Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

XV Бўлимга эслатма

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

XV Бўлимга эслатма



Изоҳлар:


1. Мазкур бўлимга киритилмайди:


(а) тайёр бўёқлар, сиёҳ ёки металл қопламалари ёки кукуни асосидаги бошқа буюмлар (3207 - 3210, 3212, 3213 ёки 3215-товар позициялари);


(б) ферроцерий ёки пирофор қотишмалар, бошқалари (3606-товар позицияси);


(в) 6506 ёки 6507-товар позициясининг бош кийимлари ва уларнинг қисмлари;


(г) соябон каркаси ёки 6603-товар позициясининг бошқа буюмлари;


(д) 71-гурух товарлари (масалан, қимматбаҳо металлар қотишмалари, қимматбаҳо металлар билан қопланган ноқимматбаҳо металлар, бижутерия);


(е) XVI бўлим буюмлари (машиналар, ускуналар, механизмлар ва электр товарлари);


(ж) темир йўл ёки трамвай йўлларининг йиғилган звенолари (8608-товар позицияси) ёки XVII бўлимнинг бошқа буюмлари (транспорт воситалари, кемалар ва қайиқлар, учиш аппаратлари);


(з) XVIII бўлимнинг асбоблари ёки аппаратураси, шу жумладан соатларнинг барча турлари учун пружиналар;


(и) ўқ дорилар учун қўрғошинли питра (9306-товар позицияси) ёки или XIX бўлимнинг бошқа буюмлари (қурол ва ўқ дорилар);


(к) 94-гурух буюмлари (масалан, мебель, матрацли асослар, чироқлар ва ёритиш ускуналари, чироқли дарпардалар, йиғма қурилиш конструкциялари);


(л) 95-гурух буюмлари (масалан, ўйинчоқлар, ўйинлар, спорт инвентари);


(м) қўл элаклари, тугмачалар, хатлар учун ручкалар, қаламлар учун тутқичлар, авторучкалар учун перолар, монотиргаклар, иккиоёқлар, учоёқлар ва шу каби буюмлар ёки 96-гурухнинг бошқа буюмлари (турли тайёр буюмлар); ёки


(н) 97-гурух буюмлари (масалан, санъат асарлари).


2. Бутун Номенклатура бўйича "умумий мақсаддаги қисмлар" атамаси қуйидагиларни англатади:


(а) 7307, 7312, 7315, 7317 ёки 7318-товар позициясининг буюмлари ва бошқа ноқимматбаҳо металлардан шу каби буюмлар, фақат тиббиётда, жарроҳликда, стоматологияда ёки ветеринарияда қўлланиладиган имплантларда ишлатиш учун махсус мўлжалланган буюмлардан ташқари (9021-товар позицияси);


(б) пружиналар, рессорлар ва улар учун ноқимматбаҳо металлардан листлар, барча турдаги соатлар учун пружиналардан ташқари (9114-товар позицияси); ва


(в) 8301, 8302, 8308, 8310-товар позицияларининг буюмлари, шунингдек, 8306-товар позициясининг ноқимматбаҳо металлардан ромлари ва кўзгулари.

73 - 76 ва 78 - 82-гурухларда (7315-товар позициясидан ташқари) товарлар қисмларига ҳаволалар юқорида белгиланган умумий мақсаддаги қисмлар ҳаволаларини ўз ичига олмайди.

Аввалги хатбошидаги ва 83-гурухнинг 1-изоҳидаги белгиланганларга риоя қилинган тақдирда, 82-чи ёки 83-гурухга киритиладиган буюмлар 72 - 76 ва 78 - 81-гурухлардан чиқарилади.


3. Бутун Номенклатура бўйича "ноқимматбаҳо металлар" атамаси қуйидагини англатади: қора металлар (темир, чўян, пўлат), мис, никель, алюминий, қўрғошин, рух, қалай, вольфрам, молибден, тантал, магний, кобальт, висмут, кадмий, титан, цирконий, сурма, марганец, бериллий, хром, германий, ванадий, галлий, гафний, индий, ниобий (колумбий), рений ва таллий.


4. Бутун Номенклатура бўйича "металлокерамика" атамаси микроскопик металл ва керамик компонентларнинг гетероген аралашмасидан ташкил топган материалларни англатади. Ушбу атама, шунингдек, қиздириб бириктирилган металларнинг карбидларини (металл билан қиздириб бириктирилган металларнинг карбидлари) ҳам англатади.


5. Қотишмалар таснифи (72-чи ва 74-гурухларда кўрсатилган ферроқотишмалар ва лигатурлардан ташқари):


(а) ноқимматбаҳо металлар қотишмаси ундаги исталган бошқа металлдан массаси бўйича кўп бўлган металлнинг қотишмаси сифатида таснифланади;


(б) ушбу бўлимга киритилган ноқимматбаҳо металларнинг ва мазкур бўлимга киритилмаган элементларнинг қотишмаси мазкур бўлимнинг ноқимматбаҳо металларининг қотишмаси сифатида таснифланади, агар тегишли металлар массаси мазкур қотишмадаги бошқа элементлар массасига тенг ёки улардан ортиқ бўлса;


(в) мазкур бўлимдаги "қотишмалар" атамаси қиздириб яхлитланган металл кукунлар, эритиш билан олинган бир жинсли гетерогенлар аралашмаларга (металлокерамикадан ташқари), ва интерметалл бирикмаларни англатади.


6. Агар контекстда бошқа нарса кўрсатилмаган бўлса, Номенклатурадаги у ёки бу ноқимматбаҳо металлга ҳар қандай ҳавола, юқоридаги 5-изоҳга мувофиқ, ушбу металлнинг қотишмаси сифатида таснифланиши лозим бўлган қотишмаларни ҳам қамраб олади.


7. Композицияли буюмларнинг таснифланиши:

таркибида икки ёки кўпроқ ноқимматбаҳо металл бўлган ноқимматбаҳо металдан тайёрланган буюмлар (шу жумладан, Талқин этишнинг асосий қоидаларига мувофиқлик ноқимматбаҳо металдан тайёрланган буюм сифатида қараладиган аралаш материаллардан) массаси бўйича кўпроқ бўлган, ноқимматбаҳо металдан тайёрланган буюм сифатида таснифланади, махсус кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.

Мазкур изоҳ мақсадлари учун:


(а) ҳар хил турдаги қора металларни бир металл сифатида қараш лозим;


(б) ушбу бўлимнинг 5-изоҳига мувофиқ, қотишма бир металл бўйича тавсифланади;


(в) 8113-товар позициясига киритилган металлокерамика ноқимматбаҳо металл сифатида таснифланади.


8. Мазкур бўлимда қуйидаги атамалар англатади:


(а) "чиқиндилар ва лом":

(i) барча металл чиқиндилари ва лом;

(ii) бузилиш, кесилиш, эскириш оқибати ёки бошқа сабабларга кўра ишлатилиши бўйича мўлжалланган мақсадлар учун умуман яроқсиз бўлган металл буюмлар.


(б) "кукунлар" - 90 мас.% қисми катакларининг ўлчамлари 1 мм бўлган элакдан ўтадиган буюмлар.


9. 74 - 76 ва 78 - 81-гурухларда қуйида келтирилган атамалар англатади:


(a) "прутоклар" - бухталарга ўралмаган ва бутун узунлиги бўйича доимий бўлган доиралар, оваллар, тўғри тўртбурчаклар (шу жумладан, квадратлар), тенг томонли учбурчаклар ёки тўғри бўртган кўпбурчаклар (шу жумладан, "ичига ботган доиралар" ҳамда икки қарама-қарши томони қавариқ ёйлар, қолган икки томони тўғри чизиқ бўйлаб йўналган, узунлиги бўйича тенг ва параллель бўлган "кўриниши ўзгарган тўғри тўртбурчаклар") шаклларидаги узлуксиз кўндаланг кесимга эга бўлган, прокатка қилинган, прессланган, чўзилган ёки болғада уриб ясалган буюмлар. Тўғри тўртбурчакли (шу жумладан, квадрат), учбурчакли ёки кўпбурчакли кўндаланг кесимли буюмлар бутун узунлик бўйича думалоқлаштирилган бурчакка эга бўлиши мумкин. Тўғри тўртбурчакли (шу жумладан, "кўриниши ўзгарган тўғри тўртбурчаклар") кўндаланг кесимга эга бўлган бундай буюмларнинг қалинлиги улар энининг 0,1 дан ошади. Мазкур атама, шунингдек, тайёрлаб бўлингандан сўнг ишлов берилган (четлари шунчаки кесилган ёки тўпони туширилгандан ташқари), ўша шакл ва ўлчамдаги қуйилган ёки қиздириб тайёрланган буюмларни англатади, шу шарт биланки, улар бунда бошқа товар позициялари учун характерли бўлган фарқ қилувчи белгиларга эга бўлмасин.

Бироқ, кейинчалик ишлов бериш, масалан симни чўзиш ёки қувур ишлаб чиқариш учун агрегатга киритишни енгиллаштириш мақсадида учлари конус шаклига келтирилган ёки қандайдир бошқа усулда ишлов берилган, 74-гурухнинг сим ва прокаткаларини ишлаб чиқариш учун заготовкалар 7403-товар позициясига киритиладиган ишлов берилмаган мисга тегишли. Мазкур қоидалар 81-гурухнинг буюмларига mutatis mutandis қўлланилади


(б) "профиллар" - бухталарга ўралган ёки ўралмаган ва бутун узунлиги бўйича доимий кўндаланг кесимга эга ҳамда прутоклар, симлар, плиталар, листлар, тасмалар ёки ленталар, фольга, қувурлар ёки қувурчаларнинг таърифларига номувофиқ бўлган, прокатка қилинган, прессланган, чўзилган, болғаланган ёки шакл берилган буюмлар. Мазкур атама, шунингдек, тайёрлаб бўлингандан сўнг ишлов берилган (четлари шунчаки кесилган ёки тўпони туширилгандан ташқари), ўша шакл ва ўлчамдаги қуйилган ёки қиздириб тайёрланган буюмларни англатади, шу шарт биланки, улар бунда бошқа товар позициялари учун характерли бўлган фарқ қилувчи белгиларни олмаган.


(в) "сим" - бухталарга ўралган ва бутун узунлиги бўйича доимий бўлган доиралар, оваллар, тўғри тўртбурчаклар (шу жумладан, квадратлар), тенг томонли учбурчаклар ёки тўғри бўртган кўпбурчаклар (шу жумладан, "ичига ботган доиралар" ҳамда икки қарама-қарши томони қавариқ ёйлар, қолган икки томони тўғри чизиқ бўйлаб йўналган, узунлиги бўйича тенг ва параллель бўлган "кўриниши ўзгарган тўғри тўртбурчаклар") шаклларидаги узлуксиз кўндаланг кесимга эга бўлган, прокатка қилинган, прессланган ёки чўзилган буюмлар. Тўғри тўртбурчакли (шу жумладан, квадрат), учбурчакли ёки кўпбурчакли кўндаланг кесимли буюмлар бутун узунлик бўйича думалоқлаштирилган қиррага эга бўлиши мумкин. Тўғри тўртбурчакли (шу жумладан, "кўриниши ўзгарган тўғри тўртбурчаклар") кўндаланг кесимга эга бўлган бундай буюмларнинг қалинлиги улар энининг 0,1 дан ошади.


(г) "плиталар, листлар, тасмалар ёки ленталар ва фольгалар" - рулонларга ўралган ёки ўралмаган ва тўғри тўртбурчакли (квадратдан ташқари) узлуксиз кўндаланг кесимга эга, думалоқлаштирилган ёки думалоқлаштирилмаган қиррали (шу жумладан, икки қарама-қарши томони қавариқ ёйлар, қолган икки томони тўғри чизиқ бўйлаб йўналган, узунлиги бўйича тенг ва параллель бўлган "кўриниши ўзгарган тўғри тўртбурчаклар"), қалинлиги доимий бўлган, қуйидаги шакллардаги ясси буюмлар:

- қалинлиги энининг 0,1 дан ошмайдиган тўғри тўртбурчак (шу жумладан, квадрат);

- тўғри тўртбурчак ёки квадратдан фарқ қилувчи, исталган ўлчамдаги шакл, шу шарт биланки, улар бошқа товар позицияларига киритиладиган буюмлар учун характерли бўлган белгиларни олмаган.

Плиталар, листлар, тасмалар ёки ленталар ва фольгалар учун товар позицияларига рельеф юзасига эга бўлган (масалан, жўяклар, бўртиқлар, катаклар, ромблар), шунингдек, перфоратор билан тешилган, гофраланган, силлиқланган ёки қопламга эга бўлган inter alia, плиталар, листлар, тасмалар ёки лента ва фольгалар киритилади, шу шарт биланки, бунда улар бошқа товар позицияларига киритиладиган буюмлар учун характерли бўлган белгиларни олмаган.


(д) "қувурлар ва қувурчалар" - бухталарга ўралган ёки ўралмаган ва фақат битта берк бўшлиқ билан бутун узунлиги бўйича доиралар, оваллар, тўғри тўртбурчаклар (шу жумладан, квадратлар), тенг томонли учбурчаклар ёки тўғри бўртган кўпбурчаклар шаклидаги доимий кўндаланг кесимга эга ва деворнинг доимий қалинлигига эга ичи ковак буюмлар. Кўндаланг кесими тўғри бурчак (шу жумладан, квадрат), тенг томонли учбурчак ёки қирралари думалоқлаштирилган тўғри бўртган кўпбурчак шаклидаги буюмлар ҳам қувурлар ва қувурчалар деб ҳисобланиши керак, шу шарт биланки, уларнинг ички ва ташқи кўндаланг кесимлари концентрик ва айнан битта шаклга ҳамда йўналишга эга бўлса. Юқорида кўрсатилган кўндаланг кесимга эга бўлган қувурлар ва қувурчалар силлиқланган, қопламага эга, букилган, резьба билан таъминланган, пармалаб тешилган, қисқартирилган, кенгайтирилган, конус шаклига келтирилган бўлиши ёки учларида фланецлар, манжетлар ёки ҳалқага эга бўлиши мумкин.