31-гуруҳ. Ўғитлар
31-ГУРУҲ
ЎҒИТЛАР
Изоҳлар:
1. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киритилмайди:
(а) 0511-товар позициясидаги ҳайвонлар қони;
(б) маълум кимёвий таркибга эга бўлган алоҳида бирикмалар (2 (а), 3 (а), 4 (а) ёки 5-бандларда кўрсатилганлар бундан мустасно); ёки
(в) 3824-товар позицияси киритиладиган, ҳар бирининг оғирлиги 2,5 г дан кам бўлмаган, калий хлориднинг сунъий равишда ўстирилган кристаллари (оптик элементлардан ташқари); калий хлориднинг оптик элементлари (9001 товар позицияси).
2. 3102-товар позициясига фақат қуйидаги маҳсулотлар киради: агар улар 3105-товар позициясида назарда тутилган ўрамлар ёки шаклларига қадоқланмаган бўлса:
(а) қуйида келтирилган тавсифларнинг бирига ёки бошқасига мос келадиган маҳсулотлар:
(i) натрий нитрати, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(ii) аммоний нитрати, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(iii) аммоний сульфати ва аммоний нитратининг қўш тузлари, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(iv) аммоний сульфати, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(v) қўш тузлар (қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз) ёки кальций нитрати ва аммоний нитрати аралашмалари;
(vi) қўш тузлар (қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз) ёки кальций нитрати ва магний нитрати аралашмалари;
(vii) қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз, ёғ билан ишлов берилган ёки ишлов берилмаган кальций цианамиди;
(viii) қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз, мочевина (карбамид);
(б) 2 (а) изоҳида кўрсатилган ҳар қандай моддаларнинг аралашмаларидан ташкил топган ўғитлар;
(в) аммоний хлоридидан таркиб топган ёки 2 (а) ёки 2 (б) изоҳларда кўрсатилган, ўғит бўлмаган бўр, гипс ёки бошқа ноорганик моддалар билан аралаштирилган ҳар қандай бошқа моддадан иборат бўлган ўғитлар;
(г) 2 (а) (ii) ёки 2 (а) (viii) изоҳларида кўрсатилган маҳсулотлардан ёки ушбу маҳсулотларнинг сувли ёки аммиак эритмасидаги аралашмаларидан ташкил топган суюқ ўғитлар.
3. 3103-маҳсулот позицияга фақат қуйидаги маҳсулотлар киради‚ агар улар 3105-товар позицияда назарда тутилган шакллар ёки ўрамларга қадоқланмаган бўлса:
(а) қуйида келтирилган тавсифлардан бирига ёки бошқасига мос келадиган маҳсулотлар:
(i) асосий шлак;
(ii) кальцинацияланган ёки қўшимча аралашмаларни олиб ташлаш учун зарур бўлгандан юқорироқ ҳароратда ишлов берилган, 2510-товар позициясидаги табиий фосфатлар;
(iii) суперфосфатлар (оддий, икки ёки уч ҳиссали);
(iv) қуруқ сувсиз маҳсулотга қайта ҳисобланганда фторнинг камида 0,2% масса улушини ўз ичига олган кальций водородфосфати;
(б) 3(а) изоҳда кўрсатилган ҳар қандай маҳсулотларнинг аралашмаларидан ташкил топган ўғитлар, лекин фторнинг максимал миқдорини ҳисобга олмаганда;
(в) 3 (а) ёки 3 (б) изоҳларда кўрсатилган ҳар қандай маҳсулотлардан ташкил топган, лекин фторнинг максимал миқдорини ҳисобга олмаган, ўғит бўлмаган бўр, гипс ёки бошқа ноорганик моддалар билан аралаштирилган ўғитлар.
4. 3104-товар позицияга фақат қуйидаги маҳсулотлар киради: агар улар 3105-товар позициясида назарда тутилган шакллар ёки ўрамларга қадоқланмаган бўлмаса:
(а) қуйидаги тавсифлардан бирига ёки бошқасига мос келадиган маҳсулотлар:
(i) ишлов берилмаган калий тузлари (масалан, карналлит, каинит ва сильвит);
(ii) калий хлориди, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз, юқоридаги 1 (в) изоҳда кўрсатилганлар бундан мустасно;
(iii) калий сульфати, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(iv) калий-магний сульфати, қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз;
(б) юқорида 4(а) изоҳда кўрсатилган ҳар қандай моддалар аралашмасидан ташкил топган ўғитлар.
5. Аммоний диводородфосфат (моноаммоний фосфат) ва диаммоний водород фосфат (диаммоний фосфат), қўшимча аралашмалар билан ёки қўшимча аралашмаларсиз, шунингдек уларнинг аралашмалари 3105-товар позициясига киритилиши керак.
6. 3105-товар позициясида "бошқа ўғитлар" атамаси фақат ўғит сифатида ишлатиладиган ва асосий таркибий қисм сифатида қуйидаги озуқавий моддалардан камида биттасини ўз ичига олган маҳсулотларни англатади: азот, фосфор ёки калий.
ТИФ ТН код |
Позициянинг номи |
Қўшимча ўлчов бирлиги
|
Ҳайвонот ёки ўсимлик ўғитлари, аралаштирилган ёки аралаштирилмаган, кимёвий қайта ишланган ёки қайта ишланмаган; ўсимлик ёки ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни аралаштириш ёки кимёвий қайта ишлаш натижасида олинган ўғитлар |
- |
|
Минерал ёки кимёвий, азотли ўғитлар: |
||
3102 10 |
- мочевина (карбамид), шу жумладан, сувли эритмада: |
|
3102 10 100 0 |
- - сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда азотнинг 45% дан ортиқ масса улушини ўз ичига олган мочевина (карбамид) |
кг N |
3102 10 900 0 |
- - бошқа |
кг N |
- аммоний сульфати; аммоний сульфати ва аммоний нитратининг қўш тузлари ва аралашмалари: |
||
3102 21 000 0 |
- - аммоний сульфати |
кг N |
3102 29 000 0 |
- - бошқалар |
кг N |
3102 30 |
- аммоний нитрати, шу жумладан, сувли эритмада: |
|
3102 30 100 0 |
- - сувли эритмада |
кг N |
3102 30 900 0 |
- - бошқа |
кг N |
3102 40 |
- аммоний нитратининг кальций карбонати ёки ўғит бўлмаган бошқа ноорганик моддалар билан аралашмалари: |
|
3102 40 100 0 |
- - азотнинг 28% дан ортиқ бўлмаган масса улушини ўз ичига олган |
кг N |
3102 40 900 0 |
- - азотнинг 28% дан ортиқ масса улушини ўз ичига олган |
кг N |
3102 50 000 0 |
- натрий нитрати |
кг N |
3102 60 000 0 |
- кальций нитрати ва аммоний нитратининг аралашмалари ва қўш тузлар |
кг N |
3102 80 000 0 |
- сувли ёки аммиак эритмасидаги мочевина (карбамид) ва аммоний нитратининг аралашмалари |
кг N |
3102 90 000 0 |
- бошқалар, шу жумладан, олдинги субпозицияларда номланмаган аралашмалар |
кг N |
Минерал ёки кимёвий, фосфорли ўғитлар: |
||
- суперфосфатлар: |
||
3103 11 000 0 |
- - дифосфор пентаоксидининг (P2O5) 35% масса улуши ёки ундан кўпроғини ўз ичига олган |
кг P2O5 |
3103 19 000 0 |
- - бошқалар |
кг P2O5 |
3103 90 000 0 |
- бошқалар |
кг P2O5 |
Минерал ёки кимёвий, калийли ўғитлар: |
||
3104 20 |
- калий хлориди: |
|
3104 20 100 0 |
- - сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда масса улуши 40% дан кўп бўлмаган K2О га қайта ҳисоблаганда таркибида калий миқдори бўлган |
кг K2O |
3104 20 500 0 |
- - K2О га қайта ҳисоблаганда калий миқдори масса улуши 40% дан ортиқ, лекин сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда 62% дан кўп бўлмаган масса улуши билан |
кг K2O |
3104 20 900 0 |
- - сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда K2О га қайта ҳисоблаганда калий миқдори 62% дан ортиқ масса улуши билан |
кг K2O |
3104 30 000 0 |
- калий сульфати |
кг K2O |
3104 90 000 |
- бошқалар: |
|
3104 90 000 1 |
- - карналлит |
кг K2O |
3104 90 000 9 |
- - бошқалар |
кг K2O |
Икки ёки учта озуқавий элементларни ўз ичига олган минерал ёки кимёвий ўғитлар: азот, фосфор ва калий; бошқа ўғитлар; таблеткалар ёки шунга ўхшаш шаклларда ёки брутто массаси 10 кг дан ошмайдиган ўрамлардаги ушбу гуруҳ маҳсулотлари: |
||
3105 10 000 0 |
- таблеткалар ёки шунга ўхшаш шаклларда ёки брутто массаси 10 кг дан ошмайдиган ўрамлардаги ушбу гуруҳ маҳсулотлари |
- |
3105 20 |
- учта озуқавий элементларни ўз ичига олган минерал ёки кимёвий ўғитлар: азот, фосфор ва калий: |
|
3105 20 100 0 |
- - сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда масса улушининг азот миқдори 10% дан ортиқ бўлган |
- |
3105 20 900 0 |
- - бошқалар |
- |
3105 30 000 0 |
- диаммоний водородфосфати (диаммоний фосфати) |
- |
3105 40 000 0 |
- аммоний диводородфосфати (моноаммоний фосфати) ва унинг диаммоний водородфосфат (диаммоний фосфати) билан аралашмалари |
- |
- иккита озуқавий элементни, азот ва фосфорни ўз ичига олган бошқа минерал ёки кимёвий ўғитлар: |
||
3105 51 000 0 |
- - таркибида нитратлар ва фосфатлар мавжуд бўлган ўғитлар |
- |
3105 59 000 0 |
- - бошқалар |
- |
3105 60 000 0 |
- таркибида иккита озуқа моддаси мавжуд бўлган минерал ёки кимёвий ўғитлар: фосфор ва калий |
- |
3105 90 |
- бошқалар: |
|
3105 90 200 0 |
- - сувсиз қуруқ маҳсулотга қайта ҳисоблаганда масса улушининг азот миқдори 10% дан ортиқ бўлган |
- |
3105 90 800 0 |
- - бошқалар |
- |

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter