Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

XVII Бўлимга эслатма

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

XVII Бўлимга эслатма



Изоҳ:


1. Ушбу бўлимга 9503 ёки 9508-товар позицияси маҳсулотлари, шунингдек, бобслей чаналари, тобогганлар ёки 9506-товар позициясининг шунга ўхшаш маҳсулотлари киритилмайди.


2. "Қисмлар" ҳамда "қисмлар ва тегишли жиҳозлар" атамалари ушбу бўлим товарлари учун мўлжалланган деб топилиши мумкинлигидан қатъи назар, қуйидаги маҳсулотларга нисбатан қўлланилмайди:


(а) бирикмалар, шайбалар, прокладкалар ва ҳар қандай материалдан ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш маҳсулотлар (ишлаб чиқарилган материалига кўра таснифланадиган ёки 8484-товар позициясида) ёхуд вулканизацияланган резинадан тайёрланган бошқа маҳсулотлар, қаттиқ резинадан ташқари (4016-товар позицияси);


(б) ХV бўлим 2-изоҳига мувофиқ қимматбаҳо бўлмаган металлардан (ХV бўлим) тайёрланган умумий мақсадлар учун мўлжалланган қисмлар ёки пластмассалардан тайёрланган шунга ўхшаш товарлар (39-гуруҳ);


(в) 82-гуруҳ маҳсулотлари (асбоблар);


(г) 8306-товар позицияси маҳсулотлари;


(д) 8401 - 8479-товар позициясининг машиналари ва ускуналари ёки уларнинг қисмлари, ушбу бўлим маҳсулотлари учун радиаторлардан ташқари; 8481 ёки 8482-товар позицияси маҳсулотлари ёхуд улар двигателлар ёки кучланиш қурилмаларининг таркибий қисмлари бўлса, 8483-товар позицияси маҳсулотлари;


(е) электр машина ёки ускуналар (85-гуруҳ);


(ж) 90-гуруҳ маҳсулотлари;


(з) 91-гуруҳ маҳсулотлари;


(и) қуроллар (93-гуруҳ);


(к) ёритгичлар ва ёритиш ускуналари ҳамда уларнинг 9405-товар позицияси қисмлари; ёки


(л) транспорт воситаларида қисм сифатида ишлатиладиган чўткалар (9603-товар позицияси).


3. 86 - 88 гуруҳларда "қисмлар" ёки "тегишли жиҳозлар" атамалари ушбу гуруҳларнинг маҳсулотлари билан умуман ёки асосан ишлатилмайдиган қисмлар ёки тегишли жиҳозларга нисбатан қўлланилмайди. Ушбу гуруҳларнинг иккита ёки ундан ортиқ товар позициясига тегишли деб топиш мумкин бўлган қисмлар ёки тегишли жиҳозлар, ушбу қисмлар ёки тегишли жиҳозларнинг асосий ишлатилиш доирасига мос келадиган товар позициясига киритилиши керак.


4. Ушбу бўлимда:


(а) йўлларда ҳам, рельсларда ҳам ҳаракатланиш учун махсус ишлаб чиқарилган транспорт воситалари 87-гуруҳнинг тегишли товар позициясига киритилади;


(б) амфибия-автомобиллари 87-гуруҳнинг тегишли товар позициясига киритилади;


(в) йўл транспорт воситалари сифатида ишлатилиши мумкин бўладиган тарзда махсус ишлаб чиқарилган учиш аппаратлари 88-гуруҳнинг тегишли товар позициясига киритилади.


5. Ҳаво ёстиғида бўшлиғида ҳаракатланадиган транспорт воситалари ушбу бўлимда транспорт воситалари кўпроқ мос келадиган гуруҳларга киритилиши керак, яъни:


(а) 86 гуруҳга, улар йўналтирувчи йўлда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлса (ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган поездлар);


(б) 87 гуруҳга, улар фақат қуруқлик ёки қуруқлик ва сувда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлса;


(в) 89-гуруҳга, қирғоққа келиб туриши ёки причалга келиб тўхташи ҳамда муз устида ҳаракатланиши мумкинлигидан қатъи назар, сув устида ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлса.

Ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган транспорт воситалари қисмлари ва тегишли жиҳозлари юқоридаги изоҳларга мувофиқ ушбу ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган транспорт воситалари киритилган товар позицияси транспорт воситаларининг қисмлари ва тегишли жиҳозлари билан бир хил тарзда таснифланиши керак.

Ҳаво ёстиғида ҳаракатланадиган поездлар учун темир йўл ускуналари ва уларнинг мосламалари темир йўл тармоғининг ускуналари ва мосламалари сифатида, сигнализация ускуналари, бундай тизимларда хавфсизликни таъминлаш ва ҳаракатни бошқариш мосламалари эса - сигнал ускуналари, темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва ҳаракатни бошқариш мосламалари сифатида таснифланиши керак.



Қўшимча изоҳлар:


1 89-гуруҳнинг қўшимча 3 изоҳи қоидаларига амал қилиш шартларига кўра, ер усти транспорти, учиш аппаратлари ёки сузувчи воситаларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш учун зарур бўлган асбоблар ва маҳсулотлар ер усти транспортининг ушбу воситалари, учиш аппаратлари ёки сузувчи воситалар билан бирга тақдим этилганда улар билан бирга таснифланиши керак. Ер усти транспорти, учиш аппаратлари ёки сузувчи воситалар билан биргаликда тақдим этиладиган бошқа тегишли жиҳозлар, одатдаги комплектациянинг бир қисми ҳисобланса ва одатда бирга сотилса, улар билан бирга таснифланиши керак.


2. Декларантнинг талабига биноан ва ваколатли органлар томонидан белгиланган шартларга мувофиқ Номенклатуранинг талқин қилиш бўйича асосий қоидаси 2 (а) талаблари алоҳида партияларда олиб кириладиган 8608, 8805, 8905 ва 8907-товар позициялари маҳсулотларига нисбатан ҳам қўлланилади.