Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 14.11.2025 й. 20-сон "Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2025 й. 3729-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.12.2025 й.
N 3729
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
14.11.2025 й.
N 20
БУЙРУҒИ
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг
ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг
ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д.Р. Ли
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 30 декабрдаги 2003-19-сон "Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1322, 2004 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 111-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 1 июндаги 2009-30-сон "Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1322-1, 2009 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 302-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 2019-12-сон "Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1322-2, 2019 йил 12 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 10/19/1322-2/2768-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2020 йил 20 январдаги 2020-03-сон "Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1322-3, 2020 йил 5 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1322-3/0128-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 22 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter