VI Бўлимга эслатма
Изоҳлар:
1. (А) 2844- ва 2845-товар позицияларининг изоҳларига мос келадиган маҳсулотлар (радиоактив рудалардан фарқли равишда), товар позицияларига киритилиши ва бошқа товарлар позицияларининг Номенклатурасига киритилмаслиги лозим.
(Б) Юқоридаги 1 (А) изоҳ қоидаларига риоя қилган ҳолда, 2843, 2846 ёки 2852-товар позициялари изоҳларига мос келадиган маҳсулотлар мазкур товарлар позицияларига киритилиши ва ушбу бўлимнинг хеч қайси бошқа товар позицияларига киритилмаслиги лозим.
2. Юқоридаги 1-изоҳ қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўлчанган дозаларда ёки чакана сотув асосида етказиб бериладиган 3004, 3005, 3006, 3212, 3303, 3304, 3305, 3306, 3307, 3506, 3707 ёки 3808-товар позицияларига тегишли мазкур товарлар позициясига киритилиши ва Номенклатуранинг бошқа товар позицияларига киритилмаслиги лозим.
3. Икки ва ундан ортиқ алоҳида йиғилган компонентлардан иборат бўлган товарлар, уларнинг айримлари ёки барчаси ушбу бўлимга киритилади ва VI ёки VII бўлимга тегишли маҳсулотларни олиш мақсадида аралаштириш учун мўлжалланган. Улар бўлим товар маҳсулотлари позициясининг қуйидаги шартларига мос келганида киритилиши лозим:
(а) уларни дастлабки қайта қадоқлаш ёки қайта жойлаштириб ўрашларсиз усулларидан аниқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлатиш учун мўлжалланганлиги;
(б) биргаликда етказиб берилиши; ва
(в) бир-бирини тўлдириб турувчи компонент сифатида табиий хусусияти ёки нисбий нисбат пропорцияларига қараб идентификация қилинади.
4. Агар маҳсулот номи ёки уни бажарадиган вазифаси бўйича VI бўлимнинг бир ёки бир нечта товар позициялари изоҳига мос келса ва 3827-товар позициясининг матнига кўра, у ҳолда бу товар маҳсулот 3827-товар позициясига эмас, балки ўзининг берилган изоҳлари ёки функциясидан келиб чиқиб, мос товар позициясига киритилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter