||||||
7. |
Камида 100 та йирик сув хўжалиги объектларида автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш. |
та |
12 |
3 |
3 |
3 |
3 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
65-мақсад: "Яшил энергия" технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш
|
||||||||
8. |
Насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насосларни энергия тежамкорларига алмаштириш. |
та |
150 |
30 |
40 |
40 |
40 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
9. |
Насос станцияларидаги эскирган 1 079 та электродвигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш. |
та |
166 |
31 |
45 |
45 |
45 |
|
10. |
Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш. |
млрд кВт/соат |
6,8 |
- |
- |
- |
6,8 |
|
3.2. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш
|
||||||||
11. |
14 та ҳудудда экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш. |
та |
2 |
- |
- |
1 |
1 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
67-мақсад: Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш
|
||||||||
12. |
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш. |
миллион туп |
200 |
50 |
75 |
- |
75 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар |
13. |
Яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш. |
фоиз |
14,1 |
- |
- |
12 |
14,1 |
|
14. |
1 984 та яшил боғлар барпо этиш. |
та |
257 |
20 |
35 |
- |
202 |
|
15. |
112 та йирик саноат корхонаси томонидан ўз ва туташ ҳудудларида уч йил давомида 30 миллион туп кўчатдан иборат "яшил белбоғ"лар барпо этиш. |
млн туп |
10 |
3 |
2 |
- |
5 |
|
68-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш
|
||||||||
16. |
Республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражасини 15 фоизга етказиш. |
фоиз |
10,7 |
- |
- |
8,1 |
10,7 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
17. |
Ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун 26 200 гектар иҳота дарахтзорларини барпо этиш. |
гектар |
2 700 |
- |
700 |
- |
2 000 |
|
18. |
Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга етказиш. |
миллион гектар |
4,1 |
- |
- |
3,65 |
4,1 |
|
19. |
Дарахт ва бута уруғлари тайёрлашни 840 тоннага ошириш. |
тонна |
1 050 |
430 |
50 |
158 |
412 |
|
20. |
Ўрмон хўжаликларида ниҳол ва кўчатлар етиштиришни 190 миллион тупга етказиш. |
миллион туп |
123 |
- |
- |
- |
123 |
|
21. |
Асалари оилалари сонини 300 минг оилага етказиш. |
минг оила |
240 |
- |
170 |
70 |
- |
|
22. |
Доривор ўсимликлар тайёрлашни 11 674 тоннага етказиш. |
тонна |
10 002 |
- |
100 |
2800 |
7102 |
|
69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш
|
||||||||
23. |
Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш. |
миллион гектар |
2,1 |
2,0 |
2,02 |
2,02 |
2,1 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
24. |
Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш. |
минг гектар |
100 |
50 |
- |
10 |
40 |
|
70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш
|
||||||||
25. |
Чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида жами 600 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш. |
минг гектар |
200 |
50 |
50 |
50 |
50 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
26. |
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 6 075 гектар ер майдонларини рекультивация қилиш. |
гектар |
2 075 |
475 |
500 |
500 |
600 |
|
71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш
|
||||||||
27. |
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 14,3 фоизгача кенгайтириш. |
фоиз |
14,2 |
14,08 |
14,08 |
14,08 |
14,2 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
28. |
Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича ҳар йили 25 минг гектар майдонда маданий плантацияларни ташкил этиш. |
минг гектар |
25 |
4 |
7 |
7 |
7 |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш
|
||||||||
29. |
Маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизга қисқартириш. |
фоиз |
20 |
- |
18 |
19 |
20 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
30. |
Маиший чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш. |
та |
100 |
25 |
25 |
25 |
25 |
|
73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш
|
||||||||
31. |
Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш. |
фоиз |
1,5 |
- |
- |
- |
1,5 |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
32. |
Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги ифлослантирувчи технологияларни тўлиқ модернизация қилиш. |
та |
122 |
5 |
20 |
20 |
77 |
|
33. |
249 та саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш. |
та |
74 |
7 |
10 |
15 |
42 |
|
Изоҳ. Чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларга асосий масъул ташкилот раҳбарининг асослантирилган таклифи асосида "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар (белгиланган йиллик мақсадли кўрсаткичлар доирасида) киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
10-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги
давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифа |
Амалий чора-тадбирлар |
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбалари
|
Ҳамижрочилар |
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
|||||
74-мақсад: Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги "таянч кўприк"ка айлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
|||||
1. |
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда маҳалла институтининг ролини ошириш. |
1. Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари лойиҳаларини маҳаллалар билан келишиш амалиётини жорий қилиш. 2. Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда "Open budget" тизимидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш. |
2025 йил февраль ойидан бошлаб |
- |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев) |
75-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам "овозига" айлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
|||||
2. |
Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш. |
Бюджет лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, бюджет харажатларининг уч - беш фоизи бевосита маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида йўналтирилиши амалиётини йўлга қўйиш. Бунда Сенат билан ҳамкорликда "сайловчи - депутат - ҳоким - кенгаш" тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизими жорий этилиши назарда тутилади. |
2025 йил май |
- |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари |
76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни "аҳоли манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида йўлга қўйиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
|||||
3. |
Ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича "Индикаторлар тўплами"ни юритиш амалиётини йўлга қўйиш. |
1. Индикаторлар тўпламида туман ва шаҳарларни 15 та йўналишда ривожлантириш бўйича чораклик кўрсаткичларни белгилаш. 2. Вазирликлар томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда "Индикаторлар тўплами"ни амалга ошириш бўйича маҳаллалар кесимида ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш. 3. "Индикаторлар тўплами"нинг жойлардаги ижросини таҳлил қилиб, натижаларини ҳокимлар ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида танқидий кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. |
2025 йилдан бошлаб ҳар йили |
- |
Вазирлар Маҳкамаси |
Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)
|
|||||
4. "Индикаторлар тўплами"ни шакллантириш, унинг ижросини мониторинг ва назорат қилиш бўйича электрон платформани ишга тушириш. |
2025 йил май |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев) |
||
77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун "Сервис давлат" тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
|
|||||
4. |
"Ўзархив" агентлиги томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари қамров даражасини ошириш. |
2025 йилдан электрон давлат хизматларини 10 тага етказиш, шу жумладан, нодавлат архив фаолиятини ташкил этишни (Нодавлат архивнинг фаолияти бошланганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги хабарнома) Электрон лицензиялаш тизими орқали, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга масъул шахсни компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имкониятини яратиш. |
2025 йил август |
Ижрочилар маблағлари асосида |
"Ўзархив" агентлиги |
5. |
Айрим давлат хизматларини кўрсатишни "фойдаланувчи учун мослаштирилган" тамойили асосида соддалаштириш. |
1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган 25 та давлат хизматларидан фойдаланишда ариза (сўровнома) бериш жараёнларини соддалаштириш, маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилмаган ҳолда автоматик тарзда олиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. 2. Хизмат кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилган давлат хизматлари бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли техник ўзгартиришлар киритиш. |
2025 йил ноябрь |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) |
Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)
|
|||||
6. |
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар ва сервислар сонини 780 тага етказиш. |
1. Йил давомида электрон шаклга ўтказиладиган ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши йўлга қўйиладиган хизматлар ва сервислар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил апрель |
Ижрочилар маблағлари |
Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Рўйхат асосида уларни босқичма-босқич Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил май |
||||
3. Тасдиқланган режа-график асосида хизматлар ва сервисларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиб бориш. |
Режа-график асосида |
||||
78-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини "Халқ хизматидаги давлат" тамойили асосида ташкил этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)
|
|||||
7. |
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш ишларини жадаллаштириш. |
1. 2025 йилда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш. 2. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини тубдан камайтириш мақсадида қурилиш, транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда хусусий сектор улушини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2025 йил март |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)
|
|||||
8. |
Тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи давлат инспекцияларининг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш. |
Бунда: Давлат инспекцияларини Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктириш; Қонунчилик палатаси қўмиталари билан давлат инспекциялари ўртасида ўзаро маълумот алмашишни йўлга қўйиш, парламент назорати тадбирлари ўтказишда Давлат инспекциялари ходимларини жалб қилиш, тегишли соҳаларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш; |
2025 йил февраль |
- |
- |
Қонунчилик палатаси қўмиталари мажлисларида тегишли Давлат инспекцияларининг фаолиятига оид ҳисоботларини эшитиб бориш назарда тутилади. |
Йил давомида |
||||
9. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. |
Бунда: Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари рўйхатини шакллантириш; |
2025 йил январь |
- |
- |
Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш; меморандумлар асосида Қонунчилик палатаси қўмиталари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик режаларини тасдиқлаш; |
2025 йил январь-март |
||||
Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таҳлил марказлари ҳамкорлигини тизимли ташкил қилиш назарда тутилади. |
Йил давомида |
||||
80-мақсад: Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)
|
|||||
10. |
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича механизмларни такомиллаштириш. |
1. Тармоқлар кесимида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиб, улардаги амалга ошириш механизми билан таъминланмаган ҳаволаки нормаларни аниқлаш. 2. Амалга ошириш механизми билан таъминланмаган ҳаволаки нормаларни бартараф этиш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил август |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ярим йилда Олий Мажлис палаталарига маълумот киритиб бориш назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь ойидан бошлаб |
||||
81-мақсад: Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев)
|
|||||
11. |
Давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизимини яратиш. |
1. Иқтидорли хотин-қизлар орасида "Раҳбар аёллар мактаби"га қабул доирасида мақсадли танловлар эълон қилиб, 100 нафар хотин-қизларнинг махсус ўқув дастури асосида бошқарувга оид кўникмаларини ошириш. 2. Онлайн ўқувлар орқали 20 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг билимлари ва касбий кўникмаларини ошириш. |
2025 йил март ойидан бошлаб йил давомида |
Хорижий грант маблағлари, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари |
Давлат бошқаруви академияси (А.Бекмуродов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова) |
12. |
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этиш. |
1. Юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг намунавий профессионал компетенцияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. |
2025 йил март |
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
2. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларидаги шахсларини, шу жумладан, захирадагиларнинг профессионал компетенцияларини босқичма-босқич баҳолашдан ўтказиш. 3. Баҳолаш натижаларига кўра ходимларнинг касбий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш. |
Йил давомида |
||||
82-мақсад: Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси (У.Мухаммадиев) ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)
|
|||||
13. |
Халқ билан мулоқот тизимини рақамлаштириш орқали аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш. |
Аҳоли муаммоларини "хонадонбай" ўрганиш ва ҳал этиш тизимини рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" томонидан бевосита хонадондан туриб мурожаат қабул қилиш ва ижросини назорат қилиш имконини берувчи "Обод маскан" мобиль иловасини ишга тушириш. |
2025 йил май |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З.Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж.Абруев), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар |
83-мақсад. Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)
|
|||||
14. |
Ҳар йили "энг яхши ахборот хизмати" танловини йўлга қўйиш. |
1. Давлат органлари ва ташкилотлари Ахборот хизматлари фаолиятини доимий ўрганиб бориш ва танлов ҳақида камида 6 ой олдин эълон бериш. 2. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва шу асосда давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари фаолиятини самарадорлиги ошириш. 3. Танловда 3 та ўрин белгилаш ҳамда танлов ғолибларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида тақдирлаш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. |
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, соҳа ва тармоқда сақланиб қолаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилиш механизмларини кенгайтириш. |
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг соҳавий ва ҳудудий фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқотларини ўтказиш. |
2025 йил давомида |
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
|||||
16. |
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини оширишда парламент назорати самарадорлигини ошириш. |
1. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти шаффофлигини баҳолаш бўйича "Очиқлик индекси" маълумотларини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаларига кўра "Қониқарсиз" деб топилган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва Сенат Кенгашида тасдиқлаш. 3. Чора-тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашида масъул давлат органлари биринчи раҳбарлари ахборотини эшитиш.
|
2025 йил август |
- |
Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов) |
84-мақсад. Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Олий суд (Б. Исламов)
|
|||||
17. |
Судлар фаолиятини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш. |
1. Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, "SMART SUD" концепцияси асосида ишларни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклда юритиш амалиётини жорий қилиш. 2. Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш. |
2025 йил октябрь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
85-мақсад. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров)
|
|||||
18. |
Судьялар ҳамжамияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларда шаффофлик ва очиқлик тамойилларини кенг жорий қилиш. |
Судьялар ҳамжамияти органларининг қарорларини қабул қилиш ва уларни қайта кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда асослантирилган таклифларни киритиш. |
2025 йил сентябрь |
- |
Олий суд (Б. Исламов), Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти (М.Рахманкулов) |
86-мақсад. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров)
|
|||||
19. |
Судьялар фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш. |
1. Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар юзасидан кенг тарғибот олиб бориш. 2. Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатлари ҳақида Судьялар олий кенгашини хабардор қилиш тартибини жорий қилиш. |
2025 йил май |
- |
Олий суд (Б.Исламов) |
87-мақсад. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
|
|||||
20. |
Автомобиль йўлларида транспорт воситаларини эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш. |
Республика бўйича барча тартибга солинган чорраҳаларга интеллектуал транспорт тизимларини ўрнатиш ва ягона рақамли бошқарув тизими жорий этиш. |
2025 йил апрель ойидан бошлаб йил давомида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) |
21. |
Тергов фаолияти устидан назоратни электрон шаклда олиб бориш имконини берувчи рақамлаштирилган тизим яратиш. |
Тергов фаолияти устидан назоратни тўлиқ электрон шаклда олиб бориш имконини берувчи "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимининг "Э-тергов" модулини ишлаб чиқиш ва ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил ноябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Ижро учун асосий масъул - Марказий банк (Т.Ишметов)
|
|||||
22. |
Банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш чораларини такомиллаштириш. |
1. Марказий банк киберхавфсизлик марказини замонавий аппарат-дастурий ва дастурий таъминот воситалари билан жиҳозлаш ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориш. |
Доимий |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда киберхавфсизлик таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича халқаро ташкилотлардан (Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки) экспертларни жалб қилиш ва амалий чораларни белгилаш. |
2025 йил июль |
||||
Ижро учун асосий масъул - Миллий гвардия (Р. Джураев)
|
|||||
23. |
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги истироҳат боғлари, хиёбонларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш. |
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги истироҳат боғлари, хиёбонларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: хиёбонлар ва истироҳат боғларида "Хавфсиз бозор", "Хавфсиз сайилгоҳ" ва "Хавфсиз истироҳат боғи" янги моделини жорий этиш; объектларда кузатув камералари қамровини кенгайтириш ва мазкур камераларга ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича фото ва видео қайд этиш дастурларини ўрнатиш ҳамда улар орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлашда самарали фойдаланиш; объектларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича "кузатув масканлари"ни ташкил этиш; мазкур ҳудудларда қўриқлаш бўлинмаларининг шартнома асосида (пуллик) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этиш; жамоат тартибини сақлаш соҳасида маҳаллий ҳокимият органлари, истироҳат боғи ва хиёбонлар маъмуриятининг масъулиятини ошириш. |
2025 йил июнь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
88-мақсад: Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
|
|||||
24. |
Адвокатура тизимига ёш малакали кадрларни жалб этиш ва уларни адвокатлик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. |
Адвокатура тизимига ёш малакали кадрларни жалб этиш ва уларни адвокатлик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида "Ёш адвокатлар" жамоатчилик кенгашини тузиш. |
2025 йил апрель |
- |
Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов)
|
|||||
25. |
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга "ҳалоллик вакцинаси"ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш. |
1. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлиги даражасини баҳолаш. 2. Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб бориш. |
2025 йил февралдан бошлаб йил давомида |
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Изоҳ. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
11-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги
давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши
бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган чора-тадбирлар
|
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
||||
75-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам "овозига" айлантириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
||||
1. |
Маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари ўз партиясининг йўналишидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этишини йўлга қўйиш; маҳаллий кенгашларда ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари тасдиқланаётганда уларнинг лойиҳалари бўйича маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари фикрини ҳисобга олиш амалиётини жорий қилиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил август |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни "аҳоли манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида йўлга қўйиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
|
||||
2. |
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва бошқа топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш бщйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада "ijro.gov.uz" тизими орқали ижро этувчи ҳокимият тизимига кирувчи идора ва ташкилотлар томонидан Ҳукумат топшириқлари ижроси ва назоратини ташкил этиш тартиби назарда тутилади. |
2025 йил август |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
||||
3. |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан Кенгаш сўрови юбориш тартиб-таомилларини белгилаш бўйича Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: Кенгаш сўрови лойиҳасини тайёрлаш тартиби; Кенгаш сўровининг матнига қўйилган талаблар; Кенгаш сўрови юбориш масаласини маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси ва Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш тартиб-таомиллари назарда тутилади. |
2025 йил февраль |
- |
77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун "Сервис давлат" тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
|
||||
4. |
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда талабгор мавжуд талаб ва шартларга мос келиш-келмаслигини аниқлашга қаратилган дастлабки баҳолаш хизматини йўлга қўйиш; 13 турдаги лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомилларини бекор қилиш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали, "Лицензия" ахборот тизими, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида ахборот ва маслаҳат хизматларини сунъий интеллект ёрдамида кўрсатишни йўлга қўйиш; ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан бинолар ва иншоотларнинг лойиҳаларини келишишни фақат электрон шаклда "Шаффоф қурилиш" тизими воситасида амалга ошириш. |
2025 йил май |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. |
Айрим давлат хизматларини "композит" шаклда кўрсатишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: тураржой объектларига кадастр паспортини шакллантириш учун ариза юборилганда композит шаклда тураржой объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда электрон онлайн аукцион савдо ғолибининг иштирокисиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида деҳқон хўжалигини ташкил этиш; фермер хўжаликлари қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда уларни Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш ва чиқариш. |
2025 йил апрель |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)
|
||||
6. |
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириш, кесиш учун рухсатнома бериш назарда тутилади. |
2025 йил май |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун "Сервис давлат" тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)
|
||||
7. |
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қоғоздан фойдаланишга қатъий меъёрлар ўрнатиш ва унинг айланмасини тубдан камайтириш бўйича чоралар назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)
|
||||
8. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: Ҳукуматнинг Давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини Қонунчилик палатасига фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш; вазирлик ва идоралар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ҳисоботларни Қонунчилик палатаси қўмиталарида ҳар чорак якунида эшитиб бориш амалиётини жорий этиш; Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳар ярим йилда эшитиш, Қонунчилик палатасининг қўмиталарида эса ҳар чорак якуни бўйича кўриб бориш амалиётини йўлга қўйиш; Ҳукумат томонидан тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиши ҳолати бўйича маълумотни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш амалиётини йўлга қўйиш; Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва маҳаллий кенгашларда кўриб чиқиш жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш; ҳар йилнинг 1 июнига қадар тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланиб тақдим этиладиган лойиҳалар портфели бўйича таклифларни Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш амалиётини жорий этиш; ҳар бир қўмита томонидан ўз фаолият йўналиши бўйича Давлат бюджети ижросини назорат қилиш амалиётини янада фаоллаштириш; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Қонунчилик палатаси қўмиталари мажлисларида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурлари ҳамда ушбу дастурлар мақсадли индикаторларининг бажарилиши юзасидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ҳисоботларини эшитиб бориш назарда тутилади. |
2025 йил май |
- |
9. |
Парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини янада кенгайтириш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш; мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқини кафолатлаш; қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг, шунингдек, Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш; ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида мухолифат томонидан камида биттадан масала киритиш каби масалалар назарда тутилади. |
2025 йил декабрь |
Парламент тадқиқотлари институти (келишув асосида) |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)
|
||||
10. |
Қонунчилик палатасига қонун лойиҳаларини киритишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда қонунлардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришнинг аниқ тартибларини белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси. |
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: қонун лойиҳаларини парламентга киритишда халқаро шартнома матнининг, ҳуқуқий экспертиза ҳамда коррупцияга қарши экспертизаси натижаларининг, жамоатчилик муҳокамаси натижаларининг тақдим этилишини, шунингдек, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ташаббускор томонидан уни чақириб олишни белгилаш. |
2025 йил февраль |
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
11. |
Парламент назорати натижаларининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси. |
Қонун лойиҳаси билан "Парламент назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 21, 22-моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади. Жумладан: парламент назорати субъектлари томонидан тегишли давлат органларидан қонун ҳужжатларининг, давлат дастурларининг ижроси, ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг амалга оширилишини талаб қилиши, шунингдек, ушбу масалалар бўйича давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар киритиш ҳуқуқи; давлат органлари томонидан парламент назорати натижалари бўйича парламент назорати субъектларининг қонуний талабларини бажариш, уларнинг ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсияларини кўриб чиқиш натижаларини ҳамда улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида парламент назорати субъектларига хабар қилиш мажбурияти назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
||||
12. |
Сенат қўмиталаридаги эшитув институти асосларини мустаҳкамлаш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада Сенат фаолиятида эшитув билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларини халқаро тажриба ва хорижий давлатлар қонунчилиги асосида ўрганиб, маъқулланган илғор тажриба асосида парламентга оид қонунчиликни мувофиқлаштириш назарда тутилади. |
2025 йил май |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
13. |
Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясини юқори савияда ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси. |
Лойиҳада Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари назарда тутилади. |
2025 йил май |
- |
80-мақсад. Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров)
|
||||
14. |
Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳада: дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказишда мажбурий тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторига интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) ёки улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни киритиш; интеллектуал мулк ҳуқуқларига қатъий риоя қилишни, жумладан, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг контрафакт нусхаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ҳамда реализация қилишни фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун бериладиган лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этиш назарда тутилади. |
2025 йил февраль |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д.Касимов) |
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)
|
||||
15. |
Товар белгилари ва патент божлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳада: интеллектуал мулк ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида тадбиркорлик субъекти тугатилиб, товар белгисига бўлган ҳуқуқ маълум бир шахсга ўтказилмасдан қолдирилганда, унинг юридик тақдирини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш; товар белгисидан фойдаланиш сифатида эътироф этиладиган ҳолатларни аниқлаштириш; айрим интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатларига ва лицензия шартномаларига ўзгартириш киритиш, тизим бўйича келиб тушган талабномаларнинг ўтказилган муддатини тиклаш учун тўланадиган патент божларини халқаро шартномаларга мувофиқлаштириш назарда тутилади. |
2025 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси
|
||||
16. |
Қонун ижодкорлиги жараёнида барқарорликни таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: қонунларда муайян вазирлик ва идоралар мақоми, номи, вазифалари ўзгарганида техник, ташкилий хусусиятдаги ўзгартиришлар киритишнинг олдини олиш мақсадида ягона ёндашувни белгилаш; амалдаги қонунларга тегишли соҳа бўйича ваколатли давлат органлари номларини эмас, балки қонун тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар бўйича соҳага масъул ваколатли орган деган таҳрирда ўзгартиришлар киритиш; ушбу таклифни амалга ошириш механизми сифатида Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган вазирлик ва идоралар тўғрисидаги низомларда уларнинг қайси соҳада ваколатли орган эканлигини аниқлаштириш ва қонунлар билан ўзаро мувофиқлаштириш, соҳага оид масъул ваколатли органлар рўйхатини белгилаш назарда тутилади. |
2025 йил август |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
81-мақсад. Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев)
|
||||
17. |
Давлат органларида масофавий ишни ташкил этиш ва мослашувчан иш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: масофадан туриб амалга оширилиши мумкин бўлган функциялар рўйхати; давлат органларида давлат хизматчиларининг масофадан туриб ишлаш қоидалари; давлат органларида давлат хизматчиларининг мослашувчан иш вақти режимида ишлаш қоидалари назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров) |
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов)
|
||||
18. |
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари хорижга хизмат сафарларига чиқишини енгиллаштириш мақсадида хизмат паспортларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: хизмат паспортларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари рўйхатини тасдиқлаш; хизмат паспортларини расмийлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш; хизмат паспортларини жорий этиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ва амалдаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
82-мақсад. Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси (У.Мухаммадиев)
|
||||
19. |
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада "колл марказ", "ишонч телефони" каби тушунчаларни киритиш, бу тизимлар билан ишлаш тартиби назарда тутилади. |
2025 йил март |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) |
86-мақсад. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Олий суд (Б. Исламов)
|
||||
20. |
Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида "Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: Судьялар ҳамжамияти органларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш, суд ҳокимиятининг нуфузини мустаҳкамлаш, Судьяларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан, кадрлар ва ресурслар билан таъминлаш ҳамда шу каби бошқа муҳим асосий вазифаларни юклаш; Судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уни шакллантириш, шу жумладан, ушбу органларга номзод кўрсатиш тартиби, шунингдек, судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти механизмлари, ўзаро ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш тартиби назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров), Конституциявий суд (М.Абдусаломов) |
21. |
Судьялар мустақиллигини таъминлашда судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган "Судьялар мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада судьянинг дахлсизлиги, судьянинг малакасини ошириш, судьяларнинг моддий ва ижтимоий кафолатлари, судьяни лавозимга тайинлаш ва озод этиш, судьянинг ваколатлари, судьяни бошқа лавозимга ўтказиш шартлари каби муҳим қоидалар назарда тутилади. |
2025 йил ноябрь |
Конституциявий суд (М.Абдусаломов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров) |
22. |
Суд тизимини молиялаштиришда суд ҳокимияти мустақиллигининг кафолатларини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратиш ва тақсимлаш жараёнида судьялар ҳамжамиятининг иштирок этиши кафолатлари белгиланади. |
2025 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров), Конституциявий суд (М.Абдусаломов) |
Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)
|
||||
23. |
Олий Мажлис Сенатида Конституциявий суд ва Олий суд судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада Конституциявий суд ва Олий суд судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларни Сенат томонидан сайлашда мазкур масалани дастлаб Сенат қўмиталари томонидан муҳокама қилиш тартибини жорий этиш масалалари назарда тутилади. |
2025 йил май |
Судьялар олий кенгаши (Х.Ёдгоров), Олий суд (Б.Исламов), Конституциявий суд (М.Абдусаломов) |
87-мақсад. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)
|
||||
24. |
Прокуратура органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада прокуратура органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади. |
2025 йил ноябрь |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25. |
Ишни судга қадар юритиш босқичига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: процессуал ҳаракатларни автоматик қайд этиш; маълумотларни онлайн олиш имконини яратиш; маълумотлар ўртасида тафовутлар юзага келишининг олдини олиш; иш материалларини онлайн узатиш имконини яратиш; жиноятларни квалификация қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш; жиноят ишини қўзғатишни рад этишнинг ягона ҳисобини юритиш; суд экспертизасини онлайн тайинлаш механизмлари белгиланади. |
2025 йил ноябрь |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (Б.Курбанов) |
Ижро учун асосий масъул - Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ (А.Саидов)
|
||||
26. |
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегияни тасдиқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш; иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда барқарор ривожланиш; инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш; инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жумладан, бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолиятини самарали ташкил этиш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор чора-тадбирлар назарда тутилади. |
2025 йил май |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
Ижро учун масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)
|
||||
27. |
Суд экспертиза соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида "Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси. |
Лойиҳада: суд экспертларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини такомиллаштириш; нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, улар томонидан суд экспертизалари ва тадқиқотларини ўтказиш тартиб-таомилларини белгилаш; нодавлат суд-экспертлик фаолиятини методик таъминлаш ҳамда тартибга солиш механизмини жорий этиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан экспертлар томонидан мутахассис фикрини бериш; махсус ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш; суд экспертлари томонидан қасамёд қабул қилиш ва касб-этика қоидаларини белгилаш; суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш. |
2025 йил март |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов)
|
||||
28. |
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада: ички назорат тузилмалари томонидан ўтказилган мониторинг ва назорат тадбирлари, ўрганишлар ва хизмат текширувлари натижасида кўрилган превентив чоралар самарадорлигини ошириш; айрим индикатор кўрсаткичларини бирлаштириш, бекор қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи сонини кўпайтириш; давлат ташкилотлари томонидан рейтинг баҳолашга оид маълумотларни ҳар ярим йилликда киритиб бориш назарда тутилади. |
2025 йил июль |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев) |
Изоҳлар:
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилади.
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни-амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
12-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги
давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши
бўйича 2025 йилга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
Мақсадли кўрсаткич |
Ўлчов бирлиги |
2025 |
I чорак
|
II чорак
|
III чорак
|
IV чорак
|
Масъуллар |
4.1. Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
74-мақсад: Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги "таянч кўприк"ка айлантириш
|
||||||||
1. |
Аҳоли ташаббуси билан инфратузилмани яхшилашга ажратиладиган маблағларни йилига 24 триллион сўмга етказиш. |
трлн сўм |
6 |
0,8 |
2,7 |
5,2 |
6 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
75-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам "овозига" айлантириш
|
||||||||
2. |
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш. |
та |
7 |
3 |
2 |
1 |
1 |
Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни "аҳоли манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида йўлга қўйиш
|
||||||||
3. |
Ҳокимликлар ва вазирликлар бўлинмаларининг бир-бирини такрорловчи 70 дан ортиқ функцияларини оптималлаштириш. |
та |
6 |
1 |
2 |
1 |
2 |
Адлия вазирлиги |
4. |
Ҳокимликларга юклатилган 500 дан ортиқ вазифа орасидан улар фаолиятига хос бўлмаганларини бекор қилиш. |
та |
15 |
2 |
4 |
4 |
5 |
|
77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун "Сервис давлат" тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш
|
||||||||
5. |
Композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини камида 40 тага ошириш. |
та |
15 |
2 |
4 |
4 |
5 |
Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
6. |
Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини камида 20 фоизга қисқартириш. |
фоиз |
7 |
1 |
2 |
2 |
2 |
|
7. |
Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларининг 50 фоизини соддалаштириш. |
фоиз |
15 |
2 |
4 |
4 |
5 |
|
8. |
300 тага яқин давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш. |
та |
30 |
3 |
9 |
9 |
9 |
|
78-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини "Халқ хизматидаги давлат" тамойили асосида ташкил этиш
|
||||||||
9. |
Соғлиқни сақлаш, қурилиш, транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида хусусий сектор улушини камида 3 баробар ошириш. |
баробар |
1,5 |
- |
- |
- |
1,5 |
Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
10. |
Давлат бошқарувида мавжуд бўлган 5 мингга яқин функцияларни амалга ошириш жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш. |
та |
500 |
100 |
100 |
100 |
200 |
|
79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш
|
||||||||
11. |
Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳажмини камида 2 баробарга ошириш. |
баробар |
0,5 |
0,2 |
0,3 |
0,4 |
0,5 |
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида |
12. |
Парламент ва унинг органлари иш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. |
фоиз |
20 |
5 |
10 |
15 |
20 |
|
13. |
Қонунчилик палатаси депутатларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари орасида қуйи палатага қонун лойиҳаларини киритиш бўйича улушини 12 фоизга етказиш. |
фоиз |
12 |
4 |
6 |
9 |
12 |
|
80-мақсад: Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш
|
||||||||
14. |
Қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида улар сонини 30 фоизга қисқартириш. |
фоиз |
5 |
- |
- |
- |
5 |
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
15. |
Умумий тусдаги, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг улушини камида 60 фоизга етказиш. |
фоиз |
7 |
1 |
2 |
2 |
2 |
|
81-мақсад: Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш
|
||||||||
16. |
Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини камида 1000 нафарга етказиш. |
нафар |
1000 |
- |
- |
- |
1000 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
17. |
Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш. |
нафар |
15 000 |
- |
- |
- |
15 000 |
|
18. |
Кадрлар билан ишлаш бўйича 2 мингдан ортиқ таркибий тузилмалар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш. |
та |
1000 |
- |
- |
- |
1000 |
|
82-мақсад: Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш
|
||||||||
19. |
Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида соҳа бўйича йиғилиб қолган мурожаатларни кўриб чиқиш ва жойида ҳал этиш ҳамда соҳани тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда ўтказиладиган сайёр қабуллар сонини ошириш. Йил якунига кўра республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган сайёр қабуллар ташкил этиш ва ўтказиш. |
та |
15 |
- |
- |
- |
15 |
Адлия вазирлиги |
83-мақсад: Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш
|
||||||||
20. |
Ижтимоий шерикликда амалга ошириладиган лойиҳалар сонини камида 3 баробарга кўпайтириш. |
баробар |
- |
- |
- |
- |
- |
|
21. |
Давлат дастурларида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини камида 80 тага етказиш. |
та |
- |
- |
- |
- |
- |
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди (келишув асосида) |
22. |
Камида 500 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. |
баробар |
- |
- |
- |
- |
- |
|
4.2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш
|
||||||||
84-мақсад: Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш
|
||||||||
23. |
Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида 2 баробарга ошириш. |
баробар |
1 |
- |
- |
- |
1 |
Ички ишлар вазирлиги |
24. |
Аҳоли пунктларида икки ва ундан ортиқ полосали тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш. |
фоиз |
20 |
5 |
5 |
5 |
5 |
|
85-мақсад: Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш
|
||||||||
25. |
Судга қадар босқичда ҳал этилган низолар сонини 50 фоизга ошириш. |
фоиз |
15 |
3 |
4 |
4 |
4 |
Адлия вазирлиги, Олий суд |
86-мақсад: Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш
|
||||||||
26. |
Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 0,64 балл тўплашга эришиш. |
балл |
54 |
- |
- |
- |
54 |
Адлия вазирлиги |
27. |
Бошқарув сифати индикаторларининг Ҳуқуқ устуворлиги йўналиши бўйича 61,5 балл тўплашга эришиш. |
балл |
42 |
- |
- |
- |
42 |
|
87-мақсад: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш
|
||||||||
28. |
Жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини камида 50 фоизга камайтиришга эришиш. |
фоиз |
5 |
1,25 |
1,25 |
1,25 |
1,25 |
Ички ишлар вазирлиги |
88-мақсад: Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш
|
||||||||
29. |
Адвокатлар сонини камида 2000 нафарга кўпайтиришга эришиш. |
нафар |
500 |
100 |
100 |
100 |
200 |
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси |
89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш
|
||||||||
30. |
"Transparency international" халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга эришиш. |
поғона |
7 |
- |
- |
- |
7 |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
Изоҳ. Чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларга асосий масъул ташкилот раҳбарининг асослантирилган таклифи асосида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар (белгиланган йиллик мақсадли кўрсаткичлар доирасида) киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
13-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
"Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига
асосланган сиёсатни изчил давом эттириш
йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифа |
Амалий чора-тадбир |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари
|
Ҳамижрочилар |
V. "ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ" ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ
|
|||||
90-мақсад: Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)
|
|||||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ўрни ва нуфузини ошириш. |
1. Ўзбекистон Республикасининг ташаббусларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюциялари сифатида қабул қилишни ташкил этиш. |
Доимий |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори савияда ва самарали таъминлаш. 3. БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 30-сессиясида (COP30, Бразилия, 10-21 ноябрь) Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори савияда ва самарали таъминлаш. |
2025 йил сентябрь |
||||
4. БМТнинг 2026-2030 йилларда Ўзбекистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳадли дастурини ишлаб чиқиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
5. Ўзбекистонда БМТ билан ҳамкорликда "Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт йўли" мавзусида бутунжаҳон конгрессини ўтказиш. |
2025 йилнинг II ярми |
||||
6. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини Самарқанд шаҳрида юқори савияда ўтказиш. |
2025 йил май |
||||
7. БМТ агентликлари билан ҳамкорликда давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича халқаро форум ўтказиш. |
2025 йил октябрь- ноябрь |
||||
2. |
Ўзбекистон Республикасининг нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар (ШҲТ, МДҲ, ТДТ, ЕХҲТ ва бошқалар) ҳамда етакчи молиявий институтлар (Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ, ОИИБ ва бошқалар) билан истиқболли ҳамкорлик йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш. |
1. Ўзбекистон Республикасининг кўптомонлама дипломатия йўналишидаги фаолиятини тизимли шаклда амалга оширилишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Тегишли халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида ўрнатилган тартибда иштирок этиш, янги ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Тегишли фаолият тақвимига асосан |
||||
3. Ушбу тузилмалар доирасидаги саммит ва учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон ҳамда халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб берадиган янги ташаббусларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил давомида |
||||
91-мақсад: Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов)
|
|||||
3. |
Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатлар билан аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. |
1. Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмлари асосида (ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ва бошқалар) йиғилишларни доимий ташкил этиб бориш. |
2025 йил давомида |
- |
Марказий Осиё халқаро институти |
2. Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини юқори савияда ўтказиш. |
2025 йил сентябрь |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|||
3. Ўзбекистон Республикасининг чегара олди назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали уларнинг ўтказувчанлигини ошириш. |
2025 йил давомида |
||||
4. Марказий Осиёда экология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиатни муҳофаза қилиш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш. |
2025 йил давомида |
||||
92-мақсад: Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)
|
|||||
4. |
Россия Федерацияси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан кўп қиррали амалий ҳамкорликни тизимли асосда ривожлантириш. |
1. Мазкур минтақа давлатлари билан ўзаро келишилган асосда олий ва юқори даражалардаги мулоқот, ҳудудлараро ҳамкорлик, икки ва кўптомонлама муносабатларни изчил давом эттириш. |
2025 йил давомида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзаро ҳамкорликда асосий эътиборни иқтисодий дипломатияга қаратиш, бу борада ташкил этилаётган тегишли тадбирларнинг натижадорлигини таъминлаш. |
йил давомида |
||||
3. МДҲ доирасида ўтказиладиган саммит ва бошқа йирик тадбирларнинг кун тартиби ҳамда дастурларини белгилашда фаол иштирок этиш, уларга пухта тайёргарлик кўриш. |
Тегишли ташкилот ва давлатларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро фаолият тақвимига асосан |
||||
5. |
Хитой, Япония, Корея Республикаси ҳамда Жануби-шарқий Осиё ва Осиё-Тинч Океани минтақасининг бошқа давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. |
1. Хитой Халқ Республикаси билан барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мунтазам равишда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Япония, Корея Республикаси ҳамда Осиё-Тинч Океани минтақасининг бошқа етакчи давлатлари билан кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ўзаро келишувлар асосида тизимли тарзда кенгайтириб бориш. |
йил давомида |
||||
3. Жануби-шарқий Осиё минтақаси давлатлари билан ўзаро муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш. Бу йўналишда олий ва юқори даражаларда тегишли саммитлар ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш. |
тегишли давлатларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро фаолият тақвимига асосан |
||||
6. |
АҚШ ва Америка қитъаси давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш ва мазмунан бойитиб бориш. |
1. АҚШ билан янги даврдаги стратегик шериклик алоқаларининг узвийлигини таъминлаш ҳамда турли йўналишларда мунтазам равишда мустаҳкамлаб бориш чораларини кўриш, хусусан, сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳамда иқтисодий шериклик муносабатларини кенгайтириш. |
2025 йил якунига қадар |
- |
Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Канада, Мексика, Бразилия, Аргентина ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатлари билан муносабатларда янги йўналишларни ривожлантириш, фойдаланилмаган салоҳиятни амалга ошириш чораларини кўриш. |
ўзаро келишилган муддатларда |
||||
7. |
Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, кенг кўламли шериклик ва амалий ҳамкорликнинг асосларини мустаҳкамлаш. |
1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан музокараларни жадаллаштириш. |
Доимий асосда |
- |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Европа мамлакатлари билан ташқи савдо, хорижий инвестициялар, инновациялар, "яшил иқтисодиёт", иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, рақамлаштириш, банк-молия тизимини модернизация қилиш ҳамда капитал бозори ва молиявий технологияларни ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш. |
ўзаро келишилган муддатларда |
||||
8. |
Араб-мусулмон дунёси, Яқин ва Ўрта Шарқ, Жанубий Осиё ҳамда Африка минтақасидаги етакчи давлатлар билан юқори суръатларда ривожланиб бораётган ўзаро манфаатли муносабатларга янги шиддат бағишлаш. |
1. Ушбу минтақалардаги асосий ҳамкор давлатлар билан олий даражадаги ташрифлар алмашинувини юқори савияда ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари" стратегик мулоқотининг иккинчи саммитини юқори даражада ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил май |
||||
3. Ўзбекистоннинг ташаббуслари ва халқаро даражадаги дастурларини ИҲТ, "МО-КАДҲК" АЙСЕСКО ҳамда ҳамкор араб-мусулмон давлатлари билан биргаликда қабул қилинишини ишлаб чиқиш. |
Тегишли тузилмаларнинг фаолият тақвимига асосан |
||||
4. Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги асосий ҳамкор давлатлар билан навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш. |
ўзаро келишилган муддатларда |
||||
93-мақсад: Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш.
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил (А. Урунов)
|
|||||
9. |
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида кўп томонлама музокараларни жадаллаштириш, аъзолик мажбуриятларини шакллантириш ва келишиш орқали ишчи гуруҳи ҳисоботининг лойиҳасини якунига етказиш. |
1. АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар билан аъзолик мажбуриятларини келишиш ва уни ишчи гуруҳи ҳисоботининг лойиҳасида акс эттириш чораларини кўриш. |
2025 йил март- декабрь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов, А. Хайдаров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 10-йиғилишини ташкил этиш. |
2025 йил май |
||||
3. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилишини ташкил этиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
4. Ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасининг якуний босқичига ўтиш. |
2025 йил декабрь |
||||
10. |
ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш. |
1. Қизиқиш билдирган аъзо давлатлар билан музокараларни жадаллаштириш. |
2025 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У.Абидходжаев) |
2. Икки томонлама музокаралар якунланганлиги ҳақида баённомаларни имзолаш. |
2025 йил декабрь |
||||
11. |
ЖСТ ва савдо сиёсатини ўрганиш ва таҳлил қилиш маркази (think tank) ҳамда савдо ҳимояси бўлинмасини (Trade defence unit) ташкил этиш. |
1. ЖСТ ва савдо сиёсатини ўрганиш ва таҳлил қилиш маркази (Think tank) ва фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш. |
2025 йил октябрь |
Ҳисоб-китобларга кўра, донор ташкилотлар маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (У.Абидходжаев), ЖИДУ |
2. ЖСТнинг савдо ҳимояси талабларига мос мутахассислар ва савдо ҳимояси нуқтаси концепциясини ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев)
|
|||||
12. |
Қонунчиликни ЖСТ битимлари ва халқаро амалиётга мослаштириш. |
Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида", "Антидемпинг чоралари тўғрисида", "Компенсация чоралари тўғрисида" "Муҳофаза чоралари тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. |
2025 йил апрель- май |
Маблағ талаб этилмайди |
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил (А. Урунов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаёров, Б. Юсупалиев) |
Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)
|
|||||
13. |
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёни доирасида Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорлик бўйича ишларни якунлаш. |
1. ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар ўтказиш. |
2025 йил март |
Давлат бюджети маблағлари |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров) |
2. ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш. 3. Стандартлар институтида ташкил этилган Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази учун сунъий интеллект асосида таржима қилиш дастурини яратиш. |
2025 йил давомида |
||||
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)
|
|||||
14. |
Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш. |
1. ЖСТ қоидаларига зид бўлган нормаларни аниқлаш бўйича амалдаги қонунчиликни хатловдан ўтказиш. 2. ЖСТ қоидаларига мувофиқ бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 3. Қонунчилик ҳужжатларини ташаббус қилиш ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил июнь |
- |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. |
Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш. |
1. ЖСТ қоидаларига зид бўлган нормаларни аниқлаш бўйича амалдаги қонунчиликни хатловдан ўтказиш. 2. ЖСТ қоидаларига мувофиқ бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 3. Қонунчилик ҳужжатларини ташаббус қилиш ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
- |
- |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов) |
94-мақсад: Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - "Ватандошлар" жамоат фонди (О. Саттаров)
|
|||||
16. |
Ватандошлар бутунжаҳон қурултойига тайёргарлик кўриш мақсадида хорижда ҳудудий ватандошлар форумини ўтказиш. |
1. Ҳудудий форум концепциясини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
"Ватандошлар" жамоат фонди, ҳомийлар маблағлари тенг улушларда |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) |
2. Форумни ўтказиш жойини белгилаш. |
апрель |
||||
3. Давлатлар кесимида иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
май |
||||
4. Иштирокчиларга таклифномалар юбориш, форумни ўтказиш ва қурултой делегатларини аниқлаш. |
сентябрь |
||||
17. |
Хориждаги катта ёшдаги ватандошлар учун мўлжалланган Ўзбекистонда "Чинор" дастурини ташкил этиш. |
1. Лойиҳага жалб этиладиган катта ёшдаги ватандошларни танлаб олишга қаратилган низом ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
"Ватандошлар" жамоат фонди, ҳомийлар маблағлари тенг улушларда |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), "Нуроний" жамғармаси |
2. Иштирокчилар рўйхатини низом асосида шакллантириш ва келишиш. |
март-апрель |
||||
3. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
май |
||||
4. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш. |
май-июнь |
||||
18. |
Ёш ватандошлар учун Ўзбекистондаги оромгоҳларда "Анор" ёзги дам олиш дастурини ташкил этиш. |
1. Дастур низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил февраль |
"Ватандошлар" жамоат фонди, ҳомийлар маблағлари тенг улушларда |
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (К.Рафиков), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов) |
2. Учта мавсум учун оромгоҳ иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш. |
март-апрель |
||||
3. Дастур доирасида ўтказиладиган семинар ва учрашувларнинг режа-графигини ишлаб чиқиш. |
май |
||||
4. Учта мавсум учун оромгоҳни режа-жадвал асосида ташкил этиш. |
июнь-август |
||||
95-мақсад: Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (Б.Мусаев)
|
|||||
19. |
Ҳудудлардаги аҳоли сони ва мавжуд ишсизлар сонидан келиб чиққан ҳолда хорижда аниқланган иш ўринларини ҳудудлар кесимида тақсимлаш ҳамда ушбу иш ўринлари асосида ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни хорижий тилларга ва касб-ҳунарга ўқитишни таъминлаш. |
1. Хорижда аниқланган иш ўринларини ҳудудлар кесимида тақсимлаш. 2. Ажратилган квота асосида ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни хорижий тилларга ва касб-ҳунарга ўқитиш. |
2025 йил давомида |
- |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Зохидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов) |
20. |
Ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш. |
1. Халқаро миграция ташкилоти (IOM) билан ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш. 2. Хорижий давлатларнинг турдош ташкилотлари билан соҳада маълумот ва тажриба алмашиш, миграция муаммоларини ҳамкорликда ҳал этишга қаратилган келишувларга эришиш. |
2025 йил декабрь |
- |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. |
Ташқи меҳнат миграциясини диверсификация қилиш доирасида хорижий давлатлар билан янги меҳнат бозорларига чиқиш ва мазкур йўналишдаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш. |
1. Ўзбекистон фуқароларига ташкиллаштирилган тарзда хорижда ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш. 2. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни, айниқса, аёллар ва ёшларни хорижга чиқишдан олдин мослаштириш, хорижий тилларга ва касб-ҳунарга ўқитиш. 3. Хавфсиз, ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграцияси тизими асосида фуқароларга хорижда ишга жойлашишига кўмаклашиш. |
2025 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
96-мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов)
|
|||||
22. |
Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун миллий фойдали контентлар яратиш чораларини кўриш. |
1. Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги контентларни мониторинг ва таҳлил қилиш, бу борадаги хорижий тажрибани ўрганиш. |
2025 йил март |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
2. Миллий қадриятлар, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тарғиботига доир миллий контентларни яратиш, илмий асосларни ўрганиш. 3. Болалар учун хавфсиз интернет муҳитини яратиш. 4. Интернетдан хавфсиз фойдаланиш борасидаги ижтимоий роликлар ОАВларда мунтазам эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш. |
2025 йил якунига қадар |
||||
97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов)
|
|||||
23. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини замонавий геоахборот дастурий таъминот воситалари, топогеодезик таъминотнинг махсус техникалари билан таъминлашни давом эттириш, топогеодезик ишларни бажариш ҳамда бу борада кадрлар салоҳиятини ошириб бориш. |
1. Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини зарур топогеодезик ва геоахборот дастурий таъминот воситалари ва махсус техникалар билан босқичма-босқич таъминлаш. |
2025-2026 йиллар |
Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ерни масофадан зондлаш материаллари (космик суратлар) ёрдамида электрон хариталар яратиш ва янгилаш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Соҳа мутахассисларининг замонавий геоахборот ва топогеодезик таъминот бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш. |
2025 йил давомида |
||||
24. |
Мудофаа вазирлиги қўшинларида маънавий-маърифий ишлар тизимини ҳамда ахлоқий-руҳий тайёргарлик ва психологик ишларни янада такомиллаштириш. |
1. Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаменти ҳамда республикадаги нуфузли маданият ва санъат муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қўшинлардаги ахлоқий-руҳий тайёргарлик ва психологик ишларни янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорликдаги амалий чора-тадбирларни изчил давом эттириш. |
2025 йил давомида |
Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) |
25. |
Аҳоли ва ёшлар ўртасида ватанпарварлик тарбияси ва тарғиботини янада кучайтириш, Ватан ҳимоячиларини тайёрлаш ва тарбиялаш тизимини ривожлантириш. |
1. "Ватан таянчи" отрядлари ўртасида "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш. |
2025 йил май |
Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатлар билан тақиқланмаган бошқа манбалар, Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари |
2. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Умумтаълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқув-услубий ва дастурий жиҳатдан такомиллаштириб бориш, фан ўқитувчиларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, белгиланган тартибда босқичма-босқич моддий-техник жиҳатдан таъминлаб бориш ишларини амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
||||
4. Ватанни ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўғлонлар ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақида кўрсатув ва лавҳалар тайёрлаш ҳамда намойиш этиш. |
2025 йил давомида |
||||
26. |
Мудофаа вазирлиги тизимида кадрлар билан ишлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини давом эттириш. |
1. Мудофаа вазирлиги тизими (марказий аппарат, ҳарбий округ, бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасалар)да ягона кадрлар ахборот электрон платформасини яратиш ва ишга тушириш. 2. Мудофаа вазирлиги қўшинлари кадр бўлинмаларининг ягона кадрлар ахборот электрон платформасини юритиш бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш. |
2025 йил давомида |
Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов) |
27. |
Мудофаа вазирлиги тизимидаги алоҳида батальон ва ундан юқори бўлинмаларнинг истиқболли командир ва бошлиқларининг назарий билим ва профессионал тайёргарлик даражасини босқичма-босқич ошириб бориш. |
1. Истиқболли командир ва бошлиқларни маҳаллий (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ва бошқалар) ҳамда хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида босқичма-босқич ўқитиш ва малакасини ошириш. 2. Истиқболли командир ва бошлиқларни хорижий тилларни ўргатиш курсларида босқичма-босқич ўқитиш. |
2025 йил давомида |
Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши |
28. |
Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда Мудофаа вазирлиги тизимида истиқболли кадрлар захирасини яратиш тизимини такомиллаштириш. |
1. Соғлом рақобат тамойили асосида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича шаффоф тизимни яратиш (идоравий ҳужжат). 2. Кадрлар билан ишлаш соҳасига ходимларни бошқариш бўйича (Human Resourse Management ва бошқалар) замонавий тизимларни татбиқ этиш. |
2025 йил давомида |
Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
29. |
Ҳарбий-тиббий муассасаларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий тиббиёт аппаратуралари ва техникалар билан босқичма-босқич таъминлаш. |
1. Самарқанд ҳарбий госпитали учун бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда уни замонавий тиббиёт асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан таъминлаш ишларини давом эттириш. |
2025 йил давомида |
Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) |
2. Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталларини замонавий МСКТ, МРТ ва ЭхоКГ (ВЕМ тизими) билан белгиланган тартибда таъминлашни давом эттириш. |
2025 йил давомида |
||||
3. Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталларини 6 дона реанимобиль билан босқичма-босқич таъминлаш. |
2025-2026 йилларда |
||||
4. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Мудофаа вазирлиги қўшинларини санитар автомобиллар билан босқичма-босқич таъминлаш. |
2025-2027 йиллар |
||||
5. Мудофаа вазирлигининг шахсий таркибини шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий сумкалар билан таъминлашни давом эттириш. |
2025 йил давомида |
||||
30. |
Мудофаа вазирлиги қўшинларини замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш. |
1. Қўшинларни замонавий комплекс тренажёрлар билан белгиланган тартибда босқичма-босқич таъминлашни давом эттириш. 2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини 2022-2026 йиллар мобайнида замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, бошқа зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш, мавжуд техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастурининг ижроси юзасидан 2025 йил учун режалаштирилган товар (иш, хизмат)ларнинг харидини амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари (Комплекс дастурда 2025 йил учун режалаштирилган пул миқдоридан келиб чиққан ҳолда) |
"Ўзтехтрейд" ДУК, Мудофаа саноати агентлиги (М.Ибодуллаев) |
Ижро учун асосий масъул - Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарлари
|
|||||
31. |
Мудофаа вазирлигининг мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларининг инфратузилмаси ва ўқув моддий-техника базасини замон талаблари асосида жиҳозлаш, уларни зарур хизмат техникалари билан босқичма-босқич таъминлаш ишларини давом эттириш. |
Мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларининг инфратузилмаси (маъмурий, чақирув пунктлари бино ва иншоотлари), ўқув моддий-техника базасини замон талаблари асосида жиҳозлаш ва такомиллаштириш, уларни зарур хизмат техникалари билан таъминлаш. |
2025 йил давомида |
Ҳарбий-маъмурий сектор ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов) |
98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев)
|
|||||
32. |
Сендай ҳадли дастурининг асосий мақсадларига эришиш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш. |
1. Барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга мослашишни ҳисобга олган ҳолда юксак самарадорликка эришиш мақсадида Сендай ҳадли дастурини амалга ошириш даврини қуйидаги икки босқичга бўлиш: 1-босқич: 2025-2026 йиллар; 2-босқич: 2027-2030 йиллар. 2. Ҳар бир босқичда Сендай ҳадли дастурининг асосий мақсадларига эришиш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш бўйича идоравий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Тегишли босқичларга мўлжалланган тадбирлар режаларида бошқа стратегик ва дастурий ҳужжатлардаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг турли йўналишлари ва офатлар хавфини камайтириш хусусиятларига оид вазифалар ва тадбирларни бирлаштириш ва инобатга олиш. |
2025 йил декабрь |
Республика бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
33. |
Республика аҳолисининг барча қатламларини шаҳар ва туманлар ҳамда маҳаллалар кесимида зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва зилзиладан сўнг ҳаракат қилиш қоидаларига ўргатиш кўрсаткичини (қамраб олиш даражасини) 50 фоизга етказиш. |
Қуйидаги тартибда аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш ишларини амалга ошириш: мактабгача таълим (тарбияланувчилари), умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал (ўқувчилари) ҳамда олий таълим ташкилотларида (талабалари) муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, аҳолини зилзила шароитида ҳаракатланишга тайёрлашга мўлжалланган машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказиш; республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари билан йиллик жамлаш режаси асосида, шунингдек, фуқаролар билан ихтиёрий равишда миллий электрон платформа орқали аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлашга мўлжалланган масофавий ўқув курсларини ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда ҳомийлик маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги |
34. |
Потенциал хавфли объектларга хизмат кўрсатувчи ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
ФВВ билан шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларидаги хизмат кўрсатиш муддатини ўтаган ва етишмаётган ёнғин-қутқарув техникалари ва асбоб-анжомлари тўғрисида маълумотларни йиғиш ҳамда объектлар раҳбариятига ва (ёки) уларнинг юқори турувчи ташкилотларига ёнғин-қутқарув техника ҳамда асбоб-анжомлар билан таъминлаш бўйича маълумотнома ва ахборот хатларини киритиш. |
2025 йил давомида |
ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизмат кўрсатадиган объектлар маблағлари |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатиладиган объектлари мавжуд вазирлик ва идоралар |
35. |
ЎзМТРКнинг "Ўзбекистон" ҳамда барча ҳудудий телеканалларида "Фавқулодда 20 дақиқа" (шартли ном) номли ҳафтада бир маротаба даврий эфирга узатиладиган кўрсатувни ташкил этиш. |
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. "Фавқулодда 20 дақиқа" (шартли ном) номли ҳафтада бир маротаба даврий эфирга узатиладиган кўрсатувни ташкил этиш. |
2025 йил ноябрь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
36. |
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қутқарувчиларнинг малакасини ошириш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш. |
1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов) |
2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. |
2025 йил август |
||||
3. Келишилган ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
37. |
Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудидаги баланд қаватли бино ва иншоотларга видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизимини жорий этиш. |
1. Видеокузатув тизимини яратиш учун лойиҳанинг техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар |
Маҳаллий ҳокимликлар |
2. Видеокузатув тизими ва унинг техник дастурий таъминотини харид қилиш. |
2025 йил июль |
||||
3. Видеокузатув тизими ускуналарини белгиланган жойларга ўрнатиш ва тизимни жорий этиш. |
2025 йил ноябрь |
||||
38. |
Тошкент, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятлари ва "Қамчиқ" МҚЁҚБга ГАТ технологиялари ва учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланган ҳолда республика бўйича етиб бориш имконияти чекланган ҳудудларни кузатиш, мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда огоҳлантириш имкониятини берувчи кўп функцияли мониторинг мобиль комплексларини жорий этиш. |
1. Кўп функцияли мониторинг мобиль комплексларини тасдиқланган техник талаблар асосида харид қилиш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказиш. |
2025 йил август |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Кўп функцияли мониторинг мобиль комплекс қурилмаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш. |
2025 йил октябрь |
||||
3. Кўп функцияли мониторинг мобиль комплексларини амалиётга татбиқ этиш. |
2025 йил декабрь |
||||
99-мақсад: Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - ДХХ Чегара қўшинлари (С. Хусанов)
|
|||||
39. |
Давлат чегараси дахлсизлигини таъминлаш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорларида Давлат чегараси дахлсизлигини таъминлаш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашга оид вазифаларнинг ижросини масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширишни давом эттириш. |
2025 йил давомида |
Алоҳида ишлаб чиқилган қарорлар билан белгиланади |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
100-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш
|
|||||
Ижро учун асосий масъул - Миллатлараро муносабатлар қўмитаси (Р. Курбанов)
|
|||||
40. |
Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сонини 100 тага етказиш. |
1. Миллатлараро муносабатлар соҳасида эълон қилинадиган илмий-оммабоп мақолалар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) |
2. Мақолалар эълон қилинадиган ОАВларни белгилаш. 3. Мақолаларни тайёрлаш ва эълон қилиш. |
2025 йил декабрь |
||||
41. |
30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Дўстлик" фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказиш. 3. 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Дўстлик" фестивалини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил июнь |
Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари |
Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Дўстлик" ҳафталигини ўтказиш. |
2025 йил 30 июль |
||||
42. |
16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида "Бағрикенглик ҳафталиги"ни ўтказиш. |
16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида "Бағрикенглик ҳафталиги"ни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш. |
2025 йил октябрь |
Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари |
Дин ишлари бўйича қўмита (С.Тошбоев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Изоҳ. Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
14-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
"Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига
асосланган сиёсатни изчил давом эттириш
йўналиши бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган тадбирлар
|
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
V. "ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ" ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ
|
||||
90-мақсад: Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)
|
||||
1. |
"Дипломатик хизмат тўғрисида"ги қонун лойиҳаси. |
Қонун лойиҳасида: дипломатик хизмат тушунчаси ва турлари, дипломатик хизмат вазифаси ва функциялари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; дипломатик хизматга қабул қилиш, ротация тартиби ва дипломатик хизмат ходимларининг узоқ муддатли сафарда бўлиш муддатлари; дипломатик хизмат ходимларини касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари; дипломатик хизмат кўрсатувчи шахслар мақоми, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш механизми; дипломатик хизмат органларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш механизмлари, ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг ижтимоий таъминоти назарда тутилади. |
2025 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Захидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
96-мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)
|
||||
2. |
Миллий ахборот майдонида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, ахборотдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳамда аҳолини деструктив маълумотлар таъсиридан ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилишни кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
Лойиҳада интернет тармоғидаги жиноятларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали инструменти назарда тутилади. |
2025 йил декабрь |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) |
97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухаммедов)
|
||||
3. |
"2025 йилда ҳарбий йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар билан 2025 йилда ҳарбий йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари назарда тутилади. |
2025 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров) |
4. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги "Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 291-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграллашув платформаси ва Мудофаа вазирлиги "Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси"нинг "Чақирув" тизим ости дастури билан интеграция қилиш орқали энг илғор, ватанпарвар ёшларни муддатли ҳарбий хизматга тавсия этиш бўйича шаффоф ва холис тизим яратиш; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли чақирилувчиларни ўрганиш ва танлаб олишда мудофаа ишлари органлари ва маҳалла фаолларининг вазифалари назарда тутилади. |
2025 йил июнь |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ.Қуронбоев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров) |
98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш
|
||||
Ижро учун асосий масъул - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев)
|
||||
5. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига инновацион ёнғин ўчириш воситаларини жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. |
Лойиҳада: бино-иншоотлар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёнғин ўчириш воситаларини, шу жумладан ўт ўчириш аэрозоли генераторини жорий этиш; инновацион ёнғин ўчириш воситалари билан бино-иншоотлар ва транспорт воситаларини жиҳозлаш меъёрларини белгилаш назарда тутилади. |
2025 йил февраль |
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) |
Изоҳлар:
Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Дастурда белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилади.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг молиялаштириш манбаларига ҳамда тадбирларни амалга ошириш муддатларига ўзгартиришлар "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
15-ИЛОВА
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг
"Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига
асосланган сиёсатни изчил давом эттириш
йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
Мақсадли кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги |
2025 |
I чорак
|
II чорак
|
III чорак
|
IV чорак
|
Масъуллар |
5.1. Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
90-мақсад: Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш
|
||||||||
1. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Ташқи ишлар вазирлиги |
91-мақсад: Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш
|
||||||||
2. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
92-мақсад: Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш
|
||||||||
3. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
93-мақсад: Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш
|
||||||||
4. |
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг ўтказилган йиғилишлари сони. |
та |
2 |
- |
1 |
- |
1 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
5. |
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида бозорга кириш юзасидан музокаралар ўтказиладиган давлатлар сони. |
та |
28 |
4 |
8 |
8 |
8 |
|
6. |
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш. |
та |
25 |
4 |
7 |
7 |
7 |
|
94-мақсад: Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш
|
||||||||
7. |
Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишидаги олийгоҳларда хориждаги ватандошлар учун ажратиладиган грантлар сони. |
та |
30 та |
6 |
8 |
8 |
8 |
"Ватандошлар" жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги |
8. |
Янги ватандошлар жамоат бирлашмалари сони. |
та |
15 та |
2 |
4 |
4 |
5 |
|
9. |
Ватандошлар иштирокида тиббиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар сони. |
та |
15 та |
2 |
4 |
4 |
5 |
|
10. |
Ватандошлар жамоат бирлашмаларига етказиб бериладиган бадиий адабиётлар сони. |
та |
15 000 та |
2000 |
4000 |
4000 |
5000 |
|
95-мақсад: Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш
|
||||||||
11. |
Ишга жойлаштириш бўйича хорижий томон билан келишувлар сони. |
та |
2 |
- |
1 |
- |
1 |
Миграция агентлиги, |
12. |
Хорижий томон билан келишув асосида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхона (вакиллик)ларини очиш орқали меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ҳуқуқий ва моддий ёрдамлар кўламини ошириш. |
та |
- |
- |
- |
- |
- |
|
1.2. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотлар
|
||||||||
96-мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш
|
||||||||
13. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади
|
- |
- |
- |
- |
- |
- |
ЎзМТРК |
97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, амлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш
|
||||||||
14. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Мудофаа вазирлиги |
98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш
|
||||||||
15. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси |
99-мақсад: Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш
|
||||||||
16. |
Мақсадли кўрсаткичлар алоҳида қарорлар асосида белгиланади |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Давлат хавфсизлик хизмати |
100-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш
|
||||||||
17. |
"Ёш китобхон" танловини қўшимча равишда 6 та тилда (қорақалпоқ, тожик, қозоқ, рус, қирғиз ва туркман) ўтказиш. |
хорижий тиллар |
1 та |
- |
- |
- |
1 |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
18. |
Таълим хорижий тилларда олиб борилаётган мактаблардаги бадиий адабиётлар фондини бойитиш. |
та |
960 000 |
- |
- |
- |
960 000 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
19. |
Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сони. |
та |
100 |
10 |
30 |
30 |
30 |
Миллатлараро муносабатлар қўмитаси |
20. |
Дўстлик жамиятлари сони. |
та |
46 |
- |
- |
- |
46 |
|
21. |
Биродарлашган шаҳарлар сони. |
та |
73 |
- |
- |
- |
73 |
|
Изоҳ. Чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларга асосий масъул ташкилот раҳбарининг асослантирилган таклифи асосида "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси - Бош вазир томонидан ўзгартиришлар (белгиланган йиллик мақсадли кўрсаткичлар доирасида) киритилиши мумкин.
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
16-ИЛОВА
2025 йилда атроф-муҳитни асраш йўналишида
вазирлик ва идоралар томонидан биринчи
навбатда амалга оширилиши зарур бўлган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Вазифалар |
Амалий чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари
|
Ҳамижрочилар |
Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
|
|||||
1. |
Оқова сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида 32 та йирик шаҳарлардаги оқова сув тозалаш иншоотларида автоматик равишда намуналар олиш тизимини жорий этиш. |
1. Автоматик мониторинг қурилмалари бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва харид қилиш учун шартнома имзолаш. 2. Автоматик мониторинг станциясини харид қилиш ва ўрнатиш. 3. Юқори самарадорликка эга локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш. |
2025 йил давомида |
Бюджетдан ажратилган маблағлар, ҳомийлик ва грант маблағлари, бошқа манбалар |
"Ўзсувтаъминот" АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
2. |
Нотурар бино-иншоотларда энергия самарадорлиги бўйича мажбурий сертификатлаш тизимини жорий этиш. |
1. Халқаро миқёсда тан олинган кўрсаткичларга мувофиқ нотурар биноларда энергия самарадорлигини сертификатлашни такомиллаштириш. |
2025 йил апрель |
Корхоналар маблағлари |
Ўзэнергоинспекция, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
2. Нотурар бинолар учун энергия самарадорлиги сертификатларини берадиган энергия аудиторларини аккредитация қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил декабрь |
||||
3. Нотурар биноларда энергия самарадорлиги сертификатларини босқичма-босқич мажбурий этиб белгилаш. |
2026 йил январь |
||||
3. |
Янги қурилган тураржой ва нотурар бино ва иншоотларда минимал энергия сарфини таъминлаш. |
1. Халқаро амалиётда синовдан ўтган ва халқаро миқёсда тан олинган кўрсаткичларга мувофиқ биноларнинг энергия самарадорлигининг минимал мезонларини ҳисоблашнинг янги методологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025 йил сентябрь |
Корхоналарнинг ўз маблағлари |
Энергетика вазирлиги, Ўзэнергоинспекция, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
2. Бинолар энергия самарадорлигининг минимал мезонларини ҳисоблаш методологиясига мувофиқ кВт/кв.м комплекс кўрсаткичини ҳисоблайдиган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
||||
3. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва биноларни фойдаланишга топшириш жараёнида барча янги ва капитал таъмирланган бинолар учун энергия самарадорлигининг минимал мезонларига мослигини таъминлаш. |
2026 йил февраль |
||||
Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
|||||
4. |
Ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларининг тарқалишини ҳамда бошқа ҳайвонларга ва одамга ўтишини олдини олиш мақсадида нобуд бўлган ва отиб ташланган уй ва ёввойи ҳайвонларнинг жасадларини йўқ қилиш учун крематорий ва биотермик (Bekkeri) ўраларни қуриш. |
1. Ҳар бир туман (шаҳар)да крематорий ва биотермик ўраларни қуриш учун белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш. |
2025 йил декабрь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси |
2. Танланган намунавий лойиҳа асосида ҳайвонларнинг жасадларини йўқ қилиш учун крематорий ва биотермик ўраларни қуриш. Ҳайвонларнинг жасадларини йўқ қилиш учун қуриб битказилган крематорий ва биотермик ўраларни туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларига топшириш. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
||||
5. |
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларининг мониторингини таъминлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ерларининг (шўрланиш, гумус миқдорининг ўзгариши ҳолатлари) мониторингини юритиш. Олдинги ва ҳозирги тупроқ унумдорлиги тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритиш орқали салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш. Аниқланган тупроқдаги салбий ҳолатларда (шўрланиш, эрозия, гумус, азот миқдорини камайиши ва б.) тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича тегишли ҳокимликлар билан биргаликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
- |
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг оғир металлар ва пестицидлар билан ифлосланишини мониторинг қилиш, тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш тадбирларини амалга ошириш. |
2025 йилдан бошлаб |
Ҳисоб-китобларга кўра |
|||
6. |
Ер ресурсларининг деградация суръатларини камайтириш бўйича олдини олувчи чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
1. Дарёларнинг сувини муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларида қирғоқни мустаҳкамловчи ўрмонлар ва иҳота дарахтзорларни барпо этиш. 2. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳудудларида тупроқ деградацияси жараёнларининг суръатларини пасайтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш. |
2025-2026 йиллар |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
3. Тупроқ деградациясига қарши курашиш, олдини олиш, деградацияга мойил тупроқда экинларни алмашлаб экиш, лалми ерларнинг тупроқ деградациясини олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
Маблағ талаб этилмайди |
|||
7. |
Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Яйловларнинг босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказилишини ҳамда электрон хариталари ишлаб чиқилишини ва электрон ҳисоби юритилишини таъминлаш. |
1. Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, жумладан, илғор хорижий тажриба асосида яйловлар тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини қайта кўриб чиқиш. 2. Яйловлар деградациясининг олдини олиш, яйловларни барпо этиш. 3. Яйлов ерларини жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга, ижарага бериш ва бошқа қоидаларни назарда тутиш. 4. Яйловларнинг ҳар бир контур ва фойдаланувчи кесимида электрон хариталарни яратиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритиш. |
2025 йил март |
Маблағ талаб этилмайди |
Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
5. Хатлов натижаларига кўра, захирадаги бўш турган ер участкаларини очиқ электрон танловлар асосида ижарага бериш орқали республика бўйича яйловлардан субъектлар кесимида (фермер, деҳқон хўжалиги ва бошқалар) фойдаланилишини босқичма-босқич таъминлаш. 6. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида истиқболли озуқабоп яйлов ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш. |
2025-2028 йиллар давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
|||
8. |
Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши оқибатларига мослаштириш халқаро илмий марказини ташкил этиш. |
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида "Икарда" ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан биргаликда Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши оқибатларига мослаштириш халқаро илмий марказини ташкил этиш. |
2025 йил ноябрь |
- |
Ташқи ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги
|
|||||
10. |
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. 2. Сув тежовчи технологияларини жорий қилиш. 3. Тупроқ қопламали каналларни бетон қопламага ўтказиш ҳамда ёпиқ қувурли суғориш тармоқларини реконструкция қилиш орқали ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти кўрсаткичини 0,68 гача етказиш. |
2025 йил давомида |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
11. |
Коллектор-дренаж тармоқларидаги сувлари сифатининг мониторингини олиб бориш. |
1. Мониторингнинг йиллик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил февраль |
Ижрочиларнинг маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Дала тадқиқотларини ташкил этиш ва коллектор-дренаж тармоқлари сувидан намуналар олиш. |
2025 йил март- ноябрь |
||||
3. Намуналарни таҳлил қилиш ва олинган натижаларни баҳолаш, мелиоратив кадастрни ишлаб чиқиш. |
2026 йил январь |
||||
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, манфаатдор вазирлик ва идораларга маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этиш. |
Доимий |
||||
Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
|
|||||
12. |
Анъанавий энергия хариди нархига нисбатан юқори нархларни назарда тутувчи "яшил тариф"ларни жорий этиш. |
Қуйидагиларга анъанавий энергия хариди нархига нисбатан юқори нархларни назарда тутувчи "яшил тариф"ларни жорий этиш: юридик шахсларнинг шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси; юридик шахсларнинг чиқиндини термик утилизация қилиш ва биогазни ёқиш орқали ишлаб чиқариладиган электр энергияси; аҳолининг шамол ва қуёш манбаларидан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси. |
2025 йил октябрь |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Энергетика вазирлиги |
13. |
Давлат харидларида "яшил харидлар"нинг улушини доимий ошириб бориш. |
1. "Яшил харидлар" улушини ошириш ва ривожлантириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: атроф-муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хомашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарлар ишлаб чиқарувчиларига қулайликлар яратиш; товарлар ишлаб чиқарувчилар экотизимини жорий этиш. 2. Тадбиркорлик субъектларининг давлат харидлари жараёнидаги фаолиятини инобатга олган ҳолда баҳолашнинг скоринг тизимини жорий этиш. |
2025 йил июнь |
- |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. |
Соҳага сунъий интеллектни жорий этиш орқали барқарор, шунингдек, "яшил харидлар"ни янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳада: давлат харидларида "яшил харид" мезонларини белгилаш; давлат харидларини амалга оширишда экологик муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашадиган ёки атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган (энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилиш, товарларнинг ҳаётийлик даври мезонларидан фойдаланиш ва бошқа) чора-тадбирларни назарда тутиш; электрон харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолашда харид комиссияларининг фаолиятини босқичма-босқич қисқартиришни белгилаш. |
2025 йил июль |
- |
манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. |
"Яшил харидлар"ни амалга ошириш бўйича давлат харидлари субъектларининг билим ва малакаларини ошириш. |
1. "Яшил харидлар" бўйича қўлланмалар, методик материаллар ишлаб чиқиш. 2. Ҳар бир ҳудудда "яшил" давлат харидларини жорий этиш бўйича ўқув тренерларини тайёрлаш. 3. Ҳудудларда ўқув курсларини ўтказиш. |
2025-2026 йиллар |
- |
манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. |
Экологик тоза технологиялар ва инновацион ечимларни қўллаш орқали ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидларидаги иштирокини янада қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳада: давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларнинг "яшил технологиялар"дан фойдаланишини рағбатлантириш ва уларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш; давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган импорт товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) рўйхатини кенгайтиришни назарда тутиш. |
2025 йил ноябрь |
- |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги
|
|||||
17. |
Автотранспорт корхоналари, автовокзаллар, автобекатларнинг транспорт воситалари ҳаракати ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга ошириш корхоналарида автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини янада такомиллаштириш. |
1. Автомобилларни ювиш шохобчасида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш оқова сувларини зарарли кимёвий қўшимчалар, нефть ва мой аралашмаларидан тозаланиши учун самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий тозалаш иншоотини ўрнатиш. 2. Ер ости сув захираларини нефть маҳсулотидан ифлосланишига йўл қўймаслик учун автомобилларни ювиш майдончаси, автомобиль турар жойи, кириш-чиқиш йўлларининг ер майдонини махсус бетон тўшама билан қоплаш. 3. Ишлаб чиқариш оқова сувлари маҳаллий тозалаш иншоотида (махсус фильтр) тозалангандан кейин автомобилларни ювиш учун қайта ишлатилиши мақсадида айланма сув таъминоти тизимини ўрнатиш. |
2025-2026 йиллар |
Корхоналарнинг маблағлари |
Автотранспорт корхоналари, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
18. |
Республиканинг йирик шаҳарларида тирбандликларнинг олдини олиш ва транспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш. |
"Ақлли бошқарув" тизимини йўлга қўйиш, бунда: таълим муассасаларида ўқиш вақтларини мақбуллаштириш ҳисобига тиғиз вақтларда транспортга бўлган юкламани камайтириш; тиғиз вақтларда катта ҳажмли ва оғир вазнли юк автомобилларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тартибга солиш; транспорт оқими юқори бўлган чорраҳаларда светофорлар фазаларини қайта кўриб чиқиш; чорраҳа ва кесишмаларда мувофиқлаштирилган светофор бошқарувини "ақлли светофорлар" тизимига ўтказиш; шаҳарларга кирувчи асосий автомобиль йўлларида вазн ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Корхоналарнинг маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар |
Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги
|
|||||
19. |
Энергетика соҳасида сув таъминотининг айланма тизимини кенг жорий этиш. |
Сув таъминотининг айланма тизимини кенг жорий этишни таъминлаш ва унинг умумий сув истеъмолидаги улушини 30 фоизга етказиш. |
2025 йил давомида |
Корхоналарнинг маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар |
20. |
Газ конларида метан газининг сизиб чиқишини олдини олиш. |
Газ конларида метан газининг сизиб чиқишини аниқлашда ЛДАР (Леак Детеcтион анд Репаир) технологияларини жорий этиш, бунда: газ конларида метан сизиб чиқишини масофадан зондлаш ва учувчисиз учиш аппаратларига асосланган замонавий таҳлилий тизимлар орқали аниқлаш; аниқланган сизиш жойларини зудлик билан таъмирлаш амалиётини жорий қилиш. |
2025 йил декабрь |
Корхоналарнинг маблағлари ҳамда хорижий грантлар |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ |
21. |
Атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи кўмир ва мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи иссиқлик ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш. |
1. Кўмир ва мазут ёқилғисида фаолият олиб борувчи иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналарининг устувор турғун манбаларини чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш. |
2025 йил февраль |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Тасдиқланган дастур асосида биринчи навбатда республиканинг йирик шаҳарларига яқин бўлган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарини чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш. |
2025-2028 йиллар |
||||
3. Амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Экология вазирлигига ҳар чоракда маълумот тақдим этиб бориш. |
Ҳар чоракда |
||||
Ижро учун асосий масъул - Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
|
|||||
22. |
Уран конлари чиқиндилари жойлашган ҳудудларни ер усти ва ер ости сувларида радионуклидлар ва токсик металлар миқдорини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш. |
1. Чотқол-Қурама ҳудудидаги ва Зарафшон дарёси водийсидаги уран конлари чиқиндилари жойлашган ҳудудларда ҳар чоракда радионуклидлар ва токсик металлар миқдорини мониторинг қилиш амалиётини жорий этиш. |
2025 йил мартдан бошлаб |
Маблағ талаб этилмайди |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
2. Мониторинг натижаларини ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамаси ва Экология вазирлигига киритиб бориш. |
Давомий |
||||
Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
|
|||||
23. |
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ер майдонларини рекультивация қилиш. |
2 075 гектар бузилган ер майдонининг рекультивация қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада экологик назорат тадбирларини амалга ошириш. |
2025 йил декабрь |
Корхоналарнинг маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
24. |
Ер ости сувлари ифлосланишининг олдини олиш ва уларни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш назоратини ҳамда мониторингини кучайтириш. |
1. Ер ости сув сатҳи пасайиб бораётган ҳудудлардаги кузатув қудуқларида ўлчов ишларини олиб бориш. 2. Сув сатҳи 5 - 20 метрга пасайган ҳудудларда ичимлик мақсадларидан бошқа мақсадлар учун қудуқлар бурғиланишини, сув тежовчи технологияларсиз ерлар суғорилишини олдини олиш чораларини кўриш. |
2025 йил давомида |
Маблағ талаб этилмайди |
"Ўзбекгидрогеология" ДМ, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ички ишлар вазирлиги |
25. |
Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида фаол геологик жараёнлар намоён бўладиган минтақаларда жойлашган объектларда хавфли экзоген геологик жараёнлар (кўчки, ёрилиш, ўпирилиш, ювилиш, силжиб тушиш, тош кўчишнинг ҳосил бўлиши) юзасидан мониторинг тизимини тизимли асосда юритиш. |
1. Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари чегарасида дала тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва хавфли геологик жараёнлар юзасидан юқори тайёргарлик усулида (февраль-июнь, ноябрь-декабрь) ва кунлик фаолиятни (йилнинг қолган даврида) режимли кузатувни йўлга қўйиш. |
2025 йил март |
Корхоналарнинг маблағлари |
"Ўзбекгидрогеология" ДМ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Хавфли геологик жараёнлар ривожланиши эҳтимоли бўлган ҳудудларни аниқлаш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларни хабардор қилиш. |
Доимий |
||||
3. Хавфли геологик жараёнлар ривожланишининг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва аҳолини ҳимоя қилиш. |
Доимий |
||||
26. |
Ер ости сувларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган фойдаланилмаётган, эгасиз, ноқонуний қазилган ер ости сув қудуқларини ёпиш. |
1. Республикада фойдаланилмаётган, эгасиз, ноқонуний қазилган ер ости сув қудуқларини хатловдан ўтказиш. |
2025 йил май |
- |
"Ўзбекгидрогеология" ДМ, Бош прокуратура, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши |
2. Хатлов натижаларига кўра фойдаланилмаётган, эгасиз, ноқонуний қазилган ер ости сув қудуқларини ёпиш (тампонаж) қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
||||
3. Тампонаж ишларини бошлаш ва ҳар чоракда ёпилган қудуқлар бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ва Экология вазирлигига киритиб бориш. |
2025 йил июлдан бошлаб |
||||
27. |
Чучук ер ости сувларидан ҳосил бўладиган зоналарни қайта ўрганиб чиқиш ва уларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш. |
Чучук ер ости сувлари зоналари доирасида чучук ер ости сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича хатловдан ўтказиш. Хатлов натижаларидан келиб чиққан ҳолда потенциал экологик хавфли объектларни аниқлаш ва чучук ер ости сувларини ифлослантириш ва қуритиб қўйишнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
- |
"Ўзбекгидрогеология" ДМ, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги |
28. |
"НКМК" АЖнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иссиқхона газлари ташланмаларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. "Навоий КМК" АЖнинг ифлослантирувчи манбаларида инсон омилисиз мониторинг олиб бориш мақсадида намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш чораларини кўриш. 2. Замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш бўйича зарур чораларни кўриш. 3. Иқлим стратегиясини ишлаб чиқиш, "яшил иқтисодиёт" тамойилларига ўтиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
"Навоий КМК" АЖнинг маблағлари, Экология жамғармаси |
"Навоий КМК" АЖ |
Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги
|
|||||
29. |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш. |
Фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги шахснинг юз қиёфаси бўйича биометрик маълумотлар асосида шахсни аниқлаш тизимини жорий қилиш. Бунда Давлат персоналлаштириш марказининг биометрик маълумотлар асосида шахсни аниқлаш тизимини Экология вазирлигининг маълумотлар базасига интеграция қилиш. |
2025 йил март |
- |
Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Миллий гвардия |
Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|||||
30. |
Олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида "Eko-innovation - 2025" экологик муаммолар ечимига бағишланган инновацион ишланмалар ва лойиҳалар кўргазмасини ташкил этиш. |
1. Инновацион ишланмалар ва лойиҳалар кўргазмасини ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил июнь |
Ижрочилар маблағлари ҳисобидан |
Инновацион ривожланиш агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил июль |
||||
3. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Eko-innovation - 2025" экологик муаммолар ечимига бағишланган инновацион ишланмалар ва лойиҳалар кўргазмасини ташкил этиш. |
2025 йил сентябрь- октябрь |
||||
31. |
Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузурида "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши" илмий-техник кенгашини тузиш. |
1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги илмий лойиҳаларни кўриб чиқиш мақсадида илмий-техник кенгашлар фаолиятини таҳлил қилиш. |
2025 йил март- апрель |
Маблағ талаб этилмайди |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузурида "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши" илмий-техник кенгашини тузиш ва унинг таркибини тасдиқлаш. |
2025 йил апрель |
||||
Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
|
|||||
32. |
Ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан таъминлаш. |
1. Мактабгача таълим, мактаб, техникумлар, соғлиқни сақлаш муассасаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва чиқинди контейнерларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2. Чиқинди контейнерлари билан таъминлаш. |
2025 йил август |
Ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
33. |
Таълим муассасаларида "Экологик бурчаклар"ни ташкил этиш. |
1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида қўл меҳнати билан яратилган асарлар, ўқувчилар томонидан чизилган расмлар ва ижодий ишларни ўз ичига олган "Экологик бурчаклар"ни ташкил этиш. 2. Мактабларда I ва III чоракнинг сўнгида "Табиатни асрашда менинг ҳиссам" мавзусида туркум тадбирларни ташкил этиш. 3. Ўқув йили якунлари билан республика миқёсида "Энг намунали эко мактаб" танловини ўтказиш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили |
Маблағ талаб этилмайди |
Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик идоралар |
34. |
Мактабгача таълим ташкилотларида "Экологик йўлакчалар" ташкил этиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида дастлабки тушунчаларни бериш. 2. Муҳофаза қилинадиган ўсимлик ва ҳайвонлар расмларини чизиш орқали тарбияланувчиларда дастлабки экологик билимларни шакллантириш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили |
Маблағ талаб этилмайди |
Экология вазирлиги, вазирлик идоралар |
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
|
|||||
35. |
Республика миқёсида экологик маданиятни ошириш мақсадида оммавий тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
1. "Дарахтга нафас беринг" оммавий тадбирини ўтказиш. |
2025 йил июль |
Экология жамғармаси, ижрочиларнинг маблағлари |
Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. "Экологиянинг ёш ҳимоячилари" лойиҳасини амалга ошириш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. "Green Games" экологик туркум ўйинларини ўтказиш. |
2025 йил октябрь |
||||
4. Боғ, сайилгоҳ, дарахтзор, яшил воҳалар ўртасида "Яшил замин яратувчилари" эко-марафонининг анъанавий кўрик-танловини ўтказиш. |
2025 йил декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги
|
|||||
36. |
"Ёшлар келажак бунёдкорлари!" IV экология ва туризм халқаро қурултойини ўтказиш. |
1. Қурултойни ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш. |
2025 йил май |
Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ишчи гуруҳлар томонидан таклифларни ўз ичига олган қурултой дастурининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
||||
3. "Ёшлар келажак бунёдкорлари!" IV экология ва туризм халқаро қурултойини ўтказиш. |
2025 йил август |
||||
Ижро учун асосий масъуллар -Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги
|
|||||
37. |
"Ёшлар ойлиги" доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш ҳамда "Экология билимдонлари" кўрик танловини ўтказиш. |
1. "Ёшлар ойлиги" доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш. |
2025 йил апрель |
Ҳисоб-ктобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
2. Ишчи гуруҳлар томонидан таклифларни ўз ичига олган туркум тадбирлар дастури ҳамда "Экология билимдонлари" кўрик танловининг низомини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
||||
3. "Ёшлар ойлиги" доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш ҳамда "Экология билимдонлари" кўрик-танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
2025 йил июнь |
||||
4. 30 июнь - "Ёшлар куни" доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол ва ташаббускор бўлган экофаол ёшларни рағбатлантириш. |
2025 йил июнь |
||||
38. |
Экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган "Эко-оромгоҳ-2025"ни ташкил этиш. |
1. Экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган "Эко-оромгоҳ-2025"ни ташкил этиш юзасидан вазирлик, идоралар ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ҳудудлар кесимида маҳалладаги ёшлар етакчилари, волонтёрлар ва экофаоллардан иборат иштирокчиларни шакллантириш. 3. Оромгоҳ дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида соҳа мутахассислари ва тренерларни шакллантириш. |
2025 йил апрель |
Ҳисоб-ктобларга кўра |
Туризм қўмитаси, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси |
4. Бўстонлиқ туманидаги "Ёшлар оромгоҳида" 1 ҳафталик "Эко-оромгоҳ-2025"ни ташкил этиш ва ўтказиш. |
2025 йил май- июнь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
|
|||||
39. |
Саноат йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган "Энг мақбул технологиялар" ахборот-техник маълумотномаларини жорий қилиш. |
1. Хорижий давлатларда саноат йўналишларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича соҳалар кесимида "Энг мақбул технологиялар" ахборот-техник маълумотномаларини ўрганиш. |
2025 йил июнь |
Корхоналар маблағлари |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўрганишлар натижаларига кўра уларни Ўзбекистон Республикаси шароитига мослаштириш имкониятларини ўрганиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
3. Хорижий давлатларнинг "Энг мақбул технологиялар" ахборот-техник маълумотномаларини мослаштириш бўйича таклиф киритиш. |
2025 йил декабрь |
||||
Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бош прокуратура
|
|||||
40. |
Ғишт заводларида экологик талабларга амал қилиниши бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш. |
Ғишт заводларининг хомашё базасини қонунийлигини, тупроқ карьерларида рекультивация ишларининг амалга оширилганлиги, ер қаъридан фойдаланиш лойиҳа ҳужжатларига мослиги юзасидан назорат тадбирларини амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
Маблағ талаб этилмайди |
Ички ишлар вазирлиги |
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
17-ИЛОВА
2025 йилда атроф-муҳитни асраш
бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишида
чора-тадбирларни амалга ошириш
РЕЖАСИ
Т/р |
Халқаро шартнома ва халқаро ташкилотнинг номи
|
Амалга оширилиши режалаштирилаётган тадбирлар
|
Масъул идоралар |
Кутилаётган натижалар |
I. ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯЛАР ВА ШАРТНОМАЛАР
|
||||
1. |
БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси (1992 йил 9 май, Рио-де-Жанейро, Бразилия) Ўзбекистон 1994 йил 21 мартда қўшилган |
1. БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси томонлар конференциясининг 30-сессиясига (2025 йил 10-21 ноябрь, Белем ш., Бразилия) тайёргарлик кўриш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 2. БМТ Тараққиёт Дастури билан биргаликда Учинчи Миллий даражада аниқланадиган ҳиссаларни (NDC 3.0) ишлаб чиқиш. 3. Вазирлик ва идоралар билан биргаликда секторал йўналишлар бўйича миллий манфаатдан келиб чиққан ҳолда қўшма таклифлар ишлаб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Бразилияда бўлиб ўтадиган СОР30 доирасида Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида амалга оширилиб келаётган ислоҳотларни намоён этувчи миллий павильон ташкил этилади. 2. Миллий павильонда 20 дан ортиқ тематик қўшма тадбирлар ташкил этилади. 3. Ўзбекистоннинг Париж битими доирасида белгиланган мажбуриятларини бажариш бўйича кўрсаткичлари янгиланади ва дунё ҳамжамиятига тақдим этилади. |
2. |
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция (1992 йил 5 июнь, Рио-де-Жанейро, Бразилия) Ўзбекистон 1995 йил 17 октябрда қўшилган |
1. "Куньмин-Монреаль Глобал биологик хилма-хиллик мақсадлари" дастурини миллий даражада аниқлаш ва татбиқ этиш бўйича грант маблағларини жалб этиш. 2. Конвенциянинг доимий бюросига Ўзбекистон вакили номзодини илгари суриш. 3. 2025 йил 25-27 февраль кунлари молиявий ресурсларни мобилизация қилиш бўйича йиғилишда иштирок этиш. 4. Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг Генетик ресурсларга кириш ва фойда алмашишни назорат қилиш тўғрисидаги Нагоя протоколига қўшилиш. 5. Биологик хилма-хилликни муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда миллий ҳисоботни тайёрлаш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Биологик хилма-хилликни асраш ва экотизимларни тиклашга қаратилган грант маблағлари жалб этилади ва янги грант лойиҳаларига старт берилади. 2. Ўзбекистон Конвенциянинг ёрдамчи органида ҳамраис сифатида давлат манфаатларини илгари суриш имкониятига эга бўлади. 3. Глобал даражада белгиланган биологик хилма-хиллик мақсадлари миллий шароитларга интеграция қилинади. 4. Генетик ресурсларни бошқариш бўйича халқаро маълумотлар ва экспертлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилади. |
3. |
БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси (1994 йил 14 октябрь, Бонн, Германия) Ўзбекистон 1995 йил 31 октябрда қўшилган |
1. БМТнинг Ўрмонлар бўйича форумида (2025 йил 5-9 май, Нью-Йорк, АҚШ) БМТ Бош Ассамблеясининг "Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш - экологик муаммоларга қарши курашишнинг самарали ечими" резолюциясини кенг тарғиб қилиш. 2. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш чораларини кўриш. 3. Конвенциянинг йиғилишларида тизимли равишда масъул вакилларнинг иштирок этишини таъминлаш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Қум ва чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинади. 2. Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ва шаҳарларни яшиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот дунё ҳамжамиятига етказилади ҳамда билим ва тажрибалар алмашилади. 3. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини Марказий Осиё минтақаси доирасида кенгайтириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади. |
4. |
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (1973 йил 3 март, Вашингтон, АҚШ) Ўзбекистон 1997 йил 8 октябрда қўшилган |
1. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция томонлари йиғилишининг 20-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш (2025 йил 24 ноябрь - 5 декабрь). 2. Ўзбекистонда флора ва фауна турларининг халқаро савдоси бўйича йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва конвенция котибиятига тақдим этиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Конвенция имзоланганлигининг 50 йиллик юбилейи Самарқанд шаҳрида 180 дан ортиқ давлатдан 3 500 дан ортиқ делегатлар иштирокида нишонланади. 2. Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш йўналишида миллий ва глобал даражада амалга ошираётган саъй- ҳаракатлари глобал миқёсда ёритилади. 3. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги фауна ва флора турларининг халқаро савдосини тартибга солиш бўйича 300 дан ортиқ Конвенция қарор ва резолюциялари қабул қилинади ҳамда уларнинг барчасида "Самарқанд" номи акс эттирилади. |
5. |
Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенция (1979 йил 6 ноябрь, Бонн, Германия) Ўзбекистон 1998 йил 1 сентябрда қўшилган |
1. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган "Устюрт платосида ёввойи табиатни муҳофаза этиш меморандуми"ни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш (2025 йил 11-12 март, Остона, Қозоғистон). 2. Марказий Осиё сутэмизувчилар ташаббуси иштирокчи давлатларининг 3-йиғилишини ўтказиш (2025 йил 24-26 июнь, Тошкент). 3. Конвенция Доимий қўмитасининг ишида фаол иштирок этиш ва йиғилишларида (2025 йил 25-27 март, Бонн, Германия) қатнашиш. 4. Бухоро буғусининг Конвенциянинг 1-иловасидан чиқариш масаласини ишлаб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Устюрт платосида ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 2. Бухоро буғусини сақлаш ва уни кўпайтириш бўйича амалга оширилган ишлар жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилади ҳамда Конвенциянинг иловасидан чиқариш орқали мазкур турнинг халқаро мақоми ижобий томонга ўзгаради. 3. Ўзбекистоннинг Конвенция томонлари конференциясига раислиги доирасида бир неча қўшма тадбирлар амалга оширилади. |
6. |
Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (1971 йил 2 февраль, Рамсар, Эрон) Ўзбекистон 2002 йил 8 февралда қўшилган |
1. Конвенция Доимий қўмитасининг 64-йиғилишида иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон вакили номзодини Доимий қўмитанинг раиси ўринбосари лавозимига илгари суриш. 2. Германия ҳукумати кўмагида Ўзбекистондаги сувли-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза этиш ҳамда туристик салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда Конвенциянинг халқаро рўйхатига киритилган 3 та объект ҳақида маълумот кенг ёритилади. 2. Сувда сузувчи қушлар учун халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудларни бошқариш бўйича тегишли стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилади. |
7. |
Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель конвенцияси (1989 йил 22 март, Базель, Швейцария) Ўзбекистон 1996 йил 7 майда қўшилган |
1. Базель конвенцияси томонлар конференцияси 17-сессиясига (2025 йил 28 апрель - 9 май, Женева, Швейцария) тайёргарлик кўриш. 2. Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш бўйича йиллик ҳисоботни котибиятга тақдим этиш. 3. Конвенциянинг йиғилишларида тизимли равишда масъул вакилларнинг иштирок этишини таъминлаш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш бўйича миллий экспертлар салоҳияти мустаҳкамланади. 2. Мазкур йўналишда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар Конвенция йиғилишларида баён этилади. |
8. |
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси (2001 йил 22 май, Стокгольм, Швеция) Ўзбекистон 2019 йил 28 июнда қўшилган |
1. Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда қиймати 4 млн еврога тенг "Заҳарли кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни бошқариш ва Базель, Стокгольм ва Роттердам конвенциялари бўйича мажбуриятларни бажаришда ёрдам бериш" грант лойиҳасини амалга ошириш. 2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази кимёвий лабораторияси моддий-техник базасини такомиллаштириш. 3. Стокгольм конвенцияси томонлар конференциясининг 12-сессиясига (2025 йил 28 апрель - 9 май, Женева, Швейцария) тайёргарлик кўриш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ўзбекистонда заҳарли кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларнинг ягона онлайн реестри ишлаб чиқилади. 2. Хавфли кимёвий моддаларни бошқариш миллий стратегияси ишлаб чиқилади ҳамда вазирлик ҳузурида Кимёвий марказ ташкил этилади. 3. Қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланиладиган пестицидлар ва ўғитларни онлайн рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилади. 4. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий марказининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади. |
9. |
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи (2000 йил 29 январь, Картахена, Колумбия) Ўзбекистон 2019 йил 14 октябрда қўшилган |
1. БМТ ФАО билан ҳамкорликда қиймати 2,0 млн АҚШ долларига тенг "Ўзбекистон Республикасида Картахена протоколига мувофиқ биохилмахилликни тарғиб қилиш, ўсимликлар генетик ресурсларидан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш ва биохавфсизлик бўйича қонунчилик базасини жорий этиш" грант лойиҳасини амалга ошириш. 2. Картахена протоколига мувофиқ биохилмахилликни тарғиб қилиш, ўсимликлар генетик ресурсларидан барқарор фойдаланишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва бунда халқаро экспертларни жалб этиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ўзбекистонда биохавфсизлик сиёсатини юритиш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда Картахена протоколига мувофиқ халқаро нормаларга интеграция қилинади. 2. Глобал биохавфсизлик дастурини Ўзбекистонда татбиқ этиш ва генетик ресурсларни бошқариш бўйича техник ва билим салоҳияти мустаҳкамланади. 3. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда соҳага қўшимча грант маблағларини жалб этиш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва хорижий донор ташкилотларга молиялаштириш учун юборилади. |
10. |
Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль баённомаси (1987 йил 16 сентябрь, Монреаль, Канада) Ўзбекистон 1993 йил 18 майда қўшилган |
1. Монреаль баённомаси Кигали тузатмасига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқиш. 2. Монреаль баённомаси томонлар йиғилишининг 36-сессиясига (2025 йил 28 октябрь - 1 ноябрь, Бангкок, Таиланд) тайёргарлик кўриш. 3. Конвенциянинг йиғилишларида тизимли равишда масъул вакилларнинг иштирок этишини таъминлаш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Гидрофторуглеродлар (HFCs) ишлаб чиқариш ва истеъмолини босқичма-босқич камайтириш орқали атмосферага чиқариладиган иссиқхона газларининг миқдорини сезиларли даражада қисқартириш ишлари олиб борилади. 2. Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар халқаро ҳамжамиятга етказилади. |
Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция (1972 йил 16 ноябрь, Париж, Франция) Ўзбекистон 1995 йил 22 декабрда қўшилган |
1. Кўҳитанг тоғ тизмасида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси (Ўзбекистон Республикаси) ва Қўйтендоғ қўриқхонаси (Туркманистон) мутахассислари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари билан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзоднома тайёрлаш учун 2025 йил июль ойига қадар онлайн йиғилиш ўтказиш.
2. Объектнинг Ўзбекистондан ўтган қисми бўйича 2027 йил декабрга қадар номзодномани тайёрлаш ва мувофиқлаштириш учун Туркманистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссиясига тақдим этиш.
3. Номзодномани Туркманистон давлати билан биргаликда 2025 йил сентябрь ойида ЮНЕСКОга техник экспертизага топшириш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси комиссиясига тақдим этиш учун номзоднома лойиҳаси ишлаб чиқилади. 2. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг миллий экспертларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилади. 3. Объектни бошқариш бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларининг тегишли мутахассислари иштирокида халқаро қўмита тузилади. |
|
12. |
Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенция (1998 йил 25 июнь, Орхус, Дания) |
1. Конвенция доирасидаги йиғилишларида тизимли равишда масъул вакилларнинг иштирок этишини таъминлаш. 2. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (Green University) базасида экологик ахборот-ресурс марказини ташкил этиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ўзбекистон Республикаси Орхус конвенциясига қўшилиши таъминланади. 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига мувофиқ экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш йўлга қўйилади. 3. Жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг экология соҳасида очиқлик сиёсати йўналишидаги ислоҳотлари кенг намоён этилади. |
13. |
Халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асосланган келишув тартиб-таомили тўғрисидаги Роттердам конвенцияси (1998 йил 10 сентябрь, Роттердам, Голландия) |
1. Роттердам конвенцияси томонлар конференцияси 12-сессиясига (2025 йил 28 апрель - 9 май, Женева, Швейцария) тайёргарлик кўриш. 2. Европа Иттифоқининг техник кўмагини ҳамда халқаро экспертларни жалб этган ҳолда конвенцияга қўшилиш бўйича асосларни ишлаб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асосланган келишув тартиб-таомили тўғрисидаги Роттердам конвенциясига қўшилиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлилий ахборот тайёрланади. 2. Конвенцияга аъзо давлатларнинг аъзо бўлишига қадар ва аъзолик даврида дуч келган муаммолари ўрганилади. |
II. ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР
|
||||
14. |
БМТ Атроф-муҳит Дастури (UNEP) (1972 йил 5 июнь, Найроби, Кения) Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда қўшилган |
БМТ Атроф-муҳит дастурининг Ўзбекистонда ваколатхонаси очилиши масаласини кўриб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. БМТ Атроф-муҳит дастурининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади. 2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакили ташкилотнинг Доимий вакиллар қўмитасида соҳада қабул қилинаётган қарорлар ишлаб чиқилишида иштироки таъминланади. |
15. |
Глобал экологик жамғарма (GEF) (1991 йил 15 октябрь, Вашингтон, АҚШ) Ўзбекистон 2008 йил 22 январда қўшилган |
1. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (Green University) негизида атроф-муҳитни сақлаш бўйича Глобал экологик жамғарманинг махсус грант дастурини ишлаб чиқиш. 2. Донорлар йиғилишини 2026 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистонда ташкил этиш таклифини ишлаб чиқиш. 3. Жамғарманинг 9-молиялаштириш цикли доирасида амалга ошириш учун грант лойиҳалар дастурини шакллантириш ва доимий музокаралар ўтказиб бориш. 4. Вазирлик мутахассисларининг Глобал экологик жамғарма томонидан амалга ошириладиган тренингларда иштирокини таъминлаш ҳамда котибиятига тажриба алмашишга юбориш чораларини кўриш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштириладиган янги грант лойиҳалари ишга туширилади. 2. 2026-2030 йиллар учун 9-молиялаштириш циклига топшириш учун грант лойиҳалари тўплами ишлаб чиқилади. 3. 2026 йилда ташкилотнинг 8-ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади. 4. Ташкилот томонидан ташкил этиладиган онлайн ва офлайн семинар ва тренингларда маҳаллий ёш мутахассисларнинг иштирок этиши таъминланади. |
16. |
Яшил иқлим жамғармаси (GCF) (2010 йил декабрь, Канкун, Мексика) Ўзбекистон 2014 йил 6 июлда қўшилган |
1. Яшил иқлим жамғармасининг Ўзбекистон Республикасида минтақавий бюросини очиш бўйича музокаралар олиб бориш ва Ҳукуматга таклиф киритиш. 2. Яшил иқлим жамғармаси молиявий ресурсларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш учун Ўзбекистон миллий агентликлари ва тижорат банкларини аккредитация қилиш чораларини кўриш. 3. Жамғарманинг грант ва кредит маблағларини жалб этиш учун лойиҳалар тўпламини шакллантириш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Яшил иқлим жамғармасининг Ўзбекистон Республикасида минтақавий бюросини очиш бўйича музокаралар олиб борилади ва унинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади. 2. Ташкилотнинг молиявий ресурсларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш учун Ўзбекистон миллий агентликлари ва тижорат банкларини аккредитация қилиш чоралари кўрилади. 3. Жамғарманинг грант ва кредит маблағларини жалб этиш учун лойиҳалар тўплами шакллантирилади. |
17. |
БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) (1947 йил 28 март, Женева, Швейцария) Ўзбекистон 1993 йил 30 июлда қўшилган |
1. Ўзбекистон Республикаси экологик фаолияти самарадорлигининг тўртинчи шарҳини (ОРЭД-4) ишлаб чиқиш. 2. ОРЭД-4ни ишлаб чиқиш мақсадида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) эксперт гуруҳи миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш. 3. БМТ ЕИК экологик сиёсат бўйича комиссияси ишида фаол иштирок этиш ҳамда комиссия йиғилишларида ҳамраислик қилиш. 4. Ташкилотнинг бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг экологик ва туристик салоҳиятини намоён этувчи тематик экспонатни ўрнатиш чораларини кўриш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ўзбекистон Республикаси экологик фаолияти самарадорлигининг тўртинчи шарҳини (ОРЭД-4) ишлаб чиқиш мақсадида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) эксперт гуруҳи миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ташкил этилади. 2. Ўзбекистоннинг сўнгги 5 йилликда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлари халқаро экспертлар гуруҳи томонидан баҳоланади ва ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилади. 3. Ташкилотнинг экологик сиёсат бўйича комиссияси йиғилишларида Марказий Осиё минтақаси номидан ҳамраислик қилинади. |
18. |
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) (1948 йил 5 октябрь, Фонтенбло, Франция) Ўзбекистон 2021 йил 20 октябрда қўшилган |
1. Табиатга асослантирилган ечимлар ва экотизимларни асрашга қаратилган лойиҳалар портфелини кенгайтириш. 2. Ёш тадқиқотчилар ва ёш кадрларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкилот ваколатхоналарига стажировкага юбориш масаласини кўриб чиқиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида Иттифоқнинг биринчи ваколатхонаси Тошкентда очилади. 2. Иттифоқ билан ҳамкорликда умумий қиймати 20 млн АҚШ долларидан ортиқ грант маблағлари жалб қилинади. 3. Республикадаги ихтисослаштирилган ташкилотлар кадрларининг салоҳияти институционал мустаҳкамланади ва ривожланади. 4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари кадастри, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобини ишлаб чиқишда Иттифоқнинг халқаро стандартлари ва методологияси жорий қилинади. |
19. |
БМТнинг тураржойлар бўйича дастури (UN-Habitat) (1978 йил, Найроби, Кения) |
Ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан шаҳар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш орқали аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва қулай экологик шароит яратиш. |
Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
1. Ташкилот билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали шаҳар ҳудудларида аҳоли учун қулай ва соғлом экологик муҳит яратиш ҳисобига уларнинг турмуш сифатини яхшилаш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади. 2. Шаҳар экологиясини яхшилашга қаратилган халқаро стандартлар ва инновацион ёндашувлар жорий этилади. 3. Найробидаги Бош қароргоҳда тематик майдон орқали Ўзбекистоннинг бой экологияси, табиий ресурслари ва туристик салоҳияти кенг намойиш этилади. |
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
18-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
"Яшил туризм" дастурини амалга ошириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбаси
|
Масъул ижрочилар |
"Яшил меҳмонхона" механизмини жорий этиш.
|
1. Хорижий тажрибани ўрганиш. |
2025 йил март |
Маблағ талаб этилмайди |
Туризм қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
2. "Яшил меҳмонхона" талабларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
||||
3. Босқичма-босқич жорий этиш. |
2025 йил давомида |
||||
2. |
Меҳмонхоналарда яшил ҳудудларни кўпайтиришни тарғиб қилиш. |
1. Меҳмонхонада яшил ҳудудни кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси |
Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тадбиркорлар орасида кенг тарғиб қилиш. |
Доимий равишда |
||||
3. |
"Яшил меҳмонхона" тизимини жорий қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш. |
1. Янги меҳмонхоналар учун субсидия ажратишда "яшил меҳмонхона" талабини киритиш. |
2025 йил июнь |
Маблағ талаб этилмайди |
Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Янги тартибни тадбиркорлар орасида кенг тарғиб қилиш. |
Доимий равишда |
||||
4. |
Хорижий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида "Карбон пасс" тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Саёҳат босқичларида углерод чиқиши ҳисоб-китобини тақдим этиш. |
2025 йил июль |
Ижрочилар маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Туристлар томонидан атроф-муҳитга зарарни қоплаш тизимини жорий этиш. |
2025 йил октябрь |
||||
5. |
Япония, Жанубий Корея, Хитой тажрибаси асосида меҳмонхона ва овқатланиш масканларида тежамкор санитария-гигиена шохобчалари қурилишини тарғиб қилиш. |
1. Хорижий тажрибани ўрганиш. |
2025 йил март |
Ташаббускорлар маблағлари |
Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тежамкор санитария-гигиена шохобчалари бўйича тақдимот тайёрлаш. |
2025 йил апрель |
||||
3. Туризм йўналишидаги тадбиркорлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш. |
Доимий равишда |
||||
6. |
Туризм объектларида бир марталик пластиклардан қайта ишланадиган маҳсулотларга ўтиш. |
1. Қайта ишланадиган маҳсулотлар жорий қилишни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
Ташаббускорлар маблағлари |
Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тадбиркорлар билан бир марталик пластикни камайтириш бўйича манзилли ишлаш. |
Доимий равишда |
||||
7. |
Миллий боғлар ва қўриқхоналар ҳудудида намунали ташриф маркази (Visit center), глемпинг, капсула ва модулли меҳмонхоналар ташкил этиш. |
1. Миллий боғ ва қўриқхоналарда тегишли ҳудудларни белгилаш. |
2025 йил май |
Ташаббускорлар маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси |
2. Ташриф маркази (Visit center), глемпинг, капсула ва модулли меҳмонхоналар учун жойларни ўрнатилган тартибда тадбиркорларга ажратиш. |
2025 йил давомида |
||||
8. |
Тоғли ҳудудларда замонавий трекинг-маршрутлар ва кемпинг-ҳудудларни ташкил этиш. |
1. Трекинг-маршрутлар ва кемпинг ҳудудларни белгилаш. |
2025 йил апрель |
Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси |
2. Экотуризм учун зарур инфратузилмани яратиш. |
2025 йил октябрь |
||||
9. |
20 та "яшил туризм" инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш. |
1. "Яшил туризм" инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Ташаббускорлар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
||||
10. |
Эко ва яшил туризм маршрутларидан келиб чиқиб, тоғли ва олис ҳудудларда янги дор йўлларини ташкил этиш. |
1. Янги дор йўлларини ташкил этиш жойларини белгилаш. |
2025 йил май |
Ташаббускорлар маблағлари |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси |
2. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан манзилли ишларни ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
||||
11. |
Туризм намойиши объектлари ҳудудларида "автомобилдан холи ҳудуд" тизимини ташкил қилиш. |
1. Туризм намойиши объектлари ҳудудларида "автомобилдан холи ҳудуд"ни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Маблағ талаб қилинмайди |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги |
2. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида "автомобилдан холи ҳудуд" тизимини тарғиб қилиш. |
2025 йил давомида |
||||
12. |
Умумий овқатланиш масканларида органик, веган ва диабетик ҳамда калориялар кўрсатилган менюларни жорий қилиш. |
1. Органик, веган ва диабетик менюлар намуналарини тайёрлаш. |
2025 йил март |
Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси |
Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Экспертларни жалб қилган ҳолда тадбиркорлар учун семинарлар ташкил этиш. |
2025 йил давомида |
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
19-ИЛОВА
2025 йилда ҳудудларда қайта тикланувчи энергия
манбалари қувватларини жорий этиш
РEЖАСИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Қуёш панеллари |
Маҳаллаларда ўрнатиладиган кичик фотоэлектр станциялари
|
Мини ва микро гидроэлектр станциялари |
Гидроэлектр станциялар |
Йирик |
Жами қуввати (МВт) |
|||||
фотоэлектр станция- лари |
шамол электр станция- лари |
|||||||||||
Сони |
Қуввати |
Сони (дона) |
Қуввати (МВт)
|
Сони (дона) |
Қуввати (МВт) |
Сони (дона) |
Қуввати (МВт) |
Қуввати (МВт) |
Қуввати (МВт) |
|||
Республика бўйича (жами) |
74 172 |
784,9 |
300 |
107,80 |
1 184 |
65,7 |
5 |
159,9 |
2 763 |
752 |
5 633,2 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
7 046 |
35,3 |
24 |
9,5 |
5 |
2,0 |
100 |
146,8 |
|||
2. |
Андижон вилояти |
5 655 |
56,8 |
23 |
8,3 |
458 |
23,8 |
1 |
6,9 |
100 |
195,8 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
2 356 |
25,2 |
23 |
7,2 |
21 |
0,3 |
250 |
652 |
934,6 |
||
4. |
Жиззах вилояти |
4 895 |
51,4 |
23 |
10,6 |
80 |
16,6 |
200 |
278,6 |
|||
5. |
Қашқадарё вилояти |
4 379 |
55,7 |
23 |
11 |
147 |
4,6 |
1 |
24 |
95,3 |
||
6. |
Навоий вилояти |
1 586 |
25,8 |
21 |
5,1 |
70 |
1,0 |
650 |
681,9 |
|||
7. |
Наманган вилояти |
5 800 |
55,8 |
23 |
7,9 |
13 |
0,9 |
1 |
23 |
800 |
887,5 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
7 647 |
90,5 |
23 |
7 |
30 |
5,5 |
103,0 |
||||
9. |
Сурхондарё вилояти |
4 410 |
38,9 |
24 |
11,1 |
87 |
2,1 |
1 |
16 |
68,0 |
||
10. |
Сирдарё вилояти |
2 111 |
34,9 |
23 |
7,5 |
24 |
4,7 |
47,1 |
||||
11. |
Тошкент вилояти |
12 972 |
75,0 |
23 |
7,3 |
131 |
3,1 |
1 |
90 |
213 |
388,4 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
6 753 |
60,5 |
23 |
8,3 |
4 |
0,2 |
450 |
518,9 |
|||
13. |
Хоразм вилояти |
2 938 |
34,3 |
24 |
7 |
110 |
0,9 |
100 |
142,2 |
|||
14 |
Тошкент шаҳар |
5 624 |
144,9 |
0 |
0 |
4 |
0,0 |
144,9 |
||||
15. |
Республика ҳудудларида йирик фотоэлектр ва шамол электр станциялари (энг маъқбул ҳудудлар танланади) |
1 000 |
||||||||||
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
20-ИЛОВА
2025 йилда баҳор-куз мавсумларида
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида
маҳаллаларда дарахтларни экиш бўйича
РЕЖА
минг кўчат
Т/р |
Ҳудуд номи |
Маҳаллалар сони (та) |
Жами экиладиган кўчатлар сони |
шундан:
|
|||||||
камбағал оилалар хонадонига 20 тупдан
|
якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан |
"маҳалла еттилиги" аъзоларига 10 тупдан |
кўчабоши (уйбоши) ларга 20 тупдан |
мавжуд "маҳалла боғлари"га 50 тупдан |
янги "маҳалла боғлари"га 500 тупдан |
сервис компания- лари ташкил этилган маҳал- лада 1 га майдонда 1000 тупдан
|
тарғибот асосида 4 тупдан |
||||
кўчатлар сони
|
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
кўчатлар сони |
||||
Республика бўйича:
|
9452 |
32424,7 |
5497,6 |
180,6 |
1170,0 |
3122,5 |
293,7 |
1367,1 |
182,8 |
20610,4 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
452 |
2021,6 |
271,2 |
14,5 |
27,4 |
264,7 |
14,4 |
82,0 |
17,0 |
1330,6 |
2. |
Андижон вилояти |
909 |
3067,5 |
545,4 |
22,4 |
53,0 |
196,7 |
29,6 |
159,0 |
16,0 |
2045,5 |
3. |
Бухоро вилояти |
544 |
2787,6 |
353,7 |
17,8 |
37,2 |
75,2 |
26,7 |
2,4 |
3,8 |
2270,8 |
4. |
Жиззах вилояти |
309 |
1277,9 |
185,4 |
5,2 |
19,4 |
159,3 |
10,1 |
54,0 |
13,0 |
831,6 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
828 |
3475,0 |
569,9 |
6,9 |
49,7 |
275,3 |
8,1 |
60,5 |
16,0 |
2488,6 |
6. |
Навоий вилояти |
330 |
974,5 |
198,0 |
3,1 |
20,7 |
94,8 |
13,2 |
40,0 |
11,0 |
593,8 |
7. |
Наманган вилояти |
788 |
2457,8 |
472,8 |
29,6 |
45,5 |
161,5 |
30,6 |
88,0 |
14,0 |
1615,8 |
8. |
Самарқанд вилояти |
1126 |
4884,2 |
675,6 |
19,7 |
658,6 |
722,0 |
36,4 |
199,5 |
16,0 |
2556,5 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
724 |
2629,3 |
434,4 |
6,2 |
42,5 |
263,9 |
23,0 |
132,5 |
11,0 |
1715,8 |
10. |
Сирдарё вилояти |
239 |
1021,4 |
168,4 |
22,6 |
16,7 |
139,8 |
7,1 |
48,5 |
11,0 |
607,4 |
11. |
Тошкент вилояти |
1025 |
2062,3 |
615,0 |
3,5 |
60,5 |
210,0 |
33,3 |
179,5 |
22,0 |
938,5 |
12. |
Фарғона вилояти |
1062 |
3855,7 |
637,2 |
23,8 |
63,0 |
305,1 |
34,5 |
186,0 |
19,0 |
2587,2 |
13. |
Хоразм вилояти |
531 |
1665,4 |
318,6 |
2,4 |
31,8 |
162,4 |
16,3 |
103,0 |
13,0 |
1018,0 |
14. |
Тошкент шаҳар |
585 |
244,4 |
52,0 |
3,2 |
44,0 |
92,1 |
10,7 |
32,2 |
- |
10,2 |
Президентининг
2025 йил 30 январдаги
ПФ-16-сон Фармонига
21-ИЛОВА
2025 йилда баҳор мавсумида маҳаллаларда
хонадонлар ва ички кўчаларга гул ҳамда
қаламчаларни экиш бўйича
РЕЖА
минг кўчат
Ҳудуд номи |
Маҳалла сони (та) |
уларга экиладиган
|
Ички кўчалар сони (та) |
уларга экиладиган
|
|||||
Райҳон (20 тупдан) |
Гултожи (10 тупдан) |
Атиргул (5 тупдан) |
Райхон (1000 тупдан) |
Гултожи (500 тупдан) |
Атиргул (200 тупдан) |
терак ва манзали дарахтлар (50 тупдан)
|
|||
Республика бўйича жами: |
9 452 |
116 962,5 |
58 445,1 |
29 376,7 |
103 778 |
104 894,8 |
52 502,8 |
21 062,9 |
5 248,9 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
452 |
6386,3 |
3193,2 |
1596,6 |
5215 |
5215,0 |
2607,5 |
1043,0 |
260,8 |
Андижон вилояти |
909 |
12095,9 |
6048,0 |
3024,0 |
5262 |
5262,0 |
2631,0 |
1052,4 |
263,1 |
Бухоро вилояти |
544 |
7506,1 |
3753,1 |
1876,5 |
2438 |
5086,0 |
2543,0 |
1017,2 |
254,3 |
Жиззах вилояти |
309 |
4566,4 |
2283,2 |
1141,6 |
7765 |
7765,0 |
3882,5 |
1553,0 |
388,3 |
Қашқадарё вилояти |
828 |
9638,0 |
4819,0 |
2409,5 |
13764 |
13791,0 |
6895,5 |
2752,8 |
688,2 |
Навоий вилояти |
330 |
3366,4 |
1683,2 |
841,6 |
5284 |
5284,0 |
2642,0 |
1087,4 |
264,2 |
Наманган вилояти |
788 |
10357,6 |
5178,8 |
2589,4 |
7017 |
7017,0 |
3508,5 |
1403,4 |
350,9 |
Самарқанд вилояти |
1126 |
14755,3 |
7377,6 |
3688,8 |
8689 |
8689,0 |
4344,5 |
1737,8 |
434,5 |
Сурхондарё вилояти |
724 |
9715,9 |
4858,0 |
2429,0 |
4344 |
4344,0 |
2172,0 |
868,8 |
217,2 |
Сирдарё вилояти |
239 |
2247,4 |
1144,0 |
577,0 |
4845 |
3286,8 |
1790,3 |
716,1 |
169,9 |
Тошкент вилояти |
1025 |
10659,6 |
5329,8 |
2664,9 |
11835 |
11835,0 |
5917,5 |
2367,0 |
591,8 |
Фарғона вилояти |
1062 |
14180,0 |
7090,0 |
3545,0 |
12735 |
12735,0 |
6367,5 |
2547,0 |
636,8 |
Хоразм вилояти |
531 |
7211,3 |
3605,6 |
1802,8 |
8571 |
8571,0 |
4285,5 |
1714,2 |
428,6 |
Тошкент шаҳар |
585 |
4276,5 |
2081,8 |
1190,0 |
6014 |
6014,0 |
2915,5 |
1202,8 |
300,7 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 9 февраль
"Халқ сўзи", 2025 йил 8 февраль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter